Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 06.11.2002 й. ПФ-3159-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.11.2002 й.

N ПФ-3159



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТАН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ

11 ИЮЛДАГИ ПФ-3105-СОН ФАРМОНИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келиш чоғида божхона қонунчилиги қатъий ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон фармони мазмуни қуйидагича бўлган 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йилнинг 10 ноябридан бошлаб божхона қонунчилигини бузган ҳолла кўп ва жуда кўп миқдордаги товарлар олиб ўтилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган товарлар ҳамда шундай мақсадларда фойдаланилган транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат эгалигига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ушбу фармоннинг қоидалари оғишмай бажарилишини таъминласинлар, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда амалдаги қонунчиликнинг қоида ва талаблари ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарлик аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласинлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 4, 5 ва 6-бандлари тегишли равишда 5, 6 ва 7-бандлари деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари Билан бирга ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон















Время: 0.2135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск