Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2000 й. 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2000 й.

N 267



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ДОИР МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқаришда меҳнатнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш учун "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда бозор қайта ўзгартиришлари шарт-шароитларига жавоб берадиган меъёрий базани яратиш, шу асосда мулкчиликнинг барча шакллари ва ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналарда ишловчи ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатни муҳофаза қилишга доир белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишиб олинган қоида ва нормалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига назоратдаги объектлар бўйича тасдиқлаш учун киритилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қоида ва нормалар бундан мустасно.

3. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда ушбу Дастурга кирмаган стандартларни, хавфсизлик техникаси қоидаларини, санитария норма ва қоидаларини таҳлил қилсинлар, мулкчилик шаклларидан ва ишлаб чиқариш усулларидан қатъи назар, корхоналарда келгусида қўлланиш учун қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг аниқ режаларини тузсинлар.


4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бюджетдан маблағ билан таъминламайдиган ҳамда ушбу Дастурга мувофиқ масъул ижрочилар сифатида жалб этилган бошқа ташкилотлар норма ва қоидаларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда ушбу ишлар учун зарур маблағларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Дастурнинг бюджет ҳисобидан маблағ таъминланадиган масъул ижрочилари томонидан бажариладиган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлаш жамғармасининг республикага тегишли қисми маблағларидан молиялаштиришга рухсат берилсин.

5. "Меҳнат" нашриёти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсиясига кўра, меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишлаб чиқилган норма ва қоидаларни, бошқа нормативлар ва қўлланмаларни вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида нашр этишни таъминласин.

6. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, шунингдек мулкчилик шаклларидан ва ишлаб чиқариш усулларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар барча ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги қабул қилинган нормативларни ўргатсинлар ва иш жараёнида уларга қатьий риоя этилишини таьминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                         Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 39-модда.





















Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск