Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикасининг 04.01.1992 й. 496-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.01.1992 й.

N 496-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ИДОРАЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш шароитида ижроия ҳокимиятини мустаҳкамлаш зарурлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари, ноҳиялари ва шаҳарларида вакиллик ҳокимиятига ҳамда ижроия-бошқарув ҳокимиятига бошчилик қиладиган ҳокимлар лавозими таъсис этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки,

вилоятларнинг ҳокимлари Ўзбекистон Республикасининг Президентига ва халқ депутатлари тегишли Кенгашларига ҳисоб берадилар, Президентнинг жойлардаги расмий вакиллари бўладилар, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар ҳамда шундан сўнг халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашлари томонидан тасдиқланадилар;

ноҳиялар ва шаҳарларнинг (Тошкент шаҳри бундан мустасно) ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланиб, халқ депутатлари тегишли ноҳия, шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланадилар;

шаҳарлардаги ноҳияларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланиб, халқ депутатлари тегишли шаҳардаги ноҳия Кенгаши томонидан тасдиқланадилар;

ноҳия ва шаҳарларнинг ҳокимлари ўзларидан юқори турувчи ҳокимларга ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ҳисоб берадилар.


3. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳокимлар бошчилигидаги халқ депутатлари вилоят, ноҳия ва шаҳар Кенгашлари маҳаллий аҳамиятга молик барча масалаларни умумдавлат манфаатлари ҳамда Кенгаш ҳудудида яшаёттан фуқароларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этадилар, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини юқори давлат идораларининг қарорларини амалга оширадилар, халқ депутатлари қуйи Кенгашларининг фаолиятига раҳбарлик қиладилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.


4. Ҳоким ижроия аппаратига эга бўлиб, бу аппарат ҳозир амал қилиб турган Кенгаш ва ижроия қўмитасининг вазифаларини бажаради. Аппаратнинг тузилишини ва штатларини ҳоким белгилайди ҳамда халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлайди.


5. Ҳокимнинг ўринбосарларини, аппарат бўлимлари ва бошқармалари, бошқа бўлинмаларининг раҳбарларини ҳокимнинг тақдимига мувофиқ халқ депутатлари тегишли Кенгашлари тасдиқлайди.


6. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси қонунларида ўзига бериб қўйилган ваколатлар доирасида қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ҳокимнинг қарорлари ва фармойишлари Кенгаш ҳудудидаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамият ва бирлашмалар учун, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.


7. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳокимлар томонидан заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта чақирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ушбу Қонундан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритилсин.


9. Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий хокимият идораларини тузиш масалалари Қорақалпоғистон Республикасининг Қонунлари билан ушбу Қонунга мос тарзда белгиланади.


10. Ушбу Қонун матбуотда эълон қилинган пайтлан бошлаб кучга киради ва Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилингунга қадар амалда бўлади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 146-модда


































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск