Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1993-1995 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 23.09.1994 й. 2022-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.09.1994 й.

N 2022-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

III. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N9, 31-модда) 1-иловаси - Гражданларга тегишли бўлиб, ижро ҳужжатлари бўйича ундиришни қаратиш мумкин бўлмаган мулк турлари рўйхатининг 1-бандидан "уй қуриш учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

VII. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, N31-33, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 235-модда):


1) 3-модданинг 1-бандидаги "маҳсулот белгилар, саноат намуналари" деган сўзлар "ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модда қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки қилиб берилиши мумкин";


3) 19-модданинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "ер, ер ости бойликлари" деган сўзлар "ер (савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилган ерлардан ташқари), ер ости бойликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) Қонун қуйидаги мазмундаги 27-1 ва 36-моддалар билан тўлдирилсин:


27-1-модда. Давлат мол-мулкини хусусийлаштириш


Ўзбекистон Республикасининг ёки маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) бўлмиш корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартиб ва шартлар асосида мулк қилиб республика ва бошқа давлатлар жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг тасарруфига ўтказиб берилиши мумкин".


"36-модда. Давлат органларининг мулкдор ўз ваколатларини

амалга оширишига аралашганлиги учун жавобгарлиги


Давлат органлари мулкдорга ёхуд тўла хўжалик юритиш, бевосита бошқариш ҳуқуқи бўйича ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосда мол-мулкка эгалик қилувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилмаган қўшимча вазифалар ёки чеклашлар белгилаб қўйишга ҳақли эмас.

Давлат органлари мулкдорнинг ҳамда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан иборат ҳуқуқларини амалга оширишига қонунга хилоф равишда аралашганлик оқибатида етказилган зарар учун ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган ҳажмда мулкий жавобгар бўладилар.


5) 28-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"28-модда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мол-мулки


Корхоналар акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав фондининг камида 10 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда амал қилади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки ушбу корхонани таъсис этиш йўли билан ёхуд илгари чет эл инвестицияларисиз таъсис этилган корхонада чет эллик инвесторнинг иштирок улушини (пай, акция) сотиб олиши ёки бундай корхонани бутунлай, шу жумладан, хусусийлаштириш жараёни мобайнида сотиб олиши натижасида ташкил этилиши мумкин".

X. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда) 4-моддасининг 2-бандидаги "ер, ер ости бойликлари" деган сўзлар "ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 394-модда; 1993 йил, N 9, 329-модда) 6-моддаси 1-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржанинг устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан кам бўлмаслиги керак".

XV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 17-модда):


1) 4-модданинг 1-банди "пул маблағлари" деган сўзлардан кейин "юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 36-модданинг 1-банди "бошқа мулкий мажмуалар" деган сўзлардан кейин "юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 225-модда) 1-моддасининг 1-бандидаги "рубльдир" деган сўз "сўмдир" деган сўз билан алмаштирилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов






























Время: 0.2243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск