язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.10.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.12.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.12.2005 й.

N ЎРҚ-11



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Қонунининг (2000 йил 26 майда қабул қилинган 77-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 148-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 19-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги 172-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 262-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 9-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 38-моддасидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги 220-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 58-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 25-моддасининг учинчи қисмидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Экспорт назорати тўғрисида"ги 658-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 158-модда) 8-моддасининг биринчи қисмидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 365-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 410-модда