язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.05.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.05.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.05.2005 й.

N ЎРҚ-2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 30 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 6 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси ва 38-моддасининг биринчи қисми "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда):

1) 32-моддасининг тўртинчи қисми "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 37-моддаси биринчи қисми "а" бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари, "г" банди ҳамда 40-моддасининг биринчи қисми "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси", "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини", "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6 , 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда):

1) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 20-моддасининг:

иккинчи ва учинчи қисмлари "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлардан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимида" деган сўзлар "туман ижтимоий таъминот бўлимида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 148-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 5-сон, 152-модда