Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 15.04.2002 й. 1122-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 12.01.2002 й. 1/4 (60)-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 апрелда 1122-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 12 январдаги

1/4 (60)-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Хўжалик субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида"ги, "Суд актлари ва бошқа органларнинг актларини ижроси тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширадиган, Ўзбекпстон Республикасининг барча юридик ва жисмоний шахсларга (кейинчалик - "мижозларга") - резидентлари ва норезидентларига тааллуқлидир.


2. Ўзбекистон Республикасининг банклари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қуйидаги шаклларини ташкил қиладилар ва амалга оширадилар:

1) тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар;

2) аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар;

3) инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;

4) чеклар билан ҳисоб-китоблар.

Юқорида кўрсатилган шакллар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги пул-ҳисоб-китоб хужжатларидан фойдаланилади:

1) мемориал ордер (1-илова);

2) тўлов топшириқномаси (2-илова);

3) тўлов талабномаси (3-илова);

4) инкассо топшириқномаси (4-илова);

1-7-Иловалар берилмайди.

5) аккредитивга ариза (5-илова);

6) тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (6-илова).

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, шунингдек пластик карточкадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аниқ шакли тузилган шартнома (битим)га мувофиқ мустақил равишда белгиланади.


3. Агар банк счётининг шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда (агарда у банк операцион куни ичида келиб тушган бўлса) пул маблағларини мижоз ҳисобрақамига киритиши ёки унинг ҳисобрақамидан ўтказиши шарт.

Тўлов ҳужжати операцион кун тугагандан кейин келиб тушган ҳолда банк кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тўловни амалга ошириши шарт.

Банклар "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни бажаришни рад этишга ҳақлидир.

4. Маблағлар олувчиларнинг розилиги мавжуд бўлганидан қатъий назар, маблағлар олувчиларнинг талаб қилиб олинадиган депозит счётини четлаб ўтган ҳолда мижознинг топшириғи бўйича учинчи шахслар томонидан тўловларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


5. Маблағлар олувчининг счётига ўтказиш, ушбу маблағларни тўловчининг счётидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг амалга оширилади, ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб чеклари, шунингдек мазкур Низомнинг 96-бандида кўзда тутилган ҳолларда пластик карточкаларда амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.


6. Тақдим қилинган барча талабларни қондириш учун мижознинг счётида етарли миқдорда пул воситалари йўқ бўлган ҳолларда, маблағларни ҳисобдан чиқариш "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"га (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 127-модда) мувофиқ навбати бўйича тартибда амалга оширилади.

7. Маблағларни тўловчилар ва олувчилар ўртасидаги ўзаро даъволар қонун хужжатларида белгиланган тартибда томонлар тарафидан кўриб чиқилади.

Банклар, шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилмаганлиги ёки керакли тарзда бажарилмаган ҳолатларда қарздор кредиторга тўлаши мажбур бўлган пеняни хисоблаш ва ундириш бўйича жавобгар эмаслар.


8. Банк томонидан бажарилган ҳисоб-китоб операциялари бўйича даъволар, мижоз томонидан сабабини аниқлаш учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.

Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар банкдаги счётлар бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ биргаликда ечилади. Юзага келган низоларни ўзаро келишув йўли билан ечиш имконияти бўлмаса, улар суд орқали ечилади.


9. Банклар мижозлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширганда ва ўз операцияларини ўтказганда мемориал ордерлар ва тўлов топшириқномаларидан фойдаланишлари мумкин.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида очилган корреспондент счётлари, электрон тўловлар тузиш орқали миллий валютада амалга оширилади. Банклардаги хисоб-китоблар бўйича электрон ҳужжат-айланиш "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низом (2006 йил 14 февраль, рўйхат рақами 1545) ва мазкур Низомга мувофиқ ташкил қилинади.


2-§. ПУЛ-ҲИСОБ-КИТОБ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


11. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

а) ҳужжатнинг тартиб рақамини;

б) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича хужжатнинг санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил;'

в) тўловчининг номи;

г) тўловчи счётининг тартиб рақами;

д) солик тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (чекдан ташқари);

е) тўловчи банкининг номи;

ж) тўловчи банкнинг коди;

з) олувчининг номи;

и) олувчи счётнинг тартиб рақами;

к) олувчи банкининг номи;

л) олувчи банкининг коди;

м) тўловнинг суммасини рақамлар ва ёзувларда кўрсатиш;

н) тўловнинг детали/мақсади (чекларда кўрсатилмайди).

Тижорат банкининг хисоб-китоб чеки қўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) чекнинг серияси ва тартиб рақамини;

б) жисмоний шахс паспортининг (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг) серияси ва тартиб рақамини;

в) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чекнинг ҳақиқий бўлганлик санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил.

Аккредитивга ариза кўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) аккредитивни амал қилиш муддати;

б) аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

в) буюртманинг тартиб рақами;

г) буюртма берилган сана;

д) етказиб берилаётган товарни, бажарилаётган ишни ёки кўрсатилаётган хизматнинг номи;

е) аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;

ж) қўшимча шартлар.


12. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағлар тўловчиларнинг, агарда улар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада қайд этилган бўлсалар, қискартирилган номларидан фойдаланигага йўл кўйилади.

Пул-хисоб-китоб ҳужжатлари банк учун, шунингдек ҳисоб-китобларда иштирок этувчи томонларга керак бўлган нусхалар сонида техник воситалардан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади.

Тижорат банкининг хисоб-китоб чеклари кўлда сиёҳ билан (бинафша, кўк ва қора рангларда) ёки техник воситалардан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади.

Пул-ҳисоб-китоб хужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди.


13. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинади:

а) юридик шахслардан - биринчи нусхада (асл нусхада) карточкада кўрсатилган имзолар намунаси ва асосий мухрнинг изига мувофиқ мансабдор шахсларнинг (раҳбарлик вазифаларини амалга оширадиган шахснинг ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) имзоси мавжуд бўлганда (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар рўйхатини тасдиқлаш талаб қилинмайди);

б) юридик шахс ташкил қилмасдан туриб дехқон хўжалиги ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилардан - карточкада кўрсатилган имзолар намунасидан биттаси ва асосий мухрнинг изи мавжуд бўлганда. Агар мухр қўйилмаган бўлса, у ҳолда пул-ҳисоб-китоб ҳужжати мухр изисиз қабул қилишга рухсат берилади.

Имзолар ўз қўли билан қўйилиши шарт. Барча пул-хисоб-китоб ҳужжатларида имзо изи туширилган факсимилни қўйиш тақиқланади.


14. Мижозлардан пул-ҳисоб-китоб хужжатларини қабул қилиш, шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, бутун операцион кун давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чикқан ҳолда амалга оширилади.


15. Мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит счётидан маблағларни ҳисобдан чиқариш хизмат кўрсатувчи банкда фақат пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг биринчи нусхаси, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилардан электрон алоқа орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари, шунингдек пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

16. Мижознинг счётига маблағларни кирим қилиш банкларда дастурий йўл билан электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган электрон тўлов ҳужжатлари. тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекининг асл нусхаси асосида, шунингдек пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


17. Пул-ҳисоб-китоб хужжатларининг барча нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхалари мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит счётига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва тўлашга қабул қилиш ва тўлаш саналари кўрсатилган ҳолда унга бириктирилган банк штампи билан тасдикланиши шарт.



3-§. МЕМОРИАЛ ОРДЕРЛАР БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


18. Банк тўловчи бўлиб чиққан ва мемориал ордерлар ишлатилган ҳолларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдиқланади, бошқа ҳолатларда мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.

Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик банкнинг раҳбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.


19. Банклар мемориал ордерлардан фуқароларнинг, олиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ёзма топшириқномалари бўйича нақд пулсиз пул маблағларини ўтказишни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

Бунда, топшириқнома бўйича тўлаш амалга оширилгандан сўнг мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.



4-§. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


20. Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.


21.Тўлов топшириқномалари билан товарлар, ишлар, ҳужжатлар учун ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг депозит счётида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади, агарда банк счёти бўйича шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.

Мижознинг счётида пул маблағларининг мавжудлигидан қатъи назар банк солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мижоз тақдим этган тўлов топшириқномаларини қабул қилади. Счётдаги маблағлар етарли бўлмаганда тўлов топшириқномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-сонли картотека) счётларига жойлаштирилади ва маблағлар келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб борилади.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов топшириқномалари фақатгина тегишли давлат солиқ хизмати органининг ёзма рухсатномаси билан қайтарилиши мумкин.

Тўловчининг депозит счётида маблағлар етарли бўлмаганда банк солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов топшириқномалари бўйича қисман тўловни амалга оширади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов суммаси кўрсатилади.

22. Тўлов топшириқномасининг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди.

23. Почта алоқаси орқали (пенсиялар, алиментлар ва ҳ.к.) маблағларни тўлов топшириқномалари орқали ўтказишда, илова қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалари) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги корхоналарига тақдим этади.

24. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар счётидаги маблағлардан фойдаланиш "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"га (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 127-модда) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.

Тўлов топшириқномасининг "Тўлов деталлари/мақсади" устунида "Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар суммаси ҳисобидан" деб кўрсатилади.


25. Тўлов топшириқномалари банкка қуйидаги тартибда тақдим қилинади:

1) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар уч нусхада:

а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

б) иккинчи нусхаси эса маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;

в) учинчи нусха тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;

2) тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар икки нусхада:

а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк-нинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

б) иккинчи нусхаси эса маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.


26. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчи мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғи бўйича олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтади ва банкнинг операциялар кунида ишлов беришга топширилади. Тўлов амалга оширилганидан кейин электрон тўлов топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги йўриқноманинг (2008 йил 11 июлда 1834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-иловасига мувофиқ реестр кўринишида қоғозга чиқарилади ва банкнинг кун ҳужжатларига тикилади.

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали юборилган электрон тўлов топшириқномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди ва белгиланган тартибда мижозда сақланади. Бунда мижоз тўлов топшириқномаси расмийлаштиришнинг тўғрилиги ҳамда унинг электрон ва қоғоз шаклларининг мувофиқлиги учун жавобгардир

27. Тўлов тизими орқали олинган электрон

...
Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск