Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Алмаштириш шохобчаси тўғрисидаги Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 14.03.2002 й. 1114-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2002 й. 505-сонли (5/11-сонли баённома) қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 14 мартда 1114-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасн

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 21 февралдаги 505-сонли

(5/11-сонли баённома) қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Алмаштириш шохобчаси тўғрисидаги

НИ3ОМ

(Янги таҳрири)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Конунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алмаштириш шохобчаларини ишини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш ва валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли банклар - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операцияларини ўтказиш бўйича Бош лицензиясига эга бўлган тижорат банклари;


Марказий банкнинг худудий бошқармалари - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри бўйича Бош бошқармалари;


нақд хорижий валютаси - тегишли хорижий давлатда муомалада ва қонуний тўлов валютаси хисобланган, шунингдек олиб кўйилган ва муомаладан олинган, лекин алмаштириб бериладиган, банкнот кўринишидаги хорижий давлатларнинг пул белгилари;


йўл чеки - хорижий банклар ва молия институтлари томонидан эмитентланадиган, хорижий валютадаги тўлов хужжати;


алмаштириш шохобчаси - мазкур Низомнинг ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда валюта-алмаштириш операцияларини амалга ошириш жойи;


операцион кун - алмаштириш шохобчасидаги мижозларга хизмат кўрсатиладиган вақт;


кунлик ҳужжатлар - мазкур Низомда белгиланган тартибда операцион кун давомида алмаштириш шоҳобчаси кассири томонидан расмийлаштирилган валюта-алмаштириш операцияларини ҳисобга олувчи ҳужжатлар.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатига биноан валюта-алмаштириш операцияларини амалга ошириш учун алмаштириш шохобчаларини очадилар.

Алмаштириш шохобчалари фаолият кўрсатиш шартларидан қатъи назар фақат стационар тарзда бўлишлари мумкин.

Алмаштириш шохобчасининг жойлашиш ўрни ва уларнинг иш тартиби манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олинади.

Ваколатли банклар хорижий валютадаги маблағларни кредит ва дебет карточкалар (кейинчалик - халқаро карточкалар) бўйича конвертациялаш (алмаштириш) йўли орқали миллий валютада нақд маблағларни беришни амалга ошириш учун банкоматларни ўрнатишлари мумкин.

2. Алмаштириш шохобчалари фаолиятига мазкур Низомда белгиланган талабларга албатта риоя этилган, шу жумладан алмаштириш шохобчалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатли банклар жойлашган жойдаги ҳудудий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган тақдирда йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, шунингдек бошқа банклар биноларида ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларини очишга йўл кўйилмайди.


3. Алмаштириш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилади:


а) нақд сўмларга нақд хорижий валютани сотиб олиш;

б) йўл чекларини сотиб олиш;

в) нақд сўмларда нақд хорижий валютани сотиш;

г) сотиб олинган валюта суммасига кейинчалик йўл чекларини бериш орқали нақд хорижий валютани сотиш;

д) норезидентлар томонидан ишлатилмаган сўмларни қайтадан хорижий валютага алмаштириш;

е) хорижий валютани ва йўл чекларини инкассога юбориш учун қабул қилиш;

ж) ҳақиқийлиги шубха уйғотадиган чет эл давлатларининг пул белгилари ва йўл чекларини экспертизага қабул қилиш;

з) дебет ва кредит карточкалари бўйича нақд хорижий валютасини бериш;

и) чет эл давлатининг тўлов пул белгисига ўша чет эл давлатнинг тўлов пул белгиларига майдалаб бериш;

к) чет эл давлатининг шикастланган пул белгиларини ўша хорижий давлатнинг шикастланмаган пул белгиларига алмаштириб бериш;

л) бир чет эл давлатининг нақд чет эл валютасини бошқа чет эл давлатининг чет эл валютасига алмаштириш.

Юқорида қайд этилганлар ва бошқа операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатига мувофиқ амалга оширилади.


4. Нақд чет эл валютасини (чет эл валютасидаги йўл чеклари) нақд сўмларга сотиш ва сотиш курслари банклар томонидан чет эл валютага бўлган талаб ва таклифни хисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади. Хорижий валютани алмаштириш бўйича белгиланган курслар ваколатли банк раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланиши керак.


5. Ваколатли банк томонидан операцион кун давомида сотиб олиш ва сотиш бўйича ҳар бир янги курсни тегишли буйруқ билан мажбурий расмийлаштириш орқали нақд сўмларга нақд хорижий валютани (хорижий валютадаги йўл чекларини) сотиб олиш ва сотиш курсини ўзгартиришга йўл қўйилади.


6. Нақд сўмларга хорижий валютани (хорижий валютадаги йўл чекларини) сотиб олиш ва сотиш бўйича банк томонидан белгиланган ахборотни алмаштириш шохобчасига берилиши алохида дафтарда банк бўлимига ахборот берилган сана ва вақт, банк томонидан ахборотни қабул қилиб олиш санаси ва вақти, шунингдек ваколатли банклар томонидан кўрсатилган курсларни белгилаш вақти ваколатли банкда ва алмаштириш шохобчасида рўйхатдан ўтказилади. Шундан сўнг, банк бўлими томонидан ҳам банкнинг алмаштириш шохобчасига ахборот берилган сана ва вақт, алмаштириш шохобчаси ходимининг ахборотни қабул қилган санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади.


7. Алмаштириш шохобчаларида валюта алмаштириш операцияларини ўтказишга рухсат бериладиган хорижий валюталар ва йўл чекларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.


8. Агар алмаштириш шохобчаси кеча-кундуз иш режимида ишласа операцион кун 17:00да тугайди.


9. Валюта алмаштириш операцияларини амалга оширганлиги учун нақд сўмларда комиссион мукофот олишга йўл қўйилади. Комиссион мукофотни тарифи ваколатли банкларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


10. Хорижий валютани эмитент мамлакатларда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар қиймати ва эмиссия йиллари бўйича ҳарид қилиш ва сотиб олишда бирон-бир чеклашлар жорий этиш тақиқланади.



II. АЛМАШТИРИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


11. Ваколатли банклар алмаштириш шохобчасининг фаолиятини бошлагунига қадар Марказий банкнинг ҳудудий бошқармасига аризада кўрсатилган манзил бўйича алмаштириш шохобчасини рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги аризани олдиндан юборишлари шарт. Ариза чопар орқали ёки жўнатувчини олувчига почта орқали юборганлиги тўғрисидаги хати билан буюртмали почта орқали жўнатилади.

Олувчига почта орқали жўнатилганлигини маълум қилувчи хат банк томонидан Марказий банкнинг худудий бошқрмасига алмаштириш шохобчасини рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ариза нусхасига ёпиштириб қўйилади.


12. Ваколатли банкнинг алмаштириш шохобчасини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза олингач, Марказий банкнинг худудий бошқармаси кўрсатилган ариза олинган санадан бошлаб 15 кунлик муддатда рўйхатга олиш учун ариза берилган алмаштириш шохобчасини мазкур Низомда белгиланган талабларга ҳақикатда мувофиқлигини текшириши шарт.

Мазкур бандда кўрсатилган 15 кунлик муддат банк томонидан алмаштириш шохобчасини рўйхатга олиш бўйича берган аризасини Марказий банкнинг ҳудудий бошқрмаси томонидан рўйхатга олиш муддати ҳисобланади (кейинчалик - рўйхатга олига муддати).

рўйхатга олиш мудцати олувчига олинганлиги тўғрисидаги ариза берилган санадан бошлаб хисобланади.


13. рўйхатга олинадиган алмаштириш шохобчасини мазкур Низомнинг талабларига мувофик келган ҳолларда (кўрсатилган мувофиқлик бўйича мазкур Низомнинг XIX бўлими талабларига мувофиқлиги бўйича алмаштириш шохобчасида ўтказилган текшириш далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак), Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган рўйхатга олиш муддати давомида, мазкур Низомнинг 1-иловасига* мувофик шаклда Марказий банкнинг худудий бошқрмасида юритиладиган "Алмаштириш шохобчаларини рўйхатга олиш дафтари"да банкнинг алмаштириш шохобчасини рўйхатдан ўтказиши шарт (кейинчалик - "рўйхатга олиш дафтари"). рўйхатга олиш дафтарини юритиш қоидалари мазкур Низомнинг 2-иловасида баён килинган.

Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси алмаштириш шохобчаси рўйхатга олинган санадан кейин келувчи иш кунидан кечикмасдан, мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга биноан "Алмаштириш шохобчасини рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома" (кейинчалик - гувоҳнома) номли илова хат орқали ваколатли банкка жўнатиши шарт. Кўрсатилган Гувохнома банкка чопар орқали ёки жўнатувчини тақдим этганлиги тўғрисидаги хабарномаси бўлган буюртмали почта орқали юборилади. Кўрсатилган почта жўнатмасини олувчига тақдим этилганлиги тўғрисидаги хабарнома, тегишли алмаштириб шохобчаси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ёзув расмийлаштирилган рўйхатга олиш дафтари варағининг орқа томонига ёпиштириб қўйилади.


14. рўйхатга олиш тўғрисида ариза берган алмаштириш шохобчасида мазкур Низомнинг талаблари берилганлиги аниқланган ҳолларда (талабларга мувофиқ келмаслик фактлари мазкур Низомнинг XIX бўлими талабларига мувофиқлиги бўйича алмаштириш шохобчасида ўтказилган текшириш далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак). Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси ариза берган алмаштириш шохобчасини рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида маълум қилиши шарт. Алмаштириш шохобчасини рўйхатга олиш бўйича берилган аризани рад этилиши сабаблари кўрсатилган хат алмаштириш шохобчасини рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза берган банк манзилига чопар орқали ёки

...
Время: 0.2186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск