ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2008 й. ЎРҚ-153-сон "Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.01.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.04.2008 й.

N ЎРҚ-153



ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН      РЕСПУБЛИКАСИНИНГ      АЙРИМ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 10 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 420-модда) 13-моддасининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 122-модда:

биринчи қисмидаги "уч йилгача" деган сўзлар "икки йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, -

икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

2) 127-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг русча матнидаги "несовершеннолетних" деган сўз "несовершеннолетнего" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 34-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги тегишли модда билан маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилган ҳолда (ушбу Кодекснинг 188-1-моддаси) содир этган бўлса, иш материаллари кўриб чиқиш учун судга топширилади.

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда асосий жазога содир этилган ҳуқуқбузарликлардан исталган биттаси учун жавобгарлик тўғрисидаги моддаларда назарда тутилган қўшимча жазо чораларидан бири қўшилиши мумкин";

2) қуйидаги мазмундаги 47-1 ва 47-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"47-1-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган

болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва

ҳомийлик органига хабар қилмаслик


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни шундай болалар турган муассаса раҳбари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик, худди шунингдек улар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида атайин нотўғри маълумотлар бериш -

мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


47-2-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни жойлаштиришда қонун

ҳужжатлари талабларини бузиш


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка беришда, уларга васийлик (ҳомийлик) белгилашда ёхуд уларни етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган тегишли давлат муассасасига жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) 188-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

4) қуйидаги мазмундаги 188-1-модда билан тўлдирилсин:


"188-1-модда. Вояга етмаган шахсни маъмурий

ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш


Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш -

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

5) 245-модданинг биринчи қисми "47" рақамидан кейин "47-1, 47-2" рақамлари билан, "187-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлардан кейин эса "188, 188-1-моддаларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 246-моддадаги "188" рақами чиқариб ташлансин;

7) 247-моддадаги "47, 188-моддаларида" деган сўзлар "47-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 248-модданинг:

биринчи қисмидаги "188-моддаси (вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ишлар бундан мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми 1-бандидаги "188" рақами чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда) 149-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигидан хабардор бўлгач, етти кунлик муддат ичида бу ҳақда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беришлари шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотларни олган кундан эътиборан уч кун ичида боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бунда боланинг ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланса, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаганлик, шунингдек бундай болаларни жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муассасаларнинг раҳбарлари ва органларнинг мансабдор шахслари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади".


5-модда. Ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 17 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 117-модда.















































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск