ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1996-2000 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 й. 231-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.04.1996 й.

N 231-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУНЛАРИГА   ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; N 12, 269-модда):


1) 27-модданинг биринчи қисми "судьяси томонидан" деган сўзлардан кейин "экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда эса - божхона органлари томонидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 175-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўла туриб, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари муддати ўтказиб юборилган ҳамда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда -";


3) 245-модданинг биринчи қисми "112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми)" деган сўзлардан кейин "119-модданинг иккинчи қисми" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4) 262-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга, шунингдек экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилишга ҳақлидирлар";


5) 294-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин: "Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш божхона органи томонидан алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади";


6) 337-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилиш тўғрисидаги божхона органининг қарорини тегишли ҳокимликлар томонидан тузиладиган доимий ишловчи комиссиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этадилар";


7) 339-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Буюмни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор, унинг ижро этилганлиги тўғрисида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор эса - божхона органининг мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахсига қайтарилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов







































Время: 0.1837
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск