ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2008 й. ЎРҚ-151-сон "Жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этиш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.04.2008 й.

N ЎРҚ-151



ЖАРИМА ТАРИҚАСИДАГИ

ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5,124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда) 44-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёҳуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддат мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг тўланмаган миқдорини аҳлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш ёҳуд озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга, қамоқнинг ҳар бир ойи эса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар) 542-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жарима жазосига ёки аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс жарима жазосини ва аҳлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши учун судда узрсиз сабабларга кўра ҳозир бўлмаган тақдирда, жазони ижро этувчи органнинг тақдимномаси маҳкум йўқлигида кўриб чиқилиши мумкин. Бундай ҳолда жарима жазоси ёки аҳлоқ тузатиш ишлари қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда, суд маҳкумга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш масаласини ҳал қилиши керак";

учинчи - еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда) 19-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт. Маҳкум белгиланган муддатда жаримани ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, жарима суд ижрочиси томонидан мажбурий тартибда ундириб олинади. Жаримани мажбурий ундириш ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган маҳкумга нисбатан қўлланилмайди.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган жиноят содир этган ва жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ойлик муддат ичида жаримани ихтиёрий равишда тўлаши шарт.

Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддасида белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиши мумкин".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари";


2) 23-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Жарима тариқасидаги жазони тайинлаш тўғрисидаги ҳукм асосида берилган ижро варақаси бўйича ижро иши юритиш қўзғатилган тақдирда, ихтиёрий ижро этиш муддати ҳукм қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой этиб белгиланади";


3) 30-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"30-модда. Мажбурий ижро этиш муддатлари


Ижро ҳаракатлари_ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак";


4) қуйидаги мазмундаги 32-1-модда билан тўлдирилсин:


"32-1-модда. Жарима тариқасидаги жиноий жазони

жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш


Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёҳуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддат мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд ижрочиси жарима тариқасидаги жазони жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома билан судга ўн кунлик муддат ичида мурожаат қилади";


5) 34-модданинг 7-бандидаги "ижро этишни тўхтатиб туриш" деган сўзлар "ижро этишни тўхтатиб туриш (кечиктириш)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 35-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) суд ижрочиси томонидан судга жарима тариқасидаги жиноий жазони жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш тўғрисида тақдимнома киритилганда";


7) 37-модда қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8) жарима тариқасидаги жиноий жазони жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда".


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 11 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 94-модда.







































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск