язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тижорат ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикасининг 28.12.1993 й. 1008-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.12.1993 й.

N 1008-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КООПЕРАЦИЯ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 193-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Қонуннинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Кооперация тўғрисида".


2. Муқаддиманинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонун "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан бир қаторда кооперация фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини белгилайди".


3. 1-моддада


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир".


2-банднинг биринчи қисми қуйидаги таҳрйрда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек фойда (даромад) олиш мақсадида тузиладиган матлубот, ишлаб чиқариш ва аралаш ишлаб чиқариш-матлубот кооперативлари амал қилади".


4. 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча турдаги кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмаларини тузишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта тузиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари ушбу Қонун, "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади".


5. 3-моддада:


модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кооператив - кооперациянинг бирламчи бўғини";


1-банднинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин: "Ер ва бошқа табиий бойликлар кооперативларга фойдаланиш учун берилади".


2-банддан "принципи" ва "қатъий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3-банднинг русча матни биринчи қисмидаги "законодательством" деган сўз "законодательными актами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банднинг иккинчи қисмидан "ССР Иттифоқининг", "Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган", "Иттифоқ бозорларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 4-моддада:


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Кооперативнинг мустақил балансида ўз ифодасини топадиган асосий фондлар, оборот маблағлари, пай бадаллари, шунингдек бошқа бойликлар кооператив мулки ҳисобланади.

2. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонунларда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Кооперативнинг мол-мулкини шакллантиришда, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар), шунингдек мазкур кооперативга аъзо бўлмаган, аммо унда меҳнат шартномасига (контрактига), битимига мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар шартнома асосларида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан иштирок этишлари мумкин";


3-банднинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таркибига кооперативлар, турли мулк шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган хўжалик уюшмаларининг мол-мулки уларнинг ширкат (жамоа) мулкидир. Таркибига фақатгина кооперативлар кирган уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) мол-мулки, башарти мазкур уюшмаларнинг (иттифоқларнинг) таъсис ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, ана шу кооперативларга ширкат (жамоа) мулки ҳуқуқида қарашли бўлади".


7. 5-моддада:


1-банднинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кооператив мустақил тарзда ҳам, мулкнинг ҳар қандай шаклига мансуб корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳузурида ҳам ташкил этилади ва фаолият кўрсатади";


1-банднинг учинчи қисми "корхонанинг", "корхона" деган сўзлардан кейин тегишинча "муассасанинг", "муассаса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2-банд:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Кооперативнинг устави кооператив таъсис этишни истаган фуқароларнинг умумий йиғилишида ёки юридик шахслар мухтор вакилларининг йиғилишида қабул қилинади ва кооператив жойлашган ердаги ҳокимликда рўйхатга олинади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Устави рўйхатга олинган ва давлат ресстрига киритилган пайтдан эътиборан кооператив ташкил топган деб ҳисобланади";


иккинчи қисми тегишинча учинчи қисми деб ҳисоблансин;


модда қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

"3. Сохта кооператив аниқланган тақдирда қайтарилмаган ссудалар ва кредитлар унинг аъзоларидан амалдаги қонун ҳужжатларининг нормаларига мувофиқ ундириб олинади".


8. 6-моддада:

1-банднинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 16 ёшга тўлган, кооперативнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ва бунга қодир бўлган ҳар бир жисмоний шахс, башарти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, кооператив аъзоси бўлиши мумкин";


2-банднинг биринчи қисмида "Ишлаб чиқариш кооперативининг" деган сўзлар "Кооперативнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


2-банднинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра муайян фаолият билан шуғулланиши ёхуд муайян лавозимни эгаллаши ман этилгаи шахсларнинг кооперативга аъзо бўлиши ёки меҳнат шартномаси (контракти) асосида унда ишлашга жалб этилиши мумкин эмас";


3-банддаги "кооператив идоралари" деган сўзлар "кооператив бошқарув идоралари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 7-моддада:


1-банднинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пай бадалининг бутун суммасини қайтариб олган ҳолда, шунингдек ўз меҳнат ва мулкий ҳиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган ҳолда кооперативдан ихтиёрий тарзда чиқиш";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Кооператив аъзолари кооператив уставида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар ҳамда уларнинг зиммасига масъулиятлар ҳам юклатилади."


10. 8-моддада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баёи этилсин:

"1. Ишлаб чиқариш кооперативларининг ва аралаш шаклдаги кооперативларнинг аъзолари тугатилган кооперативнипг қарзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар бўладилар, бу мол-мулк етмай қолган тақдирда қарз суммаси суд томонидан кооператив ҳар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда тақсимланади";


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси қонунларини" деган сўзлар "Кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 9-моддада:


1-банднинг учинчи қисми "шартномаси" деган сўздан кейин "(контракти)" деган сўз билан тўлдирилсин;


2-банднинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кооператив раисини, кооператив бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди (ёллайди) ва озод этади, уларнинг фаолиятларига доир ҳисоботларини эшитади";


3-банд қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кооперативнинг (бошқарувнинг) молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторни ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир".


12. 10-моддада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Кооперативни тугатиш ёки қайтадан ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) кооператив мол-мулки эгасининг ёки у ваколат берган органнинг, кооператив қайси корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси) ҳузурида ташкил этилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси)нинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ амалга оширилади";


2-банд учинчи қисмидан кейин қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"кооператив ўз уставини ва амалдаги қонун ҳужжатларининг нормаларини бузса;

кооперативнинг тузилган муддати тугаса";


2-банднинг тўртинчи қисми тегишинча олтинчи қисми деб ҳисоблансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Кооператив давлатнинг рўйхатга олиш реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан (ушбу кооперативга хизмат кўрсатаётган банкнинг ёзма маълумоти мавжуд бўлган тақдирда) қайта ташкил этилган ёки тугатилган деб ҳисобланади";


модда қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Кооператив тугатилаётганда кооператив жисмоний шахснинг соғлиғига ёки ҳаётига етказган зарар учун жавобгар эканлиги муносабати билан бу кооперативдан ундирилиши лозим бўлган тўловларга аванс берилади";


4-банд тегишинча 5-банд деб ҳисоблансин;


5-банднинг биринчи қисмида "Кооператив тугатилган тақдирда қарз берувчилар" деган сўзлар "Ишлаб чиқариш кооперативи тугатилган тақдирда қарз берувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:

"Иш ҳақи тўлаш, банклар ва бошқа қарз берувчилар олдидаги мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин уларнинг қолган мол-мулки мазкур матлубот жамиятини ўз таркибига олган кооператив иттифоқига (уюшмасига) берилади".


13. 11-модда 1-бандининг иккинчи қисмидаги "фуқаролардан" деган сўз "жисмоний шахслардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 12-моддада:


4-банддаги "фуқаролар" деган сўз "жисмоний шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


модда қуйидаги мазмундаги 6 ва 7-бандлар билан тўлдирилсин:

"6. Матлубот кооперативларининг товарларни тоғлик жойлар, олис ерлар ва уларга тенглаштирилган жойларга етказиб бериш билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларини қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.

7. Ўзбекистон Республикаси матлубот кооперацияси Халқаро кооператив альянсида ва бошқа халқаро ташкилотларда қатнашиши мумкин".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 2, 52-модда