Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2002 й. 391-сон "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2002 й.

N 391



ЯРМАРКА САВДОСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг тўловга қодир талабини янада тўлароқ қондириш,ички истеъмол бозорининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, уни ватанимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли рақобатбардошли товарлар билан тўлдириш, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо ташкилотлари ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши ташкил этилсин.

Республика кенгаши томонидан унинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республиканинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида мустаҳкам, узоқ савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишда, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда кўмаклашиш;

истеъмол товарлари сотиш бўйича доимий ишловчи ва мавсумий улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ички истеъмол бозорининг аҳволини таҳлил қилиш ва истеъмол товарларининг аҳоли кўплаб талаб қиладиган, илгари республикада ишлаб чиқарилмаган янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;

истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган янги технологияларни, асбоб-ускуналарни ва "ноу-хау"ларни намойиш қилиш бўйича кўргазмалар ҳамда кўргазма-савдолар ташкил этиш;

озиқ-овқат товарлари, енгил саноат буюмлари, бошқа ноозиқ-овқат товарлар сотиш бўйича ярмарка қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарларининг фирма савдоси шохобчаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;

республика улгуржи ярмаркаларини ўтказиш муддатлари ва тартибини, ярмаркалар ишида қатнашиш учун жалб этиладиган ишлаб чиқарувчи корхоналар доирасини аниқлаш.


3. Республика кенгаши таркибида асосий товар гуруҳлари - озиқ-овқат товарлари, енгил саноат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлар бўйича доимий ишловчи ярмарка қўмиталари ташкил этилсин.

Кўрсатиб ўтилган товар гуруҳларига кирувчи истеъмол товарлари рўйхати 2-иловага мувофиқ белгилансин.

Ярмарка қўмиталарига:

доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар ҳамда истеъмол товарлари кўргазма-савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

савдо ташкилотлари билан товар етказиб бериш шартномалари тузиш мақсадида истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес корхоналарининг кенг доирасини улгуржи ярмаркаларда қатнашиш учун жалб қилиш;

истеъмол товарларининг тегишли номенклатураси бўйича республика аҳолиси эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштиришга кўмаклашиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ва уларни харид қилувчиларнинг улгуржи ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш.

Ярмарка қўмиталарининг шахсий таркиби 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги Низомни ҳамда Ярмарка қўмитаси тўғрисидаги Намунавий низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши (Усмонов), ярмарка қўмиталари вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик бирлашмалари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар иштирокида:

2002 йил 20 декабргача бўлган даврда 2003 йилда истеъмол товарлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш бўйича улгуржи ярмаркалар ўтказиш жадвалини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

2003 йилдан бошлаб доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар билан бир қаторда мавсумий (куз-қиш, баҳор-ёз) ҳамда ихтисослаштирилган ярмаркалар ўтказилишини таъминласинлар;

харидоргир истеъмол товарларининг аниқ турлари ва номенклатурасини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни шакллантириш ва республика корхоналарида жойлаштириш ишларини фаоллаштирсинлар.


7. Тошкент, Урганч, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида доимий асосда истеъмол товарларини сотиш бўйича минтақавий улгуржи-чакана савдо ярмаркалари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги минтақавий улгуржи-чакана савдо ярмаркалари фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар, уларни зарур бинолар, замонавий савдо-технология асбоб-ускуналари, алоқа тизимлари билан таъминласинлар.


8. Уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик ва жамоат бирлашмаларига, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга:

доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар ва истеъмол товарлари кўргазма-савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиш;

шартномаларнинг устувор равишда доимий ишловчи улгуржи ярмаркаларда тузилишини ва ўз маҳсулотлари сотилишини таъминлаш тавсия қилинсин.

10 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 ноябрдаги

391-сон қарорига

2-ИЛОВА

Асосий товар гуруҳларига кирувчи истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ


I ГУРУҲ - ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ


Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консервалари

Сут ва сут маҳсулотлари, мол ёғи, пишлоқ ва бринза, музқаймоқ ва бошқалар

Шакар

Чой

Ун, нон ва нон-булка маҳсулотлари, ёрма, гуруч

Қандолатчилик (хамирли ва шакарли) маҳсулотлари, шарқ ширинликлари, макарон маҳсулотлари, хамиртуруш

Ўсимлик ёғи, маргарин, кир совун ва атир совун

Қуруқ мевалар ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари

Вино-ароқ, консерва маҳсулотлари, пиво ва алкоголсиз ичимликлар

Тамаки маҳсулотлари

Синтетик кир ювиш воситалари, тиш пастаси, атторлик маҳсулотлари



II ГУРУҲ - ЕНГИЛ САНОАТ ТОВАРЛАРИ


Тикувчилик маҳсулотлари, трикотаж маҳсулотлар, пайпоқ буюмлари, тикувчилик галантереяси

Ип газлама, шойи, жун газлама, гилам ва гилам маҳсулотлари

Пойабзал (шу жумладан резина пойабзал), чарм-галантерея ва мўйна буюмлар

Чинни маҳсулотлар, штампланган алюминий идиш-товоқ, биллур ва шишадан тайёрланган буюмлар



III ГУРУҲ - НООЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАР

(енгил саноат буюмларидан ташқари)


Мебель, мебель аксессуарлари, қоғоз, қоғоз буюмлар, босма маҳсулотлар

Мураккаб маиший техника

Заргарлик буюмлари

Қурилиш материаллари

Маданий-маиший ва хўжалик буюмлари

Томорқа-боғдорчилик ашёлари ва бошқа ноозиқ-овқат товарлар






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 ноябрдаги

391-сон қарорига

3-ИЛОВА


Озиқ-овқат товарлари бўйича ярмарка қўмитаси

ТАРКИБИ

  

1. Салимов А.Ҳ.


- Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, ярмарка қўмитаси раиси


2. Холмуҳамедов Б.Ж.


- "Озиқовқатсаноат" уюшмасининг раиси, ярмарка қўмитаси раисининг ўринбосари



ярмарка қўмитаси аъзолари:

4. Холов М.Х.

- "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси раиси


5. Худоёров М.Б.

- "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси раиси


6. Аюпов А.М.

- "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси раиси


8. Нажмиддинов И.Х.

- "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси раиси


9. Норқобилов Б.Т.

- "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси раиси


11. Бегалиев С. Б.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Изоҳ: Қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда қўмита таркибига тегишли лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 ноябрдаги

391-сон қарорига

4-ИЛОВА


Енгил саноат товарлари бўйича ярмарка қўмитаси

ТАРКИБИ

1. Қаландаров Н.К.

- "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари, ярмарка қўмитаси раиси



Ярмарка қўмитаси аъзолари:

4. Холмуродов Э.Э.


- "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси


5. Аҳмаджонов А.Р.


- Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти раиси


6. Парамонова Ф.Ф.

- Ўзбекистон Карлар жамияти раиси


7. Дьячков В.В.

- "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


8. Прохоренко Г.А.

- Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг бош директори


11. Тожибоев А.А.

- Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Изоҳ: Ярмарка қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда қўмита таркибига уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 ноябрдаги

391-сон қарорига

5-ИЛОВА

Ноозиқ-овқат товарлар (енгил саноат товарларидан

ташқари) бўйича ярмарка қўмитаси

ТАРКИБИ

1. Баратов Ф.П.


- Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, ярмарка қўмитаси раиси



2. Азимова М. А.


- "Файз" холдинг компанияси раиси, ярмарка қўмитаси раисининг ўринбосари



Ярмарка қўмитаси аъзолари:

5. Облоқулов Н.М.

- "Ҳунарманд" уюшмаси раиси


6. Умаров Ш. Х.

- "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


7. Ҳасанов Ў. Ҳ.

- "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси

8. Набиев М. С.

- "Ўзмашсаноат" уюшмаси раиси


9. Парпиев К. Р.

- "Ўзавтосаноат" уюшмаси раиси


10. Акрамов Э.М.

- "Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси


11. Шоғуломов Р. Ш.

- Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


13. Ибрагимов Х. С.

- Ички ишлар вазирининг ўринбосари


15. Ғуломов С. Ғ.

- Навоий кон-металлургия комбинатининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари

16. Ашуров М. Х.

- "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бош директори

17. Мелкумов А.Н.

- "Ўзпластитал" қўшма корхонаси бош директори


18. Кузнецов Н.А.

- "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг техник директори


Изоҳ: Ярмарка қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда қўмита таркибига тегишли лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 68-модда.






























Время: 0.1780
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск