язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 281-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1996 й.

N 281-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 130-модда) 28-моддасида:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўланиши хусусидаги талаблари, шунингдек агар тугатилаётган юридик шахс фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгар бўлса, уларнинг талаблари тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қондирилади".

бешинчи қисмидан "шунингдек банк кредитларига доир талаблар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ундириб олинаётган сумма бирорта навбатдаги талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундириб олувчига тегишли суммага мутаносиб тарзда қондирилади";

ўн иккинчи қисми чиқариб ташлансин.



VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда):


1) 90-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"90-модда. Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш

Ов қилиш, балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан ов қилиш ёки балиқ тутиш, шунингдек ов қилиш ёки балиқ тутишнинг бошқа қоидаларини мунтазам равишда бузиш -

шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга, ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади";


2) 166-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3)178-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"178-модда. Монополияга қарши қаратилган қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Монополияга қарши қаратилган фаолиятни амалга оширувчи ваколатли органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки уларга атайин нотўғри маълумотлар тақдим этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 245-модданинг биринчи қисмида "90" рақами "90-модданинг иккинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин, "178" рақами эса чиқариб ташлансин;


5) 257-модданинг биринчи қисми "(санитария-экология экспертизаси қисмида)" деган сўзлардан кейин "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 261-модданинг биринчи қисми "89-моддаларида (атмосфера ҳавосига зарарли физик таъсир кўрсатиш бундан мустасно)" деган сўзлардан кейин "90-модданинг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин, "162-моддасида" деган сўзлардан кейин эса "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя илиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 265-модданинг биринчи қисми "ушбу Кодекснинг" деган сўзлардан кейин "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) Кодекс қуйидаги мазмундаги 268-1 ва 268-2-моддалар билан тўлдирилсин.

268-1-модда. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 178-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга.


268-2-модда. Архитектура ва қурилиш органлари

Архитектура ва қурилиш органларига ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга қуйидагилар ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;

архитектура ва қурилиш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга".



VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда):

биринчи қисмининг тавсиф қисмиқ-дориларни" деган сўзлардан кейин "шунингдек гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг тавсиф қисми "психотроп моддаларни" деган сўзлардан кейин "кўп миқдорларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 188-модда) 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит бўлиб ўтаётган карантиндаги материалларни текшириш ва кўздан кечириш, шунингдек ҳужжатлар бериш билан боғлиқ харажатлар юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади".


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов