Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 20.06.1990 й. 87-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.06.1990 й.

N 87-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА*


1990 йилнинг 2 апрелида қабул қилинган "Гражданларнинг миллий тенг ҳуқуқлилигига тажовуз қилганлик ва ССР Иттифоқи территориясининг бирлигини зўрлик билан бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ҳамда 1990 йилнинг 3 апрелида қабул қилинган "Фавқулодда ҳолатнинг ҳуқуқий тартиби тўғрисида"ги СССР Қонунларига мувофиқ, шунингдек республика қонунларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрь Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексига (ЎзССР Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда; 1987 йил, N 23, 248-модда; 1988 йил, N 24, 299-модда; 1989 йил, N 12-13, 107-модда; 1990 йил, N 4, 99-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 32-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий қамоққа олиш алоҳида ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг айрим турлари учунгина ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат шароитларида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлик учун - ўттиз суткагача белгиланади ва қўлланади. Маъмурий қамоққа олиш район (шаҳар) халқ суди (халқ судьяси) томонидан белгиланади".


2. Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 188-4, 188-5, 188-6-модда билан тўлдирилсин:


"188-4-модда. Гражданларнинг фаолияти тақиқланган уюшмаларни тузиши ва уларда фаол қатнашиши


Белгиланган тартибда тақиқланган ёки фаолияти тўхтатиб қўйилган, миллий ёки ирқий, душманлик, адоват ёки камситишни авж олдиришга, миллий, ирқий, диний асосда зўрлик ишлатишга қаратилган, СССР Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ССР Иттифоқи, иттифоқдош ва автоном республикалар, автоном областлар ва округлар территориясининг бирлигини зўрлик билан бузишга бевосита қаратилган гражданларнинг ҳар қандай уюшмаларини, шу жумладан, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва оммавий ҳаракатларни тузишга уринишлар ва уларнинг фаолиятида актив қатнашиш, -

агар бунинг учун қонунларда жиноий жавобгарлик кўзда тутилмаган бўлса, 10 минг сўмгача миқдорда жарима солиш тарзида маъмурий жазо берилади ёки 15 кун муддатгача маъмурий ҳибсга олинади.


"188-5-модда. Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш

Фавқулодда ҳолат шароитида гражданлар келиши ва чиқиб кетиши соҳасидаги алоҳида тартибни бузиш; муайян жойдан, ўз квартираси (уйи)дан белгиланган муддатга жўнаб кетишни тақиқлашни бузиш; шу жойнинг аҳолиси бўлмаган жамоат тартибини бузувчиларнинг ўз доимий жойларига ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойдан ташқарига ўз ҳисобидан чиқариб юбориш тўғрисидаги талабни бажармаслиги; йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар, томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар, шунингдек иш ташлашлар ўтказилишини тақиқлашни бузиш; қурол-яроғ, кучли таъсир қилувчи кимёвий ва заҳарли моддалар, шунингдек спиртли ичимликлар ва таркибида спирт бўлган моддалар билан савдо қилишни чеклаш ёки тақиқлашни бузиш; карантин ҳамда мажбурий санитария-юқумли касалликларга қарши бошқа чораларни амалга ошириш талабларини бузиш; кўпайтирувчи техника, шунингдек радио ва телевизион узатиш аппаратлари, аудио ва тасвир ёзув техникасидан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлашни бузиш; товуш кучайтирувчи техник воситаларни олиб қўйишга, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатишга қаршилик кўрсатиш; алоқа воситаларидан фойдаланишнинг махсус қоидаларини, транспорт воситалари ҳаракатини чеклашни бузиш ва уларни кўздан кечиришга қаршилик кўрсатиш; комендантлик соати чоғида махсус берилган рухсатномалар ва шахсни тасдиқловчи гувоҳнома бўлмаса, кўчаларда ёки бошқа жамоат жойларида бўлиш ёхуд шундай гувоҳномасиз ўз уйидан ташқарида бўлиш, -

агар бундай тартиб бузишлар амалдаги қонунларга биноан жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаса, минг сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки ўн беш кун муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади.


"188-6-модда. Фавқулодда ҳолат шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш

Иғвогарона миш-мишлар тарқатиш, ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи хатти-ҳаракатлар, гражданлар ва мансабдор шахслар ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишига фаол тўсқинлик қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи, халқ дружиначисининг ёки жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизмат вазифасини ёхуд ижтимоий бурчини бажараётган бошқа кишиларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик ёхуд жамоат тартибини ва гражданларнинг осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда маъмурий назорат қоидаларини бузиш, -

минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки ўттиз кунгача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади".


3. 188-4-моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар ички ишлар органларининг ходимлари ёки халқ депутатлари Советлари вакил қилган бошқа мансабдор шахслар томонидан тузилади.

188-5 ва 188-6-моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар ички ишлар органларининг ёки алоҳида ердаги комендатуранинг шунга вакил қилинган ходимлари томонидан тузилади.


4. 232-модда "188-2" рақамларидан сўнг "188-4, 188-5, 188-6" рақамлари билан тўлдирилсин.


5. 233-модда:

биринчи қисми "188-2" рақамидан сўнг "188-5, 188-6" рақамлари билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи бандидаги "206-моддасида" деган сўзлар "188-5, 188-6, 206-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 272-модда қуйидаги мазмунда бўлган бешинчи банд билан тўлдирилсин.

"5) гражданларнинг комендантлик соати чоғида махсус берилган рухсатномалар ва уларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси бўлмаган ҳолда кўчаларда ёки бошқа жамоат жойларида бўлган ёхуд шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ўз уйидан ташқарида бўлган тақдирда - милиция ходимлари ёки ҳарбий патруль томонидан".


7. 288-модданинг иккинчи қисми "188-2" рақамларидан сўнг "188-5, 188-6" рақамлари билан тўлдирилсин.


8. 305-модданинг биринчи қисми "188-2" рақамларидан сўнг "188-4" рақамлари билан тўлдирилсин.


9. 336-модданинг биринчи қисми "188-1" рақамларидан сўнг "188-4, 188-5, 188-6" рақамлари билан тўлдирилсин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда; 1989 йил, N 10-11, 72-модда; N 26-28, 441-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 39-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмунда бўлган 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. (миллий ёки ирқий душманлик ёки менсимаслик негизида жиноят содир этилиши".


2. 60-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"60-модда. Совет давлат ва ижтимоий тузумини зўрлик билан ағдаришга ёки ўзгартиришга, ёхуд ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси, бошқа иттифоқдош республикалар, автоном тузилмалар территориясининг бирлигини зўрлик билан бузишга қилинган даъватлар.

Совет давлат ёки ижтимоий тузумини зўрлик билан ағдаришга ёхуд ўзгартиришга ё бўлмаса СССР Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси, бошқа иттифоқдош ва автоном республикалар автоном областлар ва автоном округлар территориясининг бирлигини зўрлик билан бузишга ошкора қилинган даъватлар, шунингдек ушбу мақсадда мана шундай мазмундаги материалларни тарқатганлик, -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан ёки ўн минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади.

Такрор ёки бир гуруҳ уюшган шахслар томонидан содир этилган ҳудди шундай хатти-ҳаракатлар, -

етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан ёки йигирма минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўзда тутилган ва чет эл ташкилотларининг ёки улар вакилларининг топшириғига биноан қилинган ҳаракатлар, -

мол-мулки мусодара қилиниб ёки қилинмай, ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади".


3. Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 191-7-модда билан тўлдирилсин.


"191-7-модда. Фавқулодда ҳолат шароитида тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш


Фавқулодда ҳолат шароитида тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг ишига тўсқинлик қилиш, -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш, ёхуд ўн минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 май Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 3-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 108-модда "191-7" рақамларидан сўнг "191-8" рақамлари билан тўлдирилсин.


2. 117-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117-1-модда. Сўроқ пайтида тасвир ва овоз ёзгичларни қўллаш

Айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ёки жабрланувчи сўроқ қилинаётган пайтда терговчининг қарорига кўра тасвир ва овоз ёзгич қўлланиши мумкин.

Тасвир ва овоз ёзгич айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ёки жабрланувчининг илтимоси билан ҳам қўлланиши мумкин.

Терговчи тасвир ва овоз ёзгич тўғрисида қарор қабул қилади ва сўроқ бошланишидан аввал сўроқ қилинаётган шахсга бу тўғрида маълум қилади.

Тасвир ва товуш ёзгич ушбу Кодекс 117-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни ва бутун сўроқ давомини акс эттириши керак. Сўроқнинг бир қисмини тасвирга тушириш ва овозини ёзишга, шунингдек худди шу сўроқ давомида берилган кўрсатмаларни тасвир ва овоз ёзгич махсус такрорлашга йўл қўйилмайди.

Сўроқ тугагач, ёзиб олинган тасвир ва овоз сўроқ қиланаётган шахсга тўлалигича қўйиб берилади. Сўроқ қилинаётган шахснинг ёзиб олинган тасвир ва овозга қўшимча тарзда берган кўрсатмалари ҳам тасвир ва овоз ёзгичга киритади. Тасвир ва овозни ёзиб олиш сўроқ қилинаётган шахснинг улар тўғри эканлигини тасдиқловчи баёноти билан тугайди.

Сўроқ давомида тасвир ва овоз ёзгични қўллаб олинган кўрсатмалар ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ сўроқ протоколига киритилади. Сўрок протоколида шунингдек қуйидагилар бўлиши керак: тасвир ва овоз ёзгич қўлланганлиги ва сўроқ қилинаётган шахс бундан воқиф қилинганлиги тўғрисидаги қайд; тасвир ва овоз ёзишнинг техник воситалари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумот; сўроқ қилинаётган шахснинг тасвир ва овоз ёзгичнинг қўлланишига оид аризаси; ёзиб олинган тасвир ва овоз сўроқ қилинаётган шахсга ва терговчининг протокол, ёзиб олинган тасвир ва овознинг тўғрилигини тасдиқлаши. Тасвир ва овоз ёзувлари иш билан бирга сақланади ва дастлабки тергов тугагач муҳрланади.

Бошқа тергов ишлари амалга оширилаётганида кўрсатмалар ёзиб олинган тасвир ва овозлар қайта қўйилганда терговчи тегишли тергов ишларининг протоколида буни қайд этиши шарт".


3. 139-модданинг бешинчи қисми "кўрсатувлар ёзиб олинган" деган сўзлардан сўнг "тасвир ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 240-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундан ташқари процесснинг иштирокчиси бўлмаган шахсларга суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган тартибда ва миқдорда маъмурий жазо берилиши мумкин".


5. 241-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"протокол тўлиқ бўлишини таъминлаш учун стенограмма юритилиши мумкин. Стенографик ёзув ишга илова қилинмайди. Судда ишни кўриш чоғида сўроқ пайтида ёзиб олинган тасвир ва овоздан фойдаланиш мумкин.

Бундай қилинган тақдирда ёзиб олинган тасвир ва овоз суд мажлисининг протоколига илова қилиниб, тасвир ва овоз ёзгич қўллангани протоколда қайд этилади".


6. 262-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судда судланувчининг суриштирув ёки дастлабки тергов чоғида берган кўрсатмаларини ўқиб эшиттириш, шунингдек сўроқ қилиш протоколига илова қилинган кўрсатмалари ёзиб олинган тасвир ва овозни қайта қўйиб кўришга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли сўроқ протоколида ёки суд мажлиси протоколидаги кўрсатмаларни олдиндан ўқиб эшиттирмай туриб уларнинг ёзиб олинган тасвири ва овози қайта қўйилиши мумкин эмас. Суд мажлисининг протоколида ёзиб олинган тасвир ва овоз қайта қўйилгани қайд этилади".


7. 266-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судда гувоҳнинг суриштирув ёки дастлабки тергов чоғида берган кўрсатмаларини ўқиб эшиттириш, шунингдек сўроқ қилиш протоколига илова қилинган кўрсатмалари ёзиб олинган тасвир ва овозини қайта қўйиб кўришга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли сўроқ протоколида ёки суд мажлиси протоколидаги кўрсатмаларни олдиндан ўқиб эшиттирмай туриб, уларнинг ёзиб олинган тасвири ва овози қайта қўйилиши мумкин эмас. Суд мажлисининг протоколида ёзиб олинган тасвир ва овоз қайта қўйилгани қайд этилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.


















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск