Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.11.2013 й. 2524-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 24.10.2013 й. 19-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 15 ноябрда 2524-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 24 октябрдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб

бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб

юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга этил спиртини (бундан буён матнда спирт деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш Қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда спиртни узоқ муддат масъул сақлашга қабул қиладиган бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.



II БОБ. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР


3. Спирт оддий ҳолатда рангсиз енгил ҳаракатланувчи суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳид ва куйдирувчи таъмга эга. Спирт кучли гигроскопик хусусиятга эга, сув билан ҳар қандай мутаносибликда яхши аралашади. Бунда аралашма ҳажми камаяди ва унинг ҳарорати ошади.


4. Спирт инсон учун хавфли, спирт парларининг ҳавода йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал концентрацияси 1 г/куб м. Спиртнинг ҳавода мавжудлиги унинг ҳаводаги концентрацияси 0,25 г/куб м бўлганда сезилади.


5. Спирт парларининг алангаланиш ҳарорати 14 °С ни ташкил этади, ўз-ўзидан ўт олиш ҳарорати 410 °С.


6. Босим 0,101 МПа бўлганда спиртнинг қайнаш ҳарорати 78,35 °С, музлаш ҳарорати - 117 °С.


7. Спирт 20 °С ҳароратда 789,45 кг/куб м зичликка эга. Спиртнинг сувдаги эритмаси сув ва спиртнинг зичликлари орасидаги зичликка эга. Сув-спирт эритмаларининг зичлиги улардаги спиртнинг концентрациясига боғлиқ. Ҳарорат 0°С дан 50°С гача бўлганда спиртнинг ҳажмий кенгайиш коэффициенти 0,001101 га тенг.


8. Спирт очиқ идишларда сақланганда парланади ва бир вақтнинг ўзида ҳаводаги сувни ўзига тортади, натижада унинг эритмадаги концентрацияси камаяди. Нормал шароитда, яъни ҳарорат 0 °С ва босим 0,101 МПа (760 мм симоб устуни - 1 кгс/кв.см) бўлганда, спирт парларининг зичлиги 2,043 кг/куб м ни ташкил қилади. Ҳаво билан таққослаганда спиртнинг нисбий зичлиги 1,580 ни ташкил қилиши сабабли спирт парлари қудуқ ва насос ўрнатилган хоналарнинг пастки қисмида йиғилиши мумкин.


9. Спирт парларининг эгилувчанлиги сув парларининг худди шундай ҳароратдаги эгилувчанлигидан 2-2,5 баробар юқори. Спирт парларининг юқори даражадаги эгилувчанлиги сабабли спирт буғланади ва тез учиб кетади.


10. Концентрацияси 96,4 фоиз бўлган сув-спирт эритмаси устидаги ҳаво спирт парлари билан тўла тўйинган ҳолатда қуйидаги ҳароратларда ҳавода спирт миқдори қуйидагича бўлади:


-10 °С - 15 г/куб м

0 °С - 30 г/куб м

+10 °С - 52 г/куб м

+20 °С - 92 г/куб м

+30 °С - 160 г/куб м


11. Спирт заҳарли микроқўшимчалардан тозаланганлик даражасига кўра қуйидаги навларга бўлинади: биринчи нав, "Олий тозаланган", "Экстра" ва "Люкс".


12. Спиртни ўлчаш бирлиги сифатида ҳарорати 20 °С бўлган сувсиз спирт декалитри (дал) қабул қилинади (бундан буён матнда сувсиз спирт ҳажми "дал"да, сув-спирт эритмаси ҳажми "дкл"да кўрсатилади).


13. Сув-спирт эритмасидаги сувсиз спиртнинг миқдори эритма ҳажмини унинг амалдаги ҳарорати ва концентрациясига мос кўпайтирувчига кўпайтириш орқали аниқланади.


14. Спирт ҳисоби сувсиз спирт декалитрларида (дал) юздан бир улушгача аниқликда юритилади.



III БОБ. ЕТКАЗИБ БЕРИШ


15. Спиртни етказиб бериш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


16. Узоқ муддат сақлашга етказиб бериладиган спирт юқори сифатли, норматив ҳужжатларга мувофиқ узоқ муддат сақлашга яроқли бўлиши лозим.


17. Узоқ муддат сақлашга етказиб бериладиган спиртда яширин камчиликлар аниқланганда, етказиб берувчи ташкилот етказиб бериш ва кўрсатилган камчиликларнинг аниқланган вақтидан қатъи назар, шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.


18. Биринчи гуруҳга қуйидаги тозаланган спирт навларидан бири етказиб берилади: "Олий тозаланган", "Экстра" ва "Люкс".



IV БОБ. СПИРТНИ САҚЛАШ УЧАСТКАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


19. Спирт махсус жиҳозланган спиртни сақлаш участкаларига (бундан буён матнда сақлаш участкалари деб юритилади) жойлаштирилади, улар таркибига резервуарлар парки, насос бўлинмаси, мерниклар бўлими, тўкиб олиш-қуйиб бериш эстакадаси ва технологик маҳсулот қувурлари киради.

Эстакададан насосларгача, мерниклардан насослар ва эстакадагача бўлган маҳсулот қувурлари маҳсулотдан ўз оқими билан бўшаши лозим.


20. Сақлаш участкаларининг ускуналари спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш бўйича барча амаллар ўз вақтида бажарилишини, маҳсулотнинг сифат ва миқдор жиҳатдан сақланишини, кўчириш ва сақлаш вақтида нормадан ортиқ йўқотишларга йўл қўйилмаслигини таъминлаши лозим.

Сақлаш участкаларида спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш вақтидаги йўқотишларнинг олдини олиш бўйича мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган чора-тадбирларга амал қилиниши керак.


21. Спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ белгиланган муддатда метрология текширувидан ўтказилиши, қиёсланиши лозим.


22. Спирт қуйиладиган резервуарлар таъмирланган, олдин сақланган спирт қолдиқлари ва коррозия маҳсулларидан тозаланган бўлиши лозим. Резервуар қуйишга тайёрланаётган вақтда асосий эътибор ички тутиб турувчи конструкциялар, ички деворларнинг юзаси, пайвандлаш чоклари, нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари, хлопушлар, томнинг герметик бутлиги, задвижкалар созлигига қаратилади. Таъмирланган ва қуйишга тайёрланган резервуарлар қопқоқлари ёпиқ ҳолда бўлиши лозим.

Спиртни қуйишдан 1-2 кун олдин кириш туйнугининг қопқоғи очилади ва яна бир марта резервуарнинг техник ва санитар ҳолати текширилади.


23. Резервуарларнинг спиртни узоқ муддат сақлаш учун тайёрлиги мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Резервуарнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома (Z-58-сон шакл) билан расмийлаштирилади.

Спиртни катта миқдорда қабул қилиш ва бериб юборишда сақлаш участкаларининг барча ускуналари - насослар, эстакада, мерниклар бўлими, қувурларнинг техник ва санитар ҳолати комиссия тартибида текширувдан ўтказилади. Текширув натижалари эркин шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.


24. Резервуарлар парки коммуникациялари, насос бўлинмалари, мерниклар бўлими ва эстакада учун технологик чизма тузилади ва унда резервуарлар, насослар, мерниклар, қуйиш тиргаклари, пастки тўкиш ускуналари, маҳсулот қувурлари ва очиш-ёпиш арматуралари рақамланади.

Ҳар бир таркибий қисмга технологик чизмага мувофиқ мойбўёқ билан тартиб рақами қўйилади. Резервуарларга баландлиги 50 см бўлган тартиб рақами икки жойда - қуйиш-тўкиш патрубкаси тепасида ва транспорт воситаси учун йўлак томонида қўйилади.

Технологик чизма ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ва насослар бўлинмаси ҳамда сақлаш участкаси хоналарига осилади.


25. Резервуарларни ишлатиш жараёнида уларнинг газли ҳажмидаги босим ва вакуум лойиҳавий кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим. Резервуар томида ўрнатилган нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари лойиҳага мос ва техник соз ҳолда бўлиши лозим.

Резервуарларнинг герметик бутлигини назорат қилиш учун уларнинг пастки қисмида мановакуумметрлар ўрнатилади.


26. Резервуарлар парки, насослар бўлинмаси, мерниклар бўлими, эстакададаги барча задвижкалар, вентеллар, жўмраклар ёпиқ ҳолда ва пломбаланган бўлиши лозим. Резервуарлардаги барча туйнуклар қопқоқлари ҳам пломбаланган бўлиши керак. Резервуарлар паркидаги кириш ва ёруғлик туйнукларининг ҳамда компенсаторларнинг фланец бирикмаларига тунукадан ёки брезентли матодан қилинган ғилофлар кийдирилган ва улар пломбаланган бўлиши лозим.


27. Ишга туширишдан олдин ёки капитал таъмирлашдан сўнг, ҳар бир резервуар учун аккредитация қилинган метрология ташкилоти томонидан қуйилиш сатҳининг баландлиги асосида резервуардаги маҳсулот ҳажмини аниқлаш имконини берувчи, ўлчаш оралиғи 1 см бўлган калибровка жадваллари тузилади. Маҳсулот қувурларига, вакуум идишлари ва мерникларга алоҳида калибровка жадваллари тузилади. Маҳсулот ҳажмини (сатҳини) ўлчаш учун резервуарнинг утор бурчаги баландлигида ўлчов туйнуги қаршисида 500 х 500 мм ўлчамли горизонтал майдонча бўлиши лозим.

Резервуарда спиртни сақлаш жараёнида унинг йўл қўйилиши мумкин бўлган йўқотишларини ҳисоблаш учун калибровка вақтида спиртнинг парланиш юзаси (ойнаси) квадрат метрларда аниқланади.


28. Резервуарни калибровка қилиш вақтида унинг бўйлама трафарети, яъни резервуар остидаги майдончадан ўлчаш туйнугининг юқори қисмигача бўлган вертикал масофа ва спиртни максимал қуйиш баландлиги аниқланади.

Бўйлама трафарет кўрсаткичлари ва спиртни максимал қуйиш баландлиги мойбўёқ билан гидравлик клапан корпусига ёзилади.


29. Ёз мавсумида спиртнинг ҳажмий кенгайишини инобатга олган ҳолда калибровка жадваллари асосида резервуарларни тўлдириш нормаси аниқланади. Тинч пўлатдан ясалган резервуар учун тўлдириш нормаси резервуар ҳажмининг ҳар бир кубометрига концентрацияси 96,2 фоиз бўлган "олий тозаланган" навли ректификатланган спиртнинг 93,5 дални, сейсмик ҳудудлар учун эса 89,4 дални ташкил қилади.

Масалан, калибровка жадвали бўйича резервуарнинг энг юқори сиғими 3220 куб м ни ташкил қилади. Бунда уни тўлдириш нормаси қуйидагини ташкил қилади:


3220 куб м х 93,5 дал = 301070 дал.


Ёзнинг энг юқори ҳароратида резервуар тубининг ташқи контури горизонтал ҳолатдан фарқ қилмаганда резервуарга спиртни қуйиш нормаси резервуар сиғимининг 99,6 фоизидан ошмайди, кафолатли кам қуйиш баландлиги 5 см ни ташкил қилади.


30. Сақлаш участкаси ҳудуди тўсиқларга эга бўлиши ва қўриқлаш сигнализацияси билан ҳимояланиши лозим. Сақлаш участкасининг кириш дарвозалари, насослар бўлинмалари ва мерниклар бўлими эшиклари автоном датчиклар билан жиҳозланиши керак. Қўриқлаш сигнализацияси сақлаш участкасида ишлар амалга оширилмаётган вақтда ҳам ишлаб туриши лозим.


31. Насослар бўлинмаси ва мерниклар бўлими хоналарида хизмат кўрсатувчи ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш хоналарини ташкил қилиш тақиқланади. Иш вақтида сақлаш участкасига фақат моддий жавобгар шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар эркин кириши мумкин. Бошқа барча ходимлар сақлаш участкаси ҳудудига ишларни амалга ошириш учун бир марталик рухсатномалар асосида киритилади.

Ишдан ташқари вақтда сақлаш участкаси ҳудудига навбатчилик қиладиган ходимлар ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати билан киритилади ва сақлаш участкасидан чиқиш вақтида қўриқлаш гуруҳи (қоровул) раҳбари томонидан кузатиб қўйилади.


32. Авария ҳолатларида фойдаланиш учун ҳар бир сақлаш участкасида энг катта ҳажмдаги битта захира резервуари қолдирилади. Спиртни захира резервуарига насос билан ўтказишдан олдин унинг кириш туйнуги очилади, техник ва санитар ҳолати текширилади ва спиртни кўчириш тўғрисида далолатнома тузилади. Сақлаш участкасининг иш жараёнида захира резервуарлари даврий равишда ўзгартирилиши лозим.


33. Сақлаш участкасида юз бериши мумкин бўлган авария оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган жиҳозлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўчма насослар, қувурлар, бочкалар ва бошқа идишларнинг тўлиқ рўйхати тузилади. Захирадаги ускуналар, қўлланишига қараб, резервуарлар парки, насослар бўлинмаси ва тўкиб олиш-қуйиб бериш эстакадаси олдида сақланади. Авария учун захира ускуналар ҳар ойда текширилади ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) тегишли қайд киритилади. Авария вақтида ташкилот ходимларининг тезкорлик билан ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш учун ҳар чоракда машғулотлар ўтказилади.


34. Резервуарлар ускуналари доим соз ҳолатда бўлиши лозим. Ёғингарчилик сувларини олиб чиқадиган канализация қудуқлари беркитиш ускуналари - хлопушкалар билан жиҳозланади. Хлопушкаларнинг одатий ҳолати - ёпиқ ҳолат.


35. Сақлаш участкаси ходимлари ундаги қувурларнинг жойлашув чизмаларини, задвижкаларнинг жойлашувини ва вазифаларини билишлари керак. Сақлаш участкаси ходимлари авария ҳолатларида задвижкаларни хатосиз очиб-ёпишлари лозим.


36. Спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш вақтида спирт ҳажмини аниқлаш мақсадида махсус хоналарда биринчи тоифали икки гуруҳ техник мерниклар ўрнатилади. Ҳароратни назорат қилиш ва мерникнинг спирт билан тўлишини кузатиш учун мерниклар махсус кузатиш ойналари билан жиҳозланади. Ҳарорат ўлчагичи ушбу ойна ортида жойлаштирилади.

Мерникларга бўёқ билан тартиб рақами қўйилади. Бу рақамлар технологик чизмаларда ҳам кўрсатилади. Мерниклар даврий равишда аккредитация қилинган метрология ташкилоти томонидан текширилади.



V БОБ. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ


37. Спиртни ташиш темир йўл цистерналари ёки автоцистерналарда юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


38. Спирт "спирт" трафарети мавжуд бўлган темир йўл цистерналарида ҳамда янги ёки аввал ишлатилган, ювилган ва буғланган, тоза, бегона ҳидлар бўлмаган цистерналарда ташилади.


39. Спирт қуйиладиган цистерналар синчиклаб текширилиши лозим. Цистерналарни текшириш жараёнида асосий эътибор цистернанинг бутунлигига, қозони ва қалпоғи тозалигига, қалпоқ туйнугининг қопқоғи зич ёпилишига, қопқоқ тагига қўйиладиган резина таглик мавжудлигига, қулфларни осиш ва пломбалаш мосламаларининг бутунлигига қаратилиши лозим.

Етказиб берувчи ташкилот спиртни тозаланмаган цистерналарга юклаб жўнатиш оқибатида спиртнинг айниши ва сифати ёмонлашиши учун қабул қилувчи ташкилот олдида шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.


40. Цистерна қалпоғининг ички юзасида спиртни қуйиш баландлиги чизиғи кўрсатилган бўлиши шарт.

Спирт цистернага қуйиш баландлиги чизиғигача қуйилади. Спиртнинг белгиланган баландликдан юқори ёки паст қуйилиши фақат 5 см гача бўлиши мумкин. Ёзги мавсумда спиртнинг ҳарорат таъсирида кенгайишини инобатга олган ҳолда унинг цистернага қуйилиш баландлиги белгиланган баландликдан 10 - 15 см кам бўлиши мумкин.


41. Ҳар бир спирт қуйилган цистернага Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 393-модда) 7-иловасига мувофиқ Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса илова қилинади.

Қабул қилувчи ташкилот далолатноманинг тегишли қисмларини тўлдиргандан сўнг унинг бир нусхасини етказиб берувчи ташкилотга қайтаради.



VI БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ


42. Спиртни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш моддий жавобгар шахслар ва транспорт ташкилотининг вакили иштирокида амалга оширилади. Спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда сақлаш участкаси бошлиғи томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ Цистерналар турига мувофиқ уларга (улардан) спиртни қуйиш (тўкиб олиш) ҳисоби тузилади.


43. Цистерналар очилишидан олдин транспорт ташкилоти вакилидан юкка илова қилинган ҳужжатлар, шу жумладан, темир йўл юк хати ёки товар транспорт юкхати, қулфлар калитлари, Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл), мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса қабул қилиб олинади.

Цистерналарнинг тури ва рақамлари юкхатларда кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади. Цистерналарнинг техник ҳолати, қулфларнинг мавжудлиги ва бутлиги, етказиб берувчи ташкилотнинг пломбалари ва уларга туширилган изларнинг ҳолати текширилади.


44. Цистерна, қулфлар, пломбаларнинг бутунлиги аниқлангандан сўнг қопқоқли туйнук очилади, махсус стандарт ўлчаш чизғичи билан спиртнинг цистернага кам қуйилганлик баландлиги ўлчанади, норматив ҳужжатларга мувофиқ спиртнинг умумлашган намунаси олинади. Ҳароратни аниқлаш ҳар бир нуқтали намунада амалга оширилади. Ҳар бир намунадаги алоҳида ўлчашларнинг ўртача ҳарорати ҳисобга олинади.


45. Спиртни тўкиб олиш бошланишидан олдин цистерналар икки томонидан тормоз бошмоғи билан маҳкамлаб қўйилади.

Спирт цистернадан юқори ва пастки тўкиш қурилмаларини қўллаш орқали тўкиб олинади. Бунда асосий эътибор цистернанинг пастки қисмидаги асбоблар уланишининг герметиклиги ва ишончлилигига қаратилади. Пастки тўкиш қурилмаси яроқсиз бўлган ёки цистернада пастки тўкиш қурилмаси ўрнатилмаган ҳолатларда юқоридан тўкиб олиш қурилмасидан фойдаланилади. Цистернадан насос воситасида олинган спиртдан қолган қисми қўлда олинади.


46. Спирт носоз цистернада, цистернанинг туйнук қопқоғидаги ёки пастки тўкиш қурилмасидаги пломбалар ва қулфлар бузилган ҳолатда келган бўлса, темир йўл станцияси бошлиғи (унинг ўринбосари), етказиб берувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар вакилларидан иборат комиссия томонидан қабул қилиб олинади.


47. Спирт камомади аниқланган тақдирда, цистернанинг кам қуйилганлик баландлиги, цистерна қалпоғининг баландлиги, цистернадаги спиртнинг концентрацияси ва ҳарорати кўрсатилган далолатномаси тузилади. Спирт қалпоқсиз цистерналарда етказиб берилганда, спиртни мерниклардан ўтказиш орқали аниқланган миқдори олинади.

Далолатномага Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) 1-иловасида келтирилган Цистернада ташишда спирт сақланишининг ҳисоби (Z-1-сон шакл), қалпоқсиз цистерналар учун эса қўшимча равишда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ Спирт ўлчовининг ҳисоби журналидан (Z-59-сон шакл) кўчирма илова қилинади.


48. Норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ лаборатория ходими спирт сифатини органолептик текширувдан ўтказади, унинг концентрациясини аниқлайди ва спиртни цистернадан тўкиб олишга кўрсатма беради. Сақлаш участкасининг ишчи журналида сана, цистерна ва юкхат рақамлари, маҳсулот номи, қуйиладиган резервуар рақами, ходим лавозими ва имзоси қайд этилади. Норматив ҳужжатлар бўйича спиртнинг қолган сифат кўрсаткичлари лаборатория томонидан цистерналардан олинган намуналарни текшириш йўли билан аниқланади.


49. Етказиб берилган спирт ҳажмини декалитрларда (дкл) аниқлаш спиртни мерниклардан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Мерникларни спирт билан тўлдириш тартиби ҳар бир цистернанинг туридан келиб чиқиб тузилган ҳисобга мувофиқ амалга оширилади.


50. Спиртни қабул қилишда мерникларни бутун ҳажми бўйича тўлдириш шарт. Спиртни тўлиқ тўлмаган мерник орқали қабул қилишга фақат жараённинг охирида йўл қўйилади (цистерналар ва қувурларни тозалашда). Спиртни мерниклардан ўтказиш жараёнида ҳар бир тўлдирилган мерникдаги ҳарорат 0,1 °С даражагача аниқликда ўлчанади. Ҳарорат ўлчагичи кўрсаткичларини аниқ белгилаш учун катталаштирувчи ойнадан фойдаланилади.

Ҳар бир мерникдаги спиртнинг ҳажми ва ҳарорати Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади.


51. Эстакададан насосларгача ва насослардан мерниклар гуруҳларигача бўлган қувурларда қолган спирт миқдори тозалаш мерникига қуйилиб, Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади.


52. Цистернадан тўкиб олинган барча спирт мерниклар орқали ўтказилгандан кейин қабул қилинган жами спирт миқдори (декалитрда) ҳамда спиртнинг ўртача ҳарорати ҳисоблаб чиқилади.

Масалан, 1-ўлчаш - спирт ҳажми 250 дал, ҳарорати (15 °С), 2-ўлчаш - спирт ҳажми 75 дал, ҳарорати (17 °С).

Бунда, мерниклардаги спиртнинг ўртача ҳарорати қуйидагича бўлади:

Т =

(15 х 250) + (17 х 75)

= 15,4 °С.

325

53. Мерникдаги спиртнинг ҳарорати 20 °С дан фарқли бўлса, ундаги спирт ҳажмини аниқлашда мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ мерник материалининг ҳажмий кенгайишига мос тузатиш киритилади.


54. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спиртнинг ҳажми (дал) аниқланади ҳамда Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади. Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати асосида сувсиз спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида келтирилган.

Ҳар бир қабул қилинган цистерна бўйича қабул қилувчи ташкилот етказиб берувчи ташкилот томонидан тўлдириб юборилган Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатноманинг (Z-6-сон шакл) тегишли барча бандларини тўлдиради. Далолатномага тузатиш ва ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

Спиртни қабул қилишда қатнашган шахслар томонидан тўлдирилган ва имзоланган далолатнома бухгалтерияга тақдим этилиб, пухта текширилгач, ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланиб, муҳр босилади.

Қабул қилувчи ташкилот далолатноманинг (Z-6-сон шакл) бир нусхасини етказиб берувчи ташкилотга юборади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси қабул қилувчи ташкилотда қолади ва спиртни ташкилотга кирим қилиш учун асос бўлади.


55. Спиртнинг нормадан ортиқ камомади бўйича қабул қилувчи ташкилот томонидан транспорт ташкилотига ва етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдирилади. Бунда, Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) спирт қабул қилингандан сўнг талабномага илова қилинган ҳолда 5 кун муддат ичида етказиб берувчи ташкилотга юборилади. Талабнома қондирилмагунга қадар қабул қилувчи ташкилот цистерналардан ечиб олинган етказиб берувчи ташкилотнинг пломбаларини сақлаши шарт.


56. Цистерналар Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасиз (Z-6-сон шакл) етиб келган тақдирда, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса мавжуд бўлса, қабул қилувчи ташкилот дастлабки далолатномани расмийлаштириш орқали спиртни қабул қилади. Спиртни қабул қилишни якуний расмийлаштириш етказиб берувчи ташкилотдан Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг амалга оширилади.

57. Спиртни мерниклардан резервуарга қуйиш Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар учун Қўмита томонидан, бошқа ташкилотлар учун юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланган технологик хариталарга мувофиқ амалга оширилади. Ҳар бир қабул қилиш ёки бериб юбориш операцияси учун технологик харитада спиртнинг эстакададан маълум бир резервуаргача ҳаракатланиш йўли, қувурлар ва улардаги задвижкалар рақамлари, спиртнинг мерник бўлимига кириш ва чиқиш йўлларидаги задвижкалар рақамлари кўрсатилади.

Ишчи журналга қуйидагилар ёзиб қўйилиши лозим: операция номи ва санаси, резервуарлар, қувурлар, задвижкалар рақамлари, сақлаш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) ва задвижкаларни очган ёки ёпган ходимнинг имзолари. Ишчи журнали насослар бўлинмасида сақланади.


58. Резервуарлар калибровка жадвалида кўрсатилган энг юқори сатҳгача тўлдирилади. Бир резервуарни тўлдириш тугатилмасдан бошқасини тўлдиришга ўтиш қатъиян ман этилади.


59. Моддий жавобгар шахслар маҳсулотнинг резервуардан цистернагача бўлган ҳаракатланиш йўлидаги задвижкалар ҳолатини шахсан текшириши шарт.


60. Тўкиб олиш-қуйиб бериш операцияларида ифлосланишлардан, атмосфера ёғинларидан ҳимоялаш ва спиртнинг буғланишдан йўқотилишини камайтириш мақсадида цистерна оғзи брезент ғилоф билан беркитилади. Ишлар бажарилмаган вақтда тўкиб олиш-қуйиб бериш шлангларининг ва пастки тўкиш қурилмаларининг учлари ғилофлар билан ёпилиши лозим.


61. Сақлаш участкасидаги спиртнинг ҳисоб-китоби моддий жавобгар шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) сувсиз спирт декалитрларида юритилади. Китобда ҳар бир резервуарга шахсий ҳисобварақ очилади. Мазкур китобга спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш жараёнларида иш куни бошида ва охирида резервуардаги спиртнинг сатҳи тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади. Қўшимча равишда ҳароратни ўлчаш ва қайд қилиш резервуарга спиртнинг қуйилиш баландлигини ўлчаш натижасида тафовут аниқланганда амалга оширилади.


62. Қуйиш тугагандан сўнг ўн кун ичида резервуардан намуна олгичлар ёрдамида 5 та намуна олинади (юқори ва пастки қатламлардан биттадан ва ўрта қатламдан учта), барча намуналар челакка тўкилади, аралаштирилади ва лаборатория синовлари учун ушбу спирт билан чайилган ҳажми 0,5 литр шиша идишга қуйилади. Спирт ҳарорати намуна олгичларида 0,1 °С аниқликда ўлчанади.

Лабораторияда спиртнинг концентрацияси ва норматив ҳужжатларда белгиланган сифат кўрсаткичлари аниқланади ҳамда натижалари лаборатория журналида қайд этилади.


63. Резервуарга спирт қуйилганидан сўнг ундаги спирт миқдори спиртнинг қуйилиш баландлиги, ҳарорати ва концентрацияси, сувсиз спирт миқдорини аниқловчи кўпайтирувчи асосида аниқланади.

Резервуарда мавжуд спирт миқдорининг ҳисоби Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) 28-иловасида келтирилган Ўлчаш натижаларига кўра резервуарлардаги мавжуд спиртнинг ҳисоби (Z-26-сон шакл) асосида амалга оширилади.

Резервуарга спирт қуйилганидан сўнг ундаги спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган.


64. Резервуардаги спирт миқдорини аниқлашда резервуарнинг таги нотекислиги ва корпуси қиялигидан келиб чиқиб, спиртнинг ўлчовлар орқали ҳисобланган миқдорига тузатиш киритилади. Ушбу тузатиш сифатида спиртни мерниклардан ўтказиш натижасида олинган ва резервуардаги ўлчовлар натижасида ҳисобланган миқдор ўртасидаги фарқ олинади.

Масалан, ҳисоб маълумотларига кўра, резервуарга мерниклардан 320690 дал спирт қуйилган, резервуардаги ўлчовлар натижасида эса спиртнинг ҳажми 320097 дал эканлиги аниқланди. Бунда тузатиш қуйидагини ташкил қилади:


320690 - 320097 = 593 дал.


65. Тузатиш киритилган резервуарнинг тўлдирилганлиги ҳисоби ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Резервуардаги спиртнинг концентрацияси, тўлдирилиш нормаси ҳамда таги нотекислиги ва корпуси қиялигига тузатиш Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) ҳар бир резервуарнинг шахсий ҳисобварағида қайд этилади.


66. Резервуар тўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида спиртнинг қуйилиш сатҳи баландлиги резервуарнинг белгиланган тўлдириш баландлигидан ошиб кетмаслигини диққат билан кузатиб туриш лозим.


67. Цистерна қопқоғини очишда, спиртнинг қуйилиш сатҳини ўлчашда, тўкиш-қуйиш шлангларини тўлдиришда маҳсулот буғидан заҳарланишнинг олдини олиш учун ишчилар шамолга орқа томонлари билан туришлари керак. Цистернани тозалаш мақсадида унинг ичига тушганда санитария ва техника хавфсизлиги талабларига амал қилиш лозим.


68. Цистернадан спиртни тўкиб олиш ва насослар тўхтатилганда пастки тўкиш ускуналари спирт қувурга оқиб ўтгандан сўнг ажратилади.


69. Спиртни қабул қилиш ва бериб юбориш операциялари тугатилгандан сўнг кун якунида тозалаш сиғимларида ва мерникларда спирт қолдиғи мавжудлиги текширилади. Қолдиқ аниқланган тақдирда у насос ёрдамида резервуарга қуйилади. Барча задвижкаларга пломбалар осилади.


70. Насослар бўлинмасидан резервуарларгача бўлган қувур спирт билан тўлдирилган бўлиши лозим. Биринчи резервуар тўлдирилганда унинг ҳисобидан қувурга қуйилган спирт ҳажми чиқарилади. Ушбу спирт калибровка жадвали бўйича қувур ҳажми, ундаги спиртнинг ўртача ҳарорати ва биринчи резервуардаги спирт концентрациясини инобатга олган ҳолда Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сон шакл) қувурларнинг шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.


71. Яроқсиз деб топилган, биринчи гуруҳга қабул қилиб бўлмайдиган спиртга яроқсизга чиқариш далолатномаси тузилади. Бунда цистернадан спирт қуйиб олинмайди ва етказиб берувчи ташкилотга қайтариб юборилади.



VII БОБ. СПИРТНИ САҚЛАШ


72. Спиртни сақлашда унинг йўқотишларининг олдини олиш мақсадида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган чора-тадбирларга амал қилинади.


73. Спиртнинг миқдорий сақланишини таъминлаш ва сақлашдаги табиий йўқотишларни камайтириш мақсадида резервуарлар, уларнинг ускуналари, қувурларнинг техник ҳолати устидан назорат амалга оширилади.

Бунда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:

резервуарларнинг пайванд чоклари ҳолатига;

резервуар корпусининг тўкиш-қуйиб олиш патрубкалари, таги билан бирикиш жойлари ва компенсаторлар ҳолатига;

задвижкалар, фланецли бирикмалар, хлопушкаларни бошқариш штурвалларида сизиш мавжудлигига;

нафас олиш клапани ҳолати, клапан ликопчаларининг уяларга жипс туриши, улар ҳаракатининг равонлиги, клапан ликопчаларининг уяларга музлаб ёпишиб қолмаслигига;

эҳтиёт (гидравлик) клапанига суюқлик қуйилиш сатҳига;

резервуарнинг герметиклигига (мановакуумметр кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади);

резервуар тагидан огоҳлантириш найчаси орқали спиртнинг сизиб кетиш жойлари мавжудлигига (спирт сизиб кетганда унинг миқдорини аниқлаш учун огоҳлантириш найчасини йиғувчи идиш билан жиҳозлашга);

кўприклар ҳолатига, резервуар чўкиши мавжудлигига;

задвижка, ўлчов ва кириш туйнукларида, фланецли бирикмаларда пломбалар мавжудлигига ва уларнинг бутлигига.


74. Сақлаш участкасини кўздан кечириш:

сақлаш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан - сменада икки марта;

муҳандис-механик томонидан - ҳафтасига камида бир марта;

раҳбар ёки бош муҳандис томонидан - ойида камида икки марта ўтказилади.


75. Кундалик ва даврий текшириш натижалари, резервуардаги мановакуумметр кўрсаткичлари, шунингдек аниқланган носозликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) қайд этилади.


76. Қишки мавсумда ҳарорат кескин ўзгарган пайтда резервуарлар, қувурлар ва задвижкаларнинг техник ҳолати сутка давомида узлуксиз назорат қилинади. Сақлаш участкасини айланиб чиқиш тартиби ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланади. Сақлаш участкасида айланиб чиқишларни қайд қилишнинг ишчи журнали юритилади ва унда сана, айланиб чиқиш бошланиши ва якунланиши вақти, ҳаво ҳарорати, айланиб чиқишда қатнашган ходимлар имзоси қайд этилади.


77. Ҳар йили баҳор мавсумида Қўмита тизимидаги ташкилотларда Қўмита вакиллари иштирокидаги комиссия томонидан сақлаш участкасида текшириш ўтказилади. Бунда резервуарлар герметиклигининг таъминланишига, нафас олиш клапанларининг созлигига, қувурлар ва задвижкаларнинг техник ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. Текшириш натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси Қўмитага юборилади.


78. Резервуарларда спирт мавжудлигини назорат қилиш мақсадида моддий жавобгар шахслар лаборатория ва бухгалтерия ходимлари иштирокида ҳар ойнинг биринчи санасида ва инвентаризация ўтказиш вақтида спиртнинг қуйилиш баландлигини, ҳароратини ва концентрациясини ўлчаш орқали ҳамда резервуар таги нотекислиги ва корпуси қиялигига тузатишни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир резервуардаги спирт миқдорини аниқлайди.

Сақлаш жараёнида қувурлардаги спирт миқдори калибровка жадвали бўйича қувур ҳажми, спиртнинг биринчи резервуардаги ўртача ҳарорати ва концентрациясига асосан ҳисобланади. Бунда резервуардан насосгача бўлган қувур спирт билан тўлиқ тўлдирилган бўлиши лозим.


79. Резервуарга қуйилган, яъни ҳисобда турган спирт миқдори ҳамда назорат текширувида аниқланган спирт миқдори солиштирилганда резервуарнинг таги нотекислиги ва корпуси қиялиги, қабул қилиш ва сақлашдаги табиий йўқотиш нормалари, ўлчашда йўл қўйиладиган хатоликлардан (± 0,2 фоиз) ортиқ бўлган тафовут аниқланган тақдирда резервуардаги спирт миқдори қайта ҳисобланиши, тафовут сабаблари аниқланиши ва бартараф этилиши лозим.


80. Табиий йўқотиш нормалари, ўлчашдаги йўл қўйиладиган хатоликдан (± 0,2 фоиз) ошмайдиган назорат ўлчови ва инвентаризация вақтида аниқланган спирт камомади бухгалтерия ҳисобида қайд этилмайди.

Ортиқча ҳажмни кирим қилиш ва табиий йўқотишларни ҳисобдан чиқариш спирт барча резервуарлар ва қувурлардан бериб юборилгандан сўнг амалга оширилади.


81. Мерникларда, тозалаш идишларида, эстакададан насослар бўлинмасигача ва мерниклардан насослар бўлинмасигача бўлган қувурларда спиртни сақлашга йўл қўйилмайди. Ҳар бир қабул қилиш ёки бериб юбориш операциясидан сўнг барча спирт юқорида кўрсатилган ускуналардан резервуарга қуйилиши лозим.


82. Сақлаш вақтида спиртни бир резервуардан бошқасига кўчириш қатъиян ман этилади. Ташкилот раҳбарига авария ҳолларида спиртни захира резервуарига кўчириш ҳуқуқи берилади ва бу ҳақда Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сон шакл) тегишли қайд киритилади. Спиртни захира резервуарига қуйиш сабаблари тўғрисида бир сутка ичида Қўмитага хабар берилади.

Зарур бўлган ҳолларда спиртни бир резервуардан бошқасига кўчириш фақат Қўмита наряди асосида кўчириш нарядини тузиш ва ушбу операцияни Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналида (Z-30-сон шакл) қайд этиш орқали амалга оширилади.


83. Спирт сифатини норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча кўрсаткичлар бўйича текшириш йилда бир марта 1 июль ҳолатига, шунингдек бериб юборишдан олдин ва сифати ёмонлашиши аломатлари аниқланган ҳолларда амалга оширилади. Текшириш натижалари лаборатория журнали ва инвентаризация ҳужжатларида қайд этилади. Спиртни сақлаш муддати 15 йил. Сақлаш муддати спиртнинг ишлаб чиқарилган вақтидан бошлаб ҳисобланади.



VIII БОБ. СПИРТНИ БЕРИБ ЮБОРИШ


84. Спиртни бериб юбориш Қўмита нарядларига мувофиқ, тўловлар амалга оширилгандан сўнг, биринчи навбатда спиртнинг сифати ва сақлаш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


85. Спиртни резервуарлардан бериб юборишдан 10 кун олдин резервуардан намуна олинади ва маҳсулот сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари аниқланади. Спирт қуйишга мўлжалланган цистерналар синчковлик билан кўздан кечирилади.


86. Цистерналарга қуйиладиган спиртнинг миқдори уни мерниклардан ўтказиш йўли билан аниқланади. Цистернага спиртни қуйишдан аввал цистернанинг ҳажми, юк кўтариш кучи ва туридан келиб чиққан ҳолда мерникларни тўлдириш тартиби белгилаб олинади. Цистернага мерниклар орқали қуйилган сувсиз спиртнинг миқдори аниқланади.


87. Спиртни цистернага қуйиш жараёнида бир нафар моддий жавобгар шахс мерниклар бўлимида туради ҳамда мерникларни тўлдириш ва натижаларни қайд қилишни амалга оширади. Бир нафар моддий жавобгар шахс цистерна олдида туради ва уни тўлдириш жараёнини кузатиб туради. Бунда асосий эътибор спирт тошиб кетишининг олдини олиш ва спиртнинг ҳажми, ҳарорати ва концентрациясини тўғри аниқлашга қаратилади.


88. Спиртни бериб юбориш жараёнида лаборатория ходими иштирок этиши шарт. У цистерна қозони тозалигини текширишда, спирт намуналарини олишда, спирт концентрациясини, ҳароратини ва спиртнинг кам қуйилганлик баландлигини аниқлашда қатнашади ҳамда ушбу маълумотларни Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этади ва ўз имзоси билан тасдиқлайди.


89. Цистернага спирт белгиланган сатҳгача қуйилгандан сўнг, транспорт ташкилоти вакили ёки қабул қилувчи ташкилот вакили иштирокида цистернадаги спирт ҳарорати ва концентрацияси аниқланади, низоли ҳолат учун намуна олинади ва махсус ўлчаш чизғичи билан спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги аниқланади.


90. Спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги фақат давлат текшируви тамғасига эга бўлган, 1 мм интервалли бўлинмалар туширилган махсус стандарт металл чизғич ёрдамида ўлчанади. Ўлчаш жараёнида чизғич цистернага шундай тарзда киритилиши керакки, унинг кўндаланг планкаси туйнук чеккаларида ётиб, цистернанинг бўйлама ўқига перпендикуляр туриши лозим. Чизғични тезда кўтариб, ҳўлланиш чизиғи аниқланади ва спиртнинг кам қуйилганлик баландлиги 1 мм аниқликда ўлчанади.

Спиртнинг ҳароратини ва концентрациясини аниқлаш норматив ҳужжатларга мувофиқ цистернанинг учта қатламидан олинган намунада амалга оширилади.

Ўлчаш якунлангандан сўнг туйнук қопқоғи тагига резина таглик ётқизилади, зич қилиб ёпилади, сим бурагичлар ўрнатилади, қулф осилади ва пломбаланади.


91. Цистерна тўлдирилганидан сўнг етказиб берувчи ташкилот томонидан темир йўл юк хати ёки товар транспорт юк хатига спиртнинг нави, концентрацияси, ҳарорати ва кам қуйилганлик баландлиги қайд этилади.


92. Цистернани тўлдиришда мерниклардан ўтказиш йўли билан аниқланган спирт миқдори Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этилади. Ушбу далолатнома, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса юкхатга илова қилинади.

93. Спиртни бериб юбориш битта резервуардан амалга оширилади. Битта резервуар бўшатилмагунча кейинги резервуардан спиртни бериб юбориш ман этилади.


94. Резервуар бўшатилганидан сўнг, хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши қоидалар ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда, уни синчковлик билан спирт қолдиқларидан тозалаш ишлари ўтказилади. Тозаланган резервуарларнинг барча туйнуклари, задвижкалари ёпилади ва пломбаланади.


95. Спиртни бериб юбориш операциялари якунланганидан сўнг сақлашнинг якуний натижаси чиқарилади, ҳар бир резервуар учун мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ табиий йўқотишлар ҳисобланади.

Ушбу ҳисобларга асосланиб, ҳар бир резервуар учун тозалашнинг назорат далолатномаси тузилади. Сақлаш мобайнидаги табиий йўқотишларни ҳисобдан чиқариш сақлаш участкасидаги барча резервуарлар бўшатилиб, жамловчи тозалаш далолатномаси тузилганда амалда камомад келиб чиққан тақдирда амалга оширилади.


96. Спирт камомади жамловчи тозалаш далолатномаси тасдиқлангандан кейин омбор ҳисоби-китобидаги ҳар бир резервуарнинг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

Жамловчи тозалаш далолатномаси тузилгунга қадар резервуарни қайта тўлдириш ҳолларида спирт камомади омбор-ҳисоби китобидаги ушбу резервуарнинг шахсий ҳисобварағида ҳисобда туради. Спиртнинг табиий йўқотишларини ҳисоблаш бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 11-иловасида келтирилган.


97. Спиртни юклаб беришда мерниклардан цистерналарга қуйишдаги йўқотишлар етказиб берувчи ташкилот ҳисобига ёзилади.

Кўрсатилган йўқотишлар спиртни юклаб бериш ва қабул қилиш жараёнларида ҳисобдан чиқарилади, тозалаш далолатномаси тузилганда табиий йўқотиш нормалари бўйича йўқотишлар ҳисобга олинмайди. Табиий йўқотиш ҳисоб-китоби натижалари Юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага (Z-6-сон шакл) қайд этилади.



IX БОБ. СПИРТ СИФАТИНИ ТЕКШИРИШ

ВА НАМУНАЛАР ОЛИШ


98. Спирт сифатини текшириш унинг физик-кимёвий кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.


99. Қабул қилишда спиртни цистернадан тўкиб олишдан олдин норматив ҳужжатларга мувофиқ унинг органолептик кўрсаткичлари ва концентрацияси аниқланади.


100. Ташкилот лабораторияси томонидан спиртнинг сифат кўрсаткичлари резервуар тўлдирилгандан кейин, сақлаш вақтида йилига бир марта ва бериб юборишдан олдин норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланади. Намуналар мазкур Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ олинади.


101. Агар битта кўрсаткич бўйича синов натижалари қониқарсиз чиқса, намуналар сони икки баробар кўпайтирилган ҳолда қайта синовлар ўтказилади. Такрорий синовлар натижалари бутун партияга татбиқ этилади.


102. Қабул қилиш вақтида етказиб берувчи ташкилотнинг қулфлари ва туйнукдаги пломбалари бут, техник соз бўлган цистерна очилганда унинг устки, ўрта ва остки қаватларидан тенг миқдорда низоли ҳолат учун нуқтали намуналар олинади.

Намуналар ушбу спирт билан чайиб олинган тоза шиша идишга қуйилади ва яхшилаб аралаштирилади. Намуналарнинг умумий ҳажми 1,5 куб дм дан кам бўлмаслиги лозим.

Умумлашган намуна ушбу спирт билан чайиб олинган 0,5 куб дм ли 3 та қуруқ шиша идишларга қуйилади, полиэтилен пробка ёки пергамент қобиғидан қилинган қопқоқ билан зич ёпилади. Шишалардан биттаси синов учун лабораторияга юборилади, қолган иккитаси низоли ҳолат учун намуна ҳисобланади.


103. Лаборатория таҳлили натижасида цистернадаги спиртнинг ҳақиқий концентрацияси билан юкхатида ва Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасида (Z-6-сон шакл) кўрсатилган концентрация ўртасида тафовут аниқланса, шунингдек спиртнинг органолептик кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига мос келмаса, ушбу цистернадан спирт тўкиб олинмайди ва етказиб берувчи ташкилотга қайтарилади.

Агар спиртнинг лабораторияда аниқлаган концентрацияси ва органолептик кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига мос бўлса ҳамда юклаб жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан таққосланганда тафовутлар аниқланмаса, спирт резервуарга қуйилади.


104. Резервуарга спирт тўла қуйилгандан ва норматив ҳужжатда назарда тутилган сифат кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг низоли ҳолат учун намуналар далолатнома бўйича лабораторияга сақлашга топширилади.


105. Носоз ёки қопқоқларидаги қулфлари ва пломбалари бузилган цистернанинг устки, ўрта ва остки қаватларидан учта намуна олинади. Ҳажми 0,5 куб дм бўлган намуна синов учун ташкилот лабораториясига жўнатилади. Ҳар бири 1 куб дм ҳажмли иккита намунадан биттаси транспорт ташкилоти вакили кўрсатмаси бўйича мустақил лабораторияга юборилади, бошқаси эса низоли ҳолат учун намуна сифатида қабул қилувчи ташкилотда сақланади.


106. Спиртни бериб юборишда транспорт ташкилоти ва қабул қилувчи ташкилот вакили иштирокида цистернанинг устки, ўрта ва остки қаватларидан учта намуна олинади, 0,5 куб дм ли миқдордаги спирт намунаси унинг концентрацияси ва органолептик кўрсаткичларини аниқлаш учун лабораторияга топширилади. 1 куб дм бўлган бошқа иккита намуна низоли ҳолат учун намуна ҳисобланади ва етказиб берувчи ташкилотда қабул қилувчи ташкилотдан Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингунга қадар сақланади.


107. Спиртни юклаб жўнатиш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (Z-6-сон шакл) олингандан сўнг миқдор ва сифат бўйича эътирозлар бўлмаган тақдирда спирт намуналари 5 кунлик муддат ичида комиссия иштирокида резервуарга қуйилади.

Қабул қилувчи ташкилот томонидан транспорт ташкилотига ёки етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдирилганда, намуналар уларни қайта синаш учун талаб қилиб олингунга қадар ёки низо судда ҳал қилингунга қадар сақланади.


108. Сувсиз спирт миқдорини аниқлаш учун цистерна ёки резервуардан намуна олиш вақтида ҳар бир нуқтали намуна олинганда намуна олгичда ўлчанган ҳарорат қийматларининг ўртачаси қабул қилинади.


109. Низоли ҳолат учун, намуна қуйилган ҳар бир шишанинг оғзи мато парчаси ёки целлофан билан ўралиши ва чизимча билан боғланиши керак. Чизимча учлари этикетка шнурланган ёғоч ёки картон биркада жойлашган пломба билан қотирилади ёки сурғучли муҳр билан муҳрланади. Этикеткада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилот номи;

спиртнинг номи ва хом ашё таркиби;

намуна олинган партиядаги спиртнинг миқдори ("дал"да);

намуна олинган цистерна рақами;

партиядаги спиртнинг сифати ҳақидаги ҳужжат рақами ва юклаб жўнатиш далолатномаси рақами;

намуна олиш санаси;

намуна олган шахснинг фамилияси ва имзоси.


110. Цистернадан олинган низоли ҳолат учун намуналар мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ Цистерналардан намуна олиш далолатномаси (Z-35-сон шакл) билан расмийлаштирилади.


111. Барча низоли ҳолат учун намуналар мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига (Z-37-сон шакл) қайд этилади.


112. Спирт намуналарини лабораторияга бериш ва уларни сақлаш жойига қайтариш юкхатлар асосида сувсиз спирт миқдори бўйича амалга оширилади.


113. Цистерналардан олинган спирт намуналари бериб юбориладиган спирт миқдорига қўшилмайди ва етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисобида қолади. Қабул қилишда спирт намуналари қабул қилинган спирт миқдорига қўшилади.


114. Низоли ҳолат учун намуналар мерниклар бўлимида лаборатория томонидан пломбаланган махсус жавонда сақланиши лозим.


115. Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашдан чиқариб, резервуарга қуйиш мазкур Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашни бекор қилиш ҳақида далолатнома (Z-36-сон шакл) асосида амалга оширилади.

Таҳлиллар бажарилганидан сўнг қолган спирт қолдиқларини резервуарга қуйиш комиссия иштирокида бажарилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.


116. Сақлаш участкасидан спиртни олиб чиқиш қатъиян ман этилади, лабораторияда таҳлиллар ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш ҳоллари бундан мустасно.


117. Спиртни бериб юбориш белгиланган сақлаш муддати тугашига 6 ой қолганда амалга оширилади.



X БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


118. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" Холдинг компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда

спирт йўқотишларининг олдини олиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Спирт йўқотилишига олиб

келувчи ҳолатлар


Бартараф этиш усуллари

Қабул қилишда

Пастки тўкиш ускуналарининг цистерналарга улаш жойларидан спиртнинг сизиб оқиши.


Тўкиб олиш олдидан пастки тўкиш ускуналари ва цистерна патрубокининг техник ҳолати пухта текширилади.

Пастки тўкиш ускуналарини цистерналарга улаш қоидаларига риоя этилади. Пастки тўкиш ускуналари тагига мажбурий тарзда идишлар қўйилади.


Спиртнинг цистернадан тўлиқ бўлмаган ҳажмда қуйилиши.


Спирт тўкиб бўлингандан сўнг шлангли газниқоб кийган ишчи цистерна ичига тушиб уни тозалаш ишларини амалга оширади.


Спиртнинг цистернага қуйилиш сатҳи баландлигини, ҳароратини, концентрациясини нотўғри аниқлаш.


Ушбу кўрсаткичларни аниқлашда стандарт асбоблардан, жумладан ҳарорат ўлчагичи, спирт ўлчагичи ва метрштоклардан фойдаланилади. Ўлчашлар айнан норматив ҳужжатда белгиланган аниқликда амалга оширилади.


Спирт миқдорини аниқлаш бўйича цистернада ўтказилган ўлчовлар ва спиртни мерникдан ўтказишда олинган натижалар ўртасида тафовут бўлиши.

Мерникларни тўлдириш ва улардан маҳсулотни тўкиш вақтида эътиборли бўлиш, мерникларнинг задвижкаларини маҳкам ёпиш ва очиш, маҳсулот тўлиқ тўкилишини назорат қилиш, спиртнинг мерниклардаги ҳароратини тўғри аниқлаш лозим. Ҳар бир цистерна бўшатилгандан сўнг мерниклардан насосларгача бўлган қувурларда қолган спирт қолдиғини тозалаш мерникларига қуйиш ва ҳисобга олиш лозим.


Резервуарлардан спиртни тўкиб юбориш.

Ҳар бир резервуарга тўлдириш жадвали тузилади. Спиртни цистернадан резервуарга қуйишдан олдин ундаги маҳсулотнинг қуйилиш сатҳи баландлиги ўлчанади ва калибровка жадвалига мувофиқ мазкур резервуарга қўшимча равишда яна қанча миқдорда спирт қуйиш мумкинлиги аниқланади. Резервуарга спирт қуйишнинг тугалланишига алоҳида эътибор қаратилади.


Спиртни цистернадан тўкиб олиш вақтида айрим задвижкалар зич ёпилмаганлиги сабабли маҳсулотнинг бир қисми бошқа сиғимларга ўтиб кетиши ёки унинг тўкилишига йўл қўйиш.

Эксплуатация жараёнида сақлаш участкасидаги барча ишлатилмайдиган задвижкалар ёпиб қўйилади ва пломбаланади. Спиртни тўкиб олишдан олдин сақлаш участкаси бошлиғи спиртнинг насослардан резервуарларгача бўлган йўли бўйлаб жойлашган барча задвижкаларни шахсан текширувдан ўтказиши лозим.


Сақлашда

(спиртнинг парланиши натижасида йўқотишларнинг юқорилиги)

Резервуарларнинг герметик эмаслиги.


Резервуарни спирт қуйишга тайёрлаш вақтида герметиклиги текширилади. Сақлаш даврида резервуар мановакуумметри кўрсаткичлари назорати амалга оширилади.


Нафас олиш ва эҳтиёт клапанларининг яхши созланмаганлиги.

Нафас олиш ва эҳтиёт клапанлари созланган бўлиши ва резервуар лойиҳасида назарда тутилган босим ва вакуумда ишлаб кетиши лозим.

Эксплуатация давомида нафас олиш клапанларининг ликопчалари ўз жойларига зич ўрнатилганлиги, эҳтиёт клапанларининг гидрозадвижкадаги суюқлик сатҳи баландлиги ва унинг горизонталлиги доимий равишда назорат қилиниши лозим.


Резервуарларнинг тўлиқ тўлдирилмаганлиги.

Газ бўшлиғини камайтириш мақсадида резервуарлар максимал рухсат этилган баландликкача тўлдирилиши лозим.


Резервуарлар ташқи юзасининг нурни қайтариш қобилиятининг пасайиши.


Резервуарлар ташқи юзаси бўёғини янгилаб туриш. Нурни қайтариш қобилиятини ошириш учун резервуарлар юзасини оқ рангга бўяш тавсия этилади.


Резервуардаги тешиклар, коррозион шикастланишлар, корпусдаги ёриқлардан спиртнинг оқиб кетиши.


Резервуарларнинг техник ҳолатини ва назорат трубкаларидан сизиб чиққан спирт мавжудлигини доимий равишда назорат қилиш.


Резервуарларнинг чўкиши ва ёриқларнинг пайдо бўлиши.


Резервуарларнинг чўкиш даражасини доимий назорат қилиш, белгиланган муддатларда резервуарлар туби чеккаларини тенглаштириш ишларини амалга ошириш.


Қувурлардаги ва очиш-ёпиш арматураларидаги фланецли бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.


Бирикмалар болтларини зичлаб тортиш ва қистирмаларни алмаштириш йўли билан бартараф этилади.


Спиртнинг задвижкалар ва хлопушкалар штурвалининг сальникли зичламаларидан оқиши.


Сальникли зичламалар даврий равишда тортиб турилади, қуриб қолган ва ёйилиб кетган сальникли зичламалар янгисига алмаштирилади.


Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши оқибатида резервуар, қувурлар, задвижкаларниг шикастланиши.

Ҳароратнинг кескин ўзгариши даврида, айниқса қишки мавсумда, сақлаш участкалари ускуналарининг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилади. Юз бериш эҳтимоли бўлган аварияларни бартараф этиш учун ташкилотда махсус йўриқномалар ишлаб чиқилади. Уларда авария оқибатларини бартараф этиш тартиби, мулкларни ва асбоб-ускуналарни сақлаш жойлари кўрсатилади.


Бериб юборишда

Цистерналарга спирт қуйиш жараёнида зич бўлмаган бирикмалардан спиртнинг сизиб оқиши.


Қуйиш шлангларини аниқ ва зич бириктириш, спиртни цистерналарга қуйиш жараёнини доимий назорат қилиш ва оқиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол уларни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.


Цистерналарга очиқ оқим билан қуйишда спиртнинг парланиш даражасининг юқорилиги.


Спиртни цистернага қуйиш жараёнида қуйиш шлангларининг учлари маҳсулот сатҳидан паст бўлган баландликда жойлаштирилади.


Қуйиш шланглари цистернадан чиқарилгандан сўнг улардан спирт оқиши.


Шланглар цистернадан чиқарилгандан сўнг улардан оқиб тушадиган спиртни йиғиш учун металл стаканларга жойлаштирилади.


Цистернани тўлдириш жараёнида спиртни ошириб қуйиш.


Цистернани тўлдиришни унинг ҳажми ва турига кўра олдиндан тайёрланган мерниклар ҳисобларига мувофиқ амалга ошириш лозим. Цистернани тўлдиришда унинг тўлиши устидан узлуксиз назорат ўрнатилади.


Цистерна етарли даражада герметизация қилинмаганда унга ошириб қуйиш натижасида спиртнинг йўли бўйлаб йўқотишларнинг кескин ошиши.

Цистерна оғиз қисмининг ички томонида қўйилган белгидан ошириб қуйишга йўл қўймаслик, цистерна туйнуклари маҳкам герметизация қилиниши лозим.

       





Йўриқномага

2-ИЛОВА



(Z-58-сон шакл)



Резервуарнинг спиртни қабул

қилишга тайёрлиги тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА



20__ йил "___" ______________


Бош муҳандис__________________ (раислигида), сақлаш участкаси бошлиғи _________________ лаборатория мудири ___________________ таркибидаги комиссия _____-сонли резервуар ва унга уланган қувурларнинг спиртни қабул қилишга тайёрлиги устидан текшириш ўтказиб, қуйидагиларни аниқлади:


1. Резервуар деворлари ва ости тозаланган, санитар ҳолати:

      

       


         

       

2. Резервуар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолати:

     



(резервуар ва асосий конструктив тармоқлар: томи, туби, резервуар асоси,

     

      


пастки резервуар ускунаси, корпуснинг резервуар билан бирикиши

   

     


пайвандланиш жойи ва бошқалар)

      

      

Резервуар ускуналарининг техник ҳолати


1. _____ механик ҳаво кириш клапани ўрнатилиши тўғрилиги текширилди, синов вақтида _______ мм сув. сатҳи босимида ва ________ мм сув. сатҳи вакуумида ишлади.


2. _____ гидравлик ҳимоя клапани даража бўйича ўрнатилиши текширилди, _____ миқдорда ______ (суюқлик номи) қуйилди, синов вақтида _______ мм сув. ст. босимида ва ________ мм сув. ст. вакуумида ишлади.


3. Резервуар ускуналари (барча ускуналар уларни текшириш натижалари кўрсатилган ҳолда санаб ўтилади).


4. Ерлатиш ускуналари текширилди, 20__ йил "___" _______ даги далолатномага қаралсин.

Комиссия хулосаси: Резервуар _____ ва унга уланган қувурлар:


           


     

     

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.О., имзо)

        





Йўриқномага

3-ИЛОВА



(Z-30-сон шакл)



Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг

техник ҳолатини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Текшириш

санаси


Резервуар

ва маҳсулот

қувурлари

рақами


Текшириш натижалари ва

уларни бартараф этиш

бўйича таклифлар


Текшириш ўтказган шахснинг

Ф.И.О., лавозими, имзоси


Носозликни бартараф

этиш учун кўрилган чоралар

ва бартараф этилган сана.

Масъул шахс имзоси






        





Йўриқномага

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ташкилот раҳбари "_______________"



Цистерналар турига мувофиқ уларга

(улардан) спиртни қуйиш (тўкиб олиш)

ҲИСОБИ

(қабул қилиш ва бериб юборишда)

Цистерна

тури


Мерниклар рақами ва уларнинг ҳажми


Умумий

ҳажм дкл.да


Цистерна

сиғими









Сақлаш участкаси бошлиғи:



(Ф.И.О., имзо)

       





Йўриқномага

5-ИЛОВА



(Z-59-сон шакл)



Спирт ўлчовининг ҳисоби

ЖУРНАЛИ




(етказиб берувчи/қабул қилувчи ташкилот номи)

20__ йил "___" ______________ даги ____-сон далолатнома, 20__ йил "___" __________ даги ____-сон юкхат асосида ______ рақамли цистерна _________________ спирти __________________ навли

Цистерна тури ____________ қалпоқ баландлиги ____________ см, қуйилмаган _______ см

______-сонли резервуар дан/га қуйилган/тўкиб олинган спирт _________ ўлчови ўтказилди.

Т/р


Мерник

рақами


Ўлчанган

декалитрлар

миқдори


Мерникдаги

спирт ҳарорати,

°С

Мерник ҳажми

кенгайишига

тузатиш


Спиртнинг

мерникдаги

ҳақиқий ҳажми


Жами







Тузатишдан кейинги спиртнинг ҳажми ______________________ дкл.

Цистернадан танланган ўртача намуна, миқдорда ________________ л.


Таҳлиллар натижаси


1. Спирт ўлчагич ботиши ____________________________ бўлинишга.


2. Стакандаги спирт ҳарорати ___ °С.


3. Концентрация ___________ фоиз.


4. Мерникдаги спиртнинг ўртача ҳарорати ___ °С.


5. Кўпайтирувчи _________.


6. Сувсиз спирт (дкл х кўпайтирувчи) _____________ дал.


Сақлаш участкаси бошлиғи (ўринбосари) _____________ (имзо)

Лаборатория мудири (техник-лаборант) _______________ (имзо)


Изоҳ: Спирт ўлчови ҳисоби журнали ҳар бир цистерна бўйича спиртни қабул қилиш ва бериб юборишда моддий-жавобгар шахс томонидан юритилади. Журналга спиртнинг мерникдан ўтказилгандаги ҳажми ва ҳарорати ўша заҳоти ёзилади. Охирги ўлчовдан сўнг спиртнинг умумий миқдори (дкл) ҳисобланади, мерникларнинг ўртача ҳарорати чиқарилади ва сувсиз спирт миқдори чиқарилади (дал). Спиртни бериб юбориш ва қабул қилиш бўйича қилинган ҳар бир операция имзолар билан тасдиқланади. Журналдаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича даврий солиштирув бухгалтерия томонидан олиб борилади.






Йўриқномага

6-ИЛОВА



Спирт ҳажмини ўлчашда 1-синф металл

мерникларнинг ҳажмий кенгайишига

ТУЗАТИШЛАР

(мерникнинг белгиланган номинал сиғими бўйича

аниқланган спирт ҳажмига нисбатан фоизда)

Мерникдаги

спирт

ҳарорати, °С


Мерник ҳажми

кенгайишига

тузатишлар


Мерникдаги

спирт

ҳарорати, °С


Мерник ҳажми

кенгайишига

тузатишлар


Мерникдаги

спирт

ҳарорати, °С


Мерник ҳажми

кенгайишига

тузатишлар


     






32


+ 0,044

10

- 0,036

- 11

- 0,114

31


+ 0,040

9

- 0,040

- 12

- 0,118

30


+ 0,037

8

- 0,044

- 13

- 0,122

29


+ 0,032

7

- 0,047

- 14

- 0,125

28


+ 0,029

6

- 0,051

- 15

- 0,119

27


+ 0,025

5

- 0,055

- 16

- 0,133

26


+ 0,022

4

- 0,059

- 17

- 0,137

25


+ 0,018

3

- 0,063

- 18

- 0,141

24


+ 0,014

2

- 0,067

- 19

- 0,144

23


+ 0,011

1

- 0,071

- 20

- 0,148

22


+ 0,007

0

- 0,074

- 21

- 0,151

21


+ 0,004

- 1

- 0,078

- 22

- 0,155

20


+ 0,000

- 2

- 0,081

- 23

- 0,159

19


- 0,004

- 3

- 0,085

- 24

- 0,163

18


- 0,007

- 4

- 0,088

- 25

- 0,166

17


- 0,011

- 5

- 0,092

- 26

- 0,169

16


- 0,014

- 6

- 0,096

- 27

- 0,173

15


- 0,018

- 7

- 0,099

- 28

- 0,177

14


- 0,022

- 8

- 0,103

- 29

- 0,181

13


- 0,025

- 9

- 0,107

- 30

- 0,185

12


- 0,029

- 10

- 0,111



11


- 0,032





            

Мисол: спирт ҳажми 2500 дал бўлганда, мерникдаги 13 °С ва 25 °С ҳароратдаги ҳақиқий спирт ҳажми қуйидагича бўлади:


2500 х 0,025

= 0,625 дал 2500 - 0,625 = 2499,375 дал об.


100


2500 х 0,018

= 0,45 дал 2500 + 0,45 = 2500,45 дал об.


100

    

Спирт мисдан ишланган мерниклардан ўтказилганда, тузатишлар бир ярим баробарга кўпаяди.






Йўриқномага

7-ИЛОВА



Спиртнинг концентрацияси ва ўртача ҳарорати

асосида сув-спирт эритмаларида спирт

миқдорини аниқлаш бўйича мисол


Ҳар бир мерникдаги спирт ҳажми ва ҳарорати ишчи журналида қайд этилгандан сўнг ҳар бир мерникдаги спиртнинг ҳажми металл мерникнинг ҳажмий кенгайишига киритиладиган тузатишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Мерникдаги спирт ҳарорати -4°С ва киритиладиган тузатиш 0,088 бўлганда, паспорти бўйича 1000 дал сиғимга эга бўлган мерникдаги ҳақиқий спирт ҳажми қуйидагича бўлади:

1000 -

1000 х 0,088

= 999,12 дкл

100

Барча мерниклардаги спиртнинг ҳақиқий ҳажми ва тузатишлар Спирт ўлчовининг ҳисоби журналига (Z-59-сон шакл) қайд қилинади.

Спиртнинг концентрацияси аниқланади. Масалан, стакандаги спирт намунасининг ҳарорати 26,0 °С бўлганда, ўлчагич 97,5 бўлинмага чўкади. Ушбу маълумот асосида сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадвалларининг ("Сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадваллари", Москва, 1979 йил нашридан фойдаланиш тавсия этилади) 4-жадвали асосида спирт концентрацияси аниқланади. Келтирилган мисол учун у 96,3 фоизни ташкил қилади.

Цистернадаги сувсиз спирт ҳажмини аниқлаш учун мерникдаги спирт ҳарорати -4°С ва концентрацияси 96,3 фоиз бўлганда сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлашнинг 5-жадвали бўйича кўпайтирувчи аниқланади.

Жадвалда кўпайтирувчилар фақат бутун фоизлардаги концентрациялар учун келтирилганлиги сабабли, 96,3 фоиз қиймат учун кўпайтирувчини аниқлашда интерполяция ёрдамида 0,3 фоиз учун қиймат аниқланади. Бунинг учун 97,0 ва 96,0 фоизлар учун кўпайтирувчилар олинади. Улар мос равишда 0,9946 ва 0,9842 га тенг.

Кўпайтирувчиларнинг фарқи аниқланади:


0,9946 - 0,9842 = 0,0104


0,3 фоиз учун тузатиш қуйидагини ташкил этади:


0,0104 х 0,3 = 0,00312


Шундай қилиб 96,3 фоиз концентрация учун кўпайтирувчи қуйидагига тенг:


0,9842 + 0,0031 = 0,9873


Цистернадаги сувсиз спирт миқдорини аниқлаш кўпайтирувчини мерниклардаги спиртнинг амалдаги ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланади:


7000 дкл х 0,9873 = 6911,1 дкл


Моддий жавобгар шахслар томонидан транспортда ташиш ва мерникларгача етказишдаги табиий йўқотишлар (мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари асосида) ҳисобланади. Спиртни мерникдан цистернага қуйиш билан боғлиқ йўқотишлар етказиб берувчи ташкилот ҳисобига ёзилади.

Спирт 7000 дал сиғимли 62-тоифадаги цистернага насос орқали октябрь - март ойларида қуйилганда Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 4-бандига кўра норма 0,04 фоизга тенг. Бунда умумий йўқотиш қуйидагини ташкил қилади:


7000 х 0,04 % = 2,80 дал


Транспортда ташиш ва цистернадан мерникка қуйишдаги йўқотишлар қабул қилувчи ташкилот ҳисобига ёзилади ва қуйидаги тартибда ҳисобланади: 62-тоифадаги цистерна 10 кун мобайнида йўлда бўлди, Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 9-бандига мувофиқ табиий йўқотиш қуйидагини ташкил қилади:


0,30 дал х 10 кун = 3,0 дал


Ушбу цистернадан насос орқали мерникка қуйиш жараёнидаги табиий йўқотиш Спиртнинг табиий йўқотиш нормалари 5-бандига мувофиқ қуйидагини ташкил қилади:


7000 х 0,07 % = 4,9 дал


Аниқланган йўқотишлар тўғрисидаги маълумотлар Z-59-сон шаклдаги журналга ва Z-6-сон шаклдаги далолатномага қайд қилинади.






Йўриқномага

8-ИЛОВА



(Z-25-сон шакл)

Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари

КИТОБИ

"_________________________" ташкилоти


Резервуар рақами _______, юкланиш нормаси __________________ (дал), 20 °С даги зичлиги (концентрацияси)

Рухсат этилган қуйилиш баландлиги ______________ мм, тубнинг нотекислиги ва қиялигига тузатиш _________________ (дал)

Сана


Ҳужжат

рақами


Кимдан қабул

қилинди ёки кимга

бериб юборилди


Ҳужжатлар бўйича


Ўлчаш бўйича


Жараённи

амалга оширган

сақлаш участкаси

бошлиғи

(ўринбосари)

имзоси


кирим


чиқим


қол-

диқ


қуйи-

лиш

ба-

ланд-

лиги,

мм


ўлчаш

пайти-

даги

ҳаро-

рат °С


Резервуарда

маҳсулот

миқдори,

тузатиш-

ларни

ҳисобга

олган ҳолда


ор-

тиқ-

ча-

лик


ка-

мо-

мад


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12










































































      





Йўриқномага

9-ИЛОВА



Резервуардаги спирт миқдорини аниқлаш бўйича мисол


Резервуардаги спиртнинг ўртача ҳарорати -20°С, лабораторияда таҳлил учун олинган спирт намунасининг стакандаги ҳарорати -12,5°С бўлганда, спирт ўлчагич 87,2 бўлинмага чўкади.

Сув-спирт эритмаларида спирт концентрациясини аниқлашнинг 4-жадвалида ("Сув-спирт эритмаларида спирт миқдорини аниқлаш жадваллари", Москва, 1979 йил нашридан фойдаланиш тавсия этилади) 87,2 фоиз устуни ва -12,5°С сатри кесишмасидаги қиймат, яъни эритмадаги спиртнинг концентрацияси - 96,0 (фоиз) аниқланади.

Сув-спирт эритмаларида спирт концентрациясини аниқлашнинг 5-жадвали бўйича спиртнинг 96,0 фоиз концентрацияси устуни ва - 20°С ҳарорат сатри кесишмасидан кўпайтирувчи - 0,9999 топилади.

Спирт резервуарга 11500 мм сатҳда қуйилган. Ўлчов тасмасининг узунлигига мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ унинг ҳарорати билан боғлиқ тузатиш киритилади, яъни, спиртнинг ҳарорати -20°С бўлганда, тасма узунлигининг ҳар бир метрига - 0,48 мм тузатиш киритилиши керак. Бунда маҳсулот қуйилишининг ҳақиқий баландлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


11500 - (11,5 х 0,48) = 11494,5 мм


Калибровка жадвалга кўра, ушбу қуйилиш баландлигига 327077 декалитрга тенг ҳажм тўғри келади. Резервуар ҳажми корпус ҳароратининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгариши сабабли мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига асосан тузатишлар киритилади, яъни ҳарорат -20°С бўлганда мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ тузатиш коэффициенти 0,99856 га тенг. Бунда резервуардаги спиртнинг ҳақиқий ҳажми қуйидагини ташкил қилади:


327077 х 0,99856 = 326606,1 дкл


Ўлчов бўйича резервуардаги сувсиз спиртнинг умумий миқдори (дал) спиртнинг ҳақиқий ҳажмини кўпайтирувчига кўпайтириш орқали аниқланади:


326606,1 дал х 0,9999 = 326573,35 дал






Йўриқномага

10-ИЛОВА



Спиртнинг табиий йўқотиш

НОРМАЛАРИ

Жараён номи, ўлчов бирлиги


Октябрь -

Март

Апрель -

Сентябрь


Участка ичидаги жараёнлар



1. Стационар цистерналарда сақлашда (1 кв.м да спиртнинг юза қисмида буғ ҳолатида йўқотиши ҳар бир тўлиқ ой учун сувсиз спирт, декалитрда):



ёпиқ сақлаш участкасида

0,009

0,027

очиқ сақлаш участкасида


0,0171

0,0684

2. Пўлат бочкаларда сақлашда (ҳар бир тўлиқ ой учун сақланадиган спирт миқдорига фоизда. Ҳар бир суткадаги йўқотиш ойлик норманинг 1/30 миқдоридан ҳисобланади)


0,10

0,12

3. Ташкилотда бир марталик кўчиришда кўчирилган сувсиз спиртга фоизда:



насос орқали қуйилганда

0,025

0,035

ўз оқими билан қуйилганда


0,015

0,025

Ташиш жараёнлари



4. Темир йўл цистернасига ва автоцистернага мерникдан қуйганда (сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда):



насос орқали

0,04

0,07

ўз оқими билан


0,03

0,05

5. Қуйиб олганда (қуйиб олинадиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда):

темир йўл цистернасидан мерник ёки резервуарга:



насос орқали

0,07

0,11

сифон орқали

0,05

0,07

автоцистерналардан темир йўл цистерналарига:



насос орқали

0,04

0,07

сифон орқали


0,03

0,05

6. Мерникдан пўлат бочкаларни тўлдирганда, пўлат бочкалардан мерникка, цистерна ёки резервуарга қуйганда (қуйиб олинадиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)


0,09

0,10

7. Темир йўл цистернасида ташишда темир йўл цистернасидан бошқа издаги темир йўл цистернасига қуйишда, шунингдек авария ҳолатида бир темир йўл цистернасидан бошқасига ёки идишга қуйишда (ўтказиладиган сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)


0,07

0,11

8. Автоцистерналарда ташишда (сувсиз спиртнинг миқдорига фоизда)



0,5 дан 50 км гача бўлган масофада

0,03

0,04

50 км дан юқори масофада

0,0007

кўп эмас,

ҳар бир

ҳақиқатда

босиб ўтилган

километрга,

лекин 0,07 дан

кўп эмас


0,0007

кўп эмас,

ҳар бир

ҳақиқатда

босиб ўтилган

километрга,

лекин 0,08 дан

кўп эмас


9. Темир йўл цистерналарида ташишда спиртнинг темир йўл цистерналарида ҳар бир суткада туриши учун (спиртнинг цистернага/дан қуйиш/тўкиш куни 1 сутка деб ҳисобланади) сувсиз спирт декалитрда:



юк кўтариши 20 тн бўлган

0,135

0,175

юк кўтариши 50 тн бўлган

0,27

0,31

юк кўтариши 60 тн бўлган

(тури 25, 53 ва 62)


  

0,30

  

0,32

10. Темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали пўлат бочкаларда ташишда (ҳар бир суткада сувсиз спирт миқдорига фоизда)


0,01

Ташишдаги

тўлиқ даврда

0,10 дан кўп

эмас


0,015

Ташишдаги

тўлиқ даврда

0,15 дан кўп

эмас


        

Изоҳ:

1. Спирт шикастланган цистернада ёки пломбаси бузилган ҳолатда етиб келганда йўқотиш нормаларининг 9-банди асосида йўл қўйилган табиий йўқотиш ҳисоблаб чиқилади.

2. Спиртни қабул қилишда спирт миқдори мерникдан ўтказиш орқали аниқланади. Бунда, жўнатилган ва қабул қилинган спирт ўртасидаги фарқ ташишдаги табиий йўқотиш нормаси ва спиртни цистерналардан қуйиб олиш вақтидаги табиий йўқотиш нормасидан ошмаса, сувсиз спирт миқдори тўла ҳажмда етказилган деб ҳисобланади.

3. Йўқотиш нормалари рухсат этилган даражанинг юқори кўрсаткичи ҳисобланиб, фақатгина спиртнинг амалда камомади мавжудлигида қўлланилади. Йўқотиш нормалари асосида амалдаги йўқотишларни аниқламай туриб спиртни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.






Йўриқномага

11-ИЛОВА



Спиртнинг табиий йўқотишларини ҳисоблаш бўйича мисол


Ер усти резервуарида 315000 дал спирт 10 йил сақланган, буғланиш сатҳи юзаси 283 кв.м ни ташкил этади.

Спиртни мерникдан насос ёрдамида резервуарга қуйиш вақтидаги табиий йўқотишларни ҳисоблашда, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ кўчирилган спирт миқдорининг 0,025 фоизга тенг бўлган табиий йўқотиш нормаси олинади ва мазкур жараёнда йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:


315000 х 0,025% = 78,75 дал


Спирт буғланиш сатҳи 283 кв.м бўлган очиқ резервуарда 10 йил сақланган, улардан: октябрдан мартгача 62 ой ва апрелдан сентябргача 58 ой.

Бунда: табиий йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:

ёз мавсумида (апрель - сентябрь) сақланганида:


0,0684 дал/кв.м х 283 кв.м х 58 ой = 1122,72 дал


қиш мавсумида (октябрь - март) сақланганда:


0,0171 дал/кв.м х 283 кв.м х 62 ой = 300,04 дал


Спиртни бериб юборишдаги табиий йўқотишлар уни резервуардан оралиқ идишига қуйиш ва ундан ўз оқими билан мерникка қуйиш йўқотишларидан иборат.

Ушбу йўқотишлар мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида келтирилган жадвалнинг 3-бандига мувофиқ, спиртни ёз мавсумида насос ёрдамида резервуардан оралиқ идишга қуйишда спиртнинг табиий йўқотиш нормаси 0,035 фоиз, спиртни ўз оқими билан оралиқ идишдан мерникка қуйишда эса 0,025 фоизни ташкил қилади.

Бунда, спиртни резервуардан мерникларга қуйишдаги йўқотишлар қуйидагини ташкил этади:


315000 : 100 х (0,035% + 0,025%) = 189,00 дал


Резервуарни тозалашдан сўнг ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлган спиртнинг энг катта миқдори қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишдаги йўқотишлар йиғиндисига тенг бўлади:


78,75 + 1122,72 + 300,04 + 189,00 = 1690,51 дал.






Йўриқномага

12-ИЛОВА



Пўлат ўлчов тасмаси узунлигига

ТУЗАТИШЛАР

Тасма ҳарорати, °С


Тасма узунлигининг ҳар

метрига тузатиш, мм


     

+ 30

+ 25

+ 20

+ 15

+ 10

+ 5

0

- 5

- 10

- 15

- 20

- 25

- 30

       

     

+ 0,12

+ 0,06

0,00

- 0,06

- 0,12

- 0,18

- 0,24

- 0,30

- 0,36

- 0,42

- 0,48

- 0,54

- 0,60

       

     





Йўриқномага

13-ИЛОВА



Резервуар корпуси ҳароратидан

келиб чиқадиган тузатиш

КОЭФФИЦИЕНТИ

Корпус

ҳарорати °С


Тузатиш

коэффициенти


Корпус

ҳарорати °С


Тузатиш

коэффициенти


Корпус

ҳарорати °С


Тузатиш

коэффициенти


-30

0,998200


-9

0,998956

11

0,999676

-29

0,998236


-8

0,998992

12

0,999712

-28

0,998272


-7

0,999028

13

0,999748

-27

0,998308


-6

0,999064

14

0,999784

-26

0,998344


-5

0,999100

15

0,999820

-25

0,998380


-4

0,999136

16

0,999856

-24

0,998416


-3

0,999172

17

0,999892

-23

0,998452


-2

0,999208

18

0,999928

-22

0,998488


-1

0,999244

19

0,999964

-21

0,998524


0

0,999280

20

1,000000

-20

0,998560


1

0,999316

21

1,000036

-19

0,998596


2

0,999352

22

1,000072

-18

0,998632


3

0,999388

23

1,000108

-17

0,998668


4

0,999424

24

1,000144

-16

0,998704


5

0,999460

25

1,000180

-15

0,998740


6

0,999496

26

1,000216

-14

0,998776


7

0,999532

27

1,000252

-13

0,998812


8

0,999568

28

1,000288

-12

0,998848


9

0,999604

29

1,000324

-11

0,998884


10

0,999640

30

1,000360

-10

0,998920


-

-

-

-

       





Йўриқномага

14-ИЛОВА



(Z-35-сон шакл)



Цистерналардан намуна олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20 ___ йил "____" ______________


___________________ташкилоти


Биз, қуйида имзо қўювчилар, ___________________________________ ташкилотига __________________________________________ ташкилотидан ______________________ станциядан ______________________ станцияга 20___ йил "____" ______________ да _______-сонли юкхат билан келтирилган, ҳажми _______ дал бўлган, ____-сонли цистернадан ______________

         

(маҳсулот номи)

______________________ Oz DSt, ГОСТ га мувофиқ ______ л миқдорда ўртача

намуна олинди,


тоза ва қуруқ


(шиша идишлар сони ва ҳажми)


шиша идишларига қуйилди, ташкилот лабораториясининг Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига _____________ рақами остида қайд этилди.

Намуна солинган шиша идишлар


тиқин билан зич ёпилди,


(қандай тиқин)


шиша идишларга этикетка ёпиштирилди, тиқинлар _________________ билан


ўралган ва


(нима билан ўралгани кўрсатилсин)



ташкилоти муҳри билан муҳрланган, низоли ҳолат учун таҳлил ўтказиш учун, ______________________ лабораторияга сақлаш учун топширилган.

      

Намунани олдилар ва муҳрладилар:

     

(Ф.И.О., лавозими, имзоси)

     

     

    

     

     

Имзо: _________________






Йўриқномага

15-ИЛОВА



(Z-37-сонли шакл)



Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Намуна

рақами


Намуна

олиш

санаси


Намуна олиш

далолатномаси

рақами


Спирт

нави


Намуна

сони


Намуна

миқдори


Цистерна

рақами


Таҳлил учун

мустақил

лабораторияга

берилган


Сақлаш

участкасига

қайтарилган

спирт миқдори


Сақлашни

бекор қилиш

далолатномаси

санаси ва рақами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10









        





Йўриқномага

16-ИЛОВА



(Z-36-сонли шакл)



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Ташкилот раҳбари "__________"


20 ___ йил "____" ______________



Низоли ҳолат учун намуналарни

сақлашни бекор қилиш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА


20 ___ йил "____" ______________


Биз, қуйида имзо қўювчилар: бош муҳандис _______________________, лаборатория мудири _______________________________________ ва сақлаш участкаси бошлиғи _____________________ 20___ йил "____" ___________ қуйидаги низоли ҳолат учун намуналарни ______________________________

         

(маҳсулот номи)

сақлаш бекор қилингани ҳақида ушбу далолатномани туздик.



рақамли сақлаш бекор қилинган


(намуналар)


         

(қандай сабабга кўра)

жами резервуарга қуйилган ________ дал

Бош муҳандис



(Ф.И.О., имзо)

Лаборатория мудири



(Ф.И.О., имзо)

Сақлаш участкаси бошлиғи



(Ф.И.О., имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 613-модда

































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск