язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муҳофазаси/ Умумий қоидалар/ Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш Тартиби (ЎзР ВМ 12.07.2000 й. 267-сон Қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 июлдаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб

чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, шунингдек қайта кўриб чиқишнинг ягона тизимини белгилайди.

Мазкур Тартиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) ишлаб чиқувчи ва уларни қайта кўриб чиқувчи бошқа ташкилотлар фаолиятига татбиқ этилади.

2. Қоидаларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ёки қайта кўриб чиқилиши, уларнинг келишилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар масъул ҳисобланади.

3. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, стандартлар, қурилиш, санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативлари талаблари, эргономик талаблар ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳисобга олинган холда ишлаб чиқилиши керак.


4. Қоидаларни тасдиқлаган вазирликлар, идоралар уларнинг давлат стандартлари, қурилиш, санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативлари талабларига мувофиқлигини мунтазам текширишлари хамда зарурият бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритишлари керак.

5. Қоидалар уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидаларни қайта кўриб чиқишга:

қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда давлат органлари томонидан тасдиқланган бошқа норматив хужжатларнинг ўзгариши;

янги техника ва технология жорий этилиши асос бўлиб ҳисобланади.


6. Вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда қабул қилинган Қоидаларни барча манфаатдор шахсларга етказади.


II. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОИДАЛАР МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Қоидалар қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олиши керак:

умумий қисм;

хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар;

ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар;

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар;

тузатиш ишларини бажариш чоғида қўйиладиган хавфсизлик талаблари;

мехнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги.


8. Ноишлаб чиқариш тармоқлари (савдо, маданият ташкилотлари, давлат муассасалари) шунингдек, электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни тузатиш, монтаж қилиш, ўрнатиш ва қуриш билан боғлиқ жараёнлар, телерадио корхоналари ва алоқа корхоналари, транспортда ташиш, сақлаш, ташиш жараёнлари ва бошқа жараёнлар учун Қоидалар мазмунига тармоқларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бўлимлар қўшилиши мумкин.



III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

БЎЛИМЛАРИ МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


9. "Умумий қисм" бўлимида Қоидалар қўлланилиши ва татбиқ этилиши, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар баён қилиниши керак.


10. "Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар" бўлимида:

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ мехнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш;

ходимларни ўқитишни, уларнинг билимларини текширишни ва уларга йўриқнома беришни ташкил этиш;

йўл қўйиладиган санитария нормалари даражалари, концентрациялар ва бошқа параметрлар кўрсатилган ҳрлда аниқ бир ишлаб чиқариш учун хос бўлган хавфли ва зарарли ишлаб, чиқариш омиллари рўйхати;

уларга нисбатан меҳнат хавфсизлигининг қўшимча талаблари қўйиладиган юқори хавф-хатарли касблар ва ишлар рўйхати;

лшмоавий ва якка тартибдаги химоя воситаларини қўллаш зарурлиги; касб-кор танлови ўтказилиши зарурлиги;

ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитларига қўйиладиган талаблар;

одимларнинг саломатлигини назорат қилишнинг даврийлигига қўйиладиган талаблар;

Қоидалар татбиқ этиладиган ишлаб чиқариш жараёнларига хос бўлган ёритиш, ҳарорат режими,- намлик ва бошқа омиллар бўйича санитария қоидалари ва гигиена нормативлари талиблари;

корхоналарнинг ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган талаблар;

шамоллатиш, иситиш, ҳавони совутиш, сув қувури, канализация, эяергия билан лшҳозлаш ва ёритишга қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган бинолар, иншоотлар, иморатлар, ишчи ўринларига муҳандислик жиҳатидан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;

маиший иморатларга, уларнинг сонига, ҳолатига ва жойлашишига қўйиладиган талаблар;

атроф табиий мухитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар;

меҳнати хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларинниг таъсири ва бошқалар билан боғлиқ бўлган ходимлар учун мехнат режимига, дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларга, сменанинг давом этиши чекланишига қўйиладиган талаблар назарда тутилиши керак.


11. "Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар" бўлимида;

технология ҳужжатларида ҳисобга олиниши керак бўлган хавфсизлик талаблари;

ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари;

ходимларнинг ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг авария пайтида узиб қўйилишини таъминлайдиган технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш тизими;

айрим технология операцияларида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлганлиги тўғрисида ўз вақтида маълум қилиш усуллари;

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган ёки камроқ интенсивликка эга бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, жараёнлар ва операциялар пайдо бўлиши билан боғлиқ технология жараёнлари ва операцияларини алмаштириш тадбирлари;

технология жараёни бузилган тақдирда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар;

бирламчи материалларга, ярим маҳсулотга ва ярим тайёр маҳсулотларга қўйиладиган талаблар;

бирламчи материаллар, ярим маҳсулот, чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган талаблар;

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаи ҳисобланган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб ташлаш ва зарарсизлантиришга қўйиладиган талаблар;

ходимларнинг бирламчи материаллар, ярим маҳсулот, чала тайёр маҳсулотлар, тайёр махсулот ва ходимларга зарарли таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш чиқиндилари билан бевосита алоқада бўлишини истисно этувчи чора-тадбирлар;

ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича талаблар белгиланади.


12. "Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар" бўлимида қуйидагилар баён этилиши керак:

муайян технология жараёнида фойдаланиладиган аниқ ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар давлат стандартига мувофиқ бўлиши керак. Хавфсизликнинг аниқ талаблари амалдаги стандартларга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг алоҳида гуру^лари ва турларига белгиланади;

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, коммуникацияларни жойлаштиришда хавфсизлик шартлари. Ҳар бир асбоб-ускуна, асбоб-ускуналар билан ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар деворлари ўртасидаги масофа технология лойиҳалаштирилиши нормаларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади;

муайян технология жараёнига татбиқан иш жойларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари;

зарарли омиллар таъсири даражасининг амалдаги санитария нормалари билан белгиланган миқдоргача пасайишини таъминловчи усуллар ва чора-тадбирлар;

ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, қўшимча равишда қўлланиладиган технология таъсиридан ҳимоя қилиш усуллари ва меҳнат шароитлари.


13. "Тузатиш ишларини бажариш чоғида қўйиладиган хавфсизлик талаблари" бўлимида қуйидагилар баён этилиши керак:

тузатиш ишларини олиб бориш шартлари ва тартиби; участка, цех, корхона рахбарияти билан келишиш тартиби;

тузатишни амалга ошириш муддатлари, тузатиш ишларини олиб бориш учун масъул шахсни тайинлаш;

тузатиш ишларини бажарувчи шахсларнининг малакасига қўйиладиган талаблар;

тузатиладиган участкани ажратиш (тўсиб қўйиш) зарурлиги ва тузатишдан олдинги махсус ишларни бажариш;

тузатиш ишлари хавфсиз олиб борилишини таъминлайдиган махсус талаблар, шу жумладан электр энергиясини тўхтатиб қўйиш ва бериш, ишловчининг ёнида асбоб-ускуна бўлганда очиқ майдонларда ва бинода, зинапояларда ва кўтариш механизмларида ишлаш шартлари, химоя воситалари билан таъминлаш ва бошқалар;

асбоб-ускуналар ва мосламаларни тузатишга топшириш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш тартиби.


14. "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги" бўлимида Қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги учун мансабдор шахслар ва ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлиги белгиланиши керак.



IV. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


15. Қоидалар талабларини баён қилиш ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно қилувчи лўнда ва аниқ бўлиши керак. Мажбурий талабларни баён қилишда Қоидаларда "керак", "лозим", "зарур" ва улардан ҳосил бўлувчи сўзлар қўлланилади.


16. Қоидаларни баён қилишда:

белгиланган тартибда қабул қилинган атамалар ва таърифлар;

СИ тизимида ифодаланган физик миқдорлар қўлланилиши керак.


17. Ҳажми ва мазмунига боғлиқ равишда Қоидалар қуйидаги пасайиб борувчи таркибий бирликларга бўлинади: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар. Хатбошиларни бошқа таркибий бирликларга бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар ва боблар рим рақамлари билан белгиланади ва уларда сарлавҳа бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, уларга араб рақамлари билан тартиб рақами қўйилади ва уларда сарлавҳа бўлади.

18. Қоидаларнинг ҳар бир бандида битта тугалланган норматив кўрсатма бўлиши керак.


19. Жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, хужжатлар ва бланкаларнинг намуналари, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилиши, матнда эса тегишли хаволалар кўрсатилиши керак.


V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕҲНАТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ КЕЛИШИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


21. Ишлаб чиқилган Қоидалар тушунтириш хати билан биргаликда келишиш ва тасдиқлаш учун юборилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Қоидалар биринчи марта ишлаб чиқилганлиги ёки амалдаги Қоидалар қайта ишланганлиги;

Қоидаларни ишлаб чиқиш ёки қайта ишлаш учун асослар;

ўзгартириш ва қўшимчалар улар асосида киритилган ҳужжатлар ва материаллар рўйхати;

ишлаб чиқишда қатнашган ташкилот (биринчи бўлиб ишлаб чиқувчи ташкилот ёзилади).


22. Тайёрланган қоидалар ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан:

ҳамижрочи ташкилотлар;

Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши;

санитария-гигиена талабларига тегишли қисми бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига тегишли қисми бўйича Қурилиш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

ёнғин хавфсизлиги талабларига тегишли қисми бўйича Ички ишлар вазирлиги;

зарурият бўлганда бошқа органлар билан келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Қоидалар шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳам келишилиши керак.

23. Белгиланган тартибда келишилган Қоидалар масъул ижрочилар томонидан тегишлилиги бўйича тасдиқлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлигига юборилади.

24. Вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Қоидаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборадилар.