язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент)/ Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2008 й.

N ЎРҚ-194



САЙЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган.

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган.


1-модда. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда) 77-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат".



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги 414-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг тўртинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 14-модда иккинчи қисмининг 4-1 ва 9-бандларидаги тегишинча "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг" ҳамда "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 16-модданинг 4-бандидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 24-модданинг:

биринчи қисмидаги "ва бевосита фуқаролар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


5) 24-1-модданинг:

номидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан алмаштирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотномани беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади";


6) 24-2-модданинг:

иккинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилиши томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи эса Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни, башарти мазкур номзод у ёки бу сиёсий партияга мансуб бўлмаса, кўрсатишга ҳақлидир. Номзод фақат битта сайловчилар ташаббускор гуруҳидан ўз номзоди овозга қўйилишига розилик бериши мумкин" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошисидаги тўртинчи ва бешинчи жумлалар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи уларнинг" деган сўзлар "ўзининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн учинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳидан улар кўрсатган номзодни" деган сўзлар "у кўрсатган номзодни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакилига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 26-модданинг биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 28-модданинг:

иккинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги 990-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 518-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 132-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата) (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) беш йил муддатга сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат.

Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланади";


2) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати фуқаролар томонидан бевосита сайланади";


3) 6-модданинг:

тўртинчи - олтинчи қисмларидаги тегишинча "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан", "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари", "сайловчилар ташаббускор гуруҳидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "депутатликка номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 7-модданинг биринчи қисмидаги "бир юз йигирмата" деган сўзлар "бир юз ўттиз бешта" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 11-модданинг 6-бандидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 13-модданинг 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин;


7) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:


"17-1-модда. Сиёсий партиянинг ваколатли вакили


Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлашга ҳақли";


8) 18-модда қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Шикоят берган шахслар шикоят кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга";


9) 20-модданинг:

биринчи қисмидаги "ва бевосита фуқаролар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "олти ой" деган сўзлар "тўрт ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин, "камида эллик минг" деган сўзлар эса "камида қирқ минг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "эллик минг" деган сўзлар "қирқ минг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган депутатликка номзодни рўйхатга олишни" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "олти ой" деган сўзлар "тўрт ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 22-модданинг учинчи қисмидаги "бир юз йигирма" деган сўзлар "бир юз ўттиз беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 23-модда чиқариб ташлансин;


13) 23-1-модданинг:

номидаги "сайлов комиссиялари" деган сўзлар "Марказий сайлов комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари тақдим этган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлиги эса округ сайлов комиссияси томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун ички ишлар органларининг, адлия органларининг, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиши мумкин. Уларнинг хулосалари Марказий сайлов комиссияси имзо варақаларидаги имзоларни сохталаштирилган деб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиши жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга";


14) 24-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 25-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар";


16) 26-модданинг:

биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


17) 27-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда белгиланади. Сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари шарт. Йиғилишлар ва учрашувларнинг ўтказиладиган жойи ҳамда вақти ҳақида сайловчиларга олдиндан хабар қилинади";

учинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


18) 28-модданинг биринчи қисмидаги "беш" деган сўз "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин;


19) 31-модданинг:

биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия фаолиятининг тугатилганлиги депутатликка номзодни шу партиядан сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этади";


20) 35-модданинг биринчи қисмидаги "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21) 42-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиянинг ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.

Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланадиган баённомада акс эттирилади. Шундан кейин баённома участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйилади. Участка сайлов комиссиясининг баённомаси тегишли округ сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.

Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиянинг ваколатли вакили участка сайлов комиссиясининг баённомаси билан танишиш ҳуқуқига эга";


22) қуйидаги мазмундаги 7-1-боб билан тўлдирилсин:


"7-1-боб. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан

Қонунчилик палатасига депутатларни сайлаш тартиби


47-1-модда. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан

Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш


Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати мазкур ҳаракатнинг олий органи (Конференцияси) томонидан Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган муддатларда сайланади.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига депутатлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.


47-2-модда. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан

Қонунчилик палатаси депутатлари этиб

сайланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар


Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлари этиб сайланадиган шахсларга ушбу Қонун 2-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ҳамда 25-моддасида назарда тутилган талаблар қўйилади.


47-3-модда. Рўйхатга олиш учун Марказий

сайлов комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар


Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органининг вакили Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхатини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади. Рўйхатга қуйидагилар илова қилинади:

Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органининг мазкур ҳаракатдан Қонунчилик палатасига депутатлар сайлаш тўғрисидаги қарори;

Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органи мажлиси баённомасидан кўчирма, унда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи кўрсатилади;

сайланган депутатнинг депутат этиб рўйхатга олинган тақдирда бажариб турган ишидан (хизматидан) бўшаш тўғрисидаги аризаси.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органининг ҳужжатларни тақдим этган вакилига уларнинг қабул қилиб олинган санаси ва вақти кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органининг вакилига белгиланган тартибда маълум қилади.


47-4-модда. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан

Қонунчилик палатаси депутатларининг такрорий сайлови


Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлигига депутатлар сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан депутатларнинг такрорий сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатларининг такрорий сайловини ўтказиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.


47-5-модда. Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон

экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси

депутатлари сайловини ўтказиш


Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига сайланган айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган, бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда янги сайлов ўтказилади";


23) 48-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар, Ўзбекистон экологик ҳаракати олий органининг тегишли қарори асосида Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олади ва бу ҳақда депутатларни хабардор этади.

Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилиши шарт.

Депутат этиб сайланган шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган шахслар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан Қонунчилик палатаси депутати мақомига эга бўлади";


24) 65-моддадаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси бир юз эллик депутатдан иборат";

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.



5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда) 13-1-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги 613-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 95-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳининг аъзоси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади";

ўн иккинчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади";

ўн тўққизинчи хатбошисидаги "ва унга қарши" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси (қуйи палата) бир юз эллик депутатдан иборат. Қонунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланади";


2) 23-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси таркибига сайланган депутатлар депутатлар гуруҳларини тузишга ҳақли";


3) 25-1-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "сиёсий партиялар ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси таркибига сайланган депутатлар депутатлар гуруҳларини тузишга ҳақли";


3) 9-1-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 22-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 161-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда) 4-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон экологик ҳаракатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги 1050-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 9-10, 134-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 11-модданинг 5-бандидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 13-модданинг 1-1 ва 1-2-бандлари чиқариб ташлансин;


4) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:


"17-1-модда. Сиёсий партиянинг ваколатли вакили


Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлашга ҳақли";


5) 18-модда қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Шикоят берган шахслар шикоят кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга";


6) 20-модданинг:

биринчи қисмидаги "бевосита фуқаролар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "шунингдек, бевосита фуқаролар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "олти ой" деган сўзлар "тўрт ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "олти ой" деган сўзлар "тўрт ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 22-1-модда чиқариб ташлансин;


9) 22-2-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 23-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар";


11) 24-модданинг:

биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


12) 25-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда белгиланади. Сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари шарт";

тўртинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


13) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия фаолиятининг тугатилганлиги депутатликка номзодни шу партиядан сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этади";


14) 32-модданинг биринчи қисмидаги "ёхуд сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 39-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиянинг ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.

Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ва сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланадиган баённомада акс эттирилади. Шундан кейин баённома участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйилади. Участка сайлов комиссиясининг баённомаси тегишли округ сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.

Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган сиёсий партиянинг ваколатли вакили участка сайлов комиссиясининг баённомаси билан танишиш ҳуқуқига эга";


16) 49-моддадаги "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 8-модда) 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутат ўз округи сайловчилари билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар мазкур ҳаракат билан алоқа боғлаб туради ва Қонунчилик палатасида унинг манфаатларини ифода этади".



13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида"ги 708-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 12-модда) қуйидаги мазмундаги 7-1-модда билан тўлдирилсин:


"7-1-модда. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган

Қонунчилик палатаси депутатининг чақириб олиниши


Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатини чақириб олиш ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатини чақириб олиш унинг олий органи томонидан амалга оширилади".



14-модда. Ушбу Қонун 2009 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 510-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 637-модда