ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2007 й. ЎРҚ-103-сон "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга, Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.12.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.06.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.07.2007 й.

N ЎРҚ-103



"СУДЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА, ҲАРБИЙ СУДЛАР

ФАОЛИЯТИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА, СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 323-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 23-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Судьялар олий малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан сайланади.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати раиси Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари орасидан сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари лавозимларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари раислари ҳисобланади";


2) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси судьяларнинг малака ҳайъати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда судьяларнинг малака ҳайъати зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ҳайъат раиси йўқлигида унинг вазифасини судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раиси ўринбосари амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьялар малака ҳайъатлари раисларининг судья кадрлар билан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятида судья кадрларнинг захирасини шакллантириш ва уларни танлашда ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳамда бошқа йўсиндаги қоидабузарлик фактлари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси судьяларнинг тегишли малака ҳайъати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақли";


3) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини ташкилий-техника жиҳатидан таъминлашни, аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни тегишли суд раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади";


4) 11-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ҳам ташкил этади";


5) 12-модда қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1) судьялик лавозимларига захирада турган шахсларни белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этади";


6) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ваколат муддати тугаётган судьяларга нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги қарори уларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади";


7) 47-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар" деган сўзлар "туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатлари - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади";


8) 48-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимномани судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига киритиш ҳуқуқига эга";


9) VII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VII. Судьялик лавозимларига номзодлар

захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш


51. Судьялик лавозимларига тавсия этиш учун номзодлар захирасини шакллантириш ва номзодларни танлаш энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар - судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари орасидан судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган лавозимлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш Судьялар олий малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.

52. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялигига (хўжалик судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзоди кўрсатилаётган шахслар бундан мустасно) номзодлар захирасини шакллантириш учун судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари ўзини судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки бўшаб қолган муайян судьялик лавозимига қўйилиш истагини билдирган шахслардан аризалар қабул қилади. Мазкур судларнинг судьялигига номзодлар захирасига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин. Судланган шахслар судьяликка номзодлар захирасига қабул қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялигига, хўжалик судларининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар захирасини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьялигига номзодлар захирасини шакллантириш "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.

Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризага кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, таржимаи ҳол, олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, охирги иш жойидан тавсифнома илова қилинади.

53. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисида ушбу Низомнинг 52-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган аризани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига шикоят қилиниши мумкин.

54. Судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширишни судьялар малака ҳайъати котиби амалга оширади.

55. Судьяларнинг малака ҳайъатлари номзодларнинг касбий, маънавий-ахлоқий ва шахсий фазилатлари ўрганилишини ташкил этади ҳамда материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай малака имтиҳонлари ўтказади, мазкур имтиҳонларнинг натижаларига кўра судьяликка номзодлар захирасига киритиш ёки захирага киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари мажлисларида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари иштирок этишлари мумкин, улар судьялик лавозимига номзодларнинг ҳар бири хусусида ўз фикрини билдиришга, судьялар малака ҳайъатининг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса ўз фикрини ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборишга ҳақлидир.

Судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларга тааллуқли маълумотлар судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.

56. Судьяликка номзодлар захирасига киритилиши рад этилган шахс бир йил муддат ўтганидан сўнг тегишли ариза билан такрор мурожаат қилиши мумкин.

57. Судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяликка номзодлар захирасида турган ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва жиноят ишлари бўиича туман (шаҳар) судларининг судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларда ўқитишни ташкил этади. Махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилган кунидан эътиборан уч йил мобайнида амал қилади.

58. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда, судьяликка номзодлар захирасида турган шахслар бу ҳақда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан хабардор қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 57-моддасида назарда тутилган судьялик лавозимига номзоди биринчи марта кўрсатилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида махсус курсларни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирдагина хабардор қилинадилар.

Бўшаб қолган судьялик лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар малака имтиҳони топширадилар, мазкур имтиҳон натижаларига кўра судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари уларнинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

59. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьяликка номзодлар захирасида турган шахсларнинг судьялик лавозимига лаёқатлилиги даражасини судларнинг ихтисослашувини инобатга олган ҳолда, имтиҳон қабул қилиш йўли билан баҳолайди. Бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва дунёқараши эътиборга олинади.

Судьяларнинг малака ҳайъати бўш бўлган судьялик лавозимига тавсия этилган камида икки нафар номзодга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.

59-1. Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига сайлаш ёки тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун киритилади".


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 21 июль.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 296-модда.










































Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск