Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 629-XII-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 629-XII



"БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 15 февралда қабул қилган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 84-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Қонуннинг барча моддаларидаги "Ўзбекистон ССР Давлат банки" атамаси "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" атамаси билан ва "Ўзбекистон ССР Ташқи иқтисодий банки" "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" атамаси билан алмаштирилсин.


2. 2-моддада:

1-банд "и" бандчасидаги "СССРда ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-банддаги "СССР Давлат банки" ва "Иттифоқ ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколати доирасида берадиган рухсатга кўра бошқа операцияларни бажаришлари мумкин. Мазкур моддада назарда тутилган операциялар республика ҳудудида муомалада бўлган пул бирликларида ўтказилади".


3. 5-моддада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасининг банк системасига қуйидагилар киради:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унга тобе бўлган муассасалар;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;

в) республика акцияли-тижорат саноат-қурилиш банки;

г) республика акцияли-тижорат агросаноат банки;

д) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредитлар бериш давлат-тижорат банки;

е) пай, акция асосида, шунингдек чет эл капитали иштирокида тузилган тижорат банклари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари;

ж) кооператив ва хусусий банклар.

Тижорат, кооператив ва хусусий банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа банклар ўзаро муносабатларини шартнома асосида қурадилар";

3-бандидаги сўнгги гап ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл банкларининг шуъбалари ва ваколатхоналари, шунингдек чет эл капитали иштирокидаги банклар очишга рухсат бериш ҳуқуқига эгадир";

4-банд "ассоциациялари" деган сўздан кейин "холдинг компаниялари" деган сўз билан тўлдирилсин.


4. 6-моддада:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг банклари ўз фаолиятларида мазкур Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, ўз уставларига амал қиладилар".


5. 7-моддада:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республиканинг давлат, эмиссион ва захира банки ҳисобланади ҳамда ушбу Қонун асосида тузилади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тузиладиган шартномалар ва банклараро битимлар асосида рубль зонасига кирувчи давлатларнинг миллий ва марказий банклари ҳамда бошқа хорижий давлатларнинг банклари билан ҳамкорлик қилади";

модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро молия ташкилотларининг авуарлари учун депозитарий ҳисобланади.

Давлат бошқарув идоралари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколати доирасида амалга оширадиган иш фаолиятига аралашишга ҳақли эмасдир".


6. 8-моддада:

биринчи хатбошидаги "иқтисодий сиёсатини" деган сўзлар "иқтисодий ва валюта сиёсатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин ва хатбоши шундан кейин "ишлаб чиқиш ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "ҳисобот-китоб-ссуда" деган сўзлардан кейин "ва валюта" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "СССР Давлат банки билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши "пул-кредит" деган сўзлардан кейин "ва валюта" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

модда қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Республика пул ва кредит тизимига раҳбарлик қилиш;

миллий валютани жорий қилиш ва у билан республика халқ хўжалигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "рубль" зонасига кирувчи давлатлар ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг марказий ва миллий банкларида, халқаро банкларида ва бошқа молия-кредит ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш;

республиканинг олтин захираси ва олмос фондини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта фондини вужудга келтириш.давлат валютасини тартибга солиб турувчи ва назорат қилувчи бош ижроия идора вазифасини бажариш;

банк ишлари билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш, чакана савдо ва чет эл валютасида хизматлар кўрсатишга рухсатнома бериш".


7. 9-моддада:

2-банд қуйидаги тадрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига раҳбарликни Раис, унинг муовинлари ва аъзоларидан иборат Бошқарув амалга оширади. Бошқарув Раисини Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлаб, сўнгра уни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиқлайди".


8. 10-моддада:

биринчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки устав фондини чет эл валютасида ҳам тузиши мумкин" деган жумла билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидан "амал қилиб турган қонунлар ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. 11-моддада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади".


10. 12-моддада:

биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона пул-ҳисоб-китоби, кредит, валюта инвестицияси, эмиссия-касса сиёсати ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида республика ҳудудида жойлашган барча банклар ва банк муассасалари учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқаради";

иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


11. 13-моддада:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги янги хатбоши киритилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларига тўловли кредит ресурслари беради".


12. 14-моддада:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий валюта жорий этилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг расмий пул бирлиги "рубль"дир. Бу "рубль" 100 тийиндан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "рубль" ягона тўлов воситаси ҳисобланади: Республиканинг ўз валютаси жорий этилишида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


13. 15-моддада:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган тартибда тасдиқланадиган Давлат пул-кредит сиёсатининг бош йўналишлари асосида пул массаси ҳажми ва структурасини тартибга солади";

модда қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси жамлама пул обороти ҳажмларини, пул ва давлатнинг бошқа қимматбаҳо қоғозлар эмиссиясини мустақил белгилайди".


14. 16-моддада:

"в" бандчаси "шунингдек қимматбаҳо металлар бозорида операциялар амалга ошириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"д" бандчаси "з" бандча деб ўзгартирилсин;

модда "д", "е", "ж", "и", "к" , бандчалари билан тўлдирилсин:

"д) республиканинг олтин захирасини шакллантириш, унинг бус-бутунлигини таъминлаш ва ундан халқ хўжалиги ҳамда ташқи савдо оборотида фойдаланиш учун олтин-кумушлар бериш;

е) чакана савдони амалга ошириш ва чет эл валютасида хизмат кўрсатиш учун рухсатнома бериш;

ж) пул белгилари ва тангалар тайёрлашни, ташилиши ва сақланишини ташкил этиш;

и) "рубль" зонасига кирувчи давлатларнинг марказий ва миллий банклари ҳамда бошқа давлатларнинг банклари билан алоқалар ўрнатиш;

к) республика номидан халқаро молия ташкилотларига аъзолик билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш";

иккинчи хатбошининг иккинчи гапидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ҳудудидаги ўз муассасалари ва тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси бюджетининг касса ижросини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқа давлатларнинг банклари билан муносабатларда, халқаро банклар ва ҳамкорлик марказий банклар даражасида бўлиши назарда тутилган ўзга молия-кредит ташкилотларида республика манфаатларини ҳимоя қилади";

модда қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати билан келишилган ҳолда давлат заёмларини жойлаштириш, уларнинг қийматини тўлаш ва улар бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ операцияларни амалга оширган ҳолда (миллий ва чет эл валютасидаги) давлат қарзлари ҳисобини юритади".


15. 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"17-модда. Чет эл валютаси билан операциялар

қилиш ва ташқи иқтисодий фаолият


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ келган ва халқаро амалиётда фойдаланиладиган чет эл валютасидаги ҳар қандай операцияларни республикада ва чет элларда амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, валюта ва ўзга манфаатларини таъминлашга кўмаклашган ҳолда ҳукуматлараро савдо, тўлов битимларининг (шартномаларнинг, мўлжал баёнларининг) валюта-молия шартларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

ҳукуматлараро битимларга (шартномаларга, мўлжал баёнларига) мувофиқ равишда "рубль" зонасига кирувчи давлатлар ва бошқа давлатларнинг марказий ҳамда миллий банклари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш;

чет эл валютасида акциялар, облигациялар ва ўзга қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, чет эл валютасидаги фойдадан валюта фондлари ҳосил қилиш;

ташқи иқтисодий операциялар бўйича банкларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси пул бирлигининг чет эл валютасига нисбатан бўлган курсини тартибга солиш, бу пул бирлигини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ва уларни амалга ошириш;

лицензиялар бериш қоидаларини белгилаш ва тижорат ҳамда чет эл банкларига (уларнинг шуъбалари ва ваколатхоналарига), шунингдек чет эл капитали иштирокидаги банкларга валюта бойликлари билан банк операциялари ўтказишга лицензиялар бериш;

Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит сиёсатига мувофиқ равишда банклар учун чет эллардан кредитлар жалб этиш ҳажмларини ва улар бўйича фоиз ставкалари даражасини чеклашни жорий этиш;

ўз ҳуқуқларининг муайян қисмини тижорат банкларига ўтказиш ҳуқуқига эгадир".


16. 18-моддада:

1-банд "тижорат банкларини" деган сўзлардан кейин "шунингдек чет эл капитали иштирокидаги банклар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3-банднинг олтинчи хатбошисидаги "маҳорати" деган сўзлар "мувофиқлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банднинг биринчи хатбошисидаги "чет эл мамлакатлар" деган сўзлар "чет мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахслари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банднинг "а" бандчаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"чет эллик муассис-банкнинг фаолияти тўғрисида эълон қилинган ҳисобот, республиканинг чет элдаги консуллик муассасалари (республиканинг консуллик муассасаси очилгунга қадар Россиянинг консуллик муассасаси) белгиланган тартибда тасдиқланган (устав капитали кўрсатилган ҳолда) унинг устави, бошқа чет эл муассисларига нисбатан эса ана шу муассис мамлакатнинг савдо реестридан кўчирма ёки чет эл муассиснинг юридик мақомини ва обрў-эътиборини исботловчи ўзга бир ҳужжат";

модда қуйидаги мазмундаги янги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эл валютасида операциялар бажаришга лицензия бериш учун керакли қўшимча маълумотлар талаб қилишга ҳақлидир";

5 ва 6-бандларнинг дастлабки матнлари 6-банд қилиб бирлаштирилиб, "илтимосноманинг кўриб чиқиш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат" ўрнига "икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат" қилиб ўзгартирилсин;

7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа давлатларнинг тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ўз шуъбалари ва ваколатхоналарини очишлари, минтақалараро банклар ташкил этишлари мумкин. Уларнинг рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади. Тижорат банкларининг шуъбалари ва ваколатхоналари рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлабгина, банк операцияларини амалга оширишлари мумкин";

ушбу банднинг иккинчи хатбошиси "фойдадан" деган сўздан кейин "хўжалик ҳисоби даромадидан" деган сўзлар билан, "фойдасининг" деган сўздан кейин "хўжалик ҳисоби даромадининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8-банднинг сўнгги хатбошисидаги "ушбу Қонунда кўрсатилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9-банднинг биринчи гапи "шуъбалари" деган сўздан кейин "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тижорат банклари ёки уларнинг муассислари лицензия бериш ёки уни қайтариб олиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг назорат вазифалари билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан судга ёки Олий ҳакамлик судига шикоят қилишлари мумкин".


17. 19-моддада:

2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"янгидан ташкил этилаётган тижорат банклари учун устав фондининг энг кам миқдори" - 50 миллион сўм, кооператив ва хусусий банклар учун  5 миллион сўм бўлиб, бу пул банк иш бошлагунга қадар муассислар томонидан тўланган бўлиши керак";

2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фуқаролар омонатлари суғуртасининг умумий банк фондига ва ўз резерв фондига фойдадан ажратмалар нормативлари;

валюта ва курс таваккаллари миқдорларини чеклаш";

4-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

5-банднинг иккинчи гапидаги "тақдим этадилар" деган сўзлар "тақдим этишлари шарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банклари, уларнинг шуъбалари ва бошқа давлатлар банкларининг шуъбалари фаолияти устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Уставига мувофиқ амалга оширилади".

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки назорат вазифаларини амалга ошириш йўлида тижорат банклари операцияларини ёппасига ёки оралатиб, танлаб текшириш тайинлашга ҳақлидир. Банклар фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизими мутахассислари ва аудитор ташкилотлар томонидан амалга оширилади".


18. Қонун қуйидаги янги III-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"III-1 БЎЛИМ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ


19-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Миллий банкининг вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Миллий банки Ҳукуматнинг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатини рўёбга чиқарувчи, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминловчи ва валюта маблағларини жамловчи ихтисослаштирилган банкдир.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки республика Марказий банки ва Ҳукуматнинг топшириғига биноан:

экспорт товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар беради, Ўзбекистон Республикасига чет эл валютасида етказиб берилаётган ва республика чет эл валютасида олаётган давлат заёмлари ва кредитларига хизмат кўрсатади, улар юзасидан ҳисоботлар қилади;

халқаро валюта-кредит бозорларида операциялар бажаради;

контракт шартларини бажаришлари вақтида чет эл банклари, концернлари, фирмалари ва бошқа шериклар айби билан олинмай қолган маблағларни ундиришга кўмаклашади;

ҳукуматлараро битимларнинг тўлов шартларини ишлаб чиқишда қатнашади;

уставда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинадиган ўз устави асосида амал қилади".


19. 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Тижорат банкининг вазифалари


Тижорат (акцияли, пай асосидаги ва хусусий) банклар юридик ва хусусий шахсларга ушбу Қонунда назарда тутилган операцияларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш орқали шартнома асосларида кредит-ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизмати кўрсатадилар.

Тижорат банклари устав капитали кимга қарашли эканлигига ва уни шакллантириш услубига қараб, бажарилаётган операцияларнинг тури, фаолият кўрсатиш ҳудуди ва тармоқ белгисига қараб бир-биридан фарқланади.

Республика, минтақа дастурлари ва ўзга дастурларни пул билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб ва шартларда махсус тижорат банклари ташкил этилиши мумкин.

Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан тегишли лицензия олганларидан кейин чет эл валютасида операциялар амалга оширилади".


20. 21-моддада:

биринчи хатбоши "тижорат банклари" деган сўзлардан кейин "ва уларнинг шуъбалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


21. 22-моддада:

2-банд қуйидаги мазмундати янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ўзаро муносабатлари";

3-банддаги "масъулияти чегараланган акцияли жамиятлар" деган сўзлар "акцияли жамиятлар ва масъулияти чекланган жамиятлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 33-моддада:

2-банд "молия" деган сўздан кейин "ва солиқ" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


23. 34-моддада:

1-банддаги "инспекцияларининг" деган сўз "органларининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


24. 36-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36-модда. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ставкалари Тижорат банклари операциялари бўйича фоиз ставкалари уларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади, аммо бу ставкалар давлат пул-кредит сиёсатининг бош йўналишларида белгилаб бериладиган фоиз ставкалари сиёсатига асосланган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган энг юқори ставкалардан ортиқ бўлмаслиги керак".


25. 39-моддада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Банклар ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган шаклларда амалга оширадилар".


26. 41-моддада:

"халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасига" деган сўзлар "маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идорасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 42-моддада:

сўнгги хатбошидаги "халқ депутатлари Совети ижроия қўмитаси" деган сўзлар "маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 44-моддада:

2-банддаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пул муомаласи мустаҳкамлигини таъминлаш ва пул қадрсизланиб нарх ошишининг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омонатлар ва қимматбаҳо қоғозлар бўйича чеклашларни жорий этиши мумкин".


29. 46-моддада:

1-банддаги "тижорат банкидир" деган сўзлар "давлат-тижорат банкидир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси жамғарма банки жалб этган пул маблағлари халқ хўжалигининг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки томонидан Жамғарма банки муассасалари бевосита хизмат кўрсатадиган аҳоли ва юридик шахсларга кредит беришдан фойдаланилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қарз мажбуриятларига жойлаштирилади";

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинадиган ўз уcтави асосида фаолият кўрсатади".


30. 47-моддада:

1-банд.қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар омонат қўювчи бўлишлари мумкин";

сўнгги хатбошидан "ССР Иттифоқи ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


31. 49-моддада:

"СССР Давлат банки" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск