язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикасининг 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 13.12.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.02.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.04.2006 й.

N ЎРҚ-31



МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 13 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги 1006-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси "ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 10-модданинг учинчи қисмидаги "давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт" деган сўзлар "Ўзстандарт" агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 239-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан давлат санитария назорати органлари берадиган гигиена сертификати асосида" деган сўзлар "гигиена сертификати берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги 766-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 118-модда) 21-моддаси:

иккинчи қисмидаги "ҳамда қонун ҳужжатларига биноан мазкур талабларга мувофиқликка доир мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилиши зарур" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Темир йўл транспорти фаолиятида фойдаланиладиган техника воситалари ва механизмларни, шунингдек кўрсатиладиган хизматларни сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";

учинчи-тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 215-модда) 12-моддаси "талабларига мос бўлиши ҳамда" деган сўзлардан кейин "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда) 10-моддасидаги "барча" деган сўз чиқариб ташлансин.

8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 113-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 4-сон, 157-модда