язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 25.12.1998 й. 729-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.1998 й.

N 729-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ  ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда, 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда)

1) 8-моддаси учинчи бандининг олтинчи хатбошиси "имтиёзлар бериш" деган сўзлардан олдин "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил,N 5-6, 97-модда):

1) 22-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш, ишсиз шахсларнинг бундай ишларда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

2) 27-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсизлик нафақаси ушбу Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади";

3) 34-моддасининг:

биринчи қисми куйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қарамоғида учтагача киши бўлган ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда";

тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида".

V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги  хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади".


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23-модда. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар

Қуйидагилар:

қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

сайлов тайинланган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаган фуқаролар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;

диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.

Судьялар, прокуратура органлари ва ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари бундан мустасно) депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадилар".


VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда):

1) 182-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"182-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Божхона назоратини четлаб ёки Божхона назоратидан яшириб ёхуд Божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш:

а) кўп миқдорда;

б) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша хатбоши:

а) жуда кўп миқдорда;

б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 186-1-модда билан тўлдирилсин:


"186-1-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулотни

ноқонуний равишда ишлаб чиқариш

ёки муомалага киритиш


Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекснинг (Ўзбекистон Республикаси Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда):

1) 345-моддасининг иккинчи қисми "186" рақамидан кейин "186-1" деган рақам билан тўлдирилсин;

2) 405-моддаси матнидаги "етти суткада" деган сўзлар "ўн беш суткада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 490-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, кассация ажримини, агар кейин суд ажримлари қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгидан кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда):

1) 164-моддаси:

иккинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "сотилаётган ашёлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

учинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 175-1 ва 186-1-моддалар билан тўлдирилсин:


"175-1-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини

юритиш тартибини бузиш


Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима сабаб бўлади";


"186-1-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот

ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда

ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш


Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) 227-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

4) Кодекс қуйидаги мазмундаги 241-1-модда билан тўлдирилсин:


"241-1-модда. Текширишларни ўтказиш тартибини бузиш


Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишларнинг белгиланган тартибини бузиш, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

5) 245-моддасининг биринчи қисми "175-моддасининг бешинчи қисми" деган сўзлардан кейин "175-моддасида" деган сўзлар билан, "186" рақамидан кейин "186" деган, "241" рақамидан кейин эса "241" деган рақамлар билан тўлдирилсин;

6) 261-моддасининг биринчи қисмидаги "65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиб кўрсатиш, ердан фойдаланганлик тўғрисида ахборот тақдим этишдан бош тортиш ёки нотўғри ахборот тақдим этиш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно)" деган сўзлар "65-моддасининг иккинчи қисмида (қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 266-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"266-модда. Ер ресурслари давлат қўмитасининг органлари


Ер ресурслари давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодакснинг65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ер ресурслари давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари - фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваригача миқдорда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлари ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари - фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваригача миқдорда жарима солишга".


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 114-модда; 1996 йил, N 9, 141-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Алоҳида ҳолларда депутатнинг ваколатлари тегишли ҳокимият вакиллик органи қарори билан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин. Депутат деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин.

Депутат уни депутатликка номзод этиб кўрсатган орган (партия) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бу органнинг (партиянинг) таклифи ҳам депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин".


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда):

1) 65-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради";

2) 66-моддаси:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда";

тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, - бундай ишларда иштирок этган даврида".


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 38-моддаси:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиш керак:"

1) туғилиш;

2) ўлим;

3) никоҳ тузилганлиги;

4) никоҳдан ажралиш";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади";

учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисмидаги "фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан суд қарори асосида" деган сўзлар "фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса - суд қарори асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 124-модда) 46-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46-модда. Консул томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади".


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 133-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда) 22-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланган услуб ва муддатларда рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат нав синов станцияларида, давлат нав синов участкаларида, бошқа хўжаликлар ва ташкилотларда ўтказилади".


XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 106-модда) қуйидаги мазмундаги 2-1-модда билан тўлдирилсин:


"2-1-модда. Ушбу Қонунда қўлланилаётган асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:

Табиий монополиялар - товар бозоридаги шундай ҳолатки, унда технологик хусусиятларга қўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитини яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;

табиий монополия субъекти - табиий монополия шароитида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан машғул хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс)"

XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 95-модда) 3-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-модда. Марказий сайлов комиссиясининг тузиш


Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Олий Мажлис томонидан тасдиқланадилар.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.

Марказий сайлов комиссия Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.

Марказий комиссиянинг ваколатлари Олий Мажлисининг қарори бўйича тугатилиши мумкин".


XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 163-модда) билан тасдиқланган "Эл-юрт ҳурмати" ордени тавсифи" қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Эл-юрт ҳурмати" ордени

ТАВСИФИ


"Эл-юрт ҳурмати" ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади, у икки ёнбағридан нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклига эга. Юлдузнинг бурчаклари орасида зангори рангдаги шаффоф эмаль қопланган тарам бўлиб таралаётган нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри - 52 миллиметр.

Орденнинг марказида Регистон майдони тасвирланган. Унинг ортида рангли эмаль юритилган водийлар ва тоғлар, улар узра эса зангори осмон фонида чиқаётган қуёш акс эттирилган.

Майдон тасвирининг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган. Юқорида, оқ фонда "EL-YURT HURMATI" сўзлари, айлананинг пастки қисмида - яшил шаффоф эмаль қопланган дафна шохлари жойлашган. Тасвир ва ёзувнинг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган.

Орденнинг орқа томонида, пастки қисмида унинг тартиб рақами 2 миллиметр катталикдаги шрифт билан ёзилган.

Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги муҳайяр лента сирилган қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов