Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 751-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жарима миқдорларини қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 751-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИДА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН

ЖАРИМА МИҚДОРЛАРИНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

Республика қонунларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Респбуликасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда):


1) Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 179-3, 196-1 ва 198-1-моддалар билан тўлдирилсин:

"179-3-модда. Фойдани (даромадни) қасддан яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширганлик (ҳисобга олмаганлик)

Фойдани (даромадни) қасддан яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширганлик (ҳисобга олмаганлик), агар бу хатти-ҳаракатлар худди шундай қонунбузарлик учун маъмурий жазо берилгандан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилган бўлса, -

икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг эллик ҳиссаси миқдорида жарима солиш билан жазоланади."


"196-1-модда. Оммавий ахборот воситаларини ғайриқонуний тайёрлаганлик ва тарқатганлик

Оммавий ахборот воситаларини қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказмай туриб ёки уни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисидаги қарордан кейин тайёрлаш ва тарқатиш, агар бу хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо берилгандан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилган бўлса, -

айбдорга қарашли бўлган ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш учун фойдаланилган техника воситаларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссаси миқдорида жарима солиш билан жазоланади".


"198-1-модда. Чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини қасддан бузганлик

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини қасддан бузиши, башарти, худди шу хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо берилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш ҳиссаси миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


2) 23-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидан "хусусий соҳибкорлик фаолияти ёки коммерцияда воситачилик қилганлик (174-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 177-модда биринчи қисмининг диспозициясидан "эллик тийиндан ортиқ суммага" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) кодексдан 174, 177-3, 179-1, 180-моддалар ҳамда 175 ва 177-2-моддаларнинг изоҳи чиқариб ташлансин;


5) амалдаги 198-1-модда 198-2-модда деб ҳисоблансин ва у қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"198-2-модда. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш қоидаларини қасддан бузиши

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини қасддан бузиши, яъни Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз яшаши ёки ҳақиқий деб ҳисобланмаган ҳужжатлар билан яшаши, рўйхатдан ёки пропискадан ўтиш юзасидан белгиланган тартибга ёхуд турар жойидан кўчиш ва янги турар жой танлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилмаслиги, бу ерда яшаш учун белгиланган муҳлат тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш қоидаларига риоя қилмаслиги, агар бундай шахслар худди шу қоидаларни бузганликлари учун бир йил давомида илгари ҳам маъмурий жазога тортилган бўлсалар, -

бир йилдан уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".



II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 2, 3-модда) 108-моддасида:


биринчи қисмидаги "179-модданинг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейнн "179-3-моддада" деган сўзлар киритилсин;


учинчи қисмидаги "192-194-6" рақамларидан сўнг "196-1" рақами киритилсин;


биринчи қисмдаги "179-1, 180" рақамлари чиқариб ташлансин;


тўртинчи қисмидаги "197-1" рақамларидан сўнг "198-1" рақамлари киритилсин ва "174", "177-3" рақамлари чиқариб ташлансин.



III. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда):


1) кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 121-1, 193-1, 206-1 ва 254-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"121-1-модда. Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузганлик

Метрополитендан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузганлик, -

энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмидан то ярмигача бўлган миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил давомида худди шундай хатти-ҳаракат такрор содир этилса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан тўла миқдоригача жарима солинишига олиб келади".


"193-1-модда. Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик

Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибининг давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун зарур бўлган ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик тарзида бузилиши, ҳисобот маълумотларининг бузиб кўрсатилиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларининг бузилиши, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасидан беш ҳиссасигача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жазо берилгандан сўнг бир йил мобайнида такроран содир этилган айни шундай хатти-ҳаракатлар, -

энг кам ойлик иш ҳақининг беш ҳиссасидан ўн ҳиссасигача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади".

"206-1-модда. Чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузганлик

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқишга доир ҳужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини бузиши, -

ғайриқонуний равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар мусодара этилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг етти ҳиссаси миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай хатти-ҳаракатлар мансабдор шахслар томонидан содир этилган бўлса, -

ғайриқонуний равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар мусодара этилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан то ўн беш ҳиссаси миқдоригача жарима солишга сабаб бўлади".


"254-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг идоралари

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг идоралари ушбу Кодекснинг 193-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган идоралар номидан маъмурий жазолар беришга Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ҳамда шаҳар ҳокимликларининг истиқболни белгилаш ва статистика бўлимлари бошлиқлари ҳақлидирлар".


2) 56-модданинг изоҳи чиқариб ташлансин;


3) 128-1-модданинг учинчи қисмидаги "Метрополитен вагонларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 128-2-модданинг биринчи қисмидан "шунингдек метрополитенда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 158-модда қуйидаги мазмунда бўлган иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"худди шу хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилса, -

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг ярмигача миқдорда, мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима солинишига олиб келади";


6) 166-1-модданинг диспозициясидаги "эллик тийиндан ошмаган" деган сўзлар "кам миқдордаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 171-модданинг диспозициясидан "текин даромад миқдори юз сўмдан ортиқ бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 175-моддада:

сарлавҳаси ва биринчи қисмининг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"175-модда. Фойдани (даромадни) яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яширганлик (ҳисобга олмаганлик) ва касса операцияларини юритиш тартибини бузганлик

Фойдани (даромадни) яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яширганлик (ҳисобга олмаганлик), шунингдек бухгалтерлик ҳисоб-китобининг йўқлиги ёки ҳисоб-китобни белгиланган тартибни бузиб олиб борганлик ҳамда бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатганлик, солиқларни ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган бошқа тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ бўлган бухгалтерлик ҳисоботлари, баланслар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик, шунингдек касса операцияларини юритиш тартибини бузганлик - ";


иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


9) 175-1-модданинг биринчи қисмидан "даромадлар ҳисоб-китобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб борганлик, даромадлар ҳақидаги декларацияларни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд декларацияга нотўғри маълумотлар киритганлик" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 194-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оммавий ахборот воситасини қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказмай туриб ёки уни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисидаги қарордан кейин қонунга хилоф ҳолда тайёрлаш ва тарқатиш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 ҳиссаси миқдорида жарима солиб, матбаа ёки бошқа нашрнинг жами нусхаси олиб қўйилишига сабаб бўлади";


11) 207-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"207-модда. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш қоидаларини бузиши

Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилиши, яъни Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз яшаш ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаш, рўйхатдан ёки пропискадан ўтиш ёхуд бир жойдан иккинчи жойга бориш ва истиқомат жойини танлаб олиш юзасидан белгиланган тартибга риоя қилмаслик, яшаш учун белгиланган муддат тугагач бу ердан чиқиб кетишдан бўйин товлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш қоидаларига риоя қилмаслик, -

энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссасигача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилувчи ёки уларга хизмат кўрсатилишини таъминловчи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш шартларига риоя қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан уларни рўйхатдан, пропискадан ўтказиш ёки рўйхатдан чиқариш, улар учун Ўзбекистон Республикасида яшаш, бир жойдан иккинчи жойга бориш ва истиқомат жойини ўзгартириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан белгиланган тартибнинг бузилиши, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасидан ўн ҳиссагача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Хусусий иш билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган ҳамда уларга уй-жой майдони берган фуқароларнинг уларни белгиланган тартибда ўз вақтида рўйхатдан, пропискадан ўтказишни ёки рўйхатдан ўчиришни таъминлаш чораларини кўрмаслиги, -

энг кам ойлик иш ҳақининг беш ҳиссасигача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши юзасидан белгиланган қоидаларга ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши қоидаларига хилоф равишда фуқароларнинг чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жой, транспорт воситаларини бериб қўйиши ёки уларга бошқа хил хизмат кўрсатиши -

энг кам ойлик иш ҳақининг беш ҳиссасигача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади".


12) 228-модданинг биринчи қисмидаги "193-200" рақамлари "193, 194, 195-200" рақамлари билан алмаштирилсин;


13) 232-модда "189-моддаларида" деган сўзлардан кейии "194-модданинг учинчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 233-модда иккинчи қисмининг биринчи бандидаги "206-моддалар" деган сўзлар "206-206-1-моддалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



IV. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 121-1 ва 206-1-моддаларида кўзда тутилган протокол ички ишлар идорасининг ваколатли ходимлари (милиция) томонидан тузилади.


V. Ўзбекистон Республикасининг 1970 йил 24 июндаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ахлоқ тузатиш-меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, N 18, 168-модда):


1) 40-модданинг сарлавҳасидаги ва биринчи қисмидаги "йигирма ёшга тўлгунга қадар" деган сўзлар "йигирма уч ёшга тўлгунга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 122-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"122-модда. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган оғир жиноятлари учун тайинланган жазони ўтаб чиққан ёки қасддан қилган ҳар қандай жинояти учун икки марта ва ундан кўп марта судланиб, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўташ давридаги ёхуд жазони ўтаб бўлгандан кейинги хулқи улар ахлоқан тузалиш ва меҳнат қилиб ҳалол кун кечириш йўлига тушишини сира истамаганликларидан далолат бериб турган бўлса, ички ишлар идоралари бундай шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатадилар.

Маъмурий назорат ўрнатиш учун асос ҳамда уни амалга ошириш тартиби озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорат ўрнатиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгилаб қўйилади";


3) 123-моддада:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ушбу Кодекснинг 122-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасасининг бошлиғи улар бўшатилишидан энг камида бир ой олдин муассаса жойлашган ердаги судга маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги асослаб кўрсатилган тақдимнома ҳамда маҳкумнинг ахлоқан тузалиш ва меҳнат қилиб, ҳалол кун кечириш йўлига тушишни сира истамаётганлигидан далолат берувчи материалларни юборади";

модда қуйидаги мазмунда бўлган учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги судьянинг қарори ҳамда танланган тураржойга етиб бориш муддати назорат остидаги шахсга тилхат воситасида маълум қилинади. Қарор назорат остидаги шахс танлаган турар жойдаги ички ишлар идораси (милиция)га барвақт жўнатилади, бунда сўнгги муддат бўшатилган кун ҳисобланади".



VI. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекси қабул қилингунга қадар бундан буён қатъий сўмларда ифодаланган жарима миқдорларини қайта ҳисоблашнинг қуйидаги тартибига амал қилинсин:

агар жариманинг энг юқори миқдори:

- ўн сўм бўлса, у ҳуқуқбузарлик содир этилаётган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисмига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори йигирма беш сўмдан оз бўлмаслиги керак;

- ўттиз сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бирига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори эллик сўмдан оз бўлмаслиги керак;

- эллик сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ярмига тенг деб ҳисоблансин, бунда жариманинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисмидан оз бўлмаслиги керак;

- юз сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмидан оз бўлмаслиги керак;

- икки юз сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг икки ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда кўзда тутилган жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ярмидан оз бўлмаслиги керак;

- уч юз сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаслиги керак;

- беш юз сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг беш ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг икки ҳиссасидан оз бўлмаслигн керак;

- минг сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг етти ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- уч минг сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- ўн минг сўм бўлса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг етти ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак.



VII. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси қабул қилингунга қадар бундан буён қатъий сўмларда ифодаланган жарима миқдорларини қайта ҳисоблашнинг қуйидаги тартибига амал қилинсин:

агар жариманинг энг юқори миқдори:

- эллик сўмдан ошмаса, у жиноят содир этган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг чорак қисмидан оз бўлмаслиги керак;

- юз сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг икки ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан оз бўлмаслиги керак;

- икки юз сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак;

- беш юз сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг икки ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ой иш ҳақининг уч ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- уч минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- беш минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- ўн минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- ўн беш минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- йигирма беш минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак;

- ўттиз минг сўмдан ошмаса, у энг кам ойлик иш ҳақининг эллик ҳиссасига тенг деб ҳисоблансин, бунда жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш ҳиссасидан оз бўлмаслиги керак.



VIII. Ушбу Қонун эълон қилинган вақтдан бошлаб кучга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 1, 34-модда





Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск