Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикасининг 17.12.2007 й. ЎРҚ-130-сон "Бюджет тизими тўғрисида"ги ҳамда "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.09.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

17.12.2007 й.

N ЎРҚ-130



"БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҲАМДА

"ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 26 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги 158-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 12, 413, 418-моддалар; 2007 йил, N 4, 168-модда, N 9, 420-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг иккинчи хатбошиси "молия йилида" деган сўзлардан кейин "республика бюджети" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 5-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш";

3) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида тайинлаш сертификатини муайян даврга ва суммага расмийлаштириш орқали, шунингдек бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида:

республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўланади.

Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетларнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъёрини шакллантиришга йўналтирилади.

Республика бюджети бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.

Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилоти томонидан тежаб қолинган бюджет маблағлари олиб қўйилмайди ва улар Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

4) 33-модданинг биринчи қисми:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда, уларни бошланган молия йилида амалга оширилиши режалаштирилмаган харажатлар суммасига аниқлаштирилган ҳолда, ҳар ойда амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари ҳар чораклик ойма-ой бўлинган муваққат харажатлар сметаси ва бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида амалга оширилади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг топшириғига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.

Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади";

6) 38-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) бевосита ҳисобварағига бюджет маблағларини олувчилар номидан тўловларни амалга оширади";

7) 39-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тузади ва ушбу ҳисоботни тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар молия органларига тақдим этади";

учинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги 664-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 164-модда) 7-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Давлат бюджетининг касса ижроси;

Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;

Давлат бюджети маблағларини бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш;

бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш;

Давлат бюджетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ҳисоботни тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикасининг кафолатларини ижро этиш".


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 509-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 601-модда













































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск