язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Темирйўл транспорти/ Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.11.2013 й. 310-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 19 ноябрдаги

310-сон қарорига

2-ИЛОВА



Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш

муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда

фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк

ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат

инспекцияси билан келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом амалга оширилган келишиш натижалари бўйича муайян муддатга, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ схема ва шакл бўйича ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) бериш учун ташкилотларнинг локомотивлари, юк ва изотермик вагонларининг (кейинги ўринларда ҳаракатланадиган темир йўл таркиби деб аталади) хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - хизмат қилиш муддати тамом бўлган ёки тамом бўлаётган ўзининг ҳаракатланадиган темир йўл таркибига эга бўлган, "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига гувоҳнома олиш учун ҳужжатларни тақдим этувчи тадбиркорлик субъекти - юридик шахс;


ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддати - белгиланган халқаро нормаларга ва ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган, унга эришилганда ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш, техник ҳолатидан қатъи назар, тўхтатилиши керак бўлган фойдаланишнинг календарь давом этиши;


ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддати - ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш бошлангандан бошлаб фойдаланишнинг календарь давом этиши ёки чекланган ҳолатга ўтгунга қадар таъмирлашдан кейин унинг тикланиши;


ихтисослаштирилган эксперт ташкилот - ҳаракатланадиган темир йўл таркибига техник ташхис қўйиш бўйича ишларни бажариш ваколати берилган ташкилот;


техник ечим - махсус эксперт ташкилоти томонидан берилган, ариза берувчи билан келишилган ҳамда техник асос ва ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддатини узайтириш шартлари мавжуд бўлган ҳужжат.


3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати - ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишини узайтириш муддатига мувофиқдир.


4. Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддатини ҳисоблаш гувоҳнома берилган санадан белгиланади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтиришда қуйидагилар рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:

локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришда қонунчиликка мажбурий риоя қилиш;

ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

гувоҳномада кўрсатилган доираларда локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

қайта рўйхатдан ўтгандан кейин ариза берувчининг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида етти иш куни мобайнида "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясини хабардор қилиш.



III. ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Гувоҳномани олиш учун ариза берувчи "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича қуйидагилар: ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий ҳуқуқий шакли; хизмат қилиш муддатини узайтириш таклиф этилаётган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг сони ва типи (серияси) кўрсатилган ҳолда гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза;

ушбу Низомга 5-иловага* (локомотивлар учун), 6-иловага* (вагонлар учун) мувофиқ шакллар бўйича ихтисослаштирилган эксперт ташкилот томонидан расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги техник ечим.

7. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.


8. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига бевосита, улар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Гувоҳнома олиш учун "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ГУВОҲНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш санасидан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шу жумладан, ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган аризани кўриб чиқиш муддатида аризани кўриб чиқади, гувоҳномани беради ёки уни беришни рад этади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

11. Агар "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза берувчига гувоҳномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси ариза берувчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома бериши шарт. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида қўйилган белги ва ариза берувчи томонидан "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига юборилган ёзма хабарнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш учун асос ҳисобланади.


12. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси раҳбари (бошлиғи ёки унинг ўринбосари) "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясининг мутахассислари томонидан тайёрланган 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги далолатнома асосида гувоҳномани имзолайди ёки уни беришни рад этади.


13. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси раҳбарининг (бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг) имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.


14. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига гувоҳномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилади. Гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


15. Гувоҳномани бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан хулоса бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


17. Ариза берувчи томонидан гувоҳномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.


19. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


20. Ариза берувчи гувоҳномани бериш рад этилиши, шунингдек "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШДА "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БИЛАН "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР

ЙЎЛЛАРИ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


21. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси гувоҳномани беришда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.


22. "Бир ойна" бўйича гувоҳномани беришда "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги айирбошлаш воситасида, шу жумладан, электрон почта, гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни айирбошлаш орқали амалга оширилади.


23. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясидан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқиши ва техник ечимни келишиши ёхуд "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига асосланган ёзма мулоҳазалар ва таклифларни тақдим этиши шарт.


VI. ГУВОҲНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


24. Ариза берувчи - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гувоҳномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, гувоҳномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Гувоҳномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилади.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


25. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ариза қабул қилинган сана тўғрисида "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясининг белгиси билан биргаликда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида гувоҳномада кўрсатилган локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.


26. Гувоҳномани қайта расмийлаштиришда "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси берилган гувоҳномалар реестрига ўзгартиришлар киритади. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


27. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


28. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, у ариза берувчининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекциясига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар берилиши керак. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


29. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра унга гувоҳноманинг дубликати берилади.


30. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси гувоҳноманинг дубликатини ариза, шунингдек у яроқсиз ҳолга келган тақдирда гувоҳноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради (юборади). Гувоҳноманинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



VII. ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


32. Қуйидагилар гувоҳноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир:

"Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этишни текширишдан бош тортиш;

гувоҳнома берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфи яратилиши.



VIII. БЕРИЛГАН ГУВОҲНОМАЛАР РЕЕСТРИ


33. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси берилган гувоҳномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


34. Берилган гувоҳномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, телефони;

гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами;

гувоҳноманинг амал қилиш муддати;

гувоҳномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;

гувоҳнома дубликатини беришнинг асоси ва санаси.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Ихтисослаштирилган эксперт ташкилот хизмат қилиш муддатини узайтиришга тақдим этилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг ўтказилган техник ташхиси холислиги, ишончлилиги, асосланганлиги, тўлиқлиги, тайинланган таъмирлашнинг тури ва ҳажми ҳамда техник ечим билан белгиланган ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддати тўғри танланганлиги учун жавоб беради.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 617-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 83-модда