Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 15.11.2013 й. 2013-03-сон "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.11.2013 й. 1968-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.11.2013 й.

N 1968-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

15.11.2013 й.

N 2013-03


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш

тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш

механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 6 майдаги 2009-27-сон "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1968, 2009 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 281-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                             Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш

тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш

механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Вақтинчалик низомнинг 1-банди еттинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 декабрь, 48-сон, 629-модда




































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск