язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикасининг 15.01.2007 й. ЎРҚ-78-сон "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.01.2007 й.

N ЎРҚ-78



"ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 28 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги 541-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 10-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 16 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 20-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 1-сон, 4-модда