Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 661-XII-сон "Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 661-XII



ГУВОҲЛАР, ЖАБРЛАНУВЧИЛАР,

ЭКСПЕРТЛАР, МУТАХАССИСЛАР,

ТАРЖИМОНЛАР ВА ХОЛИСЛАРНИНГ

ҚИЛГАН ХАРАЖАТЛАРИНИ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга чақириладиган гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга ўз турар жойидан шу чақирилган ерга келиш ва бу ердан қайтиб кетиш харажатлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларига хизмат сафарига бориш ва қайтиш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда тўланади.

2. Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар ўзларининг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга чақирилганда ва улар шу чақирилган жойда бир суткадан ортиқ туришлари лозим бўлганда, уларга турар жой биносини ижарага олганлик учун қилинган харажатлар ва суткалик харажатлар, шунингдек хизмат сафари билан боғлиқ қўшимча харажатлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.

3. Экспертлар, мутахассислар бажарган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан - ишнинг бир соатига 0,0053-0,0071 коэффициенти бўйича ҳақ тўланади.

4. Таржимонлар ёзма таржимага - ҳар 1000 босма (қўлёзма) белги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан - 0,0036-0,0053 коэффициенти бўйича ҳақ оладилар.

Суд мажлисларида ёки суриштирув органлари ва дастлабки тергов органлари ўтказадиган сўроқларда таржимон сифатида қатнашганлик учун таржимонлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан - ишнинг бир соатига 0,0053-0,0071 коэффициенти бўйича ҳақ оладилар.

5. Экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар бажарган ишлари учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ёки дастлабки тергов органларининг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ҳақ оладилар.

Бу ҳақнинг миқдори эксперт, мутахассис ёки таржимонни чақирган идора томонидан уларнинг малакаси ва ишнинг мураккаблиги, шунингдек бажарилган иш учун сарфланган вақтни ҳисобга олиб белгиланади.


6. Ушбу қонунда кўрсатилган барча пуллар чақирувчи орган томонидан: жиноий ишлар бўйича - смета бўйича махсус ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, фуқаролик ишлари бўйича эса - тарафлар берадиган пуллар ҳисобидан тўланади, тарафлар иш юзасидан қилинадиган харажатларни тўлашдан озод этилган ҳоллар бундан мустаснодир. Бундай ҳолларда пуллар смета бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 318-моддасига мувофиқ гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланадиган маблағлар жиноий ишлар бўйича процессуал чиқимларга қўшилади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 320-моддасида белгиланган тартибда ундириб олинади.

Суд томонидан ундириб олинган процессуал чиқимлар республика бюджетига тушади.

8. Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга ҳақ уларни чақирган орган томонидан бу шахслар ўз вазифаларини бажариб бўлганларидан кейин, тегишли пуллар иш юзасидан қилинган харажатлар тарзида ёки ҳукм этилганлардан процессуал чиқимлар тарзида ташқаридан олинган ва ундириб олинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар дарҳол тўланиши керак.

9. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар сифатида чақириладиган ҳарбий хизматчиларнинг харажатларини (йўлкира ҳақи, суткалик ҳақ ва квартира ҳақи) суд ҳарбий қисмларнинг талабига биноан ва ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти тўғрисидаги Низомда белгиланган нормалар бўйича тўлайди.

10. Ушбу қонун хизмат топшириғи сифатида ўз вазифаларини бажарадиган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тааллуқли эмас.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 359-модда

























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск