ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2013 й. 304-сон "Республика шаҳарларида ва туман марказларида коммунал дренаж тизими ишларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2013 й.

N 304


РЕСПУБЛИКА ШАҲАРЛАРИДА ВА ТУМАН

МАРКАЗЛАРИДА КОММУНАЛ ДРЕНАЖ ТИЗИМИ

ИШЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Республикада аҳоли яшаши учун муносиб турар жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги турар жой бинолари қуриш, замонавий йўлларни ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қонунчиликни такомиллаштириш асосида ободончилик ишларини бошқариш самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш ҳамда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳисобига республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларини ободонлаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар кўрилди.

Шулар билан бир қаторда, минтақаларда коммунал дренаж хўжаликлари объектларини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланганидек, ишлаётган дренаж тизимини мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, маънавий ва физик жиҳатдан эскирган, кўп энергия талаб қиладиган насосларни ҳамда электр таъминоти ускуналарини (трансформаторларни, кабелларни) алмаштириш, электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари билан жиҳозлаш, шунингдек янги қудуқлар, коллекторлар ва сув айириш қувурларини барпо этиш талаб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод турмуш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2013 йил 14 февралдаги ПҚ-1920-сон қарорини бажаришга ҳамда аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга, республика аҳоли пунктлари ҳудудидаги дренаж сувларини ўз вақтида четга чиқариб ташлашни таъминлаш учун коммунал дренаж хўжалиги объектлари ишларини яхшилашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

18 та шаҳарда ва 86 та туман марказларида коммунал дренаж хўжалигининг жорий ҳолати хатловдан ўтказилганлиги;

коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш, мукаммал таъмирлашнинг бошланғич рўйхатлари тузилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2014 - 2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг дренаж қудуқлари ва коллекторларини мукаммал таъмирлаш дастурлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

2014 - 2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда дренаж қудуқлари қуриш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2014 йилдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган 1-2-иловаларга* мувофиқ дастурларни бажаришга зарур маблағларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда 2014 йилдан бошлаб, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.


5. Қуйидагилар:

тегишли шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари - коммунал дренаж хўжалиги объектларини мукаммал таъмирлаш бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизматининг инжиниринг компаниялари - дренаж қудуқлари қуриш бўйича буюртмачилар этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган 1 - 3-иловаларга* мувофиқ дастурлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

қурилаётган ҳамда мукаммал таъмирланаётган коммунал дренаж хўжалиги объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида коммунал дренаж хўжалиги объектларини сақлашга ва улардан фойдаланишга назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига ишлаб чиқилишини;

2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг асосий параметрларига киритиш учун 1, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ дастурларнинг тасдиқланган параметрлари доирасида коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлаш якуний манзилли рўйхатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига киритилишини;

ҳар йили 1 ноябргача танлов савдолари ўтказилишини, пудрат шартномалари тузилишини ҳамда коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлашнинг якуний манзилли рўйхатлари тасдиқланишини;

шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда ишлаб чиқариш-техник ходимлари малакасини оширишни назарда тутувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган дренаж тизими объектларидан фойдаланишни яхшилаш дастурларининг 2014 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини;

ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларнинг бажарилиши, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва коммунал дренаж хўжалиги объектларининг белгиланган муддатларда сўзсиз фойдаланишга топширилиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан тизимли мониторингни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси амалга оширилган ишлар якунлари бўйича объектларнинг ҳажмлари, сифати ва фойдаланишга топшириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини ялпи текширишдан ўтказсин.


9. 2014 - 2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг дренаж қудуқлари ва коллекторларини қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш дастурлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


10. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг (Закиров) асосий вазифалари этиб белгилансин:

қурилаётган ва мукаммал таъмирланаётган коммунал дренаж хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ер ости сувлари ҳолатининг текширилишини ҳамда аҳоли пунктларининг сув босадиган ҳудудлари зоналаштирилишини таъминлаш;

коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлаш сифатига риоя этилишини назорат қилиш;

дастурларнинг амалга оширилиши, ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, объектларнинг белгиланган муддатларда, ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

коммунал дренаж хўжалигидан фойдаланиш самарадорлигини доимий равишда назорат қилиб бориш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиб бориш.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 600-модда









































Время: 0.1971
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск