ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Ҳаво кемаларида почтани ташиш Қоидалари (АВ томонидан 26.11.2013 й. 2530-сон билан рўйхатга олинган Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 21.10.2013 й. 57-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 26 ноябрда 2530-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Алоқа, ахборотлаштириш ва

телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитасининг

2013 йил 21 октябрдаги

57-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳаво кемаларида почтани ташиш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Умумжаҳон почта конвенцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) мувофиқ почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпаниялар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ва ички ҳамда халқаро ҳаво линиялари орқали фуқаро ҳаво кемаларида почта ташиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпанияларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпанияларга тааллуқлидир.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


авиакомпания - ташишга доир ҳужжатларни расмийлаштирувчи ва ташувчининг ўзи, унинг агенти ёки бошқа ташувчи томонидан расмийлаштирилган ташишга доир ҳужжатлар бўйича йўловчилар, багаж, юк ва почтани ташишга қабул қилувчи ва/ёки ушбу ташиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа хизмат кўрсатилишини тақдим этадиган ҳаво транспортида ташувчи;


юк ташиш хизмати агенти - почта алоқаси оператори, провайдерининг таркибий бўлинмасидан почтани ташиш ва ҳаво кемасига ортиш, шунингдек ҳаво кемаси бортидан тушириш учун қабул қилиш ва почта алоқаси оператори, провайдерининг таркибий бўлинмасига топшириш бўйича операцияларни бажариш учун авиакомпания томонидан ваколатланган юридик шахс;


ҳаво кемаси - йўловчилар, багаж ва/ёки юкларни ташиш учун мўлжалланган учиш аппарати;


чет эл авиакомпанияси - ҳаво йўли тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувларга мувофиқ белгиланган шартнома йўналишлари ва қоидаларига кўра халқаро ҳаво линияларини эксплуатация қилиш учун тайинланган ва ваколатланган чет эл авиакорхонаси;


ёзма хат-хабарлар - оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, оддий, буюртма почта варақчалари ва секограммалар, шунингдек майда пакетлар;


почта - почта, курьерлик жўнатмалари ва почта буюмларининг мажмуи;


"НUKUMATGA OID" белгили почта жўнатмаси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифалари рўйхатида кўрсатилган фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифалари томонидан жўнатиладиган почта жўнатмаси;


тезкор почта - почта жўнатмаларини тезкор режимда жўнатиш ва етказиб бериш бўйича почта хизмати.


3. Ҳаво линиялари орқали почтани ташиш миллий ва чет эл авиакомпаниялари фуқаролик авиациясининг ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Почта, даврий босма нашрларни ҳаво кемаларида ташиш авиакомпанияларнинг почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари билан тузиладиган шартномалари асосида, шунингдек амалдаги шартномаларга қўшимчалар кўринишида расмийлаштириладиган бир марталик талабномалар бўйича амалга оширилади.


4. Аэропортларда почта алоқаси операторлари, провайдерларига:

почтага ишлов бериш ва уни сақлаш учун;

почта алоқаси объектларини жойлаштириш учун махсус хоналар ижарага берилади. Ушбу объектлар учун хоналар почтага ишлов бериш учун зарур бўлган порт ичидаги бориш йўллари, саралаш майдончалари билан бирга берилади.


5. Бериладиган хоналар майдонининг ўлчамлари, ижара учун тўлов, уларни таъмирлаш ва коммунал хизматлардан фойдаланиш тартиби шартномаларда белгиланади.


6. Почтани ташиш авиакомпания ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвалларида кўзда тутилган авиарейслар билан амалга оширилади. Рейслар жадвали ҳаво кемаларининг мавжудлиги ва рейсни бажариш бўйича имкониятлардан келиб чиққан ҳолда авиакомпания томонидан тузилади.

Йилда икки марта, ички ва халқаро авиалинияларда ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвали тасдиқланишидан беш ой олдин почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳаво кемаларининг жўнатиш аэропортларидан учиши ва белгиланган аэропортларга келиб қўнишининг зарур вақтини, шунингдек почтанинг режалаштириладиган максимал суткалик ҳажмини кўрсатиб, "НUKUMATGA OID" белгили почта жўнатмалари ва устувор почта жўнатмаларининг ҳажмларини ҳар бир йўналиш бўйича килограммларда ажратган ҳолда, авиакомпанияга ҳаво кемаларининг ҳаракат жадваллари лойиҳаларига ўз таклифларини тақдим этадилар.


7. Ҳаво кемалари ҳаракатининг тасдиқланган янги жадваллари авиакомпания томонидан почта алоқаси оператори, провайдерига почтани ташиш учун шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда тақдим этилади.

Почта билан рейсларни бажарувчи ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисида (ҳаво кемаси типининг алмаштирилиши, ҳаво кемаси учиш вақтининг ўзгартирилиши ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган авиакомпаниялар ёки аэропортлар кўрсатилган ўзгариш тасдиқлангандан кейин аэропорт ҳудудида жойлашган почта алоқаси оператори ёки почта алоқаси объектини хабардор қиладилар. Хабар бериш олдиндан келишилган усулда ва ушбу хабарларни жўнатиш ва олиш учун мўлжалланган манзиллар бўйича амалга оширилади.


8. Почтани ташиш учун шартномалар тузилганда ҳар бир аэропорт бўйича бир йилга ҳар чоракка бўлган ҳолда ташишларнинг прогноз қилинадиган ҳажмлари ҳисобга олиниши зарур.

Ички линияларда почтани ортишнинг келишилган нормалари белгиланиши мумкин.


9. Авиакомпания жадвалда кўрсатилган энг яқин рейслар билан ташишга қабул қилинган почтанинг ўз вақтида жўнатилишини кафолатлаши керак.

"НUKUMATGA OID" белгили почта жўнатмалари, устувор почта жўнатмалари, курьерлик жўнатмалари, тезкор почта жўнатмалари ва ёзма хат-хабарлар солинган қоплар мунтазам ҳамда қўшимча рейсларни бажарувчи барча ҳаво кемаларида жўнатилиши керак.


10. Авиакомпания ташишга қабул қилинган почтанинг шартномалар ва бир марталик талабномалар билан белгиланган муддатларда жўнатилишини кафолатлаши керак.


11. Қўшимча почта юкини ташиш учун қабул қилиш тартиби шартномалар билан белгиланади.



II БОБ. ИЧКИ ҲАВО ЛИНИЯЛАРИ ОРҚАЛИ ПОЧТАНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТОПШИРИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ТАШИШ


12. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари шартномалар билан белгиланган муддатлар ва ҳажмларга мувофиқ почтани кўрсатишлари, авиакомпаниялар эса, почтани ҳаво транспортида ташиш учун қабул қилишлари шарт. Почтани ташиш учун кўрсатилган дастлабки келишилган ҳажмлардан ошиб кетилганда, почта юкининг бундай қўшимча ҳажмлари фақат бўш ташиш сиғимлари мавжуд бўлганда ташилади. Почтани ташиш учун тўлов авиаташувчи билан келишилган почта тарифларига асосан амалга оширилади.


13. Почта ташиш учун қабул қилинишидан олдин авиация хавфсизлиги назоратидан ўтказилиши (текшириб чиқилиши) керак. Почтани текшириб чиқиш авиация хавфсизлиги бўлинмаларининг ходимлари томонидан техник воситалардан фойдаланган ҳолда бажарилади. Почта текшириб чиқилгандан кейин илова ҳужжатларига "Текширилди" белгиси қўйилади.


14. Почта, курьерлик жўнатмаларида ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган предметлар ва буюмлар аниқланганда, бундай почта, курьерлик жўнатмалари ташиш учун қабул қилинмайди, бу ҳақда умумий юкхатга алоқа ходими ва юк ташиш хизмати агентининг имзоси чекилиб, тегишли белги қўйилади.


15. Метеошароитлар сабабли ҳаво кемаларининг мунтазам учмаслиги туфайли, шунингдек аэропортларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра аэропортларда катта миқдорда почта йиғилиб қолганда, аэропортлар жорий кундаги ортиш нормаларидан ташқари ҳаво кемаларининг навбатдаги ва қўшимча рейслари билан йиғилиб қолган почтани жўнатиш чораларини кўрадилар.


16. Тегишли рейслар билан ташилиши керак бўлган, лекин белгиланган муддатларда таҳририятлар, нашриётлар томонидан почта алоқаси операторлари, провайдерларига етказиб берилмаган даврий босма нашрлар бўш сиғим ва тоннаж мавжуд бўлганда бошқа рейслар билан жўнатилиши керак.


17. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари O`z DSt 1099:2005 "Почта қоплари. Техник шартлар" талабларига мос келувчи қопларга жойланган почта, курьерлик жўнатмаларини ташишга топширишлари шарт, ушбу Қоидаларнинг 19-бандида кўрсатилган даврий босма нашрлар ва авиапосилкалар бундан мустасно.


18. Даврий босма нашрлар ташиш учун почта алоқаси операторлари, провайдерларидан жойланманинг бутунлигини таъминловчи ёпиқ ўровда қабул қилинади.


19. Қопларга жойланмаган ҳолда, шу жумладан, комбинацияланган усулда жўнатишга қабул қилинган, Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) қатъий мувофиқ ҳолда ўровланган авиапосилкаларни ҳаво кемаларида жўнатиш учун қабул қилишга рухсат этилади:

а) мўрт предметлар жўнатиладиган, шу жумладан, аниқ асбоблар жойланган "Ehtiyot qiling" - "Осторожно" белгили авиапосилкалар. Бундай посилкаларга барча босқичларда алоҳида эҳтиёткорлик чоралари билан ишлов берилиши ва жўнатилиши керак;

б) тирик асалари, дрозофила (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар жойланган авиапосилкалар;

в) синмайдиган яхлит предметлар, шунингдек ўлчамлари ва оғирлиги белгиланган нормалардан ошмайдиган йирик габаритли предметлар жойланган авиапосилкалар;

г) янги узилган мевалар, сабзавотлар ва ўсимликлар жойланган посилкалар.


20. Ушбу Қоидалар 19-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган, шу жумладан, комбинацияланган усулда жўнатиш учун қабул қилинган авиапосилкалар қутиларга жойлашдан ташқари, бир хил мато билан қоплаб тикилиши керак.


21. Авиапосилкалар муҳрланган ёки пломбаланган бўлиши керак. Картон ўровдаги авиапосилкалар кесишиш жойларига из тушириш мосламаларининг излари ёки тақвим штемпеллари излари тушириладиган қоғоз тасма билан ёпиштирилиши мумкин.

Мевалар, сабзавотлар, кўчатлар, завод ўровида жўнатиладиган аниқ асбоблар, тирик асалари, дрозофила (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар, шунингдек очиқ жўнатиладиган синмайдиган яхлит предметлар жойланган авиапосилкалар муҳрланмайди.


22. Почта жўнатмалари солинган қопларнинг оғирлиги 5 кг дан кам бўлмаслиги керак. Суғурта қоплар, ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар, даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламларнинг йўл қўйиладиган оғирлиги - 10 кг гача, посилкалар жойланган суғурта қопларнинг оғирлиги - 20 кг гача.

Фақат "НUKUMATGA OID" белгили қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар ва суғурта қоплар, шунингдек алоҳида қўниш пунктига оғирлиги 5 кг гача бўлган биттадан кўп бўлмаган қопни жўнатишда истисно сифатида оғирликнинг камайтирилишига йўл қўйилади.

Ҳаво кемасининг битта қўниш пунктига жўнатиладиган, оғирлиги 5 кг гача бўлган ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар битта умумий қопга солиниб беркитилади.


23. Ҳаво кемаларида жўнатиладиган қопларга қалин картон, фанера ёки пластикдан тайёрланган биркаларга ёпиштирилган манзил ёрлиқлари маҳкамланади, уларда қуйидагилар кўрсатилади: қопда ("НUKUMATGA OID", "Kur`erlik" - "Курьерские", "Sug`urtali" - "Страховой" белгили ва бошқалар) жўнатиладиган почта жўнатмаларининг тоифаси ёки тури; қопда белгиланган аэропорт, белгиланган жой, жўнатиш жойининг аниқ номи, қоп рақами ва оғирлиги. Ёрлиқ қопни беркитган алоқа ходимлари томонидан имзоланади. Ёрлиққа тақвим штемпели ёки почта алоқаси оператори, провайдерига берилган муҳр изи қўйилади. Даврий босма нашрлар жойланган қоплардан ташқари, ушбу бандда кўрсатилган барча қоплар муҳрланган (пломбаланган) бўлиши керак. Газеталар жойланган қопнинг манзил ёрлиғида уларнинг номи кўрсатилади.


24. Манзил ёрлиқлари почта жўнатмаларининг тури ва тоифасига боғлиқ ҳолда диагонал бўйича фарқловчи чизиқнинг ранги билан ажратилади:

"НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қоплар учун - қизил ранг;

ёзма хат-хабарлар ва даврий босма нашрлар жойланган қоплар учун - кўк ранг.


25. Манзил ёрлиқлари бўлмаган ёки белгиланган аэропортнинг аниқ номи ёзилмаган манзил ёрлиқли қопларни ташиш учун топшириш ва қабул қилиш тақиқланади.


26. Жадвалга асосан биттадан ортиқ қўниш ҳуқуқига эга ҳаво кемаларида очиқ жўнатиладиган авиапосилкаларга алоқа ходимлари томонидан қизил рангдаги "________га (ташиш ҳужжатлар билан қайси пунктгача расмийлаштирилганига кўра белгиланган ёки қайта юклаш аэропортининг номи кўрсатилади) топширилсин" ёзувли маркалаш ёрлиқлари ёпиштирилади. Ёзув йирик ҳарфлар билан ва тушунарли ёзилган бўлиши керак.

Ҳаво кемаларининг тўғридан-тўғри рейсларида (йўлда қўнмасдан) жўнатиладиган посилкалар маркаланмайди.


27. Почта алоқаси операторлари, провайдерларига қуйидагиларни топшириш тақиқланади:

а) бузилган, шикастланган ва ёғланган ҳолатдаги почтани;

б) манзил ёрлиқлари бўлмаган почтани;

в) почта юкхатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмайдиган ёки почта юкхатларига киритилмаган почтани;

г) ушбу Қоидаларнинг 19-бандида кўрсатилган посилкалардан ташқари, мато билан ўраб тикилмаган, очиқ ҳолатда жўнатиладиган авиапосилкаларни;

д) қопларга жойланмаган, қиймати эълон қилинган авиапосилкаларни.


28. Почтани топшириш ушбу Қоидаларнинг 1, 2, 3-иловаларидаги шаклларга мувофиқ жўнатилган авиапочта учун юкхатлар билан расмийлаштирилади.

Почта юкхатлари почтани топшириш учун жавобгар бўлган алоқа ходимлари томонидан тўлдирилади ва имзоланади ҳамда тақвим штемпелининг излари ёки почта алоқаси оператори, провайдерига берилган муҳр билан тасдиқланади.


29. Қуйидагилар тақиқланади:

а) авиакомпанияга белгиланмаган шаклдаги юкхатлар бўйича почтани қабул қилиш, почта алоқаси операторлари, провайдерларига эса - ўрнатилмаган шаклдаги юкхатлар бўйича почтани топшириш;

б) юк ташиш хизмати агентларига почта юкхатларига ҳар қандай ўзгартиришлар киритиш.


30. Почта юкхатларига тузатишлар ва ўзгартиришлар фақат алоҳида ҳолатларда алоқа ходимлари томонидан киритилиши мумкин, бу юкхатларнинг барча нусхаларида белгиланган ва тақвим штемпелининг излари ёки почта алоқаси оператори, провайдерига берилган муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.


31. Ҳаво транспортида жўнатиладиган почтага қуйидаги илова ҳужжатлари тузилиши керак:

а) почта, курьерлик жўнатмалари ёки буюмлари гуруҳлари учун - алоҳида почта юкхатлари;

б) ҳаво кемасининг ҳар бир қўниш пунктида топшириладиган почта учун - умумий юкхатлар;

в) ҳаво кемасининг ҳар бир рейсидаги барча почта учун, зарур бўлганда, қўшимча ҳар бир қўниш пункти учун - рейс юкхатлари.


32. Алоҳида юкхатлар икки нусхада тузилади.

"НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғуртали қоплар, "Ehtiyot qiling" - "Осторожно" белгили посилкалар учун ушбу почта жойларининг миқдоридан қатъи назар, ҳаво кемасининг ҳар бир қўниш пункти учун алоҳида юкхат тузилади. Ушбу юкхатнинг юқори ўнг бурчагига штамп ёки қўл билан "Sug`urtali" - "Страховой" белгиси қўйилади.

Алоҳида юкхатлар "НUKUMATGA OID" белгили, устувор почта жўнатмалари, курьерлик жўнатмалари, тезкор почта жўнатмалари, ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар, суғурта қоплар гуруҳи, "Ehtiyot qiling" белгили посилкалар гуруҳи, даврий босма нашрлар жойланган посилкалар, қоплар ва боғламлар учун тузилади.


33. Умумий юкхатлар ҳар бир қўниш пункти учун уч нусхада тузилади. Биринчи ва иккинчи нусхалар жўнатиш аэропортига топширилади ва почта билан бирга белгиланган аэропортгача боради, бу ерда биринчи нусха почта билан бирга алоқа ходимига берилади, иккинчиси эса, алоқа ходимининг почтани олганлиги тўғрисидаги имзоси билан белгиланган аэропортда қолади. Умумий юкхатнинг учинчи нусхаси почтани топширган алоқа ходимларида қолади.

Ҳаво кемаси қўниш пунктининг умумий юкхатига даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар учун тузилган барча қолган юкхатлар ёзиб қўйилади. Шу юкхатга "НUKUMATGA OID" белгили, устувор почта жўнатмалари, курьерлик жўнатмалари, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, алоҳида юкхатларга киритилмаган суғурта қоплардан ташқари, барча почта буюмлари ёзиб қўйилади.


34. Рейс юкхатлари ҳаво кемасининг ҳар бир рейси учун икки нусхада, зарур бўлганда, қўшимча равишда ҳар бир қўниш пункти учун тузилади.

Рейс юкхатининг иккинчи нусхаси аэропорт ходимининг почтани қабул қилганлиги тўғрисидаги имзоси ва аэропорт штампининг изи билан почтани ташишга топширган алоқа ходимида қолади, почта жўнатилганлиги тўғрисида аэропорт белгиси билан биринчи нусха жўнатиш аэропортида қолади.

Рейс юкхатларида почтани ташийдиган ҳаво кемасининг қўниш пунктлари, почта қаерга юборилаётганлиги, унинг турлари бўйича миқдори, шунингдек ҳар бир қўниш пунктигача почтанинг умумий миқдори ва оғирлиги кўрсатилади.


35. Ҳаво кемасининг ҳар бир қўниш пункти учун битта умумий юкхат, ҳар бир рейс учун эса - битта рейс юкхати тузилиши керак.


36. Алоҳида ички ҳаво линияларида почта алоқаси операторлари, провайдерлари билан аэропортлар ўртасидаги келишувга кўра юкхатлар миқдори қисқартирилиши мумкин:

а) ҳаво кемасининг битта қўниш пункти бўлган линияларда рейс юкхати тузилмаслиги мумкин. Почта қабул қилинганлиги ва топширилганлиги учун умумий юкхатларнинг иккинчи нусхаларига имзо қўйилади;

б) қўниш пунктига почтанинг унчалик катта бўлмаган миқдори келган ҳолларда, булардан почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг ҳар бир тури учун гуруҳлар тузиб бўлмаслиги сабабли алоҳида юкхатлар тузилмаслиги мумкин, "НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қоплар учун юкхатлар бундан мустасно. Бундай ҳолларда санаб ўтилган қоплардан ташқари бутун почта бевосита умумий юкхатга ёзилади.


37. Жўнатиладиган почта учун почта ҳужжатлари (умумий юкхатнинг икки нусхаси, унга қўшиб ёзилган даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар учун алоҳида юкхатларнинг биринчи нусхалари билан бирга) ҳаво кемасининг ҳар бир қўниш пункти учун ушбу Қоидаларнинг 4-иловасидаги шакл бўйича ҳаво кемаси билан жўнатиладиган почта учун илова ҳужжатлари солинган конвертга жойланади.

"НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қоплар, "Ehtiyot qiling" - "Осторожно" белгили посилкалар умумий юкхат устидан конвертга жойланади.

Конвертда ундаги босма матнга мувофиқ маълумотлар кўрсатилади, бу маълумотлар алоқа ходими томонидан имзоланади ва тақвим штемпелининг изи ёки почта алоқаси оператори, провайдерига берилган муҳр билан тасдиқланади.

Конвертга умумий ва алоҳида юкхатларни тўлиқ ва тўғри жойлаш учун жавобгарлик почтани жўнатган алоқа ходимлари зиммасига, ҳаво транспортида ташишда уларнинг бутлиги учун жавобгарлик эса, авиакомпания зиммасига юкланади.

Почтани аэропорт ходимига топширишда биринчи навбатда рейс юкхати ва юкхатлар солинган конвертлар берилади.


38. "НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қоплар, "Ehtiyot qiling" - "Осторожно" белгили посилкалар юк ташиш хизмати агентлари ҳамда алоқа ходимлари томонидан қоплар рақамларининг юкхатларда кўрсатилган рақамларга мувофиқлиги номма-ном текширилиб, қолган почтадан алоҳида топширилади ва қабул қилинади, қолган почта (ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар, даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар, авиапосилкалар) эса - ўровлари, муҳрлари, пломбалари, боғичлари, тасмаларининг бутунлиги текширилиб, умумий ҳисоб билан топширилади ва қабул қилинади.


39. Почта юк ташиш хизмати агенти почтани алоқа ходимидан қабул қилган ва унга почтани қабул қилишда қабул қилинган почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг миқдорини ҳарфлар билан, қабул қилиш вақтини, почтани қабул қилган ходимнинг лавозими ва фамилиясини кўрсатган ҳолда, шахсий штамп ёки аэропорт штампи билан тасдиқланиб имзоланган почта юкхатининг нусхасини берган вақтдан бошлаб жўнатишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Керакли даражада маркаланмаган, ўрови шикастланган, муҳрлари, пломбалари бузилган, боғич, тасмалари узилган почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмлари юк ташиш хизмати агенти томонидан қабул қилинмайди, бу ҳақда умумий юкхатга алоқа ходими ва юк ташиш хизмати агентининг тегишли белгиси ва имзоси қўйилади.


40. Ташиш учун қабул қилинган почта юк ташиш хизмати агентлари томонидан белгиланган ёки почтани тушириш аэропорти, жойлар миқдори ва ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар, "НUKUMATGA OID" белгили қоплар, устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, тезкор почта жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қоплар, даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар ҳамда посилкалар турлари бўйича оғирлигини кўрсатган ҳолда, почта-юк қайдномасига ёки ҳаво кемасининг юк манифестига ёзилади.

Қабул қилинган почта рейс ва умумий юкхатларда кўрсатилган оғирлиги бўйича ҳисобга олинади. Бунда, агар қоп оғирлиги 100 грамм улуши 50 граммга тенг ёки ундан ошса, унинг оғирлиги юқори 100 граммгача ва аксинча ҳолатда пастки 100 граммгача яхлитланади.

Юк ташиш хизмати агентлари умумий оғирликни, шунингдек алоҳида почта гуруҳларининг оғирлигини текшириш ҳуқуқига эга.


41. Аэропортлар ҳудудида жойлашган почта алоқаси объектларидан почтани етказиб бериш ва ҳаво кемаларига ортиш, шунингдек ҳаво кемаларидан почтани тушириш ва ушбу объектларга етказиб бериш аэропортларнинг куч ва воситалари ёрдамида бажарилади.

Почта алоқаси объектлари бўлмаган аэропортларда почта аэропорт куч ва воситалари ёрдамида ҳаво кемаларига ортилади ва улардан туширилади, аэропортлардан аэропортлар ташқарисидаги почта алоқаси объектларигача эса - почта алоқаси операторлари, провайдерларининг куч ва воситалари ёрдамида етказиб берилади.

Почтани етказиб бериш ва қабул қилиш муддатлари почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва авиакомпания ёки аэропорт ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланади.


42. Жўнатиш аэропортларида почтани ҳаво кемаларига ортиш улар қўниш пунктларининг тескари кетма-кетлиги тартибида амалга оширилади. Ҳар бир қўниш пункти учун мўлжалланган почта ҳаво кемасида тўрлар ёки бошқа воситалар билан ажратилиши керак.


43. Почтани ҳаво кемасига ортиш ва ундан тушириш юк ташиш хизмати агентлари томонидан борткузатувчи ёки тижорат юки учун жавобгар бўлган экипаж аъзоларидан бири иштирокида амалга оширилади.

Борткузатувчи (экипаж аъзоси) почтани бевосита ҳаво кемаси ёнида юк ташиш хизмати агентларидан қабул қилади (топширади).


44. Жўнатиш аэропортларида почта жойларда қабул қилинган технологияга мувофиқ алоқа ходимлари томонидан ташиш учун қабул қилинади ва топширилади.


45. Ушбу Қоидаларнинг 5-иловасидаги шакл бўйича идоралараро далолатнома ёки Cargo-Damage Report (бундан буён матнда CDR деб юритилади), Irregularity Report (бундан буён матнда IRP деб юритилади), ушбу Қоидаларнинг 6 ва 7-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича қуйидаги ҳолларда тузилади:

келган почтадаги почта-юк қайдномаси (юк манифести) ёки юкхатларда кўрсатилган маълумотларнинг аниқ маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

ҳужжатлар бўлмаганда;

носоз, шикастланган ўров, шунингдек жойланмасидан фойдаланиш мумкин бўлган ўров аниқланганда;

муҳрлар, пломбалар, боғичлар, тасмаларнинг носозлиги аниқланганда.

Идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларини расмийлаштириш тартиби ушбу Қоидаларнинг 72 - 80-бандларида белгиланган.


46. Алоқа ходими почтани қабул қилишда:

оғирлиги, ўров, муҳрлар, пломбалар, боғичлар, тасмаларнинг бутунлигини текшириши;

қабул қилинган почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг миқдорини ҳарфлар билан кўрсатиб, умумий юкхатнинг иккинчи нусхасини имзолаши;

тақвим штемпелининг изи ёки почта алоқаси оператори, провайдерига берилган муҳр билан имзони тасдиқлаши ва юкхатнинг ушбу нусхасини почтани топширган юк ташиш хизмати агентига қайтариши керак.


47. Аэропортда почта алоқаси объекти бўлмаганда почта аэропорт омборида алоқа ходимига топширилади. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари бундай ҳолларда ўз вакилларининг шартномаларда белгиланган муддатларда почтани қабул қилиш учун аэропортга келишларини таъминлашлари керак.


48. Алоқа ходими почтани юк ташиш хизмати агентидан қабул қилган ва почта юкхатига тегишли имзони қўйган вақтдан бошлаб почта етказиб берилган деб ҳисобланади.


49. Авиакомпаниянинг айбига кўра белгиланган пунктга топширилмаган почта қолган почтадан алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ҳолда биринчи учиб кетаётган ҳаво кемаси билан белгиланган жойга қайта жўнатилади.

Рейс (умумий) юкхатига алоқа ходими томонидан: "Почта ташилди. Бепул қайта жўнатиляпти" белгиси қўйилади. Ушбу почта почтани етказиб беришда хатога йўл қўйган авиакомпания ёки аэропорт ҳисобидан жўнатилади.


50. Яқин вақт ичида рейс бўлмаган ҳолда, кўрсатилган почта белгиланган пунктга почтани етказиб беришда хатога йўл қўйган авиакомпания ёки аэропорт ҳисобидан темир йўл орқали ёки бошқа транспорт турларида жўнатилиши мумкин.

Почтани етказиб беришда форс-мажор ҳолатлар бўйича хатога йўл қўйилганда, авиакомпания ёки аэропортлар почтани бошқа транспорт турлари билан белгиланган жойга жўнатиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар ёки кечикканлиги учун жавобгар бўлмайдилар.



III БОБ. ХАЛҚАРО ҲАВО ЛИНИЯЛАРИ

ОРҚАЛИ ХАЛҚАРО ПОЧТАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАШИШ


51. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ташқарисига юбориладиган ва унинг ҳудудига келадиган халқаро почта Умумжаҳон почта конвенцияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси операторлари, провайдерларининг бошқа мамлакатлар операторлари билан тузиладиган икки томонлама келишувлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда, ҳаво транспортида ташиш учун топширилиши керак.


52. Халқаро почта кўк рангдаги қопларда ёки кенг кўк чизиқли қопларда ташилади. Қопларда лотин шрифти билан "Postes Par avion Tashkent" деб аниқ белгиланади.


53. Жўнатмаларни Express Mail Service тизими бўйича жўнатиш учун (бундан буён матнда EMS жўнатмалари деб юритилади) қуйида келтирилган моделлардаги қопларнинг биридан фойдаланилади:

а) қопнинг ҳар бир томонида ҳаво ранг ва тўқ сариқ рангдаги вертикал, горизонтал ёки диагонал чизиқлар бўлиши керак;

б) қопнинг бир томони ҳаво ранг, иккинчи томони тўқ сариқ рангда бўлиши керак.


54. Қоплар соз ҳолатда бўлиши, устки томонидан ҳошияланган бўлиши, керакли даражада ёпилган, пломбаланган ва манзил ёрлиқлари билан таъминланган бўлиши керак.

Халқаро рейсларда қопларга жойланмасдан очиқ ҳолатда ушбу Қоидаларнинг 19-бандида кўрсатилган барча почта жўнатмалари жўнатилиши мумкин.


55. Халқаро почта жойланган қоплар учун ушбу Қоидаларнинг 8, 9 ва 10-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича қуйидаги турдаги CN 35, 36, CP 84 ёрлиқлар қўлланилади:

а) буюртма жўнатмалар, қиймати эълон қилинган хатлар жойланган қоплар учун - ёрқин-қизил рангли;

б) устувор почта жўнатмалари, хатлар ва почта варақчалари, даврий босма нашрлар жойланган қоплар учун - оқ рангли;

в) фақат устувор бўлмаган почта жўнатмалари, секограммалар, майда пакетлар жойланган қоплар ва "М" белгили қоплар учун - ҳаво рангли;

г) қайтариладиган бўш қоплар жойланган қоплар учун - яшил рангли;

д) посилкалар жойланган қоплар учун - сариқ рангли;

е) кўп миқдордаги фақат оддий жўнатмалар солинган қоплар учун - бинафша рангли.


56. Манзил ёрлиқлари улардаги босма матнга мувофиқ тўлдирилади.

Жўнатиладиган почта учун илова ҳужжатлари жўнатиладиган қоплар манзил ёрлиғида "F" ҳарфи кўринишида фарқловчи белгига эга бўлиши керак.


57. Халқаро ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар оғирлиги 30 кг гача, халқаро посилкалар жойланган қоплар оғирлиги 32 кг гача бўлиши мумкин.


58. Халқаро почтани топшириш ушбу Қоидаларнинг 11, 12 ва 13-иловаларидаги шакллар бўйича CN 38, CN 41, CN 47 топшириш юкхатлари билан расмийлаштирилади.

Юкхатлар улардаги босма матнга мувофиқ тўлдирилади.


59. Юкхатлар почта тушириладиган ҳар бир қўниш аэропорти учун беш нусхада тузилади.

Почтани аэропортга бериш учун авиакомпания имзоси билан авиадепешаларни топшириш юкхатининг битта нусхаси жўнатувчи почта алоқаси объектида қолади.

Иккита нусхаси почтани ташийдиган авиакомпания томонидан ортиш аэропортида сақланади.

Иккита нусхаси ушбу Қоидаларнинг 14-иловасидаги шакл бўйича CN 45 юкхатларини бериш конвертига солинади, бу конверт авиакомпанияга топширилади ва рейс ҳужжатлари пакетига солиб қўйилади. Почта тушириш аэропортига келиши билан почта олинганлиги тўғрисидаги имзо қўйилган биринчи нусха депешаларни ташийдиган авиакомпанияда қолади. Иккинчи нусха почта билан бирга юкхат йўлланган халқаро почта алмашув муассасасигача келади.


60. Юкхатларни бериш конвертлари улардаги босма матнга мувофиқ тўлдирилади.


61. Авиадепешаларни топшириш юкхатларининг якуний маълумотлари ҳар бир почтани тушириш аэропорти учун алоҳида учта нусхада тузиладиган авиадепешаларни топшириш жамлама юкхатига (CN 38) киритилади.


62. Авиадепешаларни топшириш жамлама юкхатининг почта, шу жумладан, транзит (трансфер) почта оғирлиги ва жойларининг сони тўғрисидаги маълумотлари аэропортдаги ташиш хизмати томонидан ҳаво кемасининг юк манифести ва жамлама юклаш қайдномасига ёзилади, авиадепешаларни топшириш жамлама юкхати эса почта юклангандан кейин ҳисобга олиш секторига берилади.


63. Чет эл авиакомпанияларининг ҳаво кемаларидан носоз халқаро почта олинган ҳолларда аэропорт ушбу почтани юк ташиш хизмати ва чет эл авиакомпанияси вакилларининг имзолари билан тасдиқланган авиадепешаларни топшириш юкхатларига тегишли белгини қўйиб почта алоқаси операторлари, провайдерларига топширади. Авиадепешаларни топшириш юкхатлари бўлмаганда, почта авиакомпания томонидан тузилган алмаштириладиган CN 46 топшириш юкхатлари билан бирга топширилади. Бу ҳақда чет эл давлатининг почта хизматига алмаштириладиган CN 46 юкхатларнинг иккита нусхасини илова қилган ҳолда CN 43 қиёслаш билдиришномаси билан хабар қилинади. Имзоланган алмаштириладиган CN 46 юкхатнинг битта нусхаси аэропортга топширилади.

Миллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларида халқаро почтани ташишда йўл қўйилган бузилиш фактлари шунга ўхшаш тарзда расмийлаштирилади.


64. Тушириш/қайта юклаш аэропортига келгандан кейин борткузатувчи (экипаж аъзоси) авиадепешаларни топшириш юкхатлари бўйича почтани юк ташиш хизмати вакилларига топширади, улар депешаларни олганликлари тўғрисида юкхатларга имзо қўядилар ва кейинчалик почтани белгиланган жойга жўнатиш учун аэропортдаги чет эл давлатининг халқаро почта алмашуви муассасасига етказиб берадилар.


65. Транзит (трансфер) депешаларни жўнатишда почтанинг бутун ҳаракатланиш йўналиши учун авиадепешаларни топшириш юкхатлари тузилиши керак.

Транзит (трансфер) почтани қайта жўнатиш қайта юклаш амалга ошириладиган аэропортларда жойлашган чет эл давлатларининг халқаро почта алмашув муассасалари томонидан таъминланади.



IV БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИ КЕЧИККАНДА

ВА МАЖБУРИЙ ҚЎНИШЛАРИДА

ПОЧТАНИ ТАШИШ


66. Почта юки билан йўловчи рейсларини амалга оширувчи ҳаво кемаларининг учиши қатъий жадвал бўйича амалга оширилади. Почта юкланишини кутиб ушбу ҳаво кемалар учишини кечиктириш тақиқланади.


67. Почта жойланган ҳаво кемасининг жўнатиш аэропорти ёки оралиқ аэропортлардан жадвал бўйича учиши қандайдир сабабга кўра бекор қилинган ёки узоқ (уч соатдан кўп) вақтга кечиктирилган ҳолларда жўнатиш аэропортлари дарҳол ушбу аэропортлардаги почта алоқаси объектларига учиш бекор қилинганлиги ёки рейс кечиктирилганлиги тўғрисида хабар берадилар.


68. Ҳаво кемаси рейсининг бажарилиши бошқа кунга кўчирилган бўлса, ушбу рейс почтаси худди шу йўналиш бўйича биринчи учадиган ҳаво кемаси билан жўнатилиши ёки почта алоқаси оператори, провайдерининг талаби бўйича олиниши ва бошқа транспорт турида жўнатилиши керак.

Ушбу йўналиш бўйича ҳаво кемаларининг бошқа рейслари бўлмаганда ва почтани бошқа транспорт турларида жўнатиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли бутун почта юки ушбу кечиктирилган рейс билан жўнатилиши керак.

Навбатдаги рейслардан йўловчиларни жўнатиш ҳисобига ушбу рейсдаги почта юкини олиш ёки камайтириш тақиқланади.


69. Рейс оралиқ (трансфер) аэропортда ҳаво кемасини алмаштирган ҳолда бажарилганда унинг бортидаги мавжуд почта ташишни давом эттирадиган ҳаво кемасига қайта юкланиши керак. Тўғридан-тўғри рейсдан олинган почтани жўнатиш кечиктирилган ҳолда аэропортлар бу ҳақда аэропортлардаги почта алоқаси операторини ёки навбатчи алоқа ходимини хабардор қилишга мажбурлар.


70. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари транзит (трансфер) почтанинг кейинги ҳаракатланишини назорат қилишлари, почтани танлаш, ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ва почтани белгиланган жойга жўнатиш навбатини тартибга солишга ёрдам кўрсатишлари керак.


71. Алоҳида ҳаво линиялари бўйича ҳаво кемаларининг ҳаракатланиши тўхтатилган, рейслар бекор қилинган ёки ҳаво кемаларининг учиши узоқ вақтга кечиктирилган ва почтани қисқа муддат ичида ҳаво кемасида жўнатиш имкони бўлмаган ҳолларда почта аэропортдаги почта алоқаси объектига, почта алоқаси объекти бўлмаганда эса - почтани янада тезроқ йўл (ҳаво ёки ер усти) билан жўнатиш учун яқиндаги почта алоқаси объектига топширилади.

Аэропорт бу ҳақда жўнатиш пункти ва жадвал бўйича ҳаво кемасининг қўниши кўзда тутилган яқиндаги аэропортга хабар беради. Хабарда кейинги ташиш учун почта қаерда ва кимга топширилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай хабарномаларни олган аэропортлар бу ҳақда тегишли почта алоқаси объектига хабар бериши шарт.



V БОБ. ПОЧТАНИ ТЕКШИРИШДА АНИҚЛАНГАН

БУЗИЛИШ ВА НОСОЗЛИКЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


72. Ушбу Қоидалар ва тузилган шартномаларни бузиш барча ҳолатлари почтани қабул қилиш-топшириш билан бир вақтда тузиладиган идоралараро далолатномалар ёки CDR, IRP далолатномалари билан расмийлаштирилади.

Ушбу далолатномаларда келтирилган фактлар қайси томоннинг айби билан бузилишлар юзага келган бўлса, ўша томон тарафидан мажбурий текширилиши керак. Ҳар бир томон бошқа томонга бузилиш фактларини текширишда ёрдам беришга (зарур маълумотларни бериши, кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши ва ҳ.к.) мажбур.

Идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномалари бўйича текширишни амалга оширган томон текшириш натижалари ҳақида бошқа томонга хабар беришга мажбур.


73. Идоралараро далолатнома тўрт нусхада тузилади, улардан иккитаси почта алоқаси операторлари, провайдерларига, иккитаси - авиакомпания ёки аэропортга топширилади.

Далолатноманинг барча нусхалари томонлар тарафидан имзоланади, тасдиқланади ва тенг кучга эга. Далолатномада йўл қўйилган бузилишнинг сабаблари ва факти ҳақида тўғри хулоса чиқаришга имкон берадиган далолатномани тузиш вақтидаги барча маълум бўлган маълумотлар кўрсатилиши керак.

Далолатнома лавозимлари шартномаларда белгиланган икки алоқа ходими ва аэропорт ходимлари томонидан имзоланади. Имзолар почта алоқаси объектининг тақвим штемпели ёки почта алоқаси операторига, провайдерига берилган муҳр ва юк ташиш хизмати агентининг шахсий штампи (ташишларни ташкил қилиш хизмати штампи) билан тасдиқланади.


74. CDR, IRP далолатномалари ички ҳаво линияларида икки нусхада тўлдирилади, биринчи нусхаси почта алоқаси оператори, провайдерига ёки юк ташиш хизмати агентига; иккинчи нусхаси - авиакомпания ёки аэропортга берилади. Халқаро линияларда CDR, IRP далолатномалари уч нусхада тўлдирилади, биринчи нусхаси белгиланган жойнинг почта алоқаси оператори, провайдерига; иккинчи нусхаси - авиакомпания ёки аэропортга; учинчи нусхаси - жўнатиш жойи почта алоқаси оператори, провайдерига берилади.

Далолатномалар улардаги босма матнга мувофиқ тўлдирилади.

Далолатномалар имзо қўювчи шахснинг хизмати ва лавозими кўрсатилган ҳолда алоқа ходимлари ва аэропорт ходимлари вакилларининг имзолари билан тасдиқланади.

Далолатномалар стандарт бланкда расмийлаштирилиши ёки автоматлаштирилган тизимларни қўллаган ҳолда электрон усул билан тузилиши мумкин.


75. Далолатноманинг мазмунидан норози бўлган аэропорт ходими ёки алоқа ходими норозилиги тўғрисида изоҳ берган ҳолда идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларини имзолаши шарт. Далолатномани имзолашдан бош тортишга йўл қўйилмайди.

Далолатномалар имзолангандан сўнг томонларга дарҳол берилади.


76. Изоҳ берилган идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларини имзолашда аэропорт ва почта алоқаси объекти раҳбарлари юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқишлари ва улар бўйича қарор қабул қилишлари керак.


77. Қоплар, посилкаларнинг ўрови, боғичлари, муҳрлари, пломбалари, тасмалари шикастланганда почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмлари ёрлиқ ва ҳужжатларда кўрсатилган оғирлик билан ҳақиқий оғирликни таққослаш учун тарозида тортилади.

Жойланмани текшириш учун почта, курьерлик жўнатмалари аэропорт вакили иштирокида алоқа ходимлари томонидан очилади. Ушбу ҳолларда идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларига қўшимча равишда почта, курьерлик жўнатмаси ёки буюмини очишда иштирок этаётган алоқа ва аэропорт ходими томонидан имзоланадиган идоравий далолатнома ҳам тузилади. Қабул қилинган почта учун тилхат алоқа ходими томонидан фақат ушбу далолатнома имзолангандан кейин берилади.


78. Идоравий далолатномани тузишда почта, курьерлик жўнатмаси, буюмининг ташқи ҳолати батафсил тавсифланади, жўнатма, буюмнинг ҳужжатлар бўйича ва ҳақиқий оғирлиги, ички таркиби кўрсатилади (ҳар бир предмет, унинг ҳолати, ўлчами, оғирлиги, шунингдек қоп жойланмаси, буюмнинг умумий оғирлиги, тара оғирлиги ва ҳ. алоҳида санаб ўтилади).

Далолатноманинг асл нусхаси қоп ичига солинади, почта, курьерлик жўнатмалари очиқ жўнатилаётганда эса ушбу жўнатма ёзилган ҳужжатлар билан бирга юборилади.


79. Номма-ном текширилгандан кейин келган почта ҳужжатларга мувофиқ бўлмаса (бир қоп бошқаси билан ёки бир посилка бошқаси билан алмаштирилган бўлса), алоқа ходими идоралараро далолатномани тузиши ва ўн кунлик муддатда аэропорт билан бирга текширув ўтказиши керак.


80. Почтанинг йўқолиши ва шикастланишининг барча ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси аэропортлари, авиакомпания ваколатхонаси стандарт хабарлардан фойдаланган ҳолда жўнатиш аэропортига хабар беришлари, аэропорт почта алоқаси операторлари, провайдерларига маълум қилиши керак.

Агар почта шикастланган бўлса, почта алоқаси операторлари, провайдерлари унинг кейинги ташилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурлар.



VI БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


81. Авиакомпания почтанинг йўқолиши, бузилиши (шикастланиши) учун Умумжаҳон почта конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунида кўзда тутилган почта алоқаси операторлари, провайдерларининг жўнатувчилар ёки адресатлар олдидаги жавобгарлиги миқдорида почта алоқаси операторлари, провайдерлари олдида жавобгар бўлади.


82. Бундан ташқари, авиакомпания қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

а) жадвалнинг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки жадвалнинг ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар берилмаганлиги учун;

б) ҳаво кемасининг қўниш пунктларида бутун почта ёки унинг бир қисмининг белгиланган жойга етказиб берилмаганлиги ва топширилмаганлиги учун;

в) кафолатланган норманинг тўлиқ ёки бир қисмини ёки алоҳида талабномалар бўйича келишилган ва жўнатиш учун ўз вақтида етказиб берилган почта миқдорини жўнатиш учун қабул қилишнинг ҳар бир рад қилинган ҳолати учун, бундан почта, курьерлик жўнатмаларида авиация хавфсизлиги бўлинмаларининг ходимлари томонидан жўнатилиши тақиқланган предмет ва буюмлар аниқланган ҳолатлар мустасно, шунингдек дастлабки учиш, трансфер ва белгиланган пунктларнинг давлат органларининг талаби бўйича почтанинг олинганлиги учун;

г) почтанинг ҳаво кемасига юкланмаганлигига сабаб бўлган, транспортнинг почтани юклаш учун келишилган муддатларда почта алоқаси объектига ўз вақтида берилмаганлиги учун;

д) почтанинг йўқолганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) учун.


83. Почта жўнатмалари (буюмлари) жойланмасининг йўқолиши, яширин бузилиши (шикастланиши), етишмаслиги авиакомпания айбига кўра рўй берганлиги исботланмаса, авиакомпания жўнатиш жойи почта алоқаси объектларининг боғичлари, муҳрлари, пломбалари, тасмалари бузилмаган ҳолда шикастланмаган ўровда етказиб берилган почта, курьерлик жўнатмалари, буюмларининг ички ҳолати ва таркиби учун жавобгарликдан озод қилинади.

Почтанинг йўқолиши, бузилиши (шикастланиши) авиакомпания олдини олишга қодир бўлмаган ҳолатлар натижасида рўй берган бўлса ёки уларнинг олдини олиш авиакомпанияга боғлиқ бўлмаган қуйидаги сабаблар оқибатида юз берганлигини исботласа, авиакомпания жавобгарликдан озод этилади:

табиий ҳодисалар;

ташиладиган предметларнинг ўзига хос хусусиятлари;

илова ҳужжатида почтанинг махсус шароитлар ёки эҳтиёткорлик чораларини талаб қилувчи ўзига хос хусусиятларини кўрсатмасдан почтани ташиш учун топшириш.


84. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

а) бир марталик талабномаларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги;

б) ҳаво кемаси учишининг ҳар бир кечиктирилган ҳолати;

в) ҳужжатларда кўрсатилган почта оғирлигининг ҳақиқий оғирлигига мувофиқ эмаслиги;

г) аэропорт транспортининг почта алоқаси объектида почтани юклаш ёки тушириш учун келишилган вақтдан кўп туриб қолиши.


85. Ушбу Қоидаларнинг 82 ва 84-бандларида белгиланган бузилишлар учун жаримага тортиш тартиби ва унинг миқдори қонунчилик ҳужжатлари ва тузилган шартномаларда белгиланади.



VII БОБ. ШИКОЯТ ВА ДАЪВОЛАР


86. Авиакомпаниялар ёки почта алоқаси операторлари, провайдерларига нисбатан шикоятлар ва даъволар қонунчилик ҳужжатлари ва тузилган шартномаларда белгиланган тартибда шикоятлар тақдим этилгандан сўнг кўрсатилади.


87. Авиакомпания, почта алоқаси оператори, провайдерига нисбатан даъволар ички ва халқаро ҳаво линияларида ҳодисаларнинг бошланиш вақтидан бошлаб олти ой муддатдан кечиктирилмаган ҳолда берилиши мумкин.

Жаримани тўлаш тўғрисидаги шикоятлар 45 кундан кечиктирмасдан берилиши керак.


88. Шикоятлар идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномалари тузилган жой бўйича берилади. Почта ва почта ҳужжатлари тўлиқ йўқолган ёки йўқ қилинган ҳолларда авиакомпанияга нисбатан шикоятлар ушбу почта учун умумий юкхат юборилган почта алоқаси оператори, провайдери томонидан берилади. Почта авиаҳодисалар натижасида йўқолганда даъволар ҳодиса юз берган жойдаги аэропортга қилинади.

Шикастланган ҳолда келтирилган почта юк ташиш хизмати агенти томонидан алоқа ходимига юк ташиш хизмати агенти ва авиакомпания вакилларининг имзолари, носозлик тўғрисидаги тегишли белги қўйилган депешаларни топшириш юкхати ёки юқорида кўрсатилган шахсларнинг имзолари қўйилган юкнинг шикастланиши, йўқолиши тўғрисидаги CDR, IRP далолатномалари билан топширилган ҳолатда чет эл авиакомпаниялари томонидан халқаро почтани ташишдан келиб чиққан шикоятлар чет эл почта хизматига берилади.

Халқаро почта юкхатдаги белгисиз ёки юкнинг шикастланганлиги, йўқолганлиги тўғрисидаги далолатномасиз топширилганда даъволар авиакомпанияга қилинади.


89. Ташиш пайтида почта ва ҳужжатлар йўқолган ҳолда рейс юкхатлари, умумий юкхатлар, жўнатиш жойидаги авиадепешаларни топшириш юкхатларининг нусхалари даъво қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


90. Даъвога қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

а) почта, курьерлик жўнатмалари йўқолган, бузилган (шикастланган) ҳолда:

идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларининг нусхалари;

алоҳида ва умумий юкхатлар нусхалари, халқаро почта учун - почта, курьерлик жўнатмалари ёки буюмларига илова қилинган авиадепешаларни топшириш юкхатларининг нусхалари;

почта алоқаси операторлари, провайдерларининг фойдаланувчи (фойдаланувчилар) олдидаги моддий жавобгарлиги миқдори тўғрисидаги маълумотнома;

б) почта жўнатмасининг жойланмаси етишмаган ҳолда:

идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларининг нусхалари;

томонлар вакиллари томонидан ушбу жўнатманинг жойланмаси текширилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

ҳар бир почта, курьерлик жўнатмаси бўйича квитанция дафтарлари ёки шахсий компьютер операцион кундалигининг кўчирмалари асосида почта алоқаси операторлари, провайдерларининг фойдаланувчилар олдидаги моддий жавобгарлигининг миқдори тўғрисидаги маълумотнома;

в) жарима санкциялари бўйича:

идоралараро далолатнома ёки CDR, IRP далолатномаларининг нусхалари;

жадвалнинг ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар берилмаганлик ҳақидаги хатнинг нусхаси.


91. Ушбу Қоидаларнинг 90-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмасдан тақдим этилган даъво уни қайтариш сабаблари кўрсатилган илова қилинган ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда аризачига қайтарилади. Тегишли ҳужжатларсиз тақдим этилган даъволар даъво қилиш учун белгиланган муддатни тўхтатмайди.


92. Авиакомпания ва почта алоқаси оператори, провайдери берилган шикоятни кўриб чиқишга ва шикоят қабул қилинган вақтдан бошлаб уч ой давомида, бевосита аралаш транспортларда ташиш бўйича ёки бир неча ташувчилар иштирок этгандаги шикоятга нисбатан олти ой давомида ва жаримани тўлаш тўғрисидаги шикоят учун 45 кун ичида шикоят жўнатувчига уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабар беришлари шарт.

Даъво қисман қондирилган ёки рад этилган ҳолларда авиакомпания ва почта алоқаси оператори, провайдери ўзларининг жавобларида ушбу Қоидаларнинг тегишли бандларига ҳавола қилган ҳолда улар томонидан бундай қарор қабул қилинишининг асосларини кўрсатишлари шарт.


93. Агар даъво рад этилса ёки жавоб ушбу Қоидаларнинг 92-бандида белгиланган муддатда олинмаса, манфаатдор томон жавоб олинган кундан бошлаб бир ой ичида ёки шикоятга жавоб қайтариш учун белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий судга даъво қилиш ҳуқуқига эга.

94. Авиакомпания, почта алоқаси оператори, провайдери ушбу Қоидалар ва шартномаларнинг бузилиш сабабларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўзаро тақдим этишлари шарт.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


95. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



16-а-шаклдаги алоҳида юкхат намунаси

      





Қоидаларга

2-ИЛОВА



16-а-шаклдаги умумий юкхат намунаси

       

      





Қоидаларга

3-ИЛОВА



16-б-шаклдаги рейс юкхати намунаси

      

      

      





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Ҳаво кемаси билан жўнатилган почтага илова

ҳужжатлари жойланган конверт намунаси

      





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Идоралараро далолатнома намунаси

        





Қоидаларга

6-ИЛОВА



CDR юкнинг шикастланиши тўғрисидаги

далолатнома намунаси

      

        





Қоидаларга

7-ИЛОВА



IRP далолатномаси намунаси

      





Қоидаларга

8-ИЛОВА



Авиатранспортда жўнатиладиган қоплар учун

CN 35 ёрлиғи намунаси

       

       

1) Қизил ёрлиқларда: Устувор - Кўп миқдордаги почта ёки LC/AO - Кўп миқдордаги почта.

Оқ ёрлиқларда: Устувор ёки LC/AO.

Ҳаво ранг ёрлиқларда: АО; белгиланган операторлар "АО" ва "М" белгили қоплар"ни ўчириш учун катакчаларни қўшишлари мумкин.

Бинафша ранг ёрлиқларда: Кўп миқдордаги почта.

2) Фақат қизил ва бинафша рангли ёрлиқлар учун.

3) Фақат қизил, оқ, кўк ёки яшил ёрлиқлар учун "SV (Йиғимлардан озод қилинган)", ўчириш учун катакчаларсиз.






Қоидаларга

9-ИЛОВА



S.A.L. билан жўнатиладиган ёзма хат-хабарлар

жойланган қоплар учун CN 36 ёрлиғи намунаси

    

    

1) Қизил ёрлиқларда: Устувор бўлмаган - Кўп миқдордаги почта ёки LC/AO - Кўп миқдордаги почта.

Оқ ёрлиқларда: LC/AO.

Ҳаво ранг ёрлиқларда: Устувор бўлмаган ёки АО; белгиланган операторлар "Устувор бўлмаган (АО)" ва "М" белгили қоплар"ни ўчириш учун катакчаларни қўшишлари мумкин.

Бинафша ранг ёрлиқларда: Кўп миқдордаги почта.

2) Фақат қизил ва бинафша ранг ёрлиқлар учун.

3) Фақат қизил, оқ, кўк ёки яшил ёрлиқлар учун; ўчириш учун катакчасиз "SV (Йиғимлардан озод қилинган)" яшил ёрлиқлар учун.






Қоидаларга

10-ИЛОВА



Авиапосилкалар жойланган қоп учун

мўлжалланган СР 84 ёрлиғи намунаси

        





Қоидаларга

11-ИЛОВА



CN 38 авиадепешани топшириш юкхати намунаси

       





Қоидаларга

12-ИЛОВА



CN 41 ҳаво йўли (S.A.L.) билан ташиладиган ер усти

авиадепешаларини топшириш юкхати намунаси

     





Қоидаларга

13-ИЛОВА



CN 47 бўш сиғимларга эга депешани

топшириш юкхати намунаси

        





Қоидаларга

14-ИЛОВА



CN 38, CN 41, CN 47 юкхатларини

топшириш конверти намунаси

      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 декабрь, 48-сон, 628-модда


























Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск