Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасининг 20.06.1990 й. 97-XII-сон "Ер тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.06.1990 й.

N 97-XII



ЕР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССРнинг Ер тўғрисидаги Қонуни ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, тупроқнинг унумдорлигини тиклаш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш учун, хўжалик юритишнинг ҳамма шаклларини тенг ҳуқуқлар асосида ривожлантириш учун шароитлар яратиш мақсадида ер муносабатларини тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон

АССРнинг ер тўғрисидаги қонунлари

Ўзбекистон ССРда ва Қорақалпоғистон АССРда ер муносабатлари ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикаларнинг ер тўғрисидаги қонун Асосларига мувофиқ чиқариладиган ССР Иттифоқининг қонунлари билан, ушбу Қонун билан ҳамда Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг ер тўғрисидаги бошқа қонунлари билан тартибга солинади.

Тоғ, ўрмон ва сув билан боғлиқ муносабатлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, шунингдек атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни асрашга оид муносабатлар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг махсус қонунлари билан тартибга солинади.



2-модда. Ер - Ўзбекистон ССР мулки

Ер Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР ҳудудида яшайдиган халқларнинг бойлиги бўлиб, у Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР мулкидир.

Ерга мулкчилик ҳуқуқини Ўзбекистон ССР Олий Совети ва Қорақалпоғистон АССР Олий Совети амалга оширади, улар ушбу Қонунга мувофиқ ер муносабатларини тартибга солишга доир баъзи масалаларда хуқуқларни ҳалқ депутатлари маҳаллий Советларига берадилар.

Ўзбекистон ССР фуқаролари ер участкаси олиш ҳуқуқига эгадирлар, уни бериш шартлари ва тартиби ушбу Қонун билан ҳамда Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



3-модда. Ерларнинг таркиби

Ўзбекистон ССРнинг барча ерлари қайси мақсадда фойдаланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади:

1) қишлоқ хўжалик ерлари;

2) аҳоли пунктларининг ерлари (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари);

3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа ерлар;

4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарих-маданият мақсадларига мўлжалланган ерлар;

5) ўрмон фонди ерлари;

6) сув фонди ерлари;

7) заҳира ерлар.

Камсонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган ҳамда хўжалик юритадиган жойларда Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан мазкур тоифадаги ерлардан фойдаланишнинг алоҳида тартиби ўрнатилиши мумкин.



4-модда. Халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ер

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги

ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари қишлоқ Советларининг ихтиёрида бўлади:

1) уларнинг ихтиёрига берилган заҳира ерларни тасарруф қилиш;

2) қишлоқ аҳоли пунктлари доирасида бўлиб, колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналарининг, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигида бўлмаган ерларни, ер участкасининг катталигидан қатъи назар, бериш ва уларни олиб қўйиш;

3) томорқа ер эгалиги конкрет миқдорларининг нормаларини тасдиқлаш;

4) эгалик қилиш ҳуқуқини, фойдаланиш ҳуқуқини ва ерларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;

5) шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, тураржой қуриш ва ободонлаштириш, шунингдек пичан ўриш ва мол боқиш учун фуқароларга бериб қўйилган ер учун ҳақ олиш;

6) ушбу модданинг 2-бандида белгилаб қўйилган ҳолларда ер берилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш;

7) қишлоқ ҳудудидаги барча ерлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш.



5-модда. Халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколати

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари ихтиёрида бўлади:

1) ер участкасининг катта-кичиклигидан қатъий назар, шаҳар (посёлка) доирасидаги ерларни бериш ва олиб қўйиш, колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ерлари бундан мустаснодир;

2) ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, ердан фойдаланиш ҳуқуқини ва ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш;

3) шаҳар (посёлка) доирасида фуқароларга, корхоналарга, муассасалар ва ташкилотларга бериб қўйилган ер учун солиқ солиш, шунингдек ижара ҳақини ундириб олиш;

4) ушбу модданинг 1-бандида белгилаб қуйилган холларда ер берилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш;

5) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш.



6-модда. Халқ депутатлари район Советларининг ер

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги

ваколати

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари район Советлари ихтиёрида бўлади:

1) фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш, шунингдек ер участкасининг катта ёки кичиклигидан қатъи назар заҳира ерлардан; тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари барча қишлоқ хўжалик ерларидан, биринчи гуруҳга кирувчи ўрмонлар билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларидан; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлардан; сув фонди ерларидан - битта ер эгасига ва ердан фойдаланувчига 10 гектаргача ер бериш;

2) халқ депутатлари қишлоқ, посёлка ва шаҳар Советларининг ҳуқуқ доирасига кирувчи ҳоллардан ташқари ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб қўйиш, бундай тўхтатиб қўйиш ушбу Қонуннинг 14-моддасида белгиланган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш сабаблари белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин амалга оширилади;

3) ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, ердан фойдаланиш ҳуқуқини ва ерни ижарага олиш шартномаларини рўйхатга олиш, колхоз аъзолари умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ колхозларни тугатиш, қайта ташкил этиш ва ташкил этиш;

4) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;

5) ер тузиш ишларини ташкил этиш;

6) фуқароларга жамоат боғдорчилиги ва узумчилиги, дала ҳовлилар қурилиши учун, давлат, кооператив, жамоат корхоналарига, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек диний ташкилотларга бериб қўйилган ер учун ер солиғи ва ижара ҳақи ундириш;

7) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш.



7-модда. Халқ депутатлари область Советининг Ер

муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги

ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар халқ депутатлари область Советларининг ихтиёрида бўлади:

1) қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун колхозлар, совхозлар ва бошқа корхоналарга, муассасалар ва ташкилотларга, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ушбу модданинг 2-бандида белгилаб қўйилган миқдорда эгалик қилиш учун фойдаланиш учун ва ижарага ер бериш;

2) катта-кичиклигидан қатьи назар барча ерлардан ер олиб қўйиш, алоҳида қимматли серҳосил ерлар, алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ёки тарихий-маданий объектлар эгаллаб турган ерлар, шаҳар атрофи ва яшил зоналар ерлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонлари, биринчи даражали ўрмонлар, ССР Иттифоқининг тегишли ҳокимият ва бошқарув органлари билан келишилган ҳолда Иттифоққа буйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар эгалик қилиб турган ёки фойдаланаётган ерлар бундан мустаснодир;

3) ер-кадастр ҳужжатларини юритишни ташкил этиш;

4) ер тузиш ишларини ташкил этиш;

5) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этиш.



8-модда. Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида

Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ихтиёрида бўлади:

1) Қорақалпоғистон АССР ҳудудидаги ерларни халқ депутатлари овул, посёлка, район, шаҳар Советлари билан, шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда умумиттифоқ, республикалараро ва республика мақсадларини кўзлаб тасарруф этиш;

2) Қорақалпоғистон АССРнинг ер тўғрисидаги қонунларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

3) Қорақалпоғистон АССР ҳудудидаги халқ депутатлари овул, посёлка, район ва шаҳар Советларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларини чегаралаб қўйиш;

4) ер учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда унинг энг кўп ва энг оз миқдорларини, шунингдек ер учун ҳақ ундириш соҳасидаги имтиёзларни белгилаб қўйиш;

5) ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг унумдорлигини ошириш, ер ресурсларини табиатни қўриқлаш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан комплекс тарзда муҳофаза қилиш юзасидан Қорақалпоғистон АССР программаларини халқ депутатлари маҳаллий Советлари билан биргаликда ишлаб чиқиш ва бажариш;

6) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этишни ташкил қилиш;

7) ер тузишни ҳамда Давлат ер кадастрини юритишни ташкил этиш.



9-модда. Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида

Ўзбекистон ССР Олий Советининг ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида куйидагилар Ўзбекистон ССР Олий Советининг ихтиёрида бўлади:

1) Ўзбекистон ССР ҳудудидаги ерларни халқ депутатлари қишлоқ, посёлка, район, шаҳар ва область Советлари билан, Қорақалпоғистон АССР Олий Совети билан, шунингдек ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда умумиттифоқ, республикалараро ва республика мақсадларида тасарруф этиш;

2) Ўзбекистон ССРнинг ер тўғрисидаги қонунларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

3) камсонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган ва хўжалик юритадиган жойларда Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ҳамда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Советлари билан келишилган ҳолда алоҳида ҳуқуқий режимли ерларнинг чегараларини белгилаб қўйиш;

4) ер учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда унинг энг кўп ва энг оз миқдорларини, шунингдек ер учун ҳақ ундириш соҳасидаги имтиёзларни белгалаб қўйиш;

5) ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг унумдорлигини ошириш, ер ресурсларини табиатни қўриқлаш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан комплекс тарзда. муҳофаза қилиш юзасидан Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари маҳаллий Советлари билан биргаликда республика программаларини ишлаб чиқиш ва бажариш;

6) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назорат этишни ташкил қилиш;

7) ер тузишни ҳамда Давлат ер кадастрини юритишни ташкил этиш.

ССР Иттифоқининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколати ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикаларнинг ер тўғрисидаги қонун Асослари билан белгаланади.



10-модда. Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш

Ер қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш учун колхозларга, совхозларга, бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналарига, муассасалар ва ташкилотларга, диний ташкилотларга доимий эгалик қилиш мақсадида берилади.

Доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун ер:

- Ўзбекистон ССР фуқароларига;

- саноат, транспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига;

- мудофаа эҳтиёжлари учун;

- диний. ташкилотларга;

- қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ҳамда совет ва ажнабий ҳуқуқий шахслар иштирокидаги ташкилотларга берилади.

ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида кўзда тутилган ҳолларда ер фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади.

Ердан вақтинча фойдаланиш қисқа муддатли  уч йилгача ва узоқ муддатли - уч йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари талаб қилган ҳолларда бу муддатлар тегишли суратда қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини ана шу участкаларни берган идоралар узайтиради.

Яйлов чорвачилиги учун ер участкалари колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига, муассасалар ҳамда ташкилотларга 25 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Иморат ва иншоотга мулкчилик ҳуқуқи ўтган тақдирда ана шу объектлар билан биргаликда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартлар асосида ўтади.

Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжати билан тасдиқланади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат ҳужжати билан тасдиқланади.

Давлат ҳужжатларининг шакли, уларни рўйхатга олиш ва бериш тартиби Ўзбекистон ССР қонунларида белгиланади.



11-модда. Ер ижараси

Ерни қуйидаги идоралар шартнома асосида узоқ муддатга, қоида тариқасида камида 5 йилга ижарага;

Ўзбекистон ССР фуқароларига - халқ депутатлари посёлка, район ва шаҳар Советлари беради;

муайян маъмурий райондаги колхозларга, совхозларга ҳамда бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - халқ депутатлари район Советлари, бошқа районлардаги ана шу ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга эса - халқ депутатлари область Советлари берадилар, Қорақалпоғистон АССР ҳудудида - Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланадиган тартибда берилади;

қўшма корхоналарга, халқаро бирлашмаларга ҳамда совет ва ажнабий ҳуқуқий шахслари иштирокидаги ташкилотларга, шунингдек чет давлатларга, халқаро ташкилотларга, ажнабий юридик шахслар ва фуқароларга - Ўзбекистон ССР Олий Совети беради.

Колхозлар ва совхозлар, бошқа давлат ва кооператив қишлоқ хўжалиги корхоналари ерни ички хўжалик ижараси тартибида айрим ходимларга ва ижарачи жамоаларга бириктириб қўйишлари мумкин.

Ижара шартлари томонларнинг келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамланади. Ижарачи ерни ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилаш учун устун ҳуқуққа эгадир.

Ер ижараси ҳақини тўлаш ва ижарани бекор қилиш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



12-модда. Ер бериш

Белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкаларигагина эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш мумкин.

Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон ССР Олий Совети, Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари махаллий Советларининг қарорлари асосида ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда амалга оширилади.

Эгаликдаги ёки фойдаланишдаги ер участкасини бошқа шахсларга бериш фақат шу участка белгаланган тартибда олиб қўйилганидан кейингина амалга оширилади.

Саноат корхоналари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр узатиш линиялари, бош қувур йўллари қуриш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд сифати ёмон бўлган қишлоқ хўжалик ерлари берилади. Мазкур мақсадлар учун ўрмон фондига қарашли ерлардан ер участкалари асосан ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бутазорлар ва қиммати кам ўсимликлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан берилади.

ССР Иттифоқи ҳокимият ва бошқарув идораларининг, СССР Қуролли Кучлари, чегара қўшинлари, ички қўшинлар ва темир йўл қўшинлари фаолиятини таъминлаш учун, шунингдек умумиттифоқ мулки жумласига киритиладиган бошқа корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш учун Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер участкалари ССР Иттифоқи билан Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР ўртасидаги келишувга мувофиқ берилади.

Тегишли ер тузувчи ташкилотлар берилган ер участкасининг чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилагунларича ва ерга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунча ана шу участкага эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш тақиқланади.

Ерларни бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон ССР ҳамда Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгаланади.



13-модда. Ерга эгалик қилиш ҳуқуқини ва ундан

фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш

Халқ депутатлари тегишли Советлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳолатларда барча ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўяди:

1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;

3) корхона, муассаса, ташкилотнинг фаолияти тўхтаганда;

4) шартнома шартлари бузилганлиги сабабли ерни ижарага бериш шартномаси бекор қилинганда;

5) ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

6) хизматда фойдаланиш учун ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнат муносабатлари тўхтатилганда;

7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаган тақдирда, бу нарса қишлоқ хўжалиги. мақсадларида аталган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланади;

8) ер участкасидан тупроқ ҳосилдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив булғанишига, экология вазияти ёмонлашувига олиб борадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

9) Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгиланган муддатлар мобайнида ер солиғи, шунингдек ижара шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи узлуксиз тўланмаганида;

10) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил давомида ва ноқишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;

11) ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳолатларда ер олиб қўйилганида.

Қорақалпоғистон АССР қонунларида ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, ердан фойдаланиш ва ерни ижарага олиш ҳуқуқини тўхтатишнинг бошқа ҳолатлари ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Ушбу модданинг 5, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатларда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.

Ерга эгалик қилиш ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади,



14-модда. Ернинг давлат ёки жамоат

эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши

Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг - колхоз, совхоз, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг, шунингдек фуқароларнинг розилиги бўлган тақдирда ёки ердан фойдаланувчи билан саноат, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти билан келишилган ҳолда халқ депутатлари Советларининг ўзларига бериб қўйилган ваколатларига мувофиқ чиқарган қарорига кўра олиб қўйилади.

Ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи рози бўлмаган тақдирда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин.

Ўзбекистон ССР Олий Совети ва Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ерга мулкчилик ҳуқуқини амалга оширувчилар сифатида ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг розилигисиз ерларни олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилишлари мумкин.

Қорақалпоғистон АССР ёки муайян область учун кадастр баҳоси даражасига мувофиқ белгиланадиган алоҳида қимматбаҳо серҳосил ерларнинг, шунингдек алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ва тарих-маданият объектлари банд қилиб турган ерларнинг ноқишлоқ хўжалик эхтиёжлари учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда, фақат Ўзбекистон ССР Олий Советининг ва Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг қарорига мувофиқ йўл қўйилади. Бундай ерларнинг турлари ва рўйхати Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида бслгилаб қўйилади.

Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар лойиҳалаш ишлари бошлангунча объект қуриладиган жойни, участканинг тахминий майдони ва уни ажратиш шартларини ер эгалари ва бу ердан фойдаланувчилар, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Советлари билан территорияни комплекс ривожлантиришни таъминлашни эътиборга олиб, олдиндан келишиб олишлари шарт.

Олдиндан келишиб олмасдан туриб, лойиҳа ишларини пул билан таъминлашга йўл қўйилмайди.

Ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда объскт қуриладиган жойни олдиндан келишиб олиш, шунингдек ер ажратиб беришни расмийлаштириш Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



15-модда. Ер участкаларидан қидирув

ишлари учун фойдаланиш

Геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар. ва ташкилотлар бу ишларни ҳамма ерларда ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Суғориладиган ҳайдов ерларида, боғларда, узумзорлар, тутзорлар, мевазорларда, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, биринчи гуруҳ ўрмонлари билан қопланган ерларда, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекрацион ва тарих-маданият объектлари бўлган ерларда қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани тегишли суратда Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ёки халқ депутатлари область Советлари, бошқа ерларда эса халқ депутатлари район ёки, шаҳар Советлари узоғи билан бир йилга берадилар.

Қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш давомида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга ўз ҳисобларидан келтиришга ва ер эгаларига ҳамда ердан фойдаланувчиларга топширишга, ерлар, экинлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, сув ва газ қувурлари, канализация, мелиорация системалари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш учун чоралар кўришга, шунингдек ерларни вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер эгаларига келтирилган зарарни, шу жумладан қўлга кирмай қолган фойдани ҳам тўлашга мажбурдирлар.



16-модда. Ер солиғи ва ер учун ижара ҳақи

Ўзбекистон ССРда ерга эгалик қилиш ва срдан фойдаланиш учун ҳақ тўланади. Ер учун ҳақ ҳар йили ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади.

Халқ депутатлари Советлари ерни ижарага берган ҳолларда ер учун ҳақ томонларнинг келишувига мувофиқ миқдори белгиланган ижара ҳақи шаклида олинади.

Ўрмон фонди ерлари учун ҳақ ўрмонлардан фойдаланиш ҳақи таркибида ундириб олинади.

Ижарачи ижара ҳақи тўлайди, унинг миқдори томонларнинг келишувига биноан белгиланади.

Ер солиғи тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:

1) қўриқхоналар, миллий ва дендрология (ўрмон) парклар, ботаника боғлари, заказниклар, тарих ва маданият ёдгорликлари;

2) бузилган ёки қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни эгаликка ёки фойдаланишга олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, коллективлар ва фуқаролар ўн йил мобайнида;

3) қишлоқ хўжалик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг тажриба далалари, мол ҳайдаб бориладиган йўллар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, гидрометереология станцияси ва постлари - бу ташкилотларга ёрдамчи қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориш учун бериб қўйилган ерлардан ташқари;

4) камсонли халқлар ва этник гурухлар истиқомат қиладиган ва хўжалик фаолияти билан машғул бўлган жойлардаги анъанавий касблар билан шуғулланувчи корхоналар;

5) сув манбалари, каналлар ва коллекторлардан фойдаланувчи сув хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;

6) Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда байналмилал бурчини бажарган шахслар, I ва II гуруҳ меҳнат ногиронлари, I ва II гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар ва ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган ишлаб турган ногиронлар, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар, болалигидан ногиронлар;

7) бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, фуқаролар Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгаланган ҳолларда.

Ер учун тўловлар халқ депутатлари тегишли қишлоқ, район, шаҳар Советларининг бюджетларига тушади. Тўловларнинг бир қисми республика (автоном республика) тадбирларини амалга ошириш учун Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР бюджетларида марказлаштирилади.

Ер учун тўловлар биринчи навбатда ерларни муҳофаза қилишга, уларнинг сифатини оширишга, ер эгаларини ва ердан фойдаданувчиларни, шу жумладан ижарачиларни ана шу тадбирларни амалга оширганлик учун моддий рағбатлантиришга, шунингдек ер тузиш ишларига ва ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга сарфланади.

Солиқ солиш тартиби ва миқдори, умумий суммадаги тўловларнинг марказлаштириладиган улуши, ер учун ҳақ ундириб олишдаги имтиёзлар Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



II. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛУВЧИЛАР ВА ЕРДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА БУРЧЛАРИ

17-модда. Ерга эгалик қилувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари

Ер эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

1) ерда мустақил хўжалик юритиш;

2) етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни сотишдан олинган даромадга эгалик қилиш;

3) ер участкасида мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонлар, кўллар, суғориш ва коллектор-зовур тармоғидан белгиланган тартибда хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

4) уй-жойлар, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотлар барпо этиш;

5) қишлоқ хўжалик экинзорларига, дарахт ва буталарга эгалик қилиш;

6) ер олиб қўйилган ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилган тақдирда ернинг унумдорлигини оширишга сарфланган харажатларни тўла ундириб олиш;

7) Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинча фойдаланиш учун бериш;

8) қишлоқ хўжалик экинларини, дарахт ва буталарни суғориш учун ҳамда бошқа мақсадлар учун лимитларга мувофиқ ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг сув тўғрисидаги қонунларида белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.

Ер эгалари қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

1) ердан кўзланган мақсадларда самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудида экология вазияти ёмонлашишига йўл қўймаслик;

2) ушбу Қонунда кўзда тутилган ерларни муҳофаза қилишга оид туркум тадбирларни аиалта ошириш;

3) ер солиғини ўз вақтида тўлаб туриш;

4) ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.



18-модда. Ердан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқлари ва бурчлари

Ердан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

1) ерни бериш шартларига мувофиқ ундан фойдаланиш;

2) ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонлар, сув объектларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

3) ер берган халқ депутатлари Советининг розилиги билан уй-жой, ишлаб чиқариш иморатлари, маданий-маиший бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш;

4) ердан фойдаланиш тўхтатилган тақдирда ерни яхшилаш учун ўз ҳисобидан сарфланган маблағни ундириш;

5) қишлоқ хўжалик экинзорлари, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни сотишдан келган даромадга эгалик қилиш;

6) Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда ер участкасини ёки унинг бир қисмини вақтинча фойдаланиш учун бериш;

7) қишлоқ хўжалик экинларини, дарахтларни суғориш учун ҳамда бошқа мақсадлар учун лимитларга мувофиқ ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг сув тўғрисидаги. қонунларида белгиланган тартибда суғориш манбаларидан ва каналлардан сув олиш.

Ердан фойдаланувчилар қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

1) ердан уни бериш чоғида белгилаб қуйилган мақсадлар ва шартларга мувофиқ фойдаланишни таъминлаш;

2) ўзига берилган ердан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологиясини қўллаш, ўз хўжалих фаолияти натижасида ҳудудда экология вазияти ёмонлашувига йўл қўймаслик;

3) ушбу Қонунда кўзда тутилган ерларни муҳофаза қилишга оид туркум тадбирларни амалга ошириш;

4) ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш;

5) ер эгаларининг, ердан фойдаланувчи бошқа кишиларнинг, шу жумладан ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик;

6) фойдали қазилма конларини кавлаш учун, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни эҳтиёж қолмаганидан кейин қишлоқ хўжалиги, ўрмон ёки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса - белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга келтириш;

7) фойдали қазилма конларини кавлаш чоғида, шунингдек бошқа ишларни амалга ошириш пайтида узларига фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан ташқарида қишлоқ хўжалик зкинзорлари, ўрмонлар ва бошқа ерларгл салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини назарда тутиш ва амалга ошириш.

Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларига мувофиқ ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар бошқа ҳуқуқ ва бурчларга кам эга бўлишлари мумкин.

Давлат, хўжалик ва бошқа идоралар ҳамда ташкилотларнинг ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар фаолиятига аралашиши тақиқланади, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларини бузган ҳоллар бундан мустаснодир.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида кўзда тутилган тартибда тикланиши керак.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг хуқуқлари фақат ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида кўзда тутилган ҳоллардагана табиатни ҳамда инженерлик коммуникацияларини муҳофаза қилиш ва бошқа ер эгаларининг ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан ижарачиларнинг манфаатларини, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлигини кўзлабгина чекланиши мумкин,

Ер эгаларининг ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш орқали етказилган зарар тўла ҳажмда қопланиши керак.

Зарарни қоплаш тўғрисидаги низоларни агар томонларнинг бири фуқаро, колхоз ёки бошқа кооператив корхона ва жамоат корхонаси, муассаса ва ташкилот бўлса - суд кўриб чиқади, давлат корхоналари, муассасалар ва ташкилотлар ўртасидаги низоларни эса давлат ҳакамлиги идоралари кўриб чиқади.



19-модда. Ерга эгалик қилиш кафолатлари

Ўзбекистон ССР фуқароларига берилган ер участкалари уларнинг хоҳишига кўра халқ депутатлари район ва шаҳар Совети томонидан аввалги ери билан айнан бир хил бўлган ер участкаси ажратилгач, ер участкаси олаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар янги жойда олиб қўйилаётганининг ўрнига уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарларни тўла ҳажмда тўлаганидан кейин давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун қайтариб олиниши мумкин.

Колхозлар, совхозлар, қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув хўжаликларининг, бошқа давлат, кооператив, жамоат қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ерлари уларнинг хоҳишига кўра олиб қўйилаётган иморатлар ўрнига уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар қуриб берилганидан кейин ҳамда ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарлар тўла ҳажмда тўланганидан кейин давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун қайтариб олиниши мумкин.



III. ЎЗБЕКИСТОН ССР ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЕРГА

ЭГАЛИК ҚИЛИШИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШИ

20-модда. Ўзбекистон ССР фуқароларининг ерга эгалик қилиши

Ўзбекистон ССР фуқаролари:

шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун;

якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун;

коллектив боғдорчилик ва узумчилик учун;

уй-жойларни меросга олган ёки сотиб олган ҳолларда;

анъанавий халқ ҳунармандчилиги учун умрбод мерос қилиб қолдириладиган тарзда эгалик қилиш учун ер участкасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида бошқа мақсадларда эгалик қилиш учун ҳам ер участкалари бериш кўзда тутилиши мумкин.

Уйни, чорбоғни мерос тарзида олган ёки сотиб олган фуқарога ана шу иморатларга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда ушбу бинолар турган бутун ер участкасига эгалик ҳуқуқи ҳам ўтади.



21-модда. Фуқароларга шахсий ёрдамчи

хўжалик юритиш учун ер бериш

Ҳар бир колхоз хонадонига, совхозлар ва бошқа давлат, жамоат ва кооператив қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ишчи ва хизматчиларининг оилаларига, шунингдек қишлоқ жойларида яшовчи ўқитувчилар, врачлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун суғориладиган ерларда 0,25 гектаргача ва суғорилмайдиган ерларда 0,50 гектаргача томорқа ери берилади, бинолар ва ҳовлилар эгаллаган майдон ҳам шу жумлага киради.

Шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ майдони ер ресурсларининг мавжудлигига қараб ва фуқароларнинг оилалари ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда колхозда колхоз аъзоларининг умумий йиғилиши ёки вакиллар йиғилиши томонидан, совхозда ва бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида ва ташкилотида меҳнат коллективларн кенгаши ҳамда маъмурият томонидан белгиланади, уларнинг қарори халқ депутатлари қишлоқ Совети томонидан тасдиқланади.

Фуқароларга шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун ер бериш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



22-модда. Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш

ва уни ободонлаштириш учун ер участкалари бериш

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларида, шунингдек колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер эгалиги таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойларни ободонлаштириш учун умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгаланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади.



23-модда. Деҳқон хўжалигини юритаётган Ўзбекистон

ССР фуқароларининг ердан фойдаланиши

Асосан шахсий меҳнатига ва ўз оила аъзоларининг меҳнатига асосланган деҳқон хўжалигини юритиш истагини билдирган Ўзбекистон ССР фукароларига уларнинг истаги билан томорқа ер чекидан ташқари ижарага ер участкаси берилади.

Ер участкасига эга бўлмаган ёки шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун муайян колхозда, совхоздл ёки бошқа қишлоқ хўжалик корхонаси, муассасаси ва ташкилотида белгилаб қўйилганидан камроқ миқдорда ер участкасига эга бўлган фуқароларга жамоат ерларидан фойдаланиш учун белгилаб қўйилган нормалар доирасида якка тартибда қўшимча экинзорлар берилади.

Қишлоқ жойларда яшайдиган ва чорва моллари бўлган фуқароларга ер бор бўлса, вақтинча фойдаланиш учун пичан ўриш ва молини боқишга ер участкалари берилади.

Транспорт, ўрмон хўжалиги, ўрмон саноати, алоқа, сув, балиқчилик, овчилик хўжаликлари, шунингдек халқ хўжалиги бошқа тармоқларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўзлари эгалик қилаётган ёки фойдаланаётган ерлардан ўз ходимларининг айрим тоифаларига хизмат юзасидан ер ажратиб берадилар.

Фуқароларга фойдаланиш учун ер бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

24-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерлар ва уларнинг берилиши

Қишлоқ хўжалик эхтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадларга аталган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар деб ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қуйидагиларга берилади:

1) Ўзбекистон ССР фуқароларига - шахсий ёрдамчи қишлоқ хўжалигини, шахсий боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун;

2) Ўзбекистон ССР фуқароларининг кооперативларига (ширкатларига) - жамоа боғдорчилиги, узумчилик ва полизчилик учун;

3) Ўзбекистон ССР фуқароларига, колхозлар, совхозларга, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналарига, муассасалари ва ташкилотларига - товар қишлоқ хўжалигини юритиш учун;

4) илмий-тадқиқот, ўқув муассасалари ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасаларига, қишлоқдаги ишлаб чиқариш - техника билим юртларига ва умумий таълим мактабларига - тадқиқот, таълим мақсадлари, илғор тажрибани тарғиб қилиш мақсадида товар қишлоқ хўжалигини юритиш учун;

5) қишлоқ хўжалигига даҳлдор бўлмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек диний ташкилотларга - ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун.

ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида кўзда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун, шунингдек ўзга мақсадлар учун бошқа ташкилотларга ва шахсларга бериб қўйилиши мумкин.



25-модда. Суғориладиган ерлар

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар суғориладиган ерлар ҳисобланади.

Сув хўжалиги идоралари суғориладиган ери бўлган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни манбаларнинг сер-сувлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланган лимитлар бўйича ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг сув тўғрисидаги қонунларига мувофиқ белгиланадиган тартибда таъминлашлари шарт.

Суғориладиган ерлар алоҳида муҳофаза қилиниши лозим, уларнинг суғорилмайдиган ерларга ўтказилиши тупроқ-мелиоратив шароитларни ва ерларнинг сув билан таъминланганлигини, улардаги сув ресурслари ва лимитларнинг мавжудлигини эътиборга олиб, Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари область Советлари томонидаи қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги идоралари, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш идоралари билан келишиб амалга оширилади.



26-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан

фойдаланиш соҳасида ер эгаларининг вазифалари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган колхозлар, совхозлар, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фан ва илғор тажриба ютуқлари асосида. махаллий шароитларни эътиборга олиб:

1) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлардан оқилона фойдаланиш юзасидан аниқ тадбирларни кўзда тутишга;

2) зона шароити ва хўжаликнинг ихтисослашувига мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишларни деҳқончиликнинг энг самарали ва иқтисодий жихатдан оқилона тартибларини жорий этишга;

3) суғориладиган ерларни бутунлай қайта ишлашга, пичанзор ва яйловларга сув чиқариш ва уларнинг холатини яхшилашга;

4) хўжаликнинг суғориш ва коллектор-зовур тармоғини ҳамда улардаги иншоотларни техникавий жиҳатдан тузук ҳолатда сақлашга;

5) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини суғориладиган ерларнинг шўр босиши ва ботқоқланишига, ерларнинг ва сув манбаларининг булғаниши ва зарарланишига йўл қўймайдиган усулларда амалга оширишга;

6) қишлоқ хўжалик экинлари ва дов-дарахтларини парвариш қилишнинг сув тежаладиган технологиясини, суғоришнинг илғор усулларини жорий этишга;

7) ушбу Қонуннинг 53-моддасига биноан ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўришга мажбурдирлар.



27-модда. Колхозлар, совхозларнинг ва қишлоқ

хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларнинг ерга

эгалик қилиши

Колхозлар, совхозлар ва қишлоқ хужалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар, жамоат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун ерни доимий эгалик қилишга оладилар. Мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қўшимча ер участкаларини ижарага олишлари мумкин.

Колхозлар, совхозлар, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар агросаноат бирлашмалари, комбинатлари, агрофирмалар ва бошқа тузилмалар таркибига кирганида ҳам уларнинг ерга бўлган ҳуқуқи сақланиб қолади.

Колхозлар, совхозларга ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга бериб қўйилган ерлар жамоат фойдаланишидаги ерлардан ва фуқаролар эгалик қиладиган томорқа ерларидан иборат бўлади.



28-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни

колхозларга, совхозларга ва қишлоқ хўжалиги билан

шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар

ҳамда ташкилотларга бериб қўйиш тартиби

ва шартлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг қарорига ҳамда халқ депутатлари тегишли область Советининг қарорига мувофиқ ерларни ажратиш лойиҳаларига асосан ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда улардан ерларни олиб қўйиб, шунингдек юқори идоралар ўртасидаги келишувга биноан колхозларга, совхозларга ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналарига, муассасалари ва ташкилотларига, диний ташкилотларга бериб қўйилади.

Янги тузилаётган колхозлар, совхозлар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ерга доимий эгалигини расмийлаштириш ҳамда тугатилаётган ва қайта тузилаётганларининг (бўлинадиган ва қўшиб юбориладиган) ерга эгалик қилиш ҳуқуқларини тўхтатишни расмийлаштириш, уларни тузиш, тугатиш ёки қайта тузиш тўғрисида ваколатли идоралар томонидан қарорлар қабул қилинганидан кейин Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг ва халқ депутатлари тегишли область Советларининг қарорларига биноан амалга оширилади.

Колхозлар, совхозларга ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналарга, муассасалар ва ташкилотларга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни доимий эгалик қилиш учун бериб қўйиш хўжалик фаолияти учун қулай чегараларда амалга оширилади, колхозлар, совхозлар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг ерлари қуроқ бўлишига, ўзга ерларга суқилиб кирган бўлишига ва бошқа камчиликларга эга бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.

Колхозлар, совхозлар ҳамда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар эгалигидаги қуроқ ерларни, ўзга ерларга суқилиб кирган ерларни ва бошқа камчиликларни тугатиш уларнинг давлат ер тузиш лойиҳа ташкилотлари билан ўзаро келишувига биноан хўжаликлараро ер тузилиши тартибида ўтказилади.



29-модда. Хўжаликлараро корхона ва

ташкилотларга ер берилиши

Колхозлараро, давлат-колхоз ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги бошқа давлат-кооператив корхоналари ва ташкилотларига (колхозлараро бўрдоқичилик хўжаликларига, паррандачилик фермалари ва шу кабиларга) бирлашма қатнашчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари колхоз аъзоларн умумий йиғилишининг ёки вакиллар йиғилишининг, шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар меҳнат жамоаси кенгаши ва маъмуриятининг қарорига биноан ушбу Қонуннинг 28-моддасида белгиланган тартибда берилали.



30-модда. Кооперативларга ер бериш

Колхозлар, совхозлар ҳамда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг (илмий-тадқиқот, ўқув, ёрдамчи қишлоқ хўжаликларидан ташқари) бўлинмалари негизида тузиладиган ҳамда Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг қарорига ва халқ депутатлари тегишли область Советларининг қарорларига биноан улардан чиқадиган кооперативларга ўзлари илгари ишлаб келган ер участкалари хўжалик юритишнинг тенг шароитлари яратилиши зарурлигини эътиборга олиб берилади. Бу ер участкалари мазкур корхоналарнинг ерлари таркибидан олиб қўйилади. Ер участкаларини бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон ССР ҳамда Қорақалпоғистон АССРнинг қонунлари билан белгиланади.



31-модда. Жамоат боғдорчилиги, узумчилиги ва

полизчилигини юритиш учун фуқароларга

ер бериш

Меҳнаткашларнинг дам олиши учун шароит яратиш, уларнинг сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшаб турган ҳамда томорқа участкаси ва полизига эга бўлмаган ёшлар ва фуқароларни меҳнатга жалб этиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосига биноан боғдорчилик ва узумчилик учун умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик қилишга ва полизчилик учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси бериб қўйилади.

Боғдорчилик ва узумчилик учун ер участкалари шаҳарларнинг кўкаламзор зонаси ташқарисида ёки бошқа аҳоли пунктлари чегарасидан ташқари аҳоли пунктлари территориясининг кенгайиш истиқболларини эътиборга олиб сув ресурслари ва улардан лимитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда захира ерлардан ва ўрмон фондининг дарахтзорга айлантириш мўлжалланмаган ерларидан ажратиб берилади. Заҳира ерлар ҳамда боғдорчилик ва узумчилик учун яроқли ўрмон фонди бўлмаган тақдирда колхозлар, совхозлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ёрдамчи хўжалиги ерларининг қишлоқ хўжалигига яроқли бўлмаган ерлари истисно тариқасида берилиши мумкин.

Сув ресурслари ҳамда уларга лимит ажратиш имкониятлари бўлган тақдирда аҳоли пунктлари ерларидан, яқин йиллар ичида бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланмаган захира ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан полизчилик учун вақтинча фойдаланиб туришга ер участкалари берилади. Полизчилик учун ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг вақтинча фойдаланилмаётган ерлари, бундай ерлар бўлмаган тақдирда эса - колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг кам хосил ерлари берилиши мумкин.

Полизчилик учун берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка ва полиз экинлари етиштиришда фойдаланилади. Улардан уй-жой бинолари ва бошқа катта иншоотлар қуриш учун фойдаланиш тақиқланади. Бу участкаларда жамоа фойдаланадиган вақтинчалик иморатлар ва иншоотларпи қуришга ер участкаларини ажратган идора рухсат бериши мумкин:

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун бериладиган ер участкаларининг ҳажми боғдорчилик-узумчилик ширкатининг аъзоси бўлган ҳар бир кишига 0,06 гектаргача ва полизчилик ширкатининг аъзоси бўлган ҳар бир кишига 0,08 гектаргача ҳисобдан белгиланиб, кўчалар очиш, жамоат иморатлари ва иншоотлари қуриш зарурлиги ҳисобга олинади.

Коллектив боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер бериш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



32-модда. Ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш

Саноат, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, шунингдек диний ташкилотларга ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишчилари ва хизматчиларини қишлоқ хўжалик маҳсулотларп билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, ошхоналар, болалар муассасалари, мактаблар, касалхоналар, кексалар ва ногиронлар уйларини, санаторийлар, дам олиш уйлари ва ҳоказоларни таъминлаш мақсадида фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерлар, Ўзбекистон ССР ва Қорпқалпоғистон АССР конунларида кўзда тутилган ҳолларда эса бошқа қишлоқ хўжалик ерлари ҳам ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин.



V. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ (ШАҲАРЛАР, ШАҲАР

ПОСЁЛКАЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИ)НИНГ ЕРЛАРИ

33-модда. Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ерларинииг таркиби

Шаҳар ва посёлка доирасидаги барча ерлар шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ерларига киради. Бу ерлар таркибига қуйидагилар киради:

1) шаҳар қурилиши ерлари;

2) умумий фойдаланиладигаи ерлар;

3) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерлар;

4) шаҳардаги дарахтзорлар эгаллаб турган ерлар;

5) темир йўл, сув, ҳаво, қувур транспорти, кон саноати ерлари ва бошқа ерлар.

Шаҳар ва шаҳар посёлкаси доираси Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари область Советларининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми томонидан белгиланади ва ўзгартирилади.

Шаҳар (посёлка) доирасидаги ҳамма ерлар халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Советларининг ихтиёридадир.



34-модда. Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларида ер

участкаларини бериш ва олиб қўйиш тартиби

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларида ер участкалари халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг қарорларига асосан берилади. Бу қарорларда планлаштириш ва қурилиш олиб боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ ерларга эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун ва ижарага бериш шартлари белгиланади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктириб қўйилган ерлардан халқ депутатлари шаҳар (посёлка) Советининг қарорига мувофиқ бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хужалик ва ўзга мақсадларда вақтинча фойдаланиш учун ер участкалари беришлари мумкин.

Шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида ер участкалари халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советининг қарори асосида олиб қўйилади.

Шаҳарларда, шаҳар посёлкаларида колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланаётган ва бошқа ерларнинг олиб қўйилиши ушбу Қонуннинг 14-моддасида белгиланган тартибда халқ депутатлари тегишли посёлка, район, область ва Тошкент шаҳар Советларининг қарорлари билан, Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг қарори билан тасдиқланади.

Фуқаролар эгалик қилиб турган мевали дарахтлар ва буталар билан банд бўлган ер участкаларини олиб қўйиш ёки фуқароларнинг шахсий мулки бўлган уй-жойларни бўлиш билан боғлиқ ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш Қорақалпоғистон АССР Олий Совети қарори ёки халқ депутатлари область Тошкент шаҳар Советларининг қарори асосида уларга бошқа обод турар-жой биноси берилганидан ёки уларнинг хоҳишига кўра аввалгисига баравар ер участкаси берилган ва янги уй қуриб ёки эски уй кўчириб берилганидан сўнг, шунингдек кўрилган зарарнинг ўрни тўла хажмда қопланганидан кейин амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар маъмурий тартибда, харажатларни тўламасдан ва ер эгалари ҳамда ердан фойдаланувчилар кўрган зарарнинг ўрнини қопламасдан олиб қўйилади.



35-модда. Шаҳар ва посёлка қурилиши ерларининг таркиби

Шахар ва посёлка қурилиши ерларига уй-жой, коммунал-маиший, маданий-маърифий, саноат, савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда иншоотлар қурилган ва шундайларни қуриш учун берилган ҳамма ерлар киради.

Шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига капитал қурилишнинг уй-жой ҳамда маданий-маиший, саноат ва бошқа турлари учун фойдаланишга берилади, фуқароларга эса якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун умрбод эгалик қилишга берилади.

Вақтинча қурилиш учун фойдаланилмаётган шаҳар ва посёлканинг қурилиш ерлари енгил турдаги объектлар (чодирлар, дўкончалар, реклама иншоотлари ва ҳ.к) қуриш учун ва ўзга эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланишга ёки ижара шартлари билан берилиши мумкин.

Агар ер участкасида бир ёки бир неча мулкдорга қарашли бир ёки бир нечта иморат бўлса, ер участкасига барча иморат згалари умумий эгалик қиладилар ёки ундан биргаликда фойдаланадилар, деб ҳисобланади.

Участканинг ёки ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизмат (ёритиш, канализация, водопровод, суғориш қурилмалари ва ҳ.к.), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса - мустақил кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.

Агар ер участкасига хўжалик бинолари (гараж, отхона, молхона, омборхона, ертўла ва ҳ.к.) қуриш ушбу участкада жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ёки тураржой биноларида яшаётган фуқароларнинг манфаатларига зарар келтирса, бундай курилишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Табиий офат ёки бошқа сабаблар билан иморат бузилиб кетган тақдирда бузилган иморатнинг эгаси иморат бузилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмасдан иморатни тиклашга ёки ана шу участкада янги иморат қуришга киришса, бузилган иморат эгасининг ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Шаҳарни планлаштириш ва унга иморат солиш лойиҳасида ана шу ер участкасидан бошқача тарзда фойдаланиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. Бундай ҳолларда бузилган иморатнинг эгасига ушбу шаҳар ичида бошқа ер участкаси ёки бошқа обод тураржой биноси берилади.



36-модда. Шаҳарлар па шаҳар посёлкаларининг

умумий тарзда фойдаланиладиган ерлари

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг умумий тарзда фойдаланиладиган ерларига қуйидагилар киради:

майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйи кўчалари ва ҳ.к.;

ахолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун ва дам олиш учун фойдаланиладиган ерлар (ўрмон боғлар, боғлар, хиёбонлар, боғчалар, шунингдек шаҳар ичидаги ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар).

Умумий тарзда фойдаланиладиган ерлар маълум бир корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга бириктириб қўйилмайди ҳамда бевосита халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советларининг ихтиёрида бўлади.

Шаҳарлардаги сохилбўйи кўчалари ва сув ҳавзаларининг қирғоқларидан биринчи навбатда дам олиш ва спорт учун фойдаланилади.

Умумий тарзда фойдаланиладиган ерларда бу ер нима мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади.

Умумий тарзда фойдаланиладиган ерлардан ер участкалари халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советинииг қарорига мувофиқ енгил иморат ва иншоотлар (савдо расталари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуришда вақтинча фойдаланиш учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга берилиши мумкин.



37-модда. Шаҳарлар ва шаҳар поселкаларидаги қишлоқ

хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерлар

Шаҳарлар ва шахар посёлкаларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерларга колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат, кооператив ва жамоат қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мулки бўлган ҳайдаладиган ерлар, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, полизлар, питомниклар, яйловлар, суғориш ва йўл тармоғи, иморатлар, ховлилар, майдонлар эгаллаб турган ва бошқа ерлар киради.

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари доирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерларга колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари уй-жойлар, маданий-маиший ҳамда ишлаб чиқариш иморатларини халқ депутатлари шаҳар ва посёлка Советлари билан келишилган ҳолда жойлаштирадилар.



38-модда. Шаҳар ўрмонлари эгаллаб

турган ерлардан фойдаланиш

Шаҳар ўрмонлари эгаллаб турган ерлар аҳолининг дам олишини ташкил этишга, шаҳардаги соя-салқинликни, атмосфера ҳавосининг ҳолатини ва санитария-гигиена шароитларини яхшилашга, аҳолининг маданий ва дид эҳтиёжларини қондиришга, шаҳар ҳудудини сув ва шамол таъсирида емирилишдан муҳофаза қилишга мўлжалланади. Улар таркибида бўлиб, дарахтзорлар билан банд бўлмаган ер участкаларидан спорт майдонлари ташкил этиш ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланилади.



39-модда. Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларидаги темир

йўл, сув, ҳаво, қувур транспорти, кон саноати ерлари

ва бошқа ерлар

Шаҳар ва шаҳар посёлкаларидаги темир йўл, сув, ҳаво, қувур транспорти, кон саноати ерлари ва бошқа ерларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар зиммасига юклатилган махсус вазифаларни амалга ошириш учун уларга бериб қўйилган ерлар киради.

Фойдаланиш учун бериладиган ер участкасида жойлаштириладиган иморат ва иншоотлар рўйхати участка ажратиш учун талабнома бериш чоғида бошланғич маълумотларда белгиланади. Фойдаланиш даврида қўшимча иморатлар ва иншоотлар халқ депутатлари шаҳар ёки посёлка Советлари ана шу ишларни амалга ошириш учун қўшимча қарор қабул қилганидан кейин жойлаштирилади.



40-модда. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари

Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларига ер тузиш тартибида ана шу пунктлар учун белгилаб қўйилган чегаралар доирасидаги ҳамма ерлар киради.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари қуйидагилардан иборат:

1) қишлоқ аҳоли пунктларининг халқ депутатлари қишлоқ (овул) Советлари ихтиёридаги ерларидан. Ана шу аҳоли пунктларининг чегаралари доирасида халқ депутатлари қишлоқ (овул) Советлари эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

2) қишлоқ аҳоли пунктларининг колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ихтиёридаги ерларидан. Бу аҳоли пунктларида ерлар ушбу Қонуннинг 12-моддасида белгиланган тартибда берилади.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг доираси халқ депутатлари район Советлари томонидан уларни планлаштириш, қуриш ҳамда хўжалик ичида ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ белгиланади.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.

Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалик корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳар доирасига киритилгач, қишлоқ хўжалик мақсадларидаги ерлар жумласидан чиқарилади ва тегишли шаҳар ерлари таркибига киритилади.

Бунда айрим бинолар ва иншоотлар уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ер участкалари билан бирга колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг хоҳишига кўра доимий фойдаланиш учун улар ихтиёрида қолдирилиши мумкин, қолган бинолар ва иншоотларнинг ҳақи ва шу аҳоли пунктлари ҳудудида қилинган бошқа харажатлар эса ер эгаларига маҳаллий бюджетдан тўланади.



VI. САНОАТ, ТРАНСПОРТ, АЛОҚА, МУДОФАА

ЕРЛАРИ ВА БОШҚА МАҚСАДЛАРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

41-модда. Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа

мақсадларга мўлжалланган ерлар

Зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериб қўйилган ерлар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, деб эътироф этилади.

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.

Саноат ерлари жумласига саноат корхоналарига, шу жумладан ундирма саноат, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қурилишига доимий фойдаланиш учун бериб қуйилган ерлар киради.

Транспорт ерлари жумласига темир йўл, денгиз, ички сув транспорти, автомобиль, ҳаво ва қувур транспорти корхоналарига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларни ишлатиш, сақлаб туриш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича улар зиммасига юклатилган махсус вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерлар киради.

Алоқа ерлар жумласига алоқа линияларини ҳамда ана шу линияларда иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланиш учун бериб кўйилган ерлар киради.

Транспорт ерлари, кабель, радиореле ва алоқанинг ҳаво линияларига қарашли ерларда ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйилган тартибда муҳофаза зоналари ўрнатилади.

СССР Қуролли Кучлари, чегара, ички ва темир йўл қўшинлари ҳарбий қисмлари, муассасалари, харбий ўқув юртлари, корхоналари ва ташкилотларининг жойлашиши ва доимий фаолияти учун бериб қўйилган ерлар мудофаа эҳтиёжлари учун керакли ерлар деб эътироф этилади.

Бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар жумласига корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланадиган, қишлоқ хўжалик ерлари, аҳоли пунктлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарих-маданият мақсадларига хизмат қиладиган ерлар таркибига, шунингдек ўрмон ва сув фондлари таркибига кирмаган барча қолган ерлар киради.



42-модда. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа корхоналари,

муассасалари ва ташкилотларига ҳамда бошқа

мақсадлар учун ер бериш

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ҳамда бошқа мақсадлар учун фодаланишга ер бериш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан, умумиттифоқ, республикалараро ва республика мудофаа эҳтиёжларини таъминлаш учун эса - ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.

Саноат, транспорт, алоқа ва халқ хўжалиги бошқа тармоқларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўзлари фойдаланмаётган ерларни халқ депутатлари район ва шаҳар Советларининг қарорига мувофиқ ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартларда фуқаролар, колхозлар, совхозлар, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалик мақсадлари учун вақтинча фойдаланишга берадилар.



VII. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМЛАШТИРИШ,

РЕКРЕАЦИОН ВА ТАРИХ - МАДАНИЯТ МАҚСАДЛАРИГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

43-модда. Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар жумласига белгиланган тартибда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга махсус мақсадлар учун берилган қўриқхоналар, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорлиги ерлари киради.

Бу ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланиш ман этилади.

Қўриқхоналар, миллий ва дендрология парклари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорлиги ерлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият тақиқлаб қўйилади.

Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгилаб қўйилади.



44-модда. Соғломлаштиришга мулжалланган ерлар

Дарднинг олдини олиш ва даволашни ташкил этиш учун қулай бўлган табиий шифобахш омилларга эга бўлган, тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда бериб қўйилган ер участкалари соғломлаштиришга мўлжалланган ерлар жумласига киради.

Соғломлаштиришга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳамда санитария муҳофазаси округларини белгилаш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгаланади.



45-модда. Дам олишга мўлжалланган ерлар

Аҳолининг уюшган тартибда оммавий дам олиши ва туризм учун тегишли муассасалар ва ташкилотларга берилган ерлар дам олишга мўлжалланган ерлардир.

Дам олишга мўлжалланган ерларда дам олишга халал берадиган фаолият билан шуғулланиш ман этилади.

Дам олишга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



46-модда. Тарих-маданият аҳамиятига молик ерлар

Тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланиш учун бериб қўйилган тарих-маданият қўриқхоналари, меъмориал боғлар, мақбаралар, археология ёдгорликлари ерлари, тарих ва маданият ёдгорликлари жойлашган ерлар тарих-маданият аҳамиятига молик ерлар қаторига киради.

Бу ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланиш ман этилади.

Тарих-маданият аҳамиятига молик ерлардан фойдаланиш, улар теварагида муҳофаза зоналарини хамда бинолар қуришни тартибга солувчи зоналарни жорий қилиш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



VIII. ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИ, СУВ ФОНДИ

ЕРЛАРИ ВА ЗАҲИРА ЕРЛАР

47-модда. Ўрмон фонди ерлари

Ўрмон билан қопланган, шунингдек ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам ўрмон хўжалиги эҳтиёжи учун бериб қўйилган ерлар ўрмон фонди ерлари деб эътироф этилади.

Ўрмонзорлар барпо этиш, жарликларнинг кенгайишини тўхтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари теварагида иҳота ўрмонзорлар ва кўкаламзор майдонлар яратиш мақсадида бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ўрмон фонди ерлари таркибига белгиланган тартибда ўтказилиши мумкин.

Халқ депутатлари район Советлари ўрмон хўжалиги давлат идоралари билан келишиб, ўрмон фонди ерларини қишлоқ хўжалигини юритиш учун колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига, муассасаларига ва ташкилотларига ижара шартлари асосида вақтинча фойдаланишга беришлари мумкин.

Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг махсус қонунлари билан белгиланади.



48-модда. Сув фонди ерлари

Белгиланган тартибда сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериб қўйилган сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, ички денгизлар, ҳудуддаги сувлар ва ҳ. к.) музликлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган ерлар, шунингдск сув ҳавзаларининг қирғоқлари бўйлаб ажратиб қўйилган минтақадаги ерлар сув фонди ерлари жумласига киради.

Дарслар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш ҳамда маданий соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгилаб қўйилган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақалари ажратилади.

Дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқ бўйи минтақалари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.

Сув фонди ерларидан фойдаланиш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг махсус қонунлари билан белгиланади.



49-модда. Заҳира ерлар

Доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилмаган ҳамма ерлар заҳира ерлардир. Буларга ушбу Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган ерлар ҳам киради.

Заҳира ерлар халқ депутатлари район Советларининг ихтиёрида бўлади ва ушбу Қонунга мувофиқ кўпроқ қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага беришга мўлжалланади. Халқ депутатлари район Советлари маҳаллий аҳамиятга молик заҳира ерларнинг айрим участкаларини ўз қарорлари билан халқ депутатлари қишлоқ (овул) Советлари ихтиёрига беришлари мумкин.



IX. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР КЎРГАН

ЗАРАРНИНГ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАМДА ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДАГИ

НОБУДГАРЧИЛИКЛАРНИНГ

ЎРНИНИ ҚОПЛАШ

50-модда. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар

кўрган зарарни қоплаш

ерларни олиб қўйиш ёки вақтинча эгаллаб туришдан;

сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, электр таъминоти ва алоқа линиялари, шунингдек бошқа объектлар ёқасида муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан ҳуқуқлари чекланишидан;

сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, қишлоқ хўжалик экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш оқибатида сувнинг сифати бузилишидан ҳамда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хужалик маҳсулотларининг сифати ёмонлашишига олиб борадиган бошқа ҳаракатлари натижасида ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга, шу жумладан ижарачиларга етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қопланиши керак.

Зарарнинг ўрнини олиб қўйилаётган ер участкалари берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек фаолияти ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашишига олиб борадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгалаб қуйиладиган тартибда қоплайдилар.

Зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда унинг миқдорини аниқлаш билан боғлиқ бўлган низоларни суд ёки давлат ҳакамлиги идоралари ўз ваколатларига мувофиқ хал қиладилар.



51-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги

ишлаб чиқаришидаги нобудгарчиликларнинг

ўрнини қоплаш

Қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларни, шу жумладан фуқаролар мулки бўлган ва улар фойдаланиб турган қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиб, улардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар ҳуқуқининг чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашувидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган нобудгарчиликнинг ўрнини халқ депутатлари тегишли Советларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорлар берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек объектлари атрофида муҳофаза, санитария ва химоя зоналари белгиланиб, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик ерларини оборотдан чиқариб юборган ёки мазкур ерларни у қадар қиймати бўлмаган ерларга айлантириб қўйган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қоплайдилар. Бу нобудгарчиликларнинг ўрни ушбу Қонуннинг 50-моддасида кўзда тутилган зарарларни тўлашдан ташқари қопланади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда қопланмайди:

ер участкалари якка тартибда уй-жой қуриш учун олиб қўйилганида;

ер участкалари мактаблар, интернатлар, болалар уйлари, мактаб ва даволаш муассасаларн қуриш учун олиб қўйилганида;

Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўрни қопланиши керак бўлган нобудгарчиликлари миқдори ва уни аниқлаш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



52-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб

чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш

тарзида тушган маблағлардан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тарзида тушган маблағлардан янги ерларни ўзлаштириш, суғориладиган ерларни комплекс реконструкциялаш, коллектор зовур тармоғини қуриш ва қайта куриш ҳамда суғориладиган ерларни текислаш ва сув билан таъминланишини ошириш, маданий суғориладиган яйловларни яратиш ҳамда тиклаш, пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш, тупроқнинг унумдорлигини ошириш, шунингдек ерлар олиб қўйилиши ва бошқаларга берилиши муносабати билан бузилган ер тузилишига доир ҳужжатларга тузатиш киритиш ёки лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тузиш учун фойдаланилади.

Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари область Советларининг қарорига мувофиқ бу маблағлардан қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш йўлида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тарзида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олинади ва улардан ўрмонлар ва ўрмон минтақалари барпо этиш ҳамда тиклаш, қумликларда, сув ҳавзалари ва дарсларнинг қирғоқ бўйларида дарахтзорлар барпо этиш учун ҳамда ўрмонзорларнинг ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.



X. ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

53-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни ва тартиби

Ерларни мухофаза қилиш ердан оқилона фойдаланиш, ер қишлоқ хўжалик оборотидан асоссиз равишда тортиб олинишининг олдини олиш, зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилиш, шунингдек тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва бошқа тадбирлар силсиласини қамраб олади.

Ерларни муҳофаза қилиш мураккаб табиий ҳосилалар (экосистемалар) бўлмиш экинзорларга уларнинг зона ва минтақа хусусиятларини эътиборга олиб комплекс ёндашиш асосида амалга оширилади.

Ерлардан оқилона. фойдаланиш силсиласи табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш руҳида бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, геология жинсларига ва атроф-муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказиш чекланишини назарда тутмоғи керак.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар:

- ҳудудни оқилона ташкил этадилар;

- тупроқнинг унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хусусиятларини тиклайдилар ва оширадилар;

- ерларни сув ва шамол таъсирида нурашдан, селдан, сув босишдан, ботқоқланишдан, қайта шўр босишдан, тақирлашишдан, берчлашишдан, ишлаб чиқариш чиқитлари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан булғанишдан, уни нобуд қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

- экинзорларни бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан, ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

- ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ ҳосилдорлигини қайта тиклашнинг бошқа усуллари бўлмаган тақдирда бу ерлардан фойдаланишни тўхтатиб қўядилар;

- бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар;

- ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни ўтказиш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар.

Давлат идоралари умумиттифоқ ва республика дастурлари доирасида ерларни муҳофаза қилиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрадилар.

Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишни тўхтатиб кўйиш тартиби Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



54-модда. Ерларнинг ҳолатига таъсир қиладиган объектлар,

иморатлар ва иншоотларни жойлаштиришга, лойихалашга,

қуришга ва ишга туширишга оид экологик талаблар

Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишга оид экологик талаблар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлари билан белгиланади. Янги ҳамда таъмирланадиган объектларни, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари кўзда тутилиши ва амалга оширилиши керак.

Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланмаган объектларни ишга тушириш ва шундай технологиялардан фойдаланиш тақиқланади.

Ерларнинг ҳолатига таъсир қиладиган объектларнинг жойлаштирилиши ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгиланадиган тартибда ер тузиш, табиатни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқа идоралар билан келишиб олинади.



55-модда. Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни

муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш

Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш - ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан ижарачиларнинг ва деҳқончилик қилаётган фуқароларнинг тупроқ ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва қайта тиклашдан, ишлаб чиқариш фаолиятининг салбий оқибатларидан ерларни химоя қилишдан манфатдорлигини оширишга қаратилган ва:

бошқаларнинг айби билан бузилган ерларни тиклаш учун Иттифоқ, республика ёки маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратишни;

қишлоқ хўжалик соҳасида ўзлаштириш ёки ишларни бажариш лойихасида кўзда тутилган даврда ҳолатини яхшилаш босқичида бўлган ер участкаларини ҳақ тўлашдан озод этишни;

енгил шартлар билан кредитлар беришни;

бошқаларнинг айби билан бузилган ер участкаларидан вақтинча фойдаланишни тўхтатиш натижасида даромад камайишининг ўрнини бюджет маблағи ҳисобидан қисман қоплашни;

ерларнинг сифатини яхшилаганлик, илмий асосланган алмашлаб экишларни ўзлаштирганлик, тупроқнинг ҳосилдорлиги ва ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини оширганлик, экологик соф маҳсулот ишлаб чиқарганлик учун рағбатлантиришни;

ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларида кўзда тутилган бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий жихатдан рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



XI. ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ

56-модда. Ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофазаси

устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифалари

ва тартиби

Ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофазаси устидан давлат назоратининг вазифалари - барча давлат ва жамоат идораларини, давлат, кооператив ва бошқа жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар томонидан - ердан самарали фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг ер тўғрисидаги қонунларининг талабларига риоя этилишини таъминлашдан иборат.

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини халқ депутатлари Советлари ва махсус вакил қилинган идоралар амалга оширадилар.

Касаба союзлари, ёшлар ташкилотлари, табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат ташкилотлари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат идораларига ёрдам берадилар.

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан белгиланади.



57-модда. Ер мониторинги

Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш системасидан иборат. Мониторинг структураси, мазмуни ва уни амалга ошириш тартибини СССР Министрлар Совети белгилайди.



XII. ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ

58-модда. Давлат ер кадастри ва уни юритиш тартиби

Давлат ер кадастри ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ер муносабатларини, ер тузилишини тартибга солиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида халқ депутатлари Советларини, манфаатдор корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжаллангандир.

Давлат ер кадастри ерларнинг ҳуқуқий тартиби, уларни ерга эгалик қилувчиларга, ердан фойдаланувчиларга, ер категорияларига қараб тақсимлаш тўғрисидаги, ерларнинг сифат характеристикаси ва халқ хўжалик қиймати тўғрисидаги зарур маълумотлар ва ҳужжатлар системасидан иборат.

Давлат ер кадастрини юритиш топография-геодезия, картография, тупроқ, геоботаника ва бошқа текширувлари ҳамда изланишлари, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш билан таъминланади.

Давлат ер кадастрини ер тузиш идоралари бутун мамлакат учун ягона тартиб асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширадилар.

Давлат ер кадастрини юритиш тартибини СССР Министрлар Совети белгилайди.



59-модда. Мелиоратив кадастр

Суғориладиган ерларда сув хўжалиги идоралари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мелиоратив кадастр юритадилар.



XIII. ЕР ТУЗИШ

60-модда. Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни

Ер тузиш ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер тўғрисидаги қонунларни, халқ депутатлари Советларининг қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий манзарани яхшилашга оид қарорларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар системасини ўз ичига олади.

Ер тузиш халқ депутатлари Советларининг қарорига ёки манфаатдор министрликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек ижарачилар ва деҳқончилик хўжаликларининг аризаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ер тузилиши прогнозлаш мақсадида ва лойиҳалаш олдидан, хўжаликлараро ҳамда хўжаликлар ичида амалга ошириладиган турларга бўлинади.

Прогнозлаш мақсадидаги ҳамда лойиҳалаш олдидан бажариладиган ер тузиш ишларига қуйидагилар киради:

1) республика ва унинг регионларининг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш;

2) районлар, областлар ва Қорақалпоғистон АССРнинг ер тузилиши схемаларини ишлаб чиқиш;

3) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ прогнозларни, республика ва регионал программаларни ишлаб чикиш;

4) табиатни алоҳида муҳофаза қилиш, дам олиш ва қўриқхона режимидаги ҳудуднинг жойлашишини ва чегаралари белгиланишини асослаш.

Хўжаликлараро ер тузилишига қуйидагилар киради:

1) жойнинг ўзида қишлоқлар (овуллар), шаҳар посёлкалари, районлар, шаҳарлар, областлар, Қорақалпоғистон АССР ва Ўзбекистон ССРнинг чегараларини белгилаш;

2) ерларнинг жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда янги ер эгалигини ва ердан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда мавжуд ер эгалиги ва ердан фойдаланишларни тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;

3) янги ташкил этилаётган, бўлинаётган ҳамда йириклаштирилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, муассаса ва ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;

4) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ер ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш;

5) жойнинг ўзида ер участкаларини ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш.

Хўжаликлараро ер тузилиши ишлари маъмурий районлар ёки бир-бирлари билан ўзаро боғланган хўжаликлар доирасида, Ўзбекистон ССР қонунларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.

Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари бошқа районлар ёки шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари худудига тегишли бўлган холларда уларнинг чегараларини ўзгартириш масалалари ўша жойда маъмурий-территориал тузилмаларнинг чегараларини белгилаш тартибида ҳал қилинади.

Хўжаликлараро ер тузилиши лойиҳалари тасдиқланганидан кейин натурага (жойга) кўчирилиб, фойдаланиладиган ерларнинг чегаралари белгиланган нусхадаги чегара белгилари билан ажратилади.

Хўжалик ичидаги ер тузилиши колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек ижарага берилган ерларнинг ва деҳкон хўжаликларининг ҳудудини хўжалик ичида ташкил этиб, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорларни, яйловларни, боғлар, узумзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни тупроқнинг сув ва шамол таъсирида нурашига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни комплекс қайта тузишни ўз ичига олади.

Ер тузиш тартиби ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.

Хўжалик ичида ер тузиш лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан муаллиф назорати олиб борилади, муаллиф назорати ер тузилишининг таркибий қисмидир.

Ер тузиш ишлари таркибида топография-геодезия, картография, тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар ҳамда изланишларни олиб бориш кўзда тутилади.



61-модда. Ер тузиш лойиҳасини қараб чиқиш ва тасдиқлаш

Жойда маъмурий-территориал тузилмаларнинг чегараларини ўрнатишга доир материаллар Ўзбекистон ССР қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда, бошқа прогноз ҳамда лойиҳа ишлаб чиқишдан олдинги ер тузиш ишларига доир материаллар эса тармоқ кўрсатмаларига мувофиқ кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари колхозларда - колхоз аъзоларининг умумий йиғилишлари ёки вакиллари йиғилиши томонидан, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалар ва ташкилотларда ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат коллективлари кенгашлари ва маъмурияти томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, шунингдек манфаатдор ташкилотлар билан келишилади.

Хўжаликлараро ер тузиш ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер ажратиб бериш лойиҳалари Қорақалпоғистон АССР Олий Совети ва халқ депутатлари тегишли область Советлари томонидан тасдиқланади.

Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари халқ депутатлари район Советлари томонидан тасдиқланади.

Ер тузиш лойиҳаларига ўзгаришлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган идораларнинг рухсати билан киритилади.

Ер тузишни давлатнинг ер тузувчи ташкилотлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни тубдан яхшилаш ва муҳофаза қилиш, ернинг сув ва шамол таъсирида нурашига қарши ва мелиоратив тадбирларни амалга оширишга оид ер тузиш лойиҳалари ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ташаббусига мувофиқ, уларнинг ўз ҳисобларидан амалга оширилиши мумкин.



XIV. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ҲАМДА

ЎЗБЕКИСТОН ССР ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН АССРНИНГ

ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

62-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этувчи идоралар

Колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида ер хусусида чиққан низолар халқ депутатлари Советлари, ушбу Қонунда белгиланган ваколатларга мувофиқ суд ёки давлат ҳакамлиги идоралари томонидан Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ерга оид муносабатлар билан боғлиқ бўлган мулкий низолар суд ёки давлат ҳакамлиги идоралари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ҳал қилинади.

Қишлоқлар (овуллар) ёки шаҳар посёлкаси ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида фуқаролар ўртасида чиққан низолар халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул) ва посёлка Советлари томонидан ҳал этилади.

Шаҳар ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари билан фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар ўртасида чиққан низолар халқ депутатлари шаҳар Советлари томонидан ҳал қилинади.

Район ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида колхозлар, совхозлар, маҳаллий бўйсунишдаги бошқа давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасида, шунингдек мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан фуқаролар ўртасида чиққан низолар халқ депутатларн район Советлари томонидан ҳал қилинади.

Томонларнинг бири республикага ёки Иттифоққа бўйсунувчи корхона, муассаса ва ташкилот бўлган ҳоллардаги низолар ҳамда бир областнинг турли районларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида чиққан низолар халқ депутатлари область Советлари томонидан ҳал қилинади.

Қорақалпоғистон АССР ҳудудида томонларнинг бири республикага ёки Иттифоққа бўйсунувчи корхона, муассаса ва ташкилот бўлган ҳоллардаги низолар ҳамда Қорақалпоғистон АССРнинг турли районларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида чиққан низолар Қорақалпоғистон АССР Олий Совети томонидан ҳал қилинади.

Турли областларга ёки областлардан бирига ва Қорақалпоғистон АССРга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида ер тўғрисида чиққан низоларни ҳал қилиш Ўзбекистон ССР Олий Советининг ихтиёрида бўлади.

Ўзбекистон ССРнинг колхозлари, совхозлари, бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг бошқа иттифоқдош республика ҳудудидаги ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалаларига оид низолари, шунингдек бошқа иттифоқдош республикалар колхозлари, совхозлари, бошқа давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг Ўзбекистон ССР ҳудудидаги ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш масалаларига оид низолари Ўзбекистон ССР ва манфаатдор иттифоқдош республика вакилларидан тенглик асосларида тузиладиган комиссия томонидан кўриб чиқилади. Башарти, комиссия ўзаро бир қарорга келолмаса, мазкур масалалари хусусидаги низолар ССР Иттифоқи қонунларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.

Шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби хусусида якка тартибда қурилган иморатларга бирга эгалик қилувчилар ўртасида чиққан низолар судлар томонидан кўриб чиқилади.

Умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби фуқароларга тегишли иморатларнинг қисмларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.



63-модда. Ер хусусидаги низо юзасидан чиқарилган

қарорни ижро этиш ва унинг устидан шикоят қилиш

Ер хусусидаги низо юзасидан чиқарилган қарор унда кўрсатилган муддатда ижро этилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Советининг ер хусусидаги низо юзасидан чиқарган қарорига томонларнинг бири норози бўлган тақдирда қарор устидан томонларнинг бири фуқаро, колхоз ёки бошқа кооператив ёхуд жамоат корхонаси, муассасаси ва ташкилоти бўлганида судга, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасида ер хусусида низолар чиққанида эса - давлат ҳакамлиги идораларига ҳам шикоят қилиниши мумкин.

Қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Ер хусусидаги низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини қарор чиқарган идора ёки юқори турувчи идора тўхтатиб қуйиши, ё бўлмаса кечиктириши мумкин.



64-модда. Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг

ер тўғрисидаги қонунларини бузганлик учун жавобгарлик

Ер участкаларини сотиб олиш ва сотиш, совға қилиш, гаровга қўйиш, ўзбошимчалик билан айирбошлаш ҳақиқий эмас.

Ана шу битишувларда, шунингдек:

ерлардан ўзга мақсадларда фойдаланганликда;

ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишда;

қишлоқ хўжалик ерларини ва бошқа ерларни бузишда, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар билан, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувлар билан булғатишда;

ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш, қуриш, лойиҳалаш, ишга туширишда;

вақтинча эгаллаб турган ерни қайтариб бериш муддатини бузишда ёки шу ерларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бериш мажбуриятларини бажармасликда;

ер эгалиги ва фойдаланиладиган ерлар чегараларининг марза белгиларини йўқ қилиб ташлашда;

ерларнинг давлат рўйхати, ҳисоб-китоби ва баҳоланиш маълумотларини сохталаштиришда;

ўрмон фондига қарашли ерларда ўзбошимчалик билан пичан ўришда ва мол боқишда;

ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ёввойи ўтларга қарши кураш чораларини кўрмасликда;

ерлардан хўжасизларча фойдаланишда, ерларни яхшилаш ҳамда тупроқни шамол, сув таъсирида нурашдан ва тупроқнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармасликда айбдор бўлган шахслар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР қонунларига биноан гражданлик, интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари эгасига қайтариб берилади, қонунга хилоф равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган чиқимларнинг ўрни қопланмайди.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш, шу жумладан иморатларни бузиб ташлаш ҳам ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси халқ депутатлари тегишли қишлоқ (овул), посёлка, район ёки шаҳар Советининг қарорига мувофиқ ер эгасига ёки ердан фойдаланувчига қайтарилади.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш қоидаларини мунтазам суратда бузганлари тақдирда, шунингдек фуқаролар ушбу Қонуннинг 14-моддасидаги 4, 6, 8 ва 9-бандларда кўзда тутилган ҳаракатларни содир қилсалар ер участкаси ёки унинг бир қисми халқ депутатлари Советлари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилиши ёхуд заҳира ерлар таркибига қўшиб қўйилиши мумкин.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг ер тўғрисидаги қонунларини бузишлари туфайли етказган зарарнинг ўрнини қоплашга мажбурдирлар.



XV. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР

65-модда. Халқаро шартномаларни қўллаш

Башарти, ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон ССРнинг халқаро шартномаларида Ўзбекистон ССРнинг Ер тўғрисидаги Қонунида кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.












































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск