Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.11.2002 й. 1187-сон билан рўйхатга олинган 21.10.2002 й. Халқ таълими вазирлигининг 86-сон, Молия вазирлигининг 119-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01/30-93-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 301-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 11 ноябрда 1187-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг

2002 йил 21 октябрдаги

86,119,01/30-93, 301-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни

ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари

ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш

учун   нафақалар,   шунингдек   транспортда   юриш

карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 22-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.


1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида белгиланган тартибда васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан аниқланиб, тегишли таълим муассасаларига жойлаштирилган ота-онаси вафот этган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ота-оналик ҳуқуқи чекланган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги боласини олишдан бош тортган ота-оналарнинг болалари, шунингдек, бошқа ҳолларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қол-ган болалар деб ҳисобланади.


2. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар 2002 йилда  энг кам ойлик иш ҳақининг 80 бараваригача, 2003 йилдан  100 бараваригача миқдорида берилади, шунингдек 2002 йилда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 3 бараваригача ва 2003 йилдан 5 бараваригача миқдорда пул нафақаси ҳам берилади.


3. Ушбу нафақалар таълим муассасаларининг битирувчисига бир марта, яъни таълим муассасасини битириб, ишга жойлашаётганида берилади. Агар ушбу муассасаларнинг тарбияланувчиси 9-синфни битириб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини битириб, олий ўқув юртига ўқишга кирса, унда битирувчи ҳар икки нафақани ушбу таълим муассасасида ўқишни тугатгандан сўнг, шу муассасалардан олади.

4. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиши учун тўланадиган нафақалар ва пул нафақалари учун қилинадиган харажатлар миқдори улар тарбияланаётган таълим муассасаларнинг ёки ўқишни давом эттираётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметасида бюджет харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддаси бўйича кўзда тутилади.

5. Битирувчига янги кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақа миқдорига тенг пул маблағи битирувчининг банк муассасасида очилган омонат ҳисоб-варағига ўтказилади, пул нафақаси эса нақд пул билан берилади. Битирувчиларнинг шахсий омонат ҳисоб варағига пул маблағини ўтказиш ва уларга нақд пул нафақасини бериш ҳар йили 1 сентябргача амалга оширилади.


6. Таълим муассасаларининг раҳбарлари битирувчининг ҳисоб варағига ўтказилган маблағдан кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олишда уларга кўмаклашадилар. Истисно тариқасида, руҳий жиҳатдан ривожланишида нуқсони бўлган битирувчиларнинг талаби билан таълим муассасаларнинг раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассаса битирувчисига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақани пул билан эмас, балки шу нафақа миқдорида муассаса томонидан олиб бериладиган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сифатида берилишини ташкил этишлари мумкин. Бироқ, бу ҳолда битирувчини нафақа шаклини танлашга мажбур этиш таъқиқланади.


7. Пул нафақасини беришда ҳамда битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар учун тўланадиган нафақаларни буюм сифатида беришда, муассаса раҳбарининг буйруғи билан таркиби муассаса маъмурияти ва педагогик жамоа аъзолари, шу муассаса тарбияланувчилари, ўқувчилари ёки талабаларидан иборат бўлган комиссия тузилади ва пул нафақаси ҳамда буюмлар шу комиссия иштирокида берилади.


8. Комиссия томонидан пул нафақаси ва буюмларнинг берилган санаси, уларни олган битирувчининг фамилияси, исми, шарифи тўлиқ кўрсатилган, шахсий имзоси қўйилган 2 тадан нусхада тарқатиш қайдномаси (ведомости) ва шахсий ҳисоб варақаси, битирувчига пул нафақаси берилгани ҳамда унга берилган кийим-бош, пойабзал ва анжомларни ҳисобдан чиқариш ҳақида далолатнома расмийлаштирилади. Бу ҳужжатларнинг бир нусхаси ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади. Бухгалтерия мазкур ҳужжатлар ва битирувчиларга кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олинган бўлса, тегишли савдо ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар юк варақаси, чек ҳамда ишончнома асосида ҳисобот тузиб, уни амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шаклда ва муддатларда тегишли таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларига топширади.


9. Битирувчиларга бериладиган пул нафақаси, кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар тўлашга ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича жавобгарлик битирувчига нафақаларни бераётган муассаса раҳбари, буни назорат қилиш эса таълимни бошқарув бўйича ваколатли давлат органлари ва уларни молиялаштирувчи органлар зиммасига юклатилади.


10. Битирувчининг истагига мувофиқ битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бериладиган бўлса, битирувчи таълим муассасаси раҳбари номига ўзи учун зарур бўлган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Бунда битирувчи кийим-бош, пойабзал ва анжомларни танлашда мазкур Низом иловасидаги рўйхатдан фойдаланади.

11. Битирувчининг талабига кўра кийим-бош, пойабзал ва анжомларни сотиб олиш учун тўланадиган нафақалар унга буюм сифатида бериладиган бўлса, муассасалар раҳбарлари уларни савдо ташкилотларига пул ўтказиш йўли билан харид қиладилар ва битирувчиларга берилган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бўйича ҳисоботни тегишли савдо ташкилотлари томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар - юк варақаси, чек ҳамда ишончнома асосида тузиб, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳисобот шаклида ва белгиланган муддатларда тегишли таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларига топширадилар.


12. Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларда тарбияланаётган, умумтаълим мактаблари, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқиётган тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар ўқийдиган таълим муассасаси яшаш жойидан 3 километрдан зиёд масофада жойлашган бўлса, улар жамоат транспорти ва ўқувчилар учун транспортда имтиёзли юриш карточкалари муомалада бўлган шаҳар ва аҳоли пунктларида имтиёзли транспортда юриш карточкалари билан таъминланадилар, агар шаҳарда ёки аҳоли пунктида бу турдаги карточка тизими бўлмаса, у ҳолда ўқувчиларга ушбу шаҳарда ёки аҳоли пунктида транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи бошқа турдаги карточка берилади.


13. Транспортда юриш карточкалари бюджет маблағларидан таълим муассасалари харажатлар сметасида уларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинади ва бюджет харажатлари ҳисоботларида бюджет харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддасида акс эттирилади.

14. Транспортда юриш карточкаларига ҳақ тўлаш, таълим муассасалари томонидан ушбу карточкаларни муомалага чиқарган ташкилот ёки ўқувчилар қатнайдиган йўналишда транспорт воситалари (таксидан ташқари) қатновини йўлга қўйган автокорхона билан тузилган шартномага биноан нақд пулсиз, шу ташкилот ёки корхона ҳисобига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


15. Транспортда юриш карточкалари ҳар ойнинг якунида, яъни шу ойнинг тугашига 2 кун қолганида тарбияланувчиларга тарқатилади.


16. Транспортда юриш карточкаларини бериш учун таълим муассасалари раҳбарлари ўқув йили бошланишидан олдин ўқув муассасаси яшаш жойидан узоқ масофада жойлашган болаларнинг рўйхатини тайёрлаб, уни тасдиқлайдилар. Мазкур рўйхат болаларга бундай карточкаларни бериш учун асос бўлади. Транспортда юриш карточкалари фақат ўқиш даври учун берилади.


17. Агар боланинг яшаш жойи ёки таълим муассасасининг жойлашган жойи ўзгариб, ўқув муассасасининг яшаш жойидан узоқлиги 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, бундай ўқувчилар янги яшаш жойида ҳам транспортда юриш карточкалари билан таъминланадилар. Аввал яшаган муассасасида бу болага ушбу мақсад учун сарфланиши кўзда тутилган маблағ харажати ўқувчи муассасадан кўчирилган кундан эътиборан тўхтатилади.


18. Таълим муассасаларни маблағ билан таъминловчи молия идоралари тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларга ва ота-она қаровисиз қолган болаларга имтиёзли транспортда юриш карточкалари берилиши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлайдилар ҳамда ушбу мақсадда ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан қатъий назорат олиб борадилар.


19. Транспортда юриш карточкаларини сотиб олишга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларни тўғри тақсимланиши юзасидан жавобгарлик таълим муассасалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.


20. Мазкур низомнинг тўлиқ матни муассасанинг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойига осиб қўйилиши лозим.






Низомга

ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотидаги етим

болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга

бериладиган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал

ва анжомлар номи


Ўлчов

бирлиги


Бир нафар болага

бериладиган норма


ўғил болалар

учун


қиз болалар

учун


КИЙИМ-КЕЧАКЛАР

1.

Қишки пальто, куртка


дона

1

1

2.

Мавсумбоп пальто, куртка


дона

1

1

3.

Қишки бош кийим


дона

1

1

4.

Кузги бош кийим


дона

1

1

5.

Иссиқ шарф


дона

1

1

6.

Қўлқоп


жуфт

1

1

7.

Кузги пойабзал


жуфт

1

1

8.

Ёзги пойабзал


жуфт

1

1

9.

Қишки пойабзал


жуфт

1

1

10.

Шиппаклар


жуфт

1

1

11.

Ўғил болалар ички кийими


тўплам

2

-

12.

Қиз болалар ички кийими


дона

-

2

13.

Тунги кўйлак


дона

-

1

14.

Сийнабанд


дона

-

2

15.

Колготка


дона

-

2

16.

Трико


дона

-

2

17.

Байрам костюми ёки кўйлаги


дона

1

1

18.

Спорт костюми (ярим жун)


дона

1

1

19.

Шойи блузка


дона

1

1

20.

Эркакларнинг байрам кўйлаги


дона

1

-

21.

Жун сарафан ёки юбка


дона

-

1

22.

Жун шим


дона

1

-

23.

Ип газлама кўйлак (блуза)


дона

1

1

24.

Ип газлама кўйлак ёки костюм


дона

1

1

25.

Жакет ёки жемпер


дона

1

1

26.

Рўмолчалар


дона

2

2

27.

Пайпоқ, гольф


жуфт

2

2

28.

Портфель, сумка


дона

1

1

29.

Чамадон


дона

1

1

АНЖОМЛАР

1.

Юз сочиқ (пахта ёки зиғир толасидан тўқилган)


дона

1

1

2.

Пахмоқ сочиқ (ҳаммом учун)


дона

1

1

3.

Ёстиқнинг ички жилди


дона

1

1

4.

Ёстиқнинг ташқи жилди


дона

2

2

5.

Жун адёл


дона

1

1

6.

Чойшаб


дона

2

2

7.

Кўрпа жилди


дона

2

2

8.

Ўрин ёпинғичи


дона

1

1

9.

Пахтали тўшак


дона

1

1

10.

Ёстиқ


дона

1

1

11.

Каравот


дона

1

1

12.

Тумбочка


дона

1

1

13.

Стол


дона

1

1

14.

Стул


дона

2

2

15.

Дарпарда


дона

2

2

ИДИШ ТОВОҚЛАР

1.

Ошхона идишлари


тўплам

1

1

2.

Чой ва овқат идишлари


тўплам

1

1

       
































Время: 0.1742
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск