Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2002 й. 390-сон "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2002 й.

N 390



БОЗОРНИ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН

ТЎЛДИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАМДА ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА САВДО ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юқори сифатли, рақобатбардошли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан юқори даражада тўлдириш, шунингдек республиканинг ишлаб чиқарувчи корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 январдан 2007 йил 31 декабргача:

истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган даромадлардан даромад (фойда) солиғини амалдаги ставкадан 20 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар;

болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар болалар учун товарлар ишлаб чиқаришдан олинган даромадлардан даромад (фойда) солиғини 7 фоизли ставка бўйича тўлайдилар. Болалар учун товарлар гуруҳига кирувчи товарларни аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойишига ва Статистика давлат департаменти томонидан тасдиқланган саноат маҳсулоти номенклатурасига 1997 йил 17 июлдаги 8-1/3-8-сон Тушунтиришга амал қилинсин;

микрофирмалар ва кичик корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган тушумдан ягона солиқ тўловини амалдаги ставкадан 25 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар;

ишлаб чиқариш корхоналарининг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш физик ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига олинган даромадлари (фойдаси) даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинади:

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари (тамаки маҳсулотлари ва заргарлик буюмлари, кир совун ва атир совун, шунингдек бензиндан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтиришга ва рақобатбардошлигини оширишга мақсадли йўналтирилган тақдирда, бюджетга акциз солиғи тўлашдан озод қилинадилар;

истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга амортизация ажратмаларининг йиллик ҳисобдан чиқариш миқдорларини асосий воситалар хизматининг фойдали муддатидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда солиққа тортиш мақсадидаги амортизация ажратмаларининг йиллик миқдори Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ошмаслиги керак;

корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарлари рекламасига харажатлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиққа тортиладиган базадан тўлиқ ҳажмда чиқариб ташланади.


2. Белгилансинки, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган (истеъмол товарлари ҳажми ишлаб чиқариладиган товарлар умумий ҳажмида камида 60 фоизни ташкил қиладиган) корхоналар 2003-2005 йилларда:

истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар импорти бўйича божхонада расмийлаштиришдан кейин 60 кундан кечиктирмай, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун эса 90 кундан кечиктирмай божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлайдилар. Бунда улуш қўшиш асосида (толлинг бўйича) истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун келтириладиган хом ашё божхона тўловларидан озод қилинади, божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно;

ер солиғини белгиланган тартибда амалдаги ставкалар бўйича, лекин тегишли шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ўрта зонаси учун белгиланган ставкадан ортиқ бўлмаган ставкалар бўйича тўлайдилар;

мулк солиғини истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун кредитлар ҳисобига, кредитни қоплаш муддатида, лекин 7 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда сотиб олинган асбоб-ускуналар қийматига камайтирилган солиққа тортиладиган базадан келиб чиққан ҳолда тўлайдилар;

валюта тушумини истеъмол товарларини экспорт қилишдан олинган, ўз ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун импорт қилинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматига камайтирилган миқдорда мажбурий равишда сотадилар.


3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар томонидан фақат ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.

Солиққа  тортишдан бўшаган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда ушбу маблағлар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима жазоларини ҳисобга олган ҳолда, тўлиқ ҳажмда бюджетга ўтказилади.


4. Истеъмол товарларининг йирик ишлаб чиқарувчиларига:

ўз маҳсулотларини расмий дистрибьюторлар орқали улгуржи сотиш тизимини яратиш;

республика минтақаларида, шу жумладан савдо комплексларида фирма улгуржи-чакана савдо дўконлари шохобчаларини ривожлантириш тавсия қилинсин.

5. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан қарзи бўлмаган корхоналарга ишлаб чиқараётган товарларини ўз расмий дистрибьюторларига ва улгуржи савдо корхоналарига 90 кундан ортиқ бўлмаган муддат билан консигнация шартномалари бўйича, шунингдек воситачилик шартномалари ва топшириқномалар бўйича сотишга рухсат берилсин.

6. Тижорат банкларига халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни барпо этиш ва ишлаётганларини кенгайтириш учун белгиланган тартибда миллий ва хорижий валютада кредитлар бериш тавсия қилинсин.

Махфий.


7. Сут, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда молларни гўштга сўйиш билан шуғулланувчи корхоналарга мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан  аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан нақд пул билан ҳисоб-китоб қилган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун тайёрлаш ҳуқуқи берилсин.

8. Мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари иловага мувофиқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин:

идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 67-модда.























































Время: 0.1502
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск