язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.01.2009 й.

N ЎРҚ-199



ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси папаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 232-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"232-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаслик


Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

2) 233-модда биринчи қисмининг диспозицияси "худди шунингдек банк ёки бошқа кредит ташкилоти ходими томонидан банд солинган пул маблағлари (омонатлари) билан банк операцияларини амалга ошириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 38-модда қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

"9) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари - вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, шунингдек банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича";

2) 286-моддадаги "фуқаровий-процессуал" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) қуйидаги мазмундаги 539-1-модда билан тўлдирилсин:


"539-1-модда. Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни

ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий

ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган

масалаларни ҳал этиш


Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалалар фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади";

4) 541-модданинг биринчи қисми "тўхтатиш тўғрисидаги" деган сўзлардан кейин "фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 198-1 ва 198-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"198-1-модда. Қарздорнинг ижро

ҳужжатини ижро этмаслиги


Қарздорнинг ижро ҳужжатини унинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаслиги ёки унинг зиммасига муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра суд ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаслиги, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


198-2-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, яъни, қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) қуйидаги мазмундаги 245-3-модда билан тўлдирилсин:


"245-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар

фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва

молиявий таъминлаш департаменти органлари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органларига ушбу Кодекснинг 198-1 ва 198-2-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо қўллашга Департамент органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари ҳақлидир";

3) 332-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси жамғарма банки" деган сўзлар "тегишли банк" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 333-модданинг:

биринчи қисмидаги "фуқаролик-процессуал қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ" деган сўзлар "суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "туман (шаҳар) судининг" ва "шахсий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 336-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсалар белгиланган тартибда шартнома-воситачилик асосида ёхуд аукцион шаклидаги кимошди савдосида реализация қилинади";

6) 337-моддадаги "департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси" деган сўзлар "департаменти органлари суд ижрочилари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 339-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган нарсани ёки бевосита маъмурий ҳуқуқбузарлик нарсасини мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхаси қуйидагиларга юборилади";

8) 348-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олишга оид қисми ушбу Кодекс 347-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатда ижро этилмаса, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ижро учун суд ижрочисига юборилади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда) 36-моддаси учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилганда".



7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги 604-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда) 30-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалиги мол-мулки етарли бўлмаганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли мол-мулк билан солидар равишда субсидиар жавобгар бўлади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.



8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги 820-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 217-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 39-моддасининг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси "шунингдек Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинчалик чеклаш белгиланган шахсларни Давлат чегараси орқали ўтказмаслик" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Суд департаменти деб юритилади) органларининг суд ижрочилари зиммасига юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

2) 9-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро ҳужжатида назарда тутилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ундирувчига бериш ёхуд муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбурияти зиммасига юклатилган шахс қарздор ҳисобланади";

3) 13-модда биринчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат унинг ўзи шахсан ижро этиши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, шунингдек ижро ҳужжатининг хусусияти ундирувчининг шахсан иштирокини талаб қилган ҳолларда уларни ижро этишда қарздор ёки ундирувчи ўз вакили орқали ҳаракат қилишга ҳақли эмас";

4) 18-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг хоналари ва омборларини очиш, мол-мулкини кўздан кечириш, хатлаш, олиб қўйиш ва бериш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга оширишда холислар иштирок этиши шарт";

5) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"21-модда. Суд ижрочиларининг давлат органлари,

кредит ташкилотлари ва бошқа

ташкилотлар билан ҳамкорлиги


Суд ижрочилари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Мазкур органлар ҳамда ташкилотлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашда суд ижрочиларига кўмаклашиши шарт.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш мақсадида:

1) ички ишлар органлари:

суд ижрочисининг қарори асосида қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, шунингдек автомототранспорт воситаларини қидиришни амалга оширади;

суд ижрочиси ҳузурига келишдан бўйин товлаётган шахсларнинг белгиланган тартибда мажбурий келтирилишини таъминлайди;

ижро ҳаракатларини амалга оширишда, шу жумладан, суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларининг амалга оширилишида бирон-бир тўсиқ бўлганда, жамоат тартиби сақланишини таъминлайди;

қонунда белгиланган мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш учун, шу жумладан, ундирувни автомототранспорт воситасига қаратиш учун ушбу автомототранспорт воситасининг мажбурий тўхтатилишини суд ижрочисининг топшириғи асосида таъминлайди;

автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги, тегишли қарздорлар номига рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари ҳақидаги ахборотни, шунингдек автомототранспорт воситаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотни суд ижрочисининг ёзма сўрови асосида уч кунлик муддатда тақдим этади, суд ижрочиларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга оид белгилаган тақиқларини ижро этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида рўйхатга олинган автомототранспорт воситаларини кўздан кечиришда иштирок этади;

суднинг ёки суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш туғрисидаги қарори ижросини таъминлайди;

2) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари:

кўчмас мулкка, шу жумладан, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ўзга кадастр маълумотларини суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра уч кунлик муддатда тақдим этади;

суднинг ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасидаги кўчмас мулкни топшириш далолатномаси асосида кўчмас мулкка, шу жумладан, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, суд ижрочисининг ёзма топшириғи асосида кадастр ишини шакллантиради ҳамда кўчмас мулкка, шу жумладан, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;

кўчмас мулкни ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга суд ижрочиси томонидан белгиланган тақиқларни ижро этади;

ер участкасини олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги ижро ҳаракатларини амалга оширишда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда эса, ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида рўйхатга олинган бошқа кўчмас мулкни кўздан кечиришда иштирок этади;

3) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қарздорларнинг банк ҳисобварақларини аниқлаш учун Банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан фойдаланиш тартибини белгилайди;

4) банклар ва бошқа кредит ташкилотлари:

суд ижрочисининг муайян банк мижозининг (вакилининг) пул маблағлари ва ўзга мол-мулкига ундирув қаратиш ёки уларни хатлаш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида берган ёзма сўровига кўра унга банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этади;

суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра қарздорнинг банки ва хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағини аниқлайди ҳамда бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмай суд ижрочисига маьлум қилади;

суд ижрочиларининг қарздордан ижро ҳужжати бўйича тегишли қарзни, шу жумладан, ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини низосиз тартибда ундириш тўғрисидаги топшириқларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажаради;

суд ижрочисининг қарорига мувофиқ қарздорнинг чет эл валютасини, шу жумладан, нақд чет эл валютасини сотади ёки сотиб олади;

қарздорнинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағларини хатлаш ҳақидаги суд ижрочисининг қарорини, шунингдек суд ижрочисининг қарорида кўрсатилган қарздорнинг ҳисобварағидан фойдаланишга оид бошқа чекловлар ижросини таъминлайди;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида қарздордан олиб қўйилган ёки ундирилган, шунингдек мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағида вақтинчалик сақланишини таъминлайди, суд ижрочисининг қарорига асосан бу маблағларни тегишли ундирувчига, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини тўлаш учун ўтказади (беради);

5) давлат солиқ хизмати органлари:

бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашда суд ижрочиларига ёрдам кўрсатади;

суд ижрочисининг топшириғига кўра, қарздорнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳисоб-китобини амалга оширади ҳамда уларни суд ижрочисига тақдим этади;

давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида қарздор солиқ тўловчи тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра уч кунлик муддатда тақдим этади;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган қарздорнинг ҳисобга олинмаган даромадларини аниқлашда суд ижрочиларига кўмаклашади;

реализация қилинмаган мол-мулкнинг арзонлаштирилишида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда иштирок этади;

6) ғазначилик органлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки ягона ғазначилик ҳисобварағидан пул маблағларини ижро ҳужжати талабларини бажариш учун суд ижрочисининг қарори асосида ўн кунлик муддатда ўтказади;

суд ижрочисининг қарздор бюджет ташкилотининг ягона ғазначилик ҳисобварағида сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғрисидаги қарорининг, шунингдек қарздорнинг маблағларидан фойдаланишга нисбатан суд ижрочисининг қарорида назарда тутилган бошқа чекловларнинг ижросини таъминлайди;

7) Давлат чегарасини қўриқлаш органлари:

суднинг ёки суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлайди, суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишининг олдини олиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов жорий қилинган ёки бундай чеклов олиб ташланган қарздор жисмоний шахслар тўғрисида ахборотларнинг тезкор алмашинувини Суд департаменти органлари билан бирга белгиланган тартибда амалга оширади.

Қонун ҳужжатларида суд ижрочиларининг давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигининг бошқа шакллари ҳам белгиланиши мумкин";

6) 22-модданинг:

бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли ҳудудий бўлими" деган сўзлар "Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "судга" деган сўз чиқариб ташлансин;

7) қуйидаги мазмундаги 22-1-модда билан тўлдирилсин:


22-1-модда. Ижро иши юритишда

хабарномалар ва чақирувлар


Ижро иши юритишда иштирок этувчи шахслар суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарорлар ҳақида, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса ижро ҳаракатлари тўғрисида ва мажбурий ижро этиш чоралари ҳақида хабардор қилинади, шунингдек суд ижрочисининг ҳузурига ёхуд ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига чақирув қоғози, бошқа хабарнома, телефонограмма, телеграмма ёки бошқа алоқа воситалари (бундан буён матнда чақирув қоғози, бошқа хабарнома деб юритилади) орқали чақиртирилади.

Ижро ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда суд ижрочиси ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни олдиндан хабардор қилмасдан ижро ҳаракатларини амалга оширишга ва мажбурий ижро этиш чораларини қўллашга ҳақли.

Агар ижро иши юритишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили бошқа манзилни кўрсатмаган бўлса, ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсга чақирув қоғози, бошқа хабарнома ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга юборилади. Чақирув қоғози, бошқа хабарнома ижро иши юритишда иштирок этаётган шахснинг иш, ўқиш жойига юборилиши мумкин.

Жисмоний шахсга йўлланган чақирув қоғози, бошқа хабарнома, қоида тариқасида, Суд департаментининг бўлинмасига қайтарилиши лозим бўлган топширганлик тўғрисидаги билдиришномага ушбу шахснинг имзоси қўйдирилган ҳолда унга шахсан топширилади. Юридик шахсга юборилган чақирув қоғози, бошқа хабарнома юридик шахснинг ходимига топширилади, у топширганликни тасдиқловчи билдиришномага чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олганлиги ҳақида фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.

Агар чақирув қоғозини, бошқа хабарномани етказиб берувчи шахс чақирилаётган жисмоний шахсни топа олмаса, чақирув қоғози, бошқа хабарнома у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига топширилади, улар йўқлигида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига (ўқув муассасаси маъмуриятига) топширилади. Чақирув қоғозини, бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан дарҳол чақирилувчига топшириши шарт.

Адресат вақтинча бирор жойга кетган бўлса, чақирув қоғозини, бошқа хабарномани етказиб берувчи шахс унинг иккинчи нусхасига чақирилувчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисида белги қўяди. Бу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ёки иш берувчининг (ўқув муассасаси маъмуриятининг) имзоси билан тасдиқланиши ва гувоҳлантирилиши лозим.

Адресат чақирув қоғозини, бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортганда, уларни етказиб берувчи шахс суд ижрочисига қайтариладиган чақирув қоғозига, бошқа хабарномага белги қўяди.

Ижро иши юритишда иштирок этувчи шахслар қуйидаги ҳолларда хабардор қилинган ҳисобланади, агар:

чақирув қоғози, бошқа хабарнома адресатга ушбу модда талабларига мувофиқ етказиб берилган (юборилган) бўлса;

адресат чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олишдан бош тортса;

почта хабарномасини олган бўлишига қарамасдан адресат ўз номига юборилган чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олиш учун келмаса.

Мажбурий ижро этиш чоралари тўғрисида хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги мазкур чораларнинг бажарилишига тўсқинлик қилмайди.

Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат шахсан ўзи бажариши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, суд ижрочисининг чақируви бўйича келишдан бўйин товлаётган қарздор суд ижрочисининг қарори асосида мажбурий келтирилиши мумкин.

Чақирув қоғозлари, бошқа хабарномалар шаклларининг намуналари, шунингдек уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади";

8) 23-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар қонун ҳужжатларида ижро ҳужжатларининг айрим турларига мажбурий иловалар назарда тутилган бўлса, улар суд ижрочисига ижро ҳужжати билан бирга тақдим этилиши керак";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш кўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади";

олтинчи қисмидаги "судга" деган сўз чиқариб ташлансин;

9) 24-модданинг:

биринчи қисми "бўлмаса" деган сўздан кейин "ёхуд зарур ҳужжатларни уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда расмийлаштириб ижро ҳужжатига илова қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилинмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "Қонуннинг 8-моддасида" деган сўзлардан кейин "ва бошқа қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмидаги "судга" деган сўз чиқариб ташлансин;

10) 25-модданинг еттинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ёки унинг ҳудудий бўлими" деган сўзлар "Суд департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) қуйидаги мазмундаги 25-1-модда билан тўлдирилсин:


"25-1-модда. Йиғма ижро иши юритиш


Битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича кўзғатилган ижро иши юритишлар йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилади.

Суд департаментининг бир нечта ҳудудий бошқармаси бўлинмаларига келиб тушган бир қарздорга ёки солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан ундирув бўйича ижро ҳужжатлари юзасидан йиғма ижро иши юритиш Суд департаменти директори ёхуд унинг ўринбосари белгилайдиган бўлинма томонидан кўзғатилади ва юритилади.

Суд департаменти битта ҳудудий бошқармасининг бир нечта бўлинмасига келиб тушган бир қарздорга ёки солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан ундирув бўйича ижро ҳужжатлари юзасидан йиғма ижро иши юритиш Суд департаменти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари белгилайдиган ҳудудий бўлинма томонидан кўзғатилади ва юритилади.

Йиғма ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин келиб тушган ва йиғма ижро иши юритилаётган қарздорга нисбатан мулкий тусдаги талаблар кўрсатилган ижро ҳужжатлари йиғма ижро ишини юритаётган суд ижрочисига топширилади. Бу ҳақда ундирувчи, қарздор, суд ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган хабардор қилинади";

12) 30-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатга:

ижро ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш вақти;

ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш вақти;

ижро иши юритишни тўхтатиб туриш вақти;

мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарор мутахассисга юборилган кундан то унинг хулосаси ёки иш натижалари тўғрисидаги бошқа ҳужжат суд ижрочисига келиб тушгунигача бўлган вақт;

мол-мулк реализация қилишга топширилган кундан то бу мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига келиб тушгунигача бўлган вақт кирмайди.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш муддатининг ўтиши ижро иши юритишни тугатиш ёки тамомлаш учун асос бўлмайди";

13) 31-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Суд ижро ҳужжатига тушунтириш бериш тўғрисида ажрим чиқаради, ижро ҳужжатини берган бошқа орган эса қарор чиқаради";

14) 32-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади.

Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади";

15) 33-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга ҳақли. Аризада ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати кўрсатилиши керак.

Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда суд ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра кўпи билан ўн кун муддатга кечиктириши мумкин.

Ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда суд ижрочиси ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш асосини ва ижро ҳаракатлари қайси муддатга қолдирилганлигини кўрсатган ҳолда қарор чиқаради. Чиқарилган қарор ҳақида ижро иши юритишдаги тарафлар, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилинади.

Суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин";

16) 34-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт:

1) агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;

2) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

3) агар қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;

4) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;

5) ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда;

6) ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда.

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши шарт:

1) қарздор муддатли ҳарбий хизматда бўлганда ёки муддатли ҳарбий хизматда бўлган ундирувчи илтимос қилганда;

2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда, шу жумладан, кузатувни жорий этиш тўғрисида, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим қабул қилинганда, "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижро этилиши тўхтатиб турилиши мумкин бўлмаган ижро ҳужжатлари бундан мустасно;

3) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда қайси мансабдор шахсга берилган бўлса, ўша мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда";

17) 35-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:

1) қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;

2) қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда;

3) қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда;

4) суд ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда;

5) рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда;

6) ундирувчи илтимос қилганда.

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:

1) суд ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги, ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар билан ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга мурожаат қилганда;

2) қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда;

3) суд ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилганда.

Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош суд ижрочилари уларга бўйсунувчи суд ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят келиб тушганда, зарур бўлган ҳолларда, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга ҳақли";

18) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

1) қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилганда - қарздорнинг ҳуқуқий ворислари аниқлангунига, бедарак йўқолганнинг мол-мулки суд томонидан ҳомийлик ва васийлик органлари белгилаган ишончли бошқарувчига топширилгунига ёки муомалага лаёқатсиз қарздорга ҳомий тайинлангунига қадар;

2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда, кузатувни жорий этиш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомилини жорий этиш ва (ёки) муддатини узайтириш тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим қабул қилинганда - қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар;

3) ундирувчи ёки қарздор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда, қарздор касал бўлиб қолганда, хизмат сафарида бўлганда ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда, - муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгунига ёки стационар даволаш муассасасидан чиққунига, хизмат сафаридан қайтгунига ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидириб топилгунига қадар;

4) ижро ҳаракатлари, ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан, шунингдек рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилаётганда - масала мазмунан узил-кесил кўриб чиқилгунига қадар;

5) суд ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда - шикоят кўриб чиқилгунига қадар.

Ижро иши юритиш бошқа ҳолларда ҳам ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатлари суд томонидан қисқартирилиши мумкин";

19) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тугатилади:

1) ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқуй ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаса;

2) муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолганда.

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тугатилади:

1) ундирувчи ундирувдан воз кечганда, агар воз кечиш суд томонидан қабул қилинган бўлса;

2) ундирувчи ва қарздор ўртасида суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилганда;

3) жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда;

4) ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда";

20) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш

ва тугатиш тўғрисидаги масалаларнинг суд ёки

суд ижрочиси томонидан кўриб чиқилиши


Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати асосида кўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша хўжалик суди ёки суд ижрочиси турган жойдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш қуйидаги ҳолларда ҳам хўжалик суди томонидан амалга оширилади:

ижро хатлари ижро этилганда, агар ундирувчи ва қарздор юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар бўлса;

суд ижрочисининг ижро йиғимини ва ижро харажатларини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижро этилганда, агар қарздор юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро бўлса.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш суд ижрочиси турган жойдаги умумий юрисдикция суди томонидан амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал ёки Жиноят-процессуал кодексларида бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, ижро иши юритишдаги тарафларнинг ёки суд ижрочисининг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўриб чиқилади.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш, ушбу Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми, 35-моддасининг иккинчи қисми ва 37-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, ижро ҳужжати қайси суд ижрочисининг иш юритишида бўлса, ўша суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.

Ижро иши юритишдаги тарафларнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси томонидан кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра суд ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида ёхуд ижро иши юритишни тўхтатиб туришни ёки тугатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақидаги суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжати суд ижрочиси томонидан олинган пайтдан эътиборан дарҳол ижро этилиши керак. Суд ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида бу ҳақда унга маълум бўлган вақтдан эътиборан уч кунлик муддатда ижро иши юритишдаги тарафларга, судга (агар масала ижро ҳужжатини берган суд томонидан эмас, бошқа суд томонидан ҳал қилинган бўлса) ёки ижро ҳужжатини берган ўзга органга маълум қилади.

Тўхтатилган ижро иши юритиш бўйича у тиклангунига қадар мажбурий ижро чоралари қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Суд ёки бошқа органнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш тўғрисидаги ҳужжати устидан ўн кунлик муддатда шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин";

21) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ижрочиси суднинг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими асосида, шунингдек суд ижрочисининг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги қарорида ижро этиш бўйича ўзи тайинлаган барча мажбурий ижро чораларини, шу жумладан, мол-мулкни хатлашни, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловларни бекор қилади. Айни вақтда суд ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловлар бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Ижро иши юритиш тугатилганидан сўнг суд ижрочиси қарздорга суд ижрочиси томонидан солинган жарималарни ва ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ҳамда ижро этилмаган қарорлар ижросини давом эттиради.

Ижро иши юритиш тугатилган тақдирда, ижро йиғими ижро ҳужжатининг фақат мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади. Бунда ижро иши юритиш ушбу Қонун 37-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асослар бўйича тугатилган тақдирда ижро йиғими суд ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро этиш чораларидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда қайтарилади.

Ижро иши юритиш тугатилган ижро ҳужжати ижро иши юритиш материалларида қолади ва такроран ижрога қаратилиши мумкин эмас";

22) 40-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"40-модда. Ижро иши юритиш қўзғатилганидан

кейин ижро ҳужжатларини қайтариш


Ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган бўлса, бундай ижро ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ундирувчига қайтарилади:

1) ундирувчининг аризасига кўра;

2) агар қарздорнинг манзилини ёки унинг мол-мулки турган жойни аниқлаш ёхуд банклар ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлар ва омонатларда қарздорга қарашли пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликлар турганлиги ёки сақланаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлмаса (ушбу Қонунга мувофиқ қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

3) агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса;

4) агар ундирувчи ижро ҳужжати ижро этилаётганда қарздорнинг сотилмаган мол-мулкини ўзига олишдан воз кечса ёхуд қарздорлик ҳисобидан ушбу мол-мулкни ўзига олиш тўғрисидаги суд ижрочисининг таклифи бўйича ўз қарорини белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса;

5) агар ундирувчи ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган бўлса, шу жумладан, ижро ҳужжатида кўрсатилган, қарздордан олиб қўйилган муайян ашёларни олишдан воз кечса.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақда тегишли далолатнома тузади, далолатномани катта суд ижрочиси тасдиқлайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарздорликни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати давлат солиқ хизмати органига, давлат даромадига ўзга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжати эса тегишинча ушбу ҳужжатни берган судга ёки бошқа органга қайтарилади.

Ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмайди.

Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган асос бўйича қайтарилганда, ундирувчига ушбу Қонуннинг 76-моддасида назарда тутилган бўнак бадали тўлиқ қайтарилади.

Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган ҳолларда бўнак бадалининг қайтарилаётган ижро ҳужжатини ижро этиш юзасидан суд ижрочиси қилган харажатлардан ортиқча қисмигина қайтарилади. Ундирувчига ижро ҳужжати ва бўнак бадалини қайтариш тўғрисида суд ижрочиси томонидан катта суд ижрочиси тасдиқлайдиган қарор чиқарилади";

23) 41-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тамомланади:

ижро ҳужжати амалда ижро этилганда;

йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатларидаги ундирув тўғрисидаги талаблар бир ёки бир нечта солидар жавобгар қарздор ҳисобидан амалда ижро этилганда;

ижро ҳужжати уни берган суднинг ёки бошқа органнинг талабига биноан ижро этилмасдан қайтарилганда;

ижро ҳужжати ушбу Қонуннинг 40-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилганда;

ижро ҳужжати ижро этиш учун ушбу Қонун 25-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бошқа суд ижрочисига юборилганда;

ижро ҳужжати ижро этиш учун тугатиш комиссиясига (тугатувчига, тугатиш бошқарувчисига) юборилганда.

Ижро иши юритиш тамомланганда суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга оид чеклашлар ва қарздорнинг ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқларига доир чекловлар бекор қилинади.

Ижро иши юритиш ушбу Қонуннинг 25-моддаси асосида бошқа суд ижрочисига юборилиши муносабати билан тамомланаётганда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар бекор қилинмайди. Мазкур ваколатлар ижро иши юритиш юборилган суд ижрочисига ўтади.

Суд ижрочиси қарорининг кўчирма нусхалари у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шунингдек ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга юборилади. Айни вақтда суд ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Ижро иши юритиш тамомланганидан сўнг суд ижрочиси қарздордан ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ҳамда ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ва ижро этилмаган қарорларнинг ижросини давом эттиради. Бунда қарздорга нисбатан ижро иши юритиш жараёнида белгиланган чекловлар мазкур қарорлар ижроси учун зарур бўлган миқдорда сақлаб қолинади. Ижро иши юритиш тамомланган тақдирда, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади, номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бундан мустасно.

Ижро иши юритиш, ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра тамомланганда ижро ҳужжатининг асл нусхаси, бошқа ҳолларда эса ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси ижро иши юритиш материалларида қолади";

24) 42-модданинг:

биринчи қисми "зарарни тўлаш" деган сўзлардан кейин "зарарни давлат фойдасига ундириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор жисмоний шахсни ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Қарздор юридик шахсни ва шунингдек қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш суд ижрочиси томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситасини қидириш суд ижрочисининг қарорига кўра ички ишлар органлари зиммасига юклатилиши мумкин.

Қарздорни, унинг мол-мулкини ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради, қарорни катта суд ижрочиси тасдиқлайди. Қарздор жисмоний шахсни, автомототранспорт воситасини ёхуд олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш харажатлари бўйича эса, тегишли суд ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади";

олтинчи қисмидаги "судга" деган сўз чиқариб ташлансин;

25) қуйидаги мазмундаги 42-1-модда билан тўлдирилсин:


"42-1-модда. Қарздор жисмоний шахснинг

Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш


Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, суд ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан суд ижрочиларининг, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади";

26) 46-модда:

1-бандининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш";

2-бандидаги "мол-мулкига ва пул маблағларига" деган сўзлар "пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"2-1) ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан, қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;

2-2) ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш";

27) 47-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.

Ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўмдаги ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан, банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағларига ҳамда ўзга қимматликларига қаратилади.

Қарздор жисмоний шахсдан топилган сўмдаги ва чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари дарҳол олиб қўйилиши лозим.

Олиб қўйилган сўмдаги нақд пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига ўтказиш учун банкка топширилади, кейин уч кунлик муддатда белгиланган тартибда тақсимланади.

Қарздорнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги барча ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида ахборот бўлганда, улар хатланади. Қарздорнинг аниқланган тегишлича сўмдаги нақд пули ёхуд банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги сўмдаги маблағлари етарли бўлмаса, ундирув қарздордаги аниқланган нақд чет эл валютасига ёхуд унинг банклардаги ёки ўзга кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақланаётган валютасига қаратилади.

Суд ижрочисида қарздорнинг хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисида ахборот бўлмаганда, суд ижрочиси бундай ҳисобварақни аниқлаш тўғрисида банк ёки бошқа кредит ташкилотига ёзма сўров юборади.

Суд ижрочисининг ёзма сўрови келиб тушганда банк ёки бошқа кредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳисобварақни аниқлайди ва бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмай суд ижрочисига маълум қилади.

Қарздор ундирув биринчи навбатда қаратилиши лозим бўлган мол-мулк турлари ёки ашёларни ўзи кўрсатишга ҳақли.

Қарздор мол-мулкининг у ёки бу турига ундирувни қаратиш навбати суд ижрочиси томонидан мазкур мол-мулкнинг ликвидлигини инобатга олган ҳолда белгиланади.

Қарздорнинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, суд ижрочиси ўз қарори билан қарздор ҳисобварақларининг харажатлар қисмини қарз тўлиқ узилгунига қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатлайди. Банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарздорнинг пул маблағларини хатлаш ҳақидаги қарорни дарҳол ижро этади ва суд ижрочисига қарздорнинг ҳисобварақлари реквизитлари ҳамда ҳар бир ҳисобварақ бўйича хатланган пул маблағлари миқдорини маълум қилади. Айни бир вақтда ундирув қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка қаратилади, ушбу Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.

Қарздорнинг мол-мулкига, шу жумладан, нақд пул маблағларига ва банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ва ҳажмда қаратилади.

Қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлган ҳолларда ундирув унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади";

28) 48-модданинг иккинчи қисми "зиммасига" деган сўздан кейин "ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

29) қуйидаги мазмундаги 48-1 - 48-7-моддалар билан тўлдирилсин:


"48-1-модда. Қарзни чет эл валютасида ҳисоблаб

чиқаришда ундирувни қарздорнинг пул

маблағларига қаратиш тартиби


Қарздордан топилган ва олиб қўйилган, ижро ҳужжатида кўрсатилган нақд чет эл валютасини суд ижрочиси олиб қўйилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига топширади, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасини ёки сўмдаги нақд пул маблағларини сотиш (ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш) учун чет эл валютасида олерацияларни амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланувчи банкка топширади.

Қарздорнинг банк ҳисобварағида, омонатида турган ёки банкда сақланаётган, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасидаги ёки сўмдаги пул маблағлари хатланганида, суд ижрочиси ўз қарори билан ваколатли банк зиммасига ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш мажбуриятини юклайди.

Агар банк Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида чет эл валютаси сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаётган бўлса, суд ижрочиси унинг зиммасига чет эл валютаси ёки сўмни шундай ҳуқуқдан фойдаланувчи банкка ўтказиш мажбуриятини юклайди.

Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасида сотиб олинган пул маблағлари улар томонидан Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси депозит валюта ҳисобварағига ўтказилади.

Қарз чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилаётганда суд ижрочиси ижро йиғими, шунингдек у томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини тегишли қарор чиқарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютаси курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган миқдорда сўмда ҳисоблаб чиқаради.


48-2-модда. Ундирувни қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчисининг ва унинг

мижозларининг пул маблағларига ҳамда

қимматли қоғозларига қаратиш хусусиятлари


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кредит ташкилотида очилган алоҳида ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағларига қаратилиши мумкин эмас.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг тегишли реестр юритиш тизимидаги шахсий ҳисобварақларида ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан депозитарийларда очилган депо ҳисобварақларида сақланаётган қимматли қоғозларига қаратилиши мумкин эмас.


48-3-модда. Ундирувни айрим юридик шахсларнинг,

улар мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг

(иштирокчиларининг) мол-мулкига қаратиш хусусиятлари


Юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилади.


48-4-модда. Ундирувни қарздорга тегишли

бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш


Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорга тегишли мулкий ҳуқуқларга, хусусан қуйидаги ҳуқуқларга қаратилиши мумкин:

кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи;

ер участкасига доимий ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ёки ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи;

интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ;

қарздорга лицензиат сифатида оддий номутлақ лицензия асосида тегишли бўлган интеллектуал фаолият натижаларидан ва шахсийлаштириш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи.

Қарздорга тегишли бўлган бошқа шахсларга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ундирув Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда қаратилади.


48-5-модда. Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш


Ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича, шу жумладан, мулк ижараси шартномаси ва бошқа шартномалар бўйича, шунингдек қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини дебитор қарздорнинг ҳисобварақларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.

Суд ижрочиси томонидан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги бошқа ижро ҳужжати мавжудлиги аниқланса, суд ижрочиси ундирувни дебиторнинг ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор чиқаради. Ушбу қарор асосида суд ижрочиси дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммаларини ундириш тўғрисида дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошиб кетмайдиган миқдорда инкассо топшириқномасини тақдим этади.

Ундирувни қарздорга амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор тўлаши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш қарздор ўз дебитори билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилади.

Дебитор ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолашдан асоссиз бош тортган тақдирда, қарздор бир томонлама имзоланган солиштирма далолатномаларини дебиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда суд ижрочисига тақдим этишга ҳақли. Қарздор томонидан бир томонлама тартибда имзоланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси тақдим этилганда, суд ижрочиси қарздорнинг дебиторига унинг кредиторлик қарзи мавжудлиги ҳақида имзолаш учун солиштирма далолатномани ва қарздор томонидан тақдим этилган, ушбу қарзнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда билдиришнома юборади.

Қарздорнинг дебитори билдиришномани олган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши ёхуд солиштирма далолатномада кўрсатилган қарзнинг мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавоби тақдим этиши шарт. Агар дебитор томонидан тан олинган қарз суммаси солиштирма далолатномада кўрсатилганидан фарқ қилса, дебитор ўша муддатда суд ижрочисига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт.

Қарздор билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

қарздорнинг ва унинг дебиторининг номи, уларнинг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари;

дебиторнинг қарздор олдидаги қарзи суммаси;

қарздор ва унинг дебиторининг улар муҳри билан тасдиқланган имзолари, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолда эса, дебиторнинг ўз муҳри билан тасдиқланган имзоси;

солиштирма даполатнома тузилган сана.

Қарздор ва унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси у суд ижрочисига тақдим этилгунига қадар уч ойдан ўтиб кетмаган санага тузилган бўлиши керак.

Суд ижрочиси ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси асосида дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммасини дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошмайдиган миқдорда ундириш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этади.

Ундирув қуйидаги ҳолларда дебиторлик қарзига қаратилмайди:

уни ундириш учун даъво муддати ўтган бўлса;

қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати Суд департаменти органининг иш юритишида бўлса ёки уни ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ёхуд ушбу ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, тугатилган ёки кечиктирилган (бўлиб-бўлиб ижро этилган) бўлса;

дебитор ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан шартнома тузилмаган чет давлатда турган бўлса;

дебитор тугатилиш жараёнида бўлса ёки унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса;

дебитор ўз фаолиятини тугатган ва юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилган бўлса.


48-6-модда. Ундирувни суриштирув, тергов

органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварақларида

вақтинча сақланаётган пул маблағларига қаратиш хусусиятлари


Суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварақларида сақланаётган суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида хатланган ва олиб қўйилган, шу жумладан, фуқаровий жавобгар томонидан киритилган ёхуд жиноий йўл билан орттирилган маблағлар сифатида олиб қўйилган, шунингдек айбланувчи ёки судланувчи томонидан гаров сифатида киритилган пул маблағлари суд томонидан ижро ҳужжати берилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай суднинг тегишли қарори талабларини ижро этишга қаратилиши керак.

Суд ижрочисининг иш юритишида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича суд ижрочиси суриштирув, тергов органларига ёки судга мазкур органларнинг депозит ҳисобварағида вақтинча сақланаётган пул маблағларини уч кунлик муддат ичида Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида талабнома юборади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган талабнома белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, суд ижрочиси суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварағида вақтинча турган пул маблағларини ижро ҳужжати талабларига мувофиқ кейинчалик тақсимлаш учун Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига инкассо топшириқномаси орқали низосиз тартибда ҳисобдан чиқариши шарт.


48-7-модда. Ундирувни Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг

пул маблағларига қаратиш хусусиятлари


Ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг пул маблағларига қаратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, бюджет ташкилотларининг маблағларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади";

30) 49-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш ушбу мол-мулкнинг қарздорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар бўлганда, суд ижрочисининг қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қарздорнинг ўзга шахсларда турган мол-мулкининг унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар бўлмаганда, ундирувни мазкур мол-мулкка қаратиш суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Суд ижрочисининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра чиқарилган қарори устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин";

31) 51-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш учун қаратилган бўлса, ундирув қарздорнинг бошқа мол-мулки бўлишидан қатъи назар, биринчи навбатда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилади";

32) 52-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ундирув бошқа уйларга (квартираларга) уларда қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари ёхуд ўзга шахслар доимий равишда яшаб турган-турмаганлигидан қатъи назар, қаратилиши мумкин.

Ундирувчи ёки суд ижрочисининг аризасига кўра, ундирув суд томонидан қарздорнинг ягона уйига (квартирасига) ёхуд уй ҳудудидаги алоҳида турган бинога ёки уйнинг муайян қисмига, агар суд уйни (квартирани), шу жумладан, унга туташ ҳудудни қисмларга бўлиш мумкин, қарздор тасарруфида қолган қисми эса қарздор ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун етарли деб топган тақдирда қаратилиши мумкин.

Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, қарздор ва унинг оила аъзрлари нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмларга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномасига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган маблағлар ва бошқа мол-мулк инвестиция даври мобайнида қарздорнинг илгари юзага келган қарзини узиш ҳисобига мажбурий тартибда ундириб олинмайди";

33) 53-модданинг бешинчи қисмидаги "беш кундан" деган сўзлар "уч иш кунидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

34) қуйидаги мазмундаги 53-1-модда билан тўлдирилсин:


"53-1-модда. Қимматли қоғозларни хатлаш


Ҳужжатли қимматли қоғозлар уларнинг турган жойи бўйича хатланади. Ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ушбу қоғозлар эгасининг ҳуқуқлари рўйхатга олинган жой бўйича хатланади.

Қимматли қоғозлар хатланганда суд ижрочиси қарор чиқаради. Ҳужжатли қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисида суд ижрочиси хатланган қимматли қоғозларнинг хатлов далолатномасини ҳам тузади.

Суд ижрочисининг қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисидаги қарорида ёки далолатномасида хатланган қимматли қоғозларнинг умумий сони, уларнинг тури ва қимматли қоғозлар эмитентлари тўғрисидаги маълумотлар, қимматли қоғозлар чиқарилган сана, уларни идентификация қилиш, шунингдек қимматли қоғозларнинг қарздорга тегишлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Қарздорга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг хатланиши қарздорга уларни тасарруф этиш, шунингдек бундай қимматли қоғозларни ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун бошқа депозитарийга топшириш тақиқланганлигини англатади. Ўзга турдаги чекловларни белгилашда, шу жумладан, қарздорнинг қимматли қоғозларда мустаҳкамлаб қўйилган даромад олиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларини чеклашда суд ижрочиси белгиланган чекловларни қимматли қоғозларни хатлаш тўғрисидаги қарорда санаб ўтиши шарт";

35) 54-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк турларига бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида, ижро этиш кунида амалда бўлган нархлар бўйича суд ижрочиси томонидан таъминланади.

Суд ижрочиси мол-мулкни баҳолаш учун баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келадиган мутахассисни жалб этади, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Суд ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, мутахассисни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.

Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади. Кўрсатилган нарх суд томонидан белгиланган бўлмаса, мазкур мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нархда кимошди савдосига қўйилади.

Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари мутахассислар албатта иштирок этган ҳолда баҳоланиши, кейин (уч иш куни ичида) масъулиятли сақлаш учун банкка ёки депозитарийга топширилиши керак, муайян турдаги қимматликлар музейга ёки уларнинг сақланиш шароитларини таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар ўзида расмий листингга киритилган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлаштирилган тартибда котировка қилинадиган фонд биржасига суд ижрочиси томонидан ёзма сўров бериш орқали аниқланади.

Агар суд ижрочиси томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган бўлса, суд ижрочиси қимматли қоғозларни баҳолаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мутахассисни жалб этади.

Суд ижрочиси томонидан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот олинган (чиқарилган) пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ижро иши юритишдаги тарафларга баҳолаш натижалари ҳақида билдиришнома юборилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш объектининг қиймати хусусида ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш тўғрисида ўзлари хабардор қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судда низолашиши мумкин.

Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи мутахассисларни танлаб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланади";

36) 55-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун қарздорга ёки суд ижрочиси тайинлаган бошқа шахсларга (бундан буён матнда сақловчи деб юритилади) мол-мулкни хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Суд ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи суд ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз бу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Депозитарийга сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, суд ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, суд ижрочисининг розилиги талаб этилмайди";

қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хатланган автомототранспорт воситаси аукцион ўтказилгунига қадар суд ижрочиси томонидан белгиланадиган, унинг асралиши учун тегишли шароитлар таъминланадиган махсус ажратилган жойларда (сақлаш жойларида, омборларда, ваколатли органлар ва бошқа ташкилотларнинг жарима майдонларида) сақланади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

37) 56-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг хатланган мол-мулкини реализация қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, хатлаш асослари ва мол-мулк турларидан қатъи назар, хатланган кундан эътиборан икки ой ичида уни сотиш орқали амалга оширилади, қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган мол-мулк бундан мустасно.

Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилиш шартнома-воситачилик асосларида ёхуд кимошди савдосида амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк, шу жумладан, ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқлари, ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижалари ва шахсийлаштириш воситаларига акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ажратилган майдончаларда биржалар томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион шаклидаги кимошди савдосида амалга оширилади.

Савдо ташкилотларини ва биржаларни танлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади.

Агар реализация қилиш учун аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйилган мол-мулк аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилиши муносабати билан реализация қилинмаса, ушбу Қонун 63-моддаси саккизинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра кимошди савдосининг амалга ошмаган деб топилиши бундан мустасно, мазкур мол-мулк суд ижрочиси томонидан қуйидаги тартибда арзонлаштирилиши керак:

давлат солиқ хизмати органи ва молия органи вакиллари иштирокида мол-мулк нархининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда - давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;

мол-мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида - бошқа ижро ҳужжатлари бўйича.

Савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган мол-мулк ҳам, агар у савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида реализация қилинмаган бўлса, арзонлаштирилиши лозим. Бунда арзонлаштириш ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда ва миқдорда амалга оширилади.

Мол-мулк арзонлаштирилганда суд ижрочиси белгиланган тартибда далолатнома тузади, шундан сўнг арзонлаштирилган мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилотларига такроран реализация қилиш учун қўйилади. Бунда арзонлаштирилган мол-мулк бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабар у ўтказилишидан камида ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида берилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мазкур мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек ушбу Қонун 63-моддасининг саккизинчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра дастлабки кимошди савдолари амалга ошмаган деб эълон қилинганда мол-мулк арзонлаштирилмайди ва биринчи баҳоланган нарх бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилоти томонидан такроран реализация қилишга қўйилади.

Мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларида реализация қилинмаган ёки такроран реализация қилиш учун савдо ташкилотларига топширилган бошқа мол-мулк ўттиз кун мобайнида реализация қилинмаган тақдирда, у ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ арзонлаштирилган нархда ундирувчига таклиф қилинади, давлат даромадига ижро ҳужжатлари бўйича ундириш қаратилган мол-мулк эса ушбу моддада белгиланган тартибда яна арзонлаштирилиши ва реализация қилишга қўйилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаса, суд ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларидаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бошланғич сотиш нархидан 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади.

Қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилиниши керак. Улар суд ижрочиси билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи инвестиция воситачиси - брокер томонидан кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар арзонлаштирилмайди ва икки ой мобайнида бир неча марта кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар мазкур муддатда реализация қилинмаган тақдирда, суд ижрочиси ундирувчига ушбу қимматли қоғозларни уларни брокер томонидан кимошди савдосига қўйилган охирги кимошди савдоси кунининг охирги кимошди савдоси соатидаги ўртача нархида ўзида қолдиришни таклиф этади.

Суд ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган таклифи суд ижрочиси томонидан тегишли мол-мулк реализация қилинмаганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувчига юборилиши лозим. Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи бўлган тақдирда, таклифлар суд ижрочиси томонидан Суд департаменти органларига ижро ҳужжатларининг келиб тушиши навбатига кўра ундирувчиларга юборилади. Агар мол-мулкнинг суд ижрочиси томонидан таклиф қилинган баҳоси ижро ҳужжати бўйича ундирувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдиришга тегишли фарқни бир вақтнинг ўзида Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига тўлаган (ўтказган) тақдирда ҳақли, бу ҳақда таклифда кўрсатиб ўтилади. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида суд ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган тақдирда ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этмаса, мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан, мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади. Ундирувчи - гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда ёхуд белгиланган муддатда ўз қарорини ёзма шаклда тақдим этмаганда, ижро иши юритиш ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади, реализация қилинмаган бошқа мол-мулк бўйича ижро иши юритиш эса қарздорда ундирувга қаратилиши мумкин бўлган ўзга мол-мулк бўлмаса, ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади.

Олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздор қарзини ва суд ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга ошираётган суд ижрочисига тақдим этган тақдирда ҳам қарздорга қайтарилади.

Реализация қилинган мол-мулкни мол-мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангунига қадар харидорларга бериб юбориш, шунингдек тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан реализация қилиш савдо ташкилотларига ва суд ижрочиларига тақиқланади.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш хусусиятлари, шунингдек кўчмас мулкни узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқларини, қарздорнинг ер участкаларига, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларини реализация қилиш тартиби ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

38) 57-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро ҳужжатида кўрсатилган ашёлар ундирувчига топширилган тақдирда суд ижрочиси бу ашёларни қарздордан олиб қўяди ва топшириш далолатномасини тузиб, уларни ундирувчига топширади.

Олиб берилиши лозим бўлган ашёлар йўқотилганлиги ёки ундирувчи уларни олишдан бош тортганлиги ёхуд ҳозир бўлиш ҳақида бир неча бор таклиф қилинишига қарамасдан унинг ашёларни олиш учун келмаганлиги сабабли ижро этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, ашёлар қарздорга қайтарилади, ижро иши юритиш эса ундирувчига ижро ҳужжатини қайтариш билан тамомланади.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ундирувчига топширилган тақдирда суд ижрочиси мазкур қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олувчи шахс томонидан қарздорнинг ҳисобидан чиқарилиши ва уларни ундирувчининг ҳисобига ўтказилиши тўғрисида қарор чиқаради";

39) 58-модда:

биринчи қисми "узиш" деган сўздан кейин "ижро йиғими" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро йиғими суммалари, шунингдек ижро харажатларининг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган суммалар суд ижрочиларининг депозит ҳисобварағига ўтказилиб, сўнгра ижро харажатларининг ўрни ушбу сумма ҳисобидан қопланади";

40) 60-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

биринчи навбатда - ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган кўчар мол-мулкка (қимматли қоғозларга, қарздорнинг депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларига, валюта қимматликлари, енгил автотранспорт, офислар дизайни ашёлари, тайёр маҳсулот (товарлар), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга, улардан тайёрланган буюмларга, шунингдек бундай буюмлар парчаларига ва бошқаларга) нисбатан;

иккинчи навбатда - товарларни ишлаб чиқаришда, ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда бевосита фойдаланилмайдиган мулкий ҳуқуқларга, шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан;

учинчи навбатда - товарлар ишлаб чиқиришда, ишларни бажаришда ёки хизматлар кўрсатишда бевосита қатнашадиган мулкий ҳуқуқларга, кўчмас мулк объектларига, шунингдек хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишга мўлжалланган бошқа асосий воситаларга нисбатан.

Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қарздор жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолияти муносабати билан суд ёки бошқа орган томонидан берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ижро этилган тақдирда, ундирувни белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкига қаратишда ҳам қўлланилади";

41) 61-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

42) 62-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органдан қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида хабарнома олинганда суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлайди, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритишлар мустасно. Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди.

Ижро иши юритиш тамомланган ижро ҳужжатлари суд ижрочисининг ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро иши юритиш тамомланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Суд ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади";

43) 63-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"63-модда. Аукцион шаклидаги кимошди

савдоларини ўтказишга тайёргарлик

кўриш ва уларнинг асосий шартлари


Мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича аукцион шаклидаги кимошди савдолари биржалар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Тегишли биржа билан тузилган шартнома ва (ёки) кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки (бошланғич) баҳоси кўрсатилган буюртма аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади.

Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси;

суд ижрочиси тузган мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасининг кўчирма нусхаси ёхуд суд ижрочисининг уларни хатлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;

мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар, шу жумладан, баҳолаш тўғрисидаги хулосанинг, автомототранспорт воситасини ёки кўчмас мулкни кўздан кечириш далолатномасининг кўчирма нусхалари;

мол-мулкка эгалик ҳуқуқини ва мол-мулкка бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари.

Кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ижара шартномасининг кўчирма нусхаси;

ижара шартномасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;

ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан аукцион шаклидаги кимошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқни ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат.

Қурилиши тугалланмаган объектни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси;

тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномасининг кўчирма нусхаси.

Ер участкасини ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ва ер участкаси чизмасининг кўчирма нусхаларини илова қилади.

Аукцион шаклидаги кимошди савдолари нархнинг ошиб бориши тамойили асосида ўтказилади.

Қуйидаги ҳолларда аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади, агар:

аукционга иккитадан кам харидор келса;

аукционнинг иштирокчиларидан биронтаси мол-мулкни ёхуд мулкий ҳуқуқни эълон қилинган дастлабки нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортса ёки реализация қилинган мол-мулкнинг ёхуд мулкий ҳуқуқнинг қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса";

44) 64-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ундирув қуйидаги ҳолларда қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади:

даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан, йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;

ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.

Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар ундирувчидан ёхуд суд ижрочисидан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан пул маблағларини ижро ҳужжатидаги талабларга мувофиқ ушлаб қолиши шарт.

Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.

Қарздор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, у ўқишни битирганда (бошқа жойга ўтказилганда), пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойидан кетганда, қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс бу ҳақда дарҳол суд ижрочисига хабар бериши ва амалга оширилган ундирувлар тўғрисида белги қўйилган ижро ҳужжатини унга қайтариши шарт.

Қарздор жисмоний шахс янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи тўғрисида дарҳол суд ижрочисига ва ундирувчига хабар бериши шарт.

Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри ижро этилишини, уларнинг ҳисобини ва сақланишини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этилиши қоидаларига мувофиқ ҳолда таъминлайди.

Суд ижрочиси қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан, ижро ҳужжати бўйича пул маблағларининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши, уларнинг сақланишига ва ҳисобга олинишига доир белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказади. Бундай текширишни ўтказишда қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс тегишли бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни суд ижрочисига тақдим этиши шарт";

45) 69-модда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга";

ўн биринчи хатбошиси ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

46) 71-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ўзи белгилаган муддатда ихтиёрий равишда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.

Қарздор ижро ҳужжатининг талабларини суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган тақдирда, суд ижрочиси қарздорга нисбатан маъмурий жазо қўллайди, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда эса уни жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантиради. Қарздор шундан сўнг ҳам ижро ҳужжатини ижро этишдан бўйин товлаган тақдирда, суд ижрочиси қонунда белгиланган тартибда уни жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўради";

47) 73-модда:

бешинчи қисмидаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар қарздор уйдан кўчирилган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур мол-мулкни олиб кетмаса, суд ижрочиси қарздорни ёзма шаклда огоҳлантирганидан сўнг мазкур мол-мулкни ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилишга топширади.

Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилишдан тушган ва ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатларининг ўрни қопланганидан кейин ортиб қолган пул маблағлари қарздорга қайтарилади. Қарздор томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағида уч йил мобайнида сақланади. Мазкур пул маблағлари ушбу муддат ўтганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади";

олтинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

48) қуйидаги мазмундаги 73-1 ва 73-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"73-1-модда. Иморатни бузиб ташлаш

тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш


Қарздорнинг иморатини мажбурий бузиб ташлаш холислар иштирокида ва ички ишлар органларининг ходимлари кўмагида суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.

Суд ижрочиси иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди.


73-2-модда. Ер участкасини олиб қўйиш ва

ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш


Қарздордан ер участкасини мажбурий олиб қўйиш ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органи мутахассиси албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.

Суд ижрочиси ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди.

Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ер участкаси суд ижрочисининг далолатномаси асосида ундирувчига ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади.

Агар ундирувчининг ер участкасига бўлган тегишли ҳуқуқи рўйхатга олинмаган бўлса, суд ижрочиси ўз қарори билан ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органига ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклайди. Бунда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ундирувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади";

49) 74-модданинг учинчи қисмидаги "ушбу Қонуннинг 82-моддасида" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин;

50) 76-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро ҳаракатлари тамомланганда бўнак бадали (ушбу Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ харажатларнинг қарздор ҳисобидан амалга оширилган қисми) ундирувчига тўлиқ қайтарилади, ушбу Қонун 40-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

51) 77-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонун 40-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ижро ҳужжатини ижро этиш учун қилинган харажатлар ундирувчидан ундирилади. Кўрсатилган ҳолларда харажатларни ундириш суд ижрочисининг қарори асосида амалга оширилади";

52) қуйидаги мазмундаги 77-1-модда билан тўлдирилсин:


"77-1-модда. Ижро йиғими


Суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун қарздордан ижро йиғими ундирилади.

Суд ижрочисининг ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қайси ижро иши юритиш юзасидан чиқарилган бўлса, ўша ижро ишига қўшиб қўйилади ва алоҳида ижро иши юритишни қўзғатмасдан ижро этилади.

Ижро йиғимининг миқдори ва ундирилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади";

53) 78-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи "қаноатлантириш" деган сўздан кейин "ва қарздордан ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда ижро йиғимини қоплаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

54) 80-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қарздорга бир неча талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича солинган ижро йиғимлари ушбу модданинг биринчи-олтинчи қисмларида белгиланган тегишли талабни қаноатлантириш учун мўлжалланган кетма-кетликка мувофиқ ундирилади. Бунда қарздорга номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича солинган ижро йиғимлари, шунингдек қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулк мулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчига ўтказилган ҳолларда биринчи навбатдаги талабларга тенглаштирилади";

55) 81-моддадаги "суд" деган сўз "хўжалик суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

56) 82-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"82-модда. Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик ва

унинг ижросига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик


Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик, шунингдек унинг ижросига тўсқинлик қилганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади";

57) 83-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси суд ижрочиси бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта суд ижрочиси бўлиши мумкин.

Суд ижрочиси лавозимига тайинлаш учун кадрларни танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади. Катта суд ижрочилари ва суд ижрочиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Суд департаменти директори билан келишилган ҳолда Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Суд ижрочиси ҳокимият вакили ҳисобланади ва хизмат вазифаларини бажараётганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги формали кийим-бош кияди.

Суд ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда адлия органлари ходимларининг мансаб даражалари берилади.

Суд департаментининг директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочисидир. Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий бошқармаларнинг суд қарорларини ижро этиш бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра тегишинча бош суд ижрочиларининг ўринбосарларидир.

Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларнинг суд қарорларини ижро этиш бўлимлари ходимлари суд ижрочилари мақомига эга бўлади";

58) қуйидаги мазмундаги 83-1-модда билан тўлдирилсин:


"83-1-модда. Бош суд ижрочиларининг ва

улар ўринбосарларининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари:

қуйи турувчи суд ижрочиларидан ижро иши юритиш материалларини, ҳужжатлар ва ижро ҳужжатининг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги бошқа маълумотларни текшириш учун талаб қилиб олади;

ижро иши юритиш, шу жумладан, у ёки бу ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича ёзма кўрсатмалар беради;

суд ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз қарорларини бекор қилади;

суд ижрочиси ижро иши юритиш жараёнида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган тақдирда, уни ижро ҳаракатларини бундан буён амалга оширишдан четлаштиради;

суд ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорларига доир шикоятларни кўриб чиқади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";

59) 84-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда:

давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олиш; .

давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ текширувдан ўтказиш;

ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;

қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган, қарздорга қарашли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда эса бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш ва холислар иштирокида кўздан кечириш, ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойлар ва омборларда суд ажрими асосида амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;

қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш;

қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларини ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;

олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;

ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;

ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни чақириш;

ижро йиғимларини, суд ижрочиси томонидан солинган жарималарни ва ижро харажатларини ундириш;

қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан қидирув эълон қилиш;

ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан, ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;

ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органларининг ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;

ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қарздорларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш, шунингдек суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

ушбу Қонунда белгиланган тартибда мол-мулкни баҳолаш;

мол-мулкни баҳолаш учун мутахассисларни жалб этиш;

қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш ҳуқуқига эга.

Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";

60) 86-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари (ижро иши юритишни кўзғатиш, ижро йиғимини ундириш, жарима солиш ва бошқалар) ижро ишини юритишдаги тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, суд ижрочиси тегишли қарор чиқаради, у ижро ишига қўшиб қўйилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суд ижрочисининг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилмаган ҳолда чиқарилади ва алоҳида ижро иши юритиш қўзғатилмасдан ижро этилади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги "қарор чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида судга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

61) қуйидаги мазмундаги 86-1-модда билан тўлдирилсин:


"86-1-модда. Суд ижрочисининг қарорлари

устидан шикоят бериш ва протест келтириш


Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича суд ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда суд ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади.

Суд ижрочисининг қарорига қонунда белгиланган тартибда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин";

62) қуйидаги мазмундаги 89-1 ва 89-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"89-1-модда. Суд департаментининг

фаолиятини ташкил этиш


Суд департаменти органларининг фаолиятини ташкил этиш, вазифалари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Суд департаменти органларида хизматни ўташ, Суд департаменти органлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Суд департаменти органлари ижро иши юритиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлашни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ таъминлайди. Ижро иши юритишлардаги ижро ҳужжатларининг ва бошқа ҳужжатларнинг олиб қўйилишига фақат суд қарори асосида ёки Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Ижро иши юритишларни олиб бориш, шу жумладан, уларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Суд департаменти Суд департаменти органлари томонидан қўзғатилган ижро иши юритишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритади.


89-2-модда. Ички хавфсизлик инспекцияси


Суд департаменти тизимида Ички хавфсизлик инспекцияси ташкил этилади, у Суд департаменти органлари ходимлари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича иш олиб боради, хизмат текширувларини ўтказади, Суд департаменти органларини ҳалол ва касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан тўлдириш учун номзодларни ўрганади, Суд департаменти органлари ходимларини уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлардан, ходимларнинг ва улар оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Ички хавфсизлик инспекцияси ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади";

63) 90-модда:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан республика бюджети маблағлари" деган сўзлар "Суд департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суд департаменти органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан, Суд департаментига мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда) 50-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) суд ижрочисига юборилади".



11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И.Каримов



"Халқ сўзи" 2009 йил 15 январь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 9-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 1-модда