язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2006 й. ЎРҚ-73-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.11.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.12.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.2006 й.

N ЎРҚ-73



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 30 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 1 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 128-1-модда билан тўлдирилсин:


"128-1-модда. Транспорт воситасини бошқариш

вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши


Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, -

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "128-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлардан кейин "128-1-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 248-модданинг:

биринчи қисми "128" рақамидан кейин "-моддалари, 128-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми 5, 6 ва 7-бандлари "129-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан олдин "128-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 287-модданинг 1-банди "128" рақамидан кейин "128-1" рақами билан тўлдирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун 2007 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 501-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 659-модда