ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 18.11.2013 й. 2525-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 05.11.2013 й. 01-02/12-29-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 18 ноябрда 2525-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2013 йил 5 ноябрдаги

01-02/12-29-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари

учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини

божхона расмийлаштирувидан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва уни ҳаво кемаларига қуйган ҳолда республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


авиакеросин маҳсулоти - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига қуйиш учун четдан олиб келинган авиакеросин;


божхона омборининг эгаси - божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;


декларант - авиакеросин маҳсулотини ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;

махсус транспорт - божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб ҳаво кемасига қуйиш учун етказиб берадиган махсус транспорт воситаси;


хизмат кўрсатувчи - Uzbekistan Airports" акциядорлик жамиятининг аэропортлари;

ҳаво кемаси - хорижий авиакомпанияларга тегишли бўлган ҳаво кемаси;


ҳудудий божхона органлари - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.


II БОБ. АВИАКЕРОСИН МАҲСУЛОТИНИ РЕСПУБЛИКА

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ВА САҚЛАШ


2. Авиакеросин маҳсулотини четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, божхона назорати остида белгиланган жойга етказиш ва танланган божхона режимига жойлаштирилгунга қадар вақтинча сақлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти талаблари асосида амалга оширилади.

3. Авиакеросин маҳсулоти белгиланган жойга етказилганидан сўнг, унинг божхона расмийлаштируви ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан амалга оширилади.

4. Авиакеросин маҳсулоти қоида тариқасида божхона омборига "вақтинча сақлаш" ёки "божхона омбори" божхона режимида жойлаштирилади.

Божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб чиқиш танланган божхона режимига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.



III БОБ. АВИАКЕРОСИН МАҲСУЛОТИНИНГ ҲАВО

КЕМАЛАРИГА ҚУЙИЛГАН ҲОЛДА ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


5. Ҳаво кемаларига қуйиш учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулоти "реэкспорт" божхона режимига жойлаштирилади.


6. Авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштириш ҳудудий божхона органи томонидан берилган рухсатнома рақами ва санасини божхона юк декларациясининг 44-графасида қайд этиш асосида амалга оширилади.

7. "Реэкспорт" божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

8. Ҳаво кемасига қуйиш учун авиакеросин маҳсулоти божхона омборидан махсус транспортга юкланади. Юклаш якунлангач иловага мувофиқ 4 нусхада авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) божхона омборининг эгаси томонидан тузилади. Далолатноманинг I бўлими 1 - 4-бандлари, 5-бандининг "а" - "г" ва "ж" устунлари божхона омборининг эгаси томонидан тўлдирилади.

Далолатноманинг II бўлими юклаш якунлангач тўлдирилади.


9. Далолатноманинг 1-нусхаси божхона омборида қолади, 2, 3 ва 4-нусхалари авиакеросин маҳсулотининг ҳаво кемасига қуйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилиниши учун ҳаво кемасига қуйиш жойигача етказилади.


10. Божхона омборидан махсус транспортга юкланган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгунга қадар божхона омборида сақланаётган товар сифатида қаралади.


11. Авиакеросин маҳсулоти қонун ҳужжатлари талаблари асосида божхона омборида сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун божхона омборининг эгаси, махсус транспортдан ҳаво кемасига қуйилиши учун хизмат кўрсатувчи жавобгардир.


12. Ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйиш жараёнида божхона назорати ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

13. Махсус транспортдан ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйишда далолатноманинг 5-банди "д" ва "е" устунлари ҳамда III бўлими тўлдирилади.

Далолатноманинг 5-банди "д" ва "е" устунлари хизмат кўрсатувчи вакили томонидан тўлдирилади.


14. Тўлиқ маълумотлар акс эттирилган далолатноманинг:

2-нусхаси божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постида алоҳида йиғмажилдда сақлаш учун олиб қолинади;

3-нусхаси божхона омборига жойлаштирилган ва божхона омборидан олиб чиқилган авиакеросин маҳсулотининг ҳисобини юритиш учун божхона омборининг эгасига қайтарилади;

4-нусхаси божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона постига тақдим қилиш учун декларантга берилади.


15. Далолатнома қатъий ҳисобда турувчи бланк ҳисобланиб, 5 йил муддат давомида сақланади.



IV БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИГА ҚУЙИЛГАН ҲОЛДА ОЛИБ

ЧИҚИЛАДИГАН АВИАКЕРОСИН МАҲСУЛОТИНИНГ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ


16. Авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларацияси билан бирга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилиниши лозим:

далолатноманинг 4-нусхаси;

товарнинг кузатув ҳужжатлари.

Ҳужжатларнинг нусхалари декларант томонидан тасдиқланиши лозим.


16-1. Декларант ўз хоҳишига кўра авиакеросин маҳсулотини "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштиришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постига божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар декларантнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилади.

17. Бир ҳаво кемасига битта далолатнома бўйича қуйилган авиакеросин маҳсулоти битта туркум ҳисобланади. Божхона юк декларацияси ҳар бир туркум учун алоҳида расмийлаштирилади.

18. "Вақтинча сақлаш" ва "божхона омбори" божхона режимларига жойлаштирилган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгандан кейин уни "реэкспорт" божхона режимига расмийлаштиришда божхона юк декларациясининг 37-графасидаги охирги бўлимида товарларни олиб ўтиш хусусиятининг "07" коди кўрсатилади.


V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу авиакеросин маҳсулотларининг жойлаштирилиши ва ундан чиқарилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритади.

20. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


21. Мазкур Қоидалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Қоидаларга

ИЛОВА



Авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида _________________________/_______/___________-сон ДАЛОЛАТНОМА

(божхона омбори лицензия рақами /кун, ой, йил/далолатнома рақами*)







- нусха


I. 20___ йил "___" _________ даги ________-сонли шартномага асосан авиакеросин қуйилиши режалаштирилаётган ҳаво кемаси:







1. Парвоз рақами _________; 2. Борт рақами __________;








3. Ҳаво кемасининг парвозга чиқиш санаси _____/____/_____ ва вақти __________________;





(маҳаллий вақт билан)


4. Махсус транспорт воситасининг русуми ____________ ва гараж рақами ____________;








5. Авиакеросин бўйича маълумотлар:










Махсус транспортдаги

қолдиқ авиакеросин


Махсус транспортга

юкланди


Ҳаво кемасига қуйилди


Назорат талонининг

рақами


миқдори

(литр)


вазни

(кг)


миқдори

(литр)


вазни

(кг)

миқдори

(литр)

вазни

(кг)

а

б


в

г

д

е

ж







        

II. Махсус транспортга авиакеросин

юкланганлигини тасдиқловчи белгилар


III. Ҳаво кемасига авиакеросин

қуйилганлигини тасдиқловчи белгилар


Божхона омбори вакили:              (Ф.И.О.)         (имзо)


Хизмат кўрсатувчининг вакили:          (Ф.И.О.)          (имзо)

Хизмат кўрсатувчининг вакили:  (Ф.И.О.)        (имзо)


Ҳаво кемасидаги масъул шахс:             (Ф.И.О.)          (имзо)

    

     

     

Декларант:                                       (Ф.И.О.)        (имзо)


     

                                                                                                   М.Ў.

      

Божхона ходими:                                      (Ф.И.О.)          (имзо)


          

*) Далолатнома рақами йил бошидан ўсиб борувчи кетма-кетликда бериб борилади, йил тугаши билан рақамлаш янгидан бошланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 619-модда






































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск