язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 19.09.2007 й. ЎРҚ-112-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.06.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.09.2007 й.

N ЎРҚ-112



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ВА "БОЖ ТАРИФИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИНГ 33-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Бож тарифи тўғрисида"ги 470-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 228-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; 2007 йил, N 7, 322-модда) 33-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

биринчи қисм:

ўн тўққизинчи - йигирма бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидаги мақсадларда олиб кирилаётган технологик жиҳозлар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса:

Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида;

янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун;

лизингга топшириш учун;

чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан хусусийлаштирилаётган корхоналар учун";

йигирма олтинчи хатбошиси йигирма бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Янги технологик жиҳозлар (бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар улар технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларига мувофиқ етказиб берилган бўлса) олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, ушбу модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи - йигирма тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади";

иккинчи - тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 21 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 380-модда.