язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 27.12.2005 й. ЎРҚ-17-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.12.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ

27.12.2005 й.

N ЎРҚ-17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 1 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 3 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 4-5, 74-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 310, 311, 312, 313-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг 6-банди чиқариб ташлансин;


2) 7-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги "савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари" деган сўзлар "айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 8-модданинг:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

ўнинчи қисмидаги "экология солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 19-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "экология солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг кредитлари учун фоиз тўловлари суммалари, бундан банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирадиган инвестиция учун олган кредитлари бўйича фоизлар ҳамда тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар мустасно";

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - йигирманчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 27-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-1-модда. Зарарларни тақсимлаб ўтказиш


Ушбу Кодексда назарда тутилган, чегириб ташланиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши зарар деб эътироф этилади.

Солиқ тўловчи кўрилган зарарларни зарар кўрилган ҳисобот йилидан кейинги беш йил муддат давомида тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир.

Ўтган ҳисобот йилида ёки ўтган ҳисобот йилларида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган зарарга (зарарларга) эга бўлган даромад (фойда) солиғи тўловчилар жорий йилдаги солиқ солинадиган даромадни (фойдани) кўрилган зарарларнинг тўлиқ суммасига ёки ушбу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидир.

Тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги йилда ҳисобга олинадиган жами суммаси ушбу Кодексга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий йилдаги солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Солиқ солинадиган база ўрни қопланиши керак бўлган зарар суммаси миқдорига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.

Бирдан ортиқ календарь йилда кўрилган зарарлар улар кўрилган кетма-кетликда тақсимлаб ўтказилади.

Солиқ тўловчининг даромад (фойда) солиғидан озод қилинган даврдаги зарарлари кейинги даврларга тақсимлаб ўтказилиши мумкин эмас";


6) 30-модда жадвалининг биринчи хатбошисидаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


7) 55-модда биринчи қисмининг жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

Жами даромад миқдори

Солиқ суммаси

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача


даромад суммасининг 13 фоизи


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача


энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 20 фоизи


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан


энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 29 фоизи


  

8) 72-модданинг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) IX бўлим чиқариб ташлансин.



2-модда. Ушбу Қонун 2006 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 383-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 416-модда