язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 20.12.2005 й. ЎРҚ-16-сон "Тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш ва уларнинг ҳисобот бериш тизими тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.10.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.12.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.12.2005 й.

N ЎРҚ-16



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШ ТИЗИМИ ТАРТИБГА

СОЛИНИШИ    МУНОСАБАТИ    БИЛАН    ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда) 5-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

2-банд чиқариб ташлансин;

8-банд "ва уларнинг мансабдор шахсларига" деган сўзлардан кейин "текшириш ўтказилаётган вақтда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Давлат статистикаси тўғрисида"ги 441-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 219-модда) 6-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"молия, божхона, солиқ органларидан, банклардан, бошқа идоралар ва хизматлардан, юридик шахслар ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, якка тартибдаги тадбиркорлардан давлат статистика ҳисоботларини, идоравий ҳисобга олиш маълумотларини олиш ва улардан статистика мақсадларида фойдаланиш;

молия, божхона, солиқ органларидан ҳамда давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтиришларни сўраш ва олиш";

бешинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 376-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 415-модда