Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 859-XII-сон "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 859-XII



“ЕР ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган “Ер тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, 16-18-сон, 294-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил 2-сон, 84-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 2-модда:

биринчи қисми қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдадаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир”;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


2. 4, 5, 6, 7 ва 9-моддалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“4-модда. Посёлка ва қишлоқлар ўзини ўзи бошқарув

идораларининг ер муносабатларини тартибга

солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар посёлка ва қишлоқлар ўзини ўзи бошқарув идораларининг ихтиёрида бўлади:

шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун бериладиган ер участкалари катта-кичиклигининг меъёрларини тасдиқлаш;

посёлкалар ва қишлоқларнинг ҳудудидаги ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза этишни назорат қилиш;

ўз ихтиёрларига берилган ер заҳираларини тасарруф этиш;

ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерлари таркибига кирмайдиган посёлка ва қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги ерларни эгалик қилиш фойдаланиш учун ва ижарага бериш, шунингдек ерларни олиб қўйиш;

ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳукуқларини, шунингдек ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш;

фуқароларга шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун, уй-жой қуриш ва унга хизмат кўрсатиш учун, шунингдек пичанзор ва мол боқиш учун бериб қўйилган ер учун ҳақ олиш;

ушбу модданинг бешинчи хатбошисида белгиланган тартибда ер бериб қўйилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳукуқларини тўхтатиш


5-модда. Ҳокимият шаҳар идораларининг ер муносабатларини

тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар ҳокимиятнинг шаҳар идоралари ихтиёрида бўлади:

шаҳар доирасидаги ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни назорат қилиш;

ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар шаҳар доирасида эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер бериш, шунингдек ерни олиб қўйиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари муассасалари ва ташкилотларининг ерлари бундан мустасно;

ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш;

шаҳар доирасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериб қўйилган ер учун ер солиғи ва ижара ҳақи ундириш;

ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида белгилаб қўйилган тартибда ер берилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш;

ер-кадастр ҳужжатларининг юритилишини ташкил этиш;

ер тузиш ишларини уюштириш.

Ҳокимиятнинг шаҳар таркибига кирувчи туман идоралари ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ҳал этадиган масалалар доирасини ҳокимиятнинг шаҳар идоралари белгилаб қўядилар.


6-модда. Ҳокимият туман идораларининг ер муносабатларини

тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар ҳокимият туман идораларининг ихтиёрида бўлади:

ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш;

фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, деҳқон хўжаликларига эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни; биринчи гуруҳга мансуб ўрмонлар билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларини, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа объектлари эгаллаб турган ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларни; сув фонди ерларини олиб қўйиш- битта ер эгасига ва битта ердан фойдаланувчига 10 гектаргача майдонда;

фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга заҳира ерлардан ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъи назар, эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш;

ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш сабаблари белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб қўйиш, посёлка ва қишлоқ ўзини ўзи бошқариш идоралари, ҳокимиятнинг туман бўйсунувидаги шаҳар, идораларининг ваколат доирасига кирувчи ҳоллар бундан мустасно;

ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини, шунингдек ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш;

жамоа хўжаликлари тузилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда уларнинг ерга эгалик қилиши масалаларини ҳал этиш;

ер-кадастр ҳужжатларининг юритилишини ташкил этиш;

ер тузиш ишларини ташкил этиш;

фуқароларга жамоат боғдорчилиги ва узумчилиги учун, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериб қўйилган ер учун ер солиғи ва ижара ҳақи ундириш.

Ҳокимиятнинг туман бўйсунувидаги шаҳар идоралари ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ҳал этадиган масалалар доирасини ҳокимиятнинг туман идоралари белгилаб қўядилар.


7-модда. Ҳокимият вилоят идораларининг ер муносабатларини

тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоят ҳокимият идораларининг ихтиёрида бўлади:

ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун, давлат ва жамоатнинг бошқа эҳтиёжлари учун ушбу модданинг тўртинчи хатбошисида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер бериш;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан белгилаб қўйиладиган рўйхатга мувофиқ олиб қўйиладиган ерлар, шу жумладан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳамда тарихий-маданий объектлар ва ҳудудлар эгаллаб турган ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонлари, биринчи гуруҳга мансуб ўрмонларнинг ерларидан ташқари барча ерларни катта-кичиклигидан қатъи назар олиб қўйиш;

ер-кадастр ҳужжатларининг юритилишини ташкил этиш;

ер тузиш ишларини ташкил этиш.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрида бўлади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерларни посёлка ва қишлоқ ўзини ўзи бошқарув идоралари билан, ҳокимиятнинг туман, шаҳар ва вилоят идоралари билан, шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда тасарруф этиш;

ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, табиатни қўриқлаш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан комплекс тарзда ер ресурсларини муҳофаза қилиш юзасидан ҳокимият маҳаллий идоралари билан биргаликда республика дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш;

ер тузишни ҳамда Давлат ер-кадастрини юритишни ташкил этиш.


3. 10-модда:

биринчи ва иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён килинсин:

“Ер қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга доимий эгалик қилиш учун, қонунларда кўзда тутилган ҳолларда эса бошқа мақсадлар учун ҳам берилади.

Доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун ер:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

саноат, транспорт, ҳамда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга;

мудофаа эҳтиёжлари учун;

диний ташкилотларга;

чет эл юридик шахслари иштирокидаги қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ҳамда ташкилотларга берилади”,

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Деҳқон хўжалиги юритиш учун айрим шахсларга ер участкалари мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш учун ва фойдаланиш учун берилади”;

учинчи - тўққизинчи қисмлари тегишли равишда тўртинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


4. 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ерни шартнома асосида ижарага муайян муддатга, қишлоқ хўжалик мақсадлари учун эса камида ўн йилга қуйидаги идоралар берадилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - қишлоқ ва посёлка ўзини ўзи бошқарув идоралари, ҳокимиятнинг туман ва шаҳар идоралари;

ушбу маъмурий тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга - ҳокимиятнинг туман идоралари, бошқа туманлардан келган худди шу хилдаги ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларга эса ҳокимиятнинг вилоят ва шаҳар идоралари;

республика ҳамда чет эл юридик шахслари иштирокидаги қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ва ташкилотларга, шунингдек хорижий давлатларга, халқаро ташкилотларга, чет эл юридик шахслари ва фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси беради”.


5. 12-модда:

сарлавҳаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ер участкалари бериш”;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ҳокимият ва ўзини ўзи бошқарув маҳаллий идоралари томонидан қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда амалга оширилади”.


6. 13-модда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Тегишли ўзини ўзи бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият маҳаллий идоралари ўз ваколатлари доирасида қабул килган қарори билан қуйидаги ҳолларда барча ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб қўйилади:”;

учинчи бандидаги “ташкилотнинг” деган сўз “ташкилот, деҳқон хўжалигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-модда:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

“Муайян вилоят учун кадастр баҳосига мувофиқ белгиланадиган алоҳида қимматли маҳсулдор суғориладиган ерларнинг шунингдек алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ва тарихий-маданий объектлар ва ҳудудлар эгаллаб турган ерларнинг қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл қўйилади”.


8. 16-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикасида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш учун ҳақ тўланади. Ер учун ҳақ ҳар йили ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ўзини ўзи бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият идоралари ерни ижарага берган ҳолларда ер учун ҳак ижара ҳақи шаклида олинади, унинг миқдори томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади ва у ер солиғи ставкасидан кам бўлмаслиги керак”;

иккинчи ва учинчи қисми чиқариб ташлансин;

1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, дендрология боғлари, ботаника боғлари, буюртма қўриқхоналар, тарих ва маданият ёдгорликлари”;

қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

“3. Деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил мобайнида”;

3-7-бандлари тегишли равишда 4-8 бандлар деб ҳисоблансин.


9. 17-модда:

7 ва 8 бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“7. Ер участкасини ёки унинг бир қисмини ички хўжалик ижараси тартибида вақтинча фойдаланиш учун бериш.

8. Қишлоқ хўжалик экинларини, дарахт ва буталарни суғориш учун ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбааларидан ва каналлардан белгиланган лимитларга мувофиқ сув олиш ҳуқуқига эгадирлар”.


10. 18-модда:

6 ва 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“6. Ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳокимият маҳаллий идораларининг қарорига биноан вақтинча фойдаланиш учун бериш.

7. Қишлоқ хўжалик экинларини, дарахт ва буталарни суғориш учун ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан ва каналлардан белгиланган лимитларга мувофиқ сув олиш”;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Зарарни қоплаш тўғрисидаги низоларни, агар томонларнинг бири фуқаро бўлса,- суд кўриб чиқади, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасидаги низоларни эса хўжалик судлари кўриб чиқади”.


11. 19-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилган ер участкалари уларнинг хоҳишига кўра ҳокимиятнинг туман ёки шаҳар идоралари томонидан аввалги ерига тенг қийматли ер участкалари ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар янги жойда олиб қўйилаётганининг ўрнига уй- жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарларни тўла ҳажмда тўлаганидан кейин давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун қайтариб олиниши мумкин”.


12. 20-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“деҳқон хўжалиги юритиш учун”;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Уй-жойга, чорбоққа нисбатан эгалик ҳуқуқи фуқарога ўтган (сотиб олинган, хусусийлаштирилган, ҳадя қилинган ёхуд меросга қолган) тақдирда ана шу иморатларга бўлган эгалик ҳуқуқи билан бирга ушбу иморатлар жойлашган барча ер участкасига эгалик ҳуқуқи ҳам унга ўтади”.


13. 21-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ майдони ер ресурсларининг мавжудлигига қараб ва фуқароларнинг оилалари ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда, жамоа хўжалигида, бошқа жамоа корхонларида - уларнинг юқори бошқарув идоралари томонидан, давлат хўжалигида, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида - уларнинг маъмурияти томонидан, уларнинг уставларида назарда тутилган ҳолларда эса ана шу корхона, муассаса ва ташкилотларнинг кенгашлари томонидан белгиланади, мазкур Кенгашларнинг қарорлари қишлоқ ва посёлка ўзини ўзи бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади”.


14. 23-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари 21-модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари деб ҳисоблансин.


15. 23-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“23-модда. Деҳқон хўжаликларига ер бериш


Дехқон хўжалиги юритиш учун айрим шахсларга мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ёки ижарага камида ўн йил муддатга ер участкаси берилади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ҳажми маҳаллий шароитларни, шунингдек деҳқон хўжалигининг миқдорий таркибини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ҳол учун ҳокимиятнинг туман идоралари томонидан белгиланади.

Деҳкон хўжалиги юритиш учун шахсларга ер бериш тартиби қонунларда белгилаб қўйилади”


16. 25-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Суғориладиган ерлар алоҳида муҳофаза қилиниши лозим, уларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказилиши тупроқ-мелиоратив шароитларни ва ерларнинг сув билан таъминланганлигини, улардаги мавжуд сув ресурсларини ва бу сувларга белгиланган лимитларни эътиборга олиб, ҳокимиятнинг вилоят идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб амалга оширилади”.


17. 26-модда

3-банди “суғориладиган ерларни” деган сўзлардан олдин “мелиоратив жиҳатдан нобоп” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7-банди “ушбу Қонуннинг 53 моддасига” деган сўзлардан кейин “ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига” деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 28-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“28-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги

корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига бериш

тартиби ва шартлари


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳокимиятнинг тегишли вилоят идораларининг қарорига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларига асосан ерлари олиб қўйилаётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан, шунингдек уларнинг юқори идоралари билан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, диний ва бошқа ташкилотларга бериб қўйилади.

Янги тузилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерга доимий эгалигини расмийлаштириш ҳамда тугатилаётган ва қайта тузилаётган (бўлиб ёки қўшиб юборилаётган) ларининг ерга эгалик қилиш ҳуқуқларини тўхтатиш, уларни тузиш, тугатиш ёки қайта тузиш тўғрисида ваколатли идоралар томонидан қарорлар қабул қилинганидан кейин ҳокимиятнинг тегишли вилоят идораларининг қарорига биноан амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига кишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни доимий эгалик қилиш учун бериб қўйиш хўжалик фаолияти учун қулай чегараларда амалга оширилади, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ерлари қуроқ бўлишига, ўзга ерларга суқилиб кириб қолишига ва бошқа камчиликларга эга бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари эгалигидаги қуроқ ерларни, ўзга ерларга суқилиб кириб қолган ерларни ва бошқа камчиликларни тугатиш уларнинг давлат ер тузиш лойиҳа ташкилотлари билан ўзаро келишувига биноан хўжаликлараро ер тузилиши тартибида ўтказилади”.


19. 29-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“29-модда. Хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларга ер бериш


Қишлоқ хўжалик соҳасидаги колхозлараро, давлат-кооператив корхоналари ва ташкилотларига (колхозлараро бўрдоқчилик хўжаликларига, паррандачилик фермаларига ва шу кабиларга) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жамоа корхонасининг юқори бошқарув идораси, корхона ва ташкилот маъмуриятининг қарорига биноан, уларнинг уставларида назарда тутгилган ҳолларда эса ана шу корхоналар ва ташкилотларнинг кенгашлари томонидан, ушбу Қонуннинг 28-моддасида белгиланган тартибда берилади”.


20. 30-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“30-модда. Кооперативларга ер бериш


Ҳокимиятнинг тегишли вилоят идоралари қарорига биноан жамоа ва давлат хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг (илмий-тадқиқот, ўқув ташкилотлари, ёрдамчи қишлоқ хўжаликларидан ташқари) бўлинмалари негизида тузиладиган ҳамда улардан чиқадиган кооперативларга хўжалик юритишнинг тенг шароитлари яратилиши зарурлигини эътиборга олган ҳолда ўзлари илгари ишлаб келган ерлардан ер участкалари берилади. Бу ер участкалари мазкур корхоналарнинг ерлари таркибидан олиб қўйилиши лозим. Ер участкаларини бериш тартиби ва шартлари қонунлар билан белгиланади”.


21. 33-модда:

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Шаҳар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, посёлка доираси эса ҳокимият вилоят идоралари томонидан белгиланади ва ўзгартирилади.

Шаҳар доирасидаги ҳамма ерлар ҳокимият шаҳар идоралари, посёлка доирасидаги ерлар эса посёлка ўзини ўзи бошқарув органлари ихтиёридадир”.


22. 34-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


“34-модда. Шаҳарлар ва посёлкаларда ер участкаларини

бериш ва олиб қўйиш тартиби


Шаҳарлар ва посёлкаларда ер участкалари ҳокимият шаҳар идоралари ҳамда посёлка ўзини ўзи бошқарув идоралари қарорларига асосан берилади. Бу қарорларда режалаштириш ва қурилиш олиб боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ ерларни эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага бериш шартлари белгиланади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, ҳокимият шаҳар идоралари ҳамда посёлка ўзини-ўзи бошқарув идораларининг қарорига мувофиқ ўзларига бириктириб қўйилган ерлардан вақтинча фойдаланиш учун бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер участкалари беришлари мумкин.

Шаҳарларда ва посёлкаларда ер участкалари ҳокимият, шаҳар идоралари ҳамда посёлка ўзини ўзи бошқарув идораларининг қарори асосида олиб қўйилади.

Шаҳарларда, посёлкаларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланаётган ерлари ва бошқа ерларининг олиб қўйилиши ушбу Қонуннинг 14-моддасида белгиланган тартибда тегишли посёлка ўзини ўзи бошқарув идораларининг, ҳокимиятнинг туман шаҳар ва вилоят идораларинииг қарорлари билан тасдиқланади.

Фуқаролар эгалигидаги, мевали дарахтлар ва буталар билан банд бўлган ер участкалари олиб қўйиш ёки фуқароларга қарашли шахсий мулк хуқуқидаги уй-жойларни бузиш билан боғлиқ ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш уларга бошқа обод турар жой биноси берилганидан ёки уларнинг хоҳишига кўра тенг қийматли ер участкаси берилган ва янги уй қуриб ёки эски уй кўчириб берилганидан сўнг, шунингдек кўрилган зарар қиймати тўла ҳажмда қопланганидан кейин ҳокимият шаҳар ва вилоят идораларининг қарори асосида амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар ер эгалари ҳамда ердан фойдаланувчилар қилган харажатлар тўланмай ва кўрган зарар қиймати қопланмасдан суд тартибида олиб қўйилади”.


23. 36-модда.

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Умум фойдаланишдаги ерлардан ҳокимиятнинг шаҳар идоралари ёки посёлкаларнинг ўзини ўзи бошқарув идоралари қарорига мувофиқ енгил иморат ва иншоотлар (савдо расталари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуришда вақтинча фойдаланиш учун ижара шартларида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга ер участкалари берилиши мумкин”.


24. 41-модданинг тўртинчи қисмидан “денгиз” деган сўз чиқариб ташлансин.


25. 42-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Саноат, транспорт, алоқа ва халқ хўжалиги бошқа тармоқларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўзлари фойдаланмаётган ерларни ҳокимият туманлар ва шаҳар идоралари қарорига мувофиқ қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ва шартларда қишлоқ хўжалик мақсадлари учун фуқаролар, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга вақтинча фойдаланишга берадилар”.


26. 43-модда:

биринчи ва учинчи қисмидаги “қўриқхоналар” деган сўз “давлат қўриқхоналари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 48-модданинг биринчи қисмидаги “ички”, “ҳудудидаги сувлар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


28. 49-модданинг биринчи қисми “корхоналар” деган сўздан олдин “фуқаролар” деган сўз билан тўлдирилсин.


29. 50-модда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, табиат ёдгорликлари, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбаълари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, электр таъминоти ва алоқа линиялари ёқасида муҳофаза, санитария ва иҳота тегралари белгиланиши муносабати билан ҳуқуқлари чекланишидан”;


30. 51-модданинг иккинчи қисмидаги учинчи хатбошида “мактаб ва даволаш муассасалари” деган сўзлар “мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 56-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ҳокимият ва ўз-ўзини бошқарув маҳаллий идоралари, шунингдек бу ишга махсус вакил қилинган идоралар амалга оширадилар”.


32. 61-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён килинсин:

“Хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари жамоа хўжаликларида хўжалик аъзоларининг умумий йиғилиши ёки вакиллар йиғилиши томонидан, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида - маъмурият томонидан, уларнинг уставларида назарда тутилган ҳолларда эса ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг кенгашлари томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, шунингдек манфаатдор ташкилотлар билан келишилади”.


33. 62-модда қуйидаги таҳрирда баён килинсин:


“62-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этувчи идоралар


Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасидаги ер хусусидаги низолар ҳокимият идоралари томонидан ушбу қонунда белгиланган ваколатларга мувофиқ, суд ёки хўжалик судлари томонидан қонунларда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ерга оид муносабатлар билан боғлиқ бўлган мулкий низолар суд ёки хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ҳал қилинади.

Қишлоқлар ёки посёлкалар ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида фуқаролар ўртасида чиққан низолар тегишли ўзини ўзи бошқарув идоралари томонидан ҳал қилинади.

Шаҳар ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан фуқаролар ўртасида чиққан низолар, шунингдек фуқаролараро низолар ҳокимиятнинг шаҳар идоралари томонидан ҳал қилинади.

Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, шунингдек мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан фуқаролар ўртасида чикқан низолар ҳокимиятнинг туман идоралари томонидан ҳал қилинади.

Томонларнинг бири республикага бўйсунувчи корхона, муассаса ва ташкилот бўлган ҳоллардаги низолар ҳамда бир вилоятнинг турли туманларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида чиққан низолар ҳокимиятнинг вилоят идоралари томонидан ҳал килинади.

Турли вилоятларга ёки вилоятлардан бири ва Қорақалпоғистон Республикасига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида ер тўғрисида чиққан низоларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига киради.

Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг бошқа давлат ҳудудидаги ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалаларига оид низолар, шунингдек бошқа давлатлар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш масалаларига оид низолар Ўзбекистон Республикаси ва манфаатдор давлат вакилларидан тенглик асосида тузиладиган комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳларида умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби хусусида якка тартибда қурилган иморатларга бирга эгалик қилувчилар ўртасида чиққан низолар судлар томонидан кўриб чиқилади.

Умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби фуқароларга тегишли иморатларнинг қисмларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


34. 63-модда

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳокимият маҳаллий идораларининг ер хусусидаги низо юзасидан чиқарган қарорига томонларнинг бири норози бўлган тақдирда томонлардан бири фуқаро бўлганида судга, ер хусусидаги низо корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида чиққанида эса Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларига шикоят қилиниши мумкин”.


35. 14, 15, 16, 18, 36, 37, 39, 40, 47, 49, 51, 52, 58,60, 61, 64-моддалардаги "халқ депутатлари советлари ва уларнинг ижроия комитетлари", “халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва уларнинг ижроия комитетлари”, “халқ депутатлари қишлоқ (посёлка) Советларb ва уларнинг ижроия комитетлари”, “халқ депутатлари шаҳар Советлари ва уларнинг ижроия комитетлари”, “халқ депутатлари район Советлари ва уларнинг ижроия комитетлари”, “халқ депутатлари область Советлари ва уларнинг ижроия комитетлари” деган атамалар “ўзини ўзи бошқарув идоралари ва ҳокимият идоралари”, “ўзини ўзи бошқарув идоралари ва ҳокимияг маҳаллий идоралари”, “қишлоқ (посёлка) ўзини ўзи бошқарув идоралари”, “ҳокимиятнинг шаҳар идоралари”, “ҳокимиятнинг туман идоралари”, “ҳокимиятнинг вилоят идоралари”, деган атамалар билан алмаштирилсин.


36. 49, 60-моддалардаги “овул”, “овуллар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


37. Қонуннинг рус тилидаги матни 55, 60-моддаларида қўлланган “крестянская”, “крестянских”, деган сўзлар “дехканское”, “дехканских” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. 10, 11, 14, 22, 24, 27, 37, 40, 60-моддалардаги “колхозлар, совхозлар ва бошқа” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


39. 11, 21, 24, 35, 37, 56-моддалардаги “давлат, кооператив ва жамоат” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


40. 3, 22, 31, 33, 36, 37, 39, 60-моддалардаги “шаҳар посёлкаларининг”, “шаҳар посёлкаларида” деган сўзлар “посёлкаларнинг”, “посёлкаларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41. 57, 58-моддалардаги “Президенти ҳузуридаги” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


42. 50-моддадаги “давлат ҳакамлиги идоралари” деган сўзлар “хўжалик судлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                       И. Каримов












































Время: 0.0171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск