Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2011 й. ПҚ-1516-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2011 й.

N ПҚ-1516



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА

ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий сана - 1 сентябрь халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир. Бу йил Ватанимиз мамлакатимиз истиқлолининг шонли санасини - миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Тарихан қисқа бир даврда аввало эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, бугун тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил, суверен Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг тарихий ғалабасидир.

Айниқса, мамлакатимизда демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётимизни бозор муносабатларига ўтказиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлида эришган марраларимиз жаҳон аҳдини ҳақли равишда ҳайратда қолдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ўтган давр мобайнида қўлга киритган ютуқ ва натижаларимизни, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдонда нуфузи тобора юксалиб бораётгани, туб ислоҳотларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига янада чуқурроқ очиб бериш ва халқаро жамоатчиликка етказиш учун тегишли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш эътибор марказида бўлиши зарур.

Айни шу вазифаларни инобатга олган ҳолда ва байрам тадбирларини ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалбида чуқур таассурот қолдирадиган юқори савияда ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 1-иловага, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам томошаси дастурини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ барча тайёргарлик ишлари ва тадбирларни "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" деган шиор остида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси (Ш.Мирзиёев) томонидан:

комиссия йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қандай амалга оширилаётгани юзасидан маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботи мунтазам равишда эшитиб борилсин;

байрам тантаналари арафасида фойдаланишга топшириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-маданий объектларни ўз вақтида ишга тушириш чоралари кўрилсин;

мамлакатимиз ёшлари - умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган алоҳида тадбирлар режаси амалга оширилсин;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод" спорт ўйинларини (Термиз шаҳрида), мамлакатимиз ёшлари иштирокида "Биз - йигирма ёшдамиз" форумини, меҳнат ва ўқув жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича "Мустақиллик кубоги" мусобақалари ва марафонини юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин;

анъанавий "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини, ёш ижрочилар ўртасида "Ниҳол", истеъдодли ёшлар ўртасида "Келажак овози", журналистика соҳасида "Энг улуғ, энг азиз", "Олтин қалам", "Озод юрт тўлқинлари", замонавий санъат ва фольклор ижодиёти соҳасида "Навқирон Ўзбекистон", "Асрлар садоси" республика танловларини, шунингдек янгитдан ташкил этилаётган "Истиқлол тарих кўзгусида" (мустақиллик тарихини ёритишга бағишланган энг яхши илмий ва илмий-оммабоп ишлар учун), "Ватан учун яшайлик" (насрий ва шеърий йўналишдаги энг яхши асарлар учун), "Сени куйлаймиз, замондош!" (театр санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун), "Истиқлол солномаси" (кино санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун), "Ранглар жилосида - она диёр" (тасвирий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун) танловларини юқори даражада ўтказиш таъминлансин.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган янги кўрик-танловларни ўтказиш тартиби, мукофотларнинг миқдори ва даражаси, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш мезонларини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.


4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида мустақилликнинг йигирма йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиб ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилсин ҳамда уларнинг белгиланган режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарларига:

ўн кун муддатда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузиш ҳамда улар томонидан амалга ошириладиган вазифаларни аниқ белгилаб бериш;

жойларда юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқишда янги ижодий кучларни, истеъдодли ёшларни кенг жалб этиш вазифаси юклатилсин.

Мазкур режа ва дастурлардан ўрин олган тадбирларни кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, барча юртдошларимизнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган таъсирчан шаклда, расмиятчилик ва баландпарвозлик кўринишларидан ҳоли тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.


6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ва мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган тадбирларнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 4-сон, 111-модда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 6 апрелдаги

ПҚ-1516-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

йигирма йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида

ўтказиладиган байрам дастурини тайёрлаш

бўйича ижодий гуруҳ

ТАРКИБИ

                 

Б. Сайфуллаев

-

Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, раҳбар


Д. Муллажонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


А. Ҳайдаров

-

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори


О. Ризаев

-

"Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директори


Р. Ҳамидов

-

Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон халқ артисти, Бош режиссёр


Ҳ. Қосимов

-

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


В. Умаров

-

Ўзбек миллий академик драма театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Н. Абдураҳимов

-

Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр


Ж. Қосимов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр


Сирожиддин Саййид

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири


Маҳмуд Тоир

-

Ўзбекистон халқ шоири


Иқбол Мирзо

-

Ўзбекистон халқ шоири


Р. Абдуллаев

-

Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби


А. Назаров

-

Ўзбекистон санъат арбоби, бастакор


Б. Лутфуллаев

-

Ўзбекистон санъат арбоби, бастакор


А. Исмоилов

-

Ўзбекистон халқ артисти, бастакор


Қ. Мўминов

-

Ўзбекистон халқ артисти, балетмейстер


Н. Қурбонова

-

"Томоша" болалар театр-студияси бадиий раҳбари


Б. Тўраев

-

Ўзбек миллий академик драма театри бош рассоми, Ўзбекистон санъат арбоби


Ш. Маликов

-

Муқимий номидаги мусиқали драма театри бош рассоми, Ўзбекистон санъат арбоби


Х. Комилова

-

Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институти проректори, либос дизайнери


Т. Ғозиев

-

Тошкент шаҳар оммавий тадбирлар ўтказиш дирекцияси директори ўринбосари, рассом


             


























Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск