ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 07.12.2001 й. 320-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.12.2001 й.

N 320-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонунининг Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 96-модда):

1) 7-моддасининг биринчи қисми "мулкдорларнинг" деган сўздан кейин "ёзма" деган сўз билан тўлдирилсин;

2) 8-моддаси:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар тасарруфдан чиқарилганда бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёки рухсатини олиш талаб этиладиган мол-мулк ипотека нарсаси бўлса, бундай мол-мулк ипотекаси учун ҳам шундай розилик ёки рухсат олиш зарур.

Давлат мулкида бўлган ва ҳеч кимга хўжалик юритиш ҳуқуқида бириктирилмаган кўчмас мулк гарови тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади";

бешинчи-тўққизинчи қисмлари тегишинча еттинчи-ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 10-моддаси қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдирилсин:

"Шартномада ипотека нарсаси унинг номи, турган жойи ва шу нарсани ўхшаш деб топиш учун етарли тарздаги тавсифи кўрсатилган ҳолда белгилаб қўйилади.

Ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека нарсаси бўлган мол-мулк қайси ҳуқуққа кўра гаровга қўювчига тегишли бўлса, шу ҳуқуқ ҳамда гаровга қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг номи кўрсатилган бўлиши зарур.

Ипотека нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишув асосида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, бироқ бу баҳолаш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ўтказган баҳолашдан кам бўлмаслиги керак";

4) 14-моддаси қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдирилсин:

"Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсаси тўлиқ ёки қисман нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги учун, агар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, жавоб беради.

Гаровга олувчи нобуд бўлган гаров нарсаси учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсаси шикастланганлиги учун эса гаров нарсаси гаровга олувчига топширилаётганда баҳоланган суммага қараб қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.

Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида белгиланган мақсад бўйича фойдаланиб бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ҳамда унинг нобуд бўлганлиги учун товон тўланишини талаб қилишга ҳақли, у билан гаровга олувчи ўртасида нобуд бўлган ёки шикастланган мол-мулкни тиклаш ёки алмаштириш тўғрисида ёзма равишда битим тузилган ҳамда гаровга олувчи бу битимнинг шартларини лозим даражада бажараётган ҳоллар бундан мустасно.

Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни ҳам тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор гаровга қўювчи гаров нарсаси нобуд бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида етказилган зарарни тўлаш тўғрисида гаровга олувчига қўйган талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли";

5) 22-моддаси:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ипотека тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ ёки шу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк асралишини таъминлаш заруратига кўра гаровга олувчи уни асраш ва (ёки) қўриқлаш учун ёхуд гаровга қўювчининг бу мол-мулк билан боғлиқ солиқлар, йиғимлар ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларини тўлаш учун харажатлар қилишга мажбур бўлган ҳолларда гаровга олувчининг бундай харажатларини қоплаш гаровга қўювчи ҳисобидан таъминланади";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 39-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш гаровга қўювчининг аризаси асосида амалга оширилади. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилиши керак:

ипотека тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома ва унинг нусхаси;

ипотека тўғрисидаги шартномада илова тариқасида кўрсатилган ҳужжатлар;

рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўланганлиги далили;

ипотека билан таъминланган мажбурият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ипотека тўғрисидаги шартнома уни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга келиб тушган кундан эътиборан уч иш кунида рўйхатга олиниши керак.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви киритилган кун ипотека давлат рўйхатига олинган сана ҳисобланади.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ошкора тадбир ҳисобланади. Навбатдаги гаровга олувчи, ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича янги кредитор, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ, божхона органлари ва судлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда тегишли мол-мулк ипотекаси тўғрисида қайд ёзуви бор-йўқлиги ҳақидаги маълумот ҳамда ипотека тўғрисидаги қайд ёзувидан тасдиқланган кўчирма олишга ҳақлидир";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда) 24-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24-модда. Касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқлари

Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қиладилар.

Касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва келишиб олишда белгиланган тартибда иштирок этадилар.

Касаба уюшмалари ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари ишида, ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текширишда, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) мажлисларида иштирок этадилар.

Ходимларнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар қопланиши учун ҳамда уларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда касаба уюшмалари ўз ташаббуси билан ёки ходимларнинг аризаларига биноан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризалари билан судга мурожаат этишлари мумкин".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда):

1) 227-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"227-модда. Божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш

Божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик кўп миқдорда содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) 241-1-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"241-1-модда. Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш

Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини рўйхатдан ўтказишни ғайриқонуний рад этиш ёки уни рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаш, муайян фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни ғайриқонуний рад этиш ёки уни беришдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарздаги ғайриқонуний аралашиш  мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "164-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлар "164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 245-2-модда билан тўлдирилсин:

"245-2-модда. Адлия органлари

Адлия органларининг мансабдор шахслари пахта хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказилганлиги факти аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузадилар.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда хўжалик судига юборилади";

5) 255-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"255-модда. Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий ва техник инспекторлари

Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий ва техник инспекторлари ушбу Кодекснинг 49, 50, 51, 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун - меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун - меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари;

меҳнат нормалари ва меҳнат шарт-шароитлари қоидаларини бузганлик учун - меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси мансабдор шахслари";

6) 264-моддасининг биринчи қисмидаги "164-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "164-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда):

1) 386-моддаси:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 497-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак";

3) 504-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак";

4) 565-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак".


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 йил, 1-сон



































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск