Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикасининг 13.01.1992 й. 508-XII-сон "Йўл харакати қоидалари бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.01.1992 й.

N 508-XII



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Йўл ҳаракати қоидаларини бузишларга қарши курашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидан "йўл ҳаракати қоидаларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 16-модданинг биринчи қисмидан "штраф солиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин ва шу қисм "муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 30-модданинг иккинчи қисмидаги "транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳоллари бундан мустаснодир" деган сўзлар "траспорт воситаларини алкоголь ичимликдан, наркотик модда таъсиридан маст бўлган ҳолда ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда бошқариш холлари, мастлик даражасини белгиланган тартибда аниқлашдан бўйин товлаш, шунингдек ўзларининг иштирокида йўл-транспорт ходисалари содир этилган жойдан кетиб қолиш ҳоллари бундан мустаснодир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 89-модданинг сарлавҳаси ва матнидан "автотранспорт воситалари ва бошқа" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 130-1, 130-2, 130-3, 132-1, 135-1 ва 275-1-моддалар билан тўлдирилсин:


130-1-модда. Транспорт воситалари учун кўзгусимон,

шунингдек туси ўзгартирилган (қорайтирилган)

нострандарт ойналар ишлаб чиқариш


Транспорт воситалари учун кўзгусимон, шунингдек тегишли давлат стандартларида белгиланган нормаларни бузган ҳолда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ишлаб чиқариш, -

фуқароларга юз сўм миқдорида ва мансабдор шахсларга икки юз сўм миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Худди шу хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, -

фуқароларга икки юз сўмдан беш юз сўмгача ва мансабдор шахсларга беш юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


130-2-модда. Кўзгусимон, шунингдек туси ўзгартирилган

(қорайтирилган) ностандарт ойналар ўрнатилган

транспорт воситаларидан фойдаланиш


Кўзгусимон, шунингдек тегишли давлат стандартларида белгиланган нормаларни бузган ҳолда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш -

фуқароларга ўттиз сўмдан эллик сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Худди шу хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, -

уч ойдан бир йилгача муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга олиб келади.


130-3-модда. Транспорт воситаларининг товуш

чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалардан

фойдаланиш қоидаларини бузиш


Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган завод кўзда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиш, шунингдек уларни қайта тайёрлаш, -

йигирма сўм миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Транспорт воситаларига тегишли рухсатнома олмай товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, -

фуқароларга ўттиз сўм миқдорда ва транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга - эллик сўмдан юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


132-1-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши -

икки юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


135-1-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

жабрланувчига енгил тан жароҳати ёхуд катта моддий

зарар етказилишига олиб келадиган тарзда йўл

ҳаракати қоидаларини бузиши


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг жабрланувчига енгил тан жароҳати ёҳуд катта моддий зарар етказилишига олиб келадиган тарзда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, -

уч юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йилгача маҳрум этилган ҳолда жабрланувчига етказилган моддий зарарни тўлашга олиб келади.


275-1-модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш

ва кўздан кечириш асослари ҳамда тартиби


Ҳайдовчи 130-модданинг тўртинчи қисмида, 130-2, 133-моддаларда, 135-модданинг биринчи қисмида, 135-1, 136-моддаларда, 138-модданинг биринчи қисмида, 144 ва 187-моддаларда (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаган ҳолларда) кўзда тутилган қоидабузарликларни содир этганда ушлаб туриш сабаби бартараф этилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ваколатли идора томонидан кўриб чиқилгунга қадар транспорт воситаси ушлаб турилади ва кўздан кечирилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган идоралар (мансабдор шахслар) томонидангина транспорт воситаси ушлаб турилиши ва кўздан кечирилиши мумкин, чунончи:

а) ички ишлар идоралари томонидан - хайдовчилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида тўғридан-тўғри кўзда тутилган бошқа ҳолларда;

б) ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан - Қуролли Кучларнинг транспорт воситаларини бошқараётган хайдовчилар ёки бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда.

Ушлаб турилган транспорт воситаларини сақлаш тартиби (Қуролли Кучларнинг транспорт воситаларидан ташқари) халқ депутатлари маҳаллий Советлари ёки ҳокимлар билан келишилган ҳолда ички ишлар идорлари томонидан белгиланади.

6) 130, 131, 131-1, 132, 133, 135, 136, 138, 140, 141, 142, 144 ва 150-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


130-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларидан

фойдаланиш қоидаларини бузиши


Ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмасликлари -

огоҳлантиришга ёки беш сўм миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Ҳайдовчиларнинг фойдаланиш ман этиладиган носозлиги бўлган транспорт воситасини бошқариши -

огоҳлантиришга ёки йигирма сўм миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Ҳайдовчиларнинг давлат техника кўригидан ўтмаган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган, ёки тормоз системасида ёки руль бошқарувида ёхуд уловчи механизмида носозлиги бўлган, ёхуд шунингдек у ишлаётганда ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларининг таркиби, шовқин даражаси белгиланган нормадан ортиқча бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариш -

эллик сўм миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, шунингдек номер белгилари ўзбошимчалик билан ечиб олинган ёхуд ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган номер белгилари бўлган транспорт воситаларини бошқариш,-

уч юз сўмдан олти юз сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга олиб келади.

Эслатма: Ушбу Кодекснинг 130 - 133, 135, 135-1, 136, 138, 141 - 144-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар, тракторлар ва бошқа хил ўзиюрар машиналарни, трамвай ва троллейбусларни, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.


131-модда. Транспорт воситаларини ҳайдовчиларнинг ҳаракат

тезлигини ошириши, йўл белгилари талабларига ва йўл

ҳаракатига оид бошқа қоидаларга риоя қилмаслиги


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслиги, пиёдалар йўлкасидан ҳаракат қилиши, устунлик берувчи, тақиқловчи ва кўрсатма берувчи йўл белгиларига, йўлнинг ҳаракат қисми чизиқларига, ҳаракатда ўтказиб юборишни кўрсатувчи белгиларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, жамоат транспорти тўхтайдиган бекатлар ёки пиёдалар ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини, сутканинг қоронғу даврида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, -

огоҳлантиришга ёки ўттиз сўмдан эллик сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни бир йил мобайнида такрор содир этиш -

юз сўм миқдорда жарима солинишига ва йўл ҳаракати қоидаларини билиш-билмаслигини текширишга юборишга олиб келади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидабузарликларнинг учтасини бир йил мобайнида содир этиш, шунингдек авария ҳолати юзага келишига олиб борган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини, тезликни, йўналишни кескин ўзгартиришга ёхуд ўз хавфсизликлари ёки бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи қоидабузарликларни содир этиш -

икки юз сўм миқдорида жарима солинишига ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этилишига олиб келади.



131-1-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

йўл ҳаракатига халақит берувчи ёки ҳаракат ҳавфсизлигига

таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши


Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракатига ҳалақит бериши ёки авария ҳолатини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолда гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши, -

юз сўм миқдорда жарима солинишига ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч ойгача муддатга маҳрум этилишига олиб келади.

Мазкур қоидабузарликни бир йил давомида такрор содир этиш -

икки юз сўм миқдорда жарима солинишига ёки уч ойдан олти ойгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга олиб келади.


132-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

темир йўлларни кесиб ўтиш қоидаларини бузиши


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлларни кесиб ўтиш қоидаларини бузиши -

юз сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга олиб келади.

Мазкур қоидабузарликни бир йил ичида такрор содир этиш -

икки юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки бир йилдан икки йилгача муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишга олиб келади.


133-модда. Транспорт воситаларини спиртли ичимликдан,

наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст

бўлган ҳолда бошқариш


Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда бошқариши -

минг сўмдан икки минг сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки бир йилдан уч йилгача муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига сабаб бўлади. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга эса икки минг сўм миқдорида жарима солинади.

Спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, -

икки минг сўм миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.


135-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг транспорт

воситалари ёки бошқа мол-мулк шикастланишига, шунингдек

бошқа ҳаракат қоидаларини бузишга олиб борадиган

тарзда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини транспорт воситалари, юклар, йўллар, темир йўллардан ўтиш жойлари, йўл иншоотлари, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техника воситалари ёки бошқа мол-мулкнинг катта моддий зарар етказмаган ҳолда шикастланишига олиб борадиган тарзда бузиши -

юз сўм миқдорда жарима солинишига ёки ҳайдовчиларни олти ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекснинг 130 - 133-моддаларида назарда тутилган йўл ҳаракати қоидаларидан бошқа қоидаларни бузганлик учун -

огоҳлантириладилар.


136-модда. Транспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг транспорт

воситаларини бошқариши


Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони, ишончнома, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ёки транспорт воситасига тааллуқли ўзга ҳужжатлар ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши -

йигирма сўм миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан транспорт воситаларининг бошқарилиши, шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга транспорт воситалари бошқарилишининг топширилиши -

юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши -

беш юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


138-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

маст ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан

ўтишдан бош тортиши, йўл транспорт ҳодисаси юз

берган жойдан кетиб қолиши


Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлганлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бош тортиши, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг воқеа содир этилган жойга тааллуқли қоидаларни бузган ҳолда кетиб қолиши, -

минг сўм миқдорида жарима солинишига ёки бир йилдан уч йилгача муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига олиб келади.

Худди шу хатти-ҳаракатлар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилса, -

минг сўмдан икки минг сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


140-модда. Ҳаракат қоидаларининг пиёдалар ва

йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари

томонидан бузилиши


Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, аравакашлар ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги, -

огоҳлантиришга ёки ўн сўм миқдорида жарима солинишига олиб келади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини авария ҳолати юзага келадиган тарзда бузиши -

ўттиз сўмдан эллик сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларнинг спиртли ичимликдан, наркотик моддалар таъсиридан ва ўзгача тарзда маст бўлган ҳолатда содир этилиши -

юз сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


141-модда. Носоз транспорт воситаларини йўлга

чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш

қоидаларини бошқача тарзда бузиш


Носозлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган, ёхуд кўзгусимон, шунингдек белгиланган нормаларни бузган ҳолда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойна ўрнатилган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган, ёхуд давлат техника кўригидан ўтказилмаган, шунингдек ишлаётганида чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби, шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг йўлга чиқарилиши -

корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахсларга юз сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


142-модда. Спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан

ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт

воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг

транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйганлик


Спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйганлик, -

корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига ёки траспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахсларга беш юз сўм миқдорида жарима солинишига олиб келади.


144-модда. Транспорт воситаларини сақлаш

тартибини бузганлик


Корхона, муассаса ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини улардан фойдаланиш шартларига кўра махсус белгиланмаган жойларда ишдан ташқари вақтда сақлаш -

ҳайдовчиларга эллик сўм миқдорида транспорт воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга эллик сўмдан юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартиббузарликни бир йил мобайнида такрор содир этиш -

ҳайдовчиларга эллик сўмдан юз сўмгача ва транспорт воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга юз сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.


150-модда. Йўллар, йўл иншоотлари ва йўл ҳаракатини

тартибга солиб турувчи техник воситаларига шикаст

етказиш, уларни ҳаракат учун хавфсиз холатда

сақлаш қоидаларини бузганлик


Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига бошқа йўл иншоотларига ёки йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техника воситаларига шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига атайлаб, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш билан ҳалал бериш, -

эллик сўмдан юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.

Йўл белгиларини ўрнатиш, йўллар, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини транспорт ҳаракати учун хавфсиз ҳолатда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим участкаларидан фойдаланиш хавфли бўлган вақда у ерда ҳаракатни ўз вақтида ман қилиш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик -

уларнингг ҳолати учун масъул бўлган мансабдор шахсларга икки юз сўмдан беш юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади".


7) 232-модда "56-1" рақамларидан кейин "133, 135-1 моддаларида, 136-модданинг учинчи қисмида, 138-моддада" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 233-модда:

иккинчи қисмидаги 2 ва 3-бандлар 2, 3 ва 4-бандлар тарзида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2) ушбу Кодекснинг 130-132-1-, 135-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-144, 150-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - Давлат автомобиль инспекцияси бўлинмаси (бўлими, бошқармаси)нинг бошлиғи ёки унинг ўринбосари, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Совети ички ишлар бўлимида Давлат автомобиль инспекциясининг бўлинмаси (бўлими) бўлмаган тақдирда давлат автомобиль катта инспектори, ички ишлар бўлимида Давлат автомобиль инспекцияси бўлинмаси ҳамда давлат автомобиль катта инспектори бўлмаган тақдирда - ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари эгадирлар. Бундай ишларни кўриб чиқиш пайтида меҳнат жамоаларининг ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин.

3) ушбу Кодекснинг 130-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида 130-3-моддасида, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 135-моддаси иккинчи қисмида, 136-моддаси биринчи қисмида, 140, 144-моддаларида, 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл-патруль хизмати бўлинмасининг командири ёки унинг ўринбосари эга бўлиб, улар юз сўмгача жарима соладилар.

4) ушбу Кодекснинг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмида, 130-3-моддаси биринчи қисмида, 135-моддаси иккинчи қисмида, 136-моддаси биринчи қисмида ва 140-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - давлат автомобиль инспектори, йўл-патруль хизматининг инспектори ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати ҳавфсизлигининг таъминлашга оид бошқа нормативларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа инспекторлар эга бўлиб, улар йигирма сўмгача миқдорда жарима соладилар".


9) 268-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шахс йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини тан олган ҳамда ўзига нисбатан огоҳлантириш ёки йигирма сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш тарзида жазога эътироз билдирмаган ҳолларда ҳам (ушбу Кодекснинг130-моддаси биринчи ва иккинчи қисми, 130-3-моддасининг биринчи қисми, 135-моддасининг иккинчи қисми, 136-моддасининг биринчи қисми, 140-моддасининг биринчи қисми) протокол тузилмайди.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда солинадиган, шунингдек ушбу Кодекснинг 140-моддаси биринчи қисмида кўзда тутилган жарима ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ваколатли мансабдор шахс томонидан ундириб олиниши мумкин";


10) 275-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда берилсин:

"Қилинган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзида маъмурий жазо берилиши мумкин бўлса, у ҳолда ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар траспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси олиб қўйилади ва у ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколга, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув ёзиб қўйилиб, кейин улар траспорт воситаси ҳайдовчисига, кема ҳайдовчисига қайтариб берилади";


11) 326-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар транспорт ҳайдовчиси ёки кема ҳайдовчи айрим турдаги транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларнигина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса, у ҳолда унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига ва унга қўшиб бериладиган талонга у транспорт воситаларининг қайси турини ёки қандай кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги кўрсатиб қўйилади";

учинчи қисмидаги "ССР Иттифоқи қонунлари билан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 329-модда қуйидаги мазмунда бўлган учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган идора белгилаган маҳрум қилиш муддатидан кечиктирмасдан ҳисобланади".


II. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекси 135-1-моддасида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протокол ички ишлар идорасининг шунга ваколатли бўлган мансабдор шахси томонидан тузилади.


III. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 208 ва 208-1-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"208-модда. Транспорт воситаларини бошқарувчи шахслар

томонидан ҳаракат ҳавфсизлиги ва транспортдан

фойдаланиш қоидаларини бузганлик


Транспорт воситаларини бошқарувчи шахснинг ҳаракат хавфсизлиги ва транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиши натижасида жабрланувчига унча оғир бўлмаган шикаст етказилиши -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этган ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига юборган ёхуд икки минг сўм миқдорда жарима солган ҳолда уч йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар натижасида жабрланувчи ҳалок бўлса ёки унга оғир тан жароҳати етказилса, -

ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиб, беш йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар натижасида бир неча киши ҳалок бўлса, -

уч йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиб, беш йилгача муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатма: Ушбу Кодекснинг 208, 209-1, 208-4, 209-1, 209-2 моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар, тракторлар ва бошқа хил ўзиюрар машиналарни, трамвай ва троллейбусларни, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.


208-1-модда. Спиртли ичимликдан, наркотик модда

таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда

транспорт воситасини бошқарганлик


Ҳайдовчининг спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариши, агар бу ҳол шундай тартиббузарлик учун маъмурий жазо қўллангандан кейин бир йил давомида такрор этилса, -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этган ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига юборган ёхуд уч минг сўмгача миқдорда жарима солган ҳолда уч йилдан беш йилгача муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ушбу жиноятда кўзда тутилган жиноятлар учун илгари судланган шахслар томонидан худди шу хатти-ҳаракатлар содир этилса, -

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этган ҳолда беш йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан жазоланади";


2) 208-2-модда биринчи қисмининг жазо белгиловчи бандидаги "юз сўмгача миқдорда" деган сўзлар "икки минг сўмгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3) 208-4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"208-4-модда. Спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан

ёки бошқача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг транспорт

воситаларини бошқаришига йўл қўйганлик


Транспорт воситаларини техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан транспорт воситасини спиртли ичимликдан, наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчилар бошқаришига йўл қўйиши, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг 208-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келган бўлса, -

беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиб ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиб, ёхуд икки минг сўм миқдорда жарима солиб, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан беш йилгача муддатга маҳрум этиш билан жазоланади".


4) 209-1-модданинг жазо чорасини белгилаш қисмидаги "юз сўмдан уч юз сўмгача" деган сўзлар "икки минг сўмдан уч минг сўмгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 25 майдаги "Ичкиликбозлик ва алкоголизмга қарши курашни кучайтириш, самогон тайёрлашга барҳам бериш тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг "Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик" деган VI бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 16, 169-модда).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 156-модда







































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск