ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2006 й. ЎРҚ-70-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.09.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2006 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2006 й.

N ЎРҚ-70



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 27 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган.



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиcининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил,  N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда; N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 223-модданинг биринчи қисми санкциясидаги “эллик бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар “икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 224-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги “эллик бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар “икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги “етмиш беш бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар “уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми санкциясидаги “эллик бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар “икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда,  N 9-10, 149-модда; 2004 йил,  N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда) 225-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмнинг санкциясидаги “ўн бараваригача” деган сўзлар “эллик бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг санкциясидаги “беш бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан юз эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмнинг санкциясидаги “икки бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан юз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И.Каримов



"Халқ сўзи" 2006 йил 16 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 498-модда.



































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск