язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 й. 138-XII-сон "Савдодаги суиистеъмоллар ва чайқовчилик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.10.1990 й.

N 138-XII



САВДОДАГИ СУИИСТЕЪМОЛЛАР ВА

ЧАЙҚОВЧИЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатнинг истеъмол бозорида аҳвол кескинлашганини, камёб ва бошқа молларни тақсимлашда салбий ҳолатлар кучаяётганлигини ва бу вазиятдан ноқонуний даромад орттириш мақсадида фойдаланилаётганлигини, шунингдек савдодаги суиистеъмоллар ва чайқовчиликка қарши курашни кучайтириш бўйича кескин чоралар кўриш тўғрисидаги фуқароларнинг ҳамда жамоат ташкилотларининг кўплаб таклифларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 23 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексига (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда, 1989 йил, N 12-13, 107-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. 166, 167, 170 ва 171-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"166-модда. Савдо (умумий овқатланиш) корхоналари (ташкилотлари) ходимларининг савдо қоидаларини бузиши

Савдо (умумий овқатланиш) корхоналари (ташкилотлари) ходимларининг савдо қоидаларини бузиши -

юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат савдоси (умумий овқатланиш) ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг омборлари, базалари, ёрдамчи хоналаридан моллар сотиш, шунингдек давлат савдоси (умумий овқатланиш) ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг ходимлари томонидан молларнинг харидорлардан яшириб қўйилиши, агар яшириб кўйилган ёки сотилган моллар қиймати эллик сўмдан ошмаса, -

уч юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.


167-модда. Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (ташкилотлари) ходимларининг ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар билан савдо қилиш қоидаларини бузиши, -

юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


170-модда. Белгилаб қўйилмаган жойларда қўлда савдо қилиш

Шаҳар кўчаларида, майдонларда, ҳовлиларда, подъездларда, хиёбонларда ва белгилаб қўйилмаган бошқа жойларда саноат моллари билан қўлда савдо қилиш, -

сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, эллик сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


171-модда. Майда чайқовчилик -

Майда чайқовчилик, яъни, текин даромад топиш мақсадида халқ истеъмоли моллари ва бошқа қимматдорларни сотиб олиш ва қимматига сотиш, башарти текин даромад юз сўмдан ортиқ бўлмаса, -

- чайқов буюмлари мусодара қилиниб, юз сўмдан уч юз сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Майда чайқовчилик шундай ҳуқуқбузарлик учун бир йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилса, -

уч юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солиниб, сотилаётган молларнинг мусодара этилишига ёки бир ойдан икки ойгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиб, иш ҳақининг 20 фоизи ушлаб қолинишига ҳамда сотилаётган буюмларнинг мусодара этилишига сабаб бўлади".


2) 27-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алоҳида ҳолларда, ССЖИ ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш муносабати билан ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг айрим кўринишлари учун жавобгарликни кучайтириш, айниқса зарур бўлганда ССЖ Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ушбу моддада назарда тутилганидан кўпроқ миқдорда жарима белгилаб қўйилиши мумкин".


3) 223-модданинг бешинчи банди ва 224-модданинг бешинчи қисми ССЖ Иттифоқи" сўзларидан сўнг "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан тўлдирилсин.


4) Кодекс қуйидаги таҳрирдаги 166-1-модда билан тўлдирилсин:

"166-1-модда. Харидорлар ва буюртмачиларни алдаш


Ўлчовдан, тарозидан, пулдан уриб қолиш, белгиланган чакана нархларда, шунингдек аҳолига кўрсатиладиган маиший ва коммунал хизматлар нархи ва тарифини ошириш, ёки магазинларда ҳамда бошқа савдо корхоналарида ёки умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик корхоналарида харидорлар ва буюртмачилар ҳақига эллик тийиндан ортиқ бўлмаган миқдорда хиёнат хиёнат қилиш, -

эллик сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади".


5) Белгилаб қўйилсинки, 166-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар ички ишлар органларининг ёки халқ депутатлари район, шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг шунга ваколати бўлган мансабдор шахслари, халқ назорати комитетининг, ишчи назоратининг, давлат савдо инспекцияси ёки кооперативлар назоратининг ваколати бўлган ходимлари томонидан тузилади.


6) 170-2-модда Кодексдан чиқариб ташлансин;


7) 228-модданинг биринчи қисмидаги "158-166" рақамлари "158-166-1" рақамлари билан алмаштирилсин, "170" рақами чиқариб ташлансин.


8) 232-модда "156" рақамидан сўнг "170" рақами билан тўлдирилсин, "170-2" рақами эса чиқариб ташлансин.


9) 272-модданинг 1-бандидан "моллар ёки бошқа предметларни қонунсиз сотган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10) 278-модданинг иккинчи қисми, 288-модданинг иккинчи қисми, 305-модданинг биринчи қисми, 321-модданинг иккинчи абзаци "156" рақамларидан сўнг "170" рақамлари билан тўлдирилсин, "170-2" рақамлари эса чиқариб ташлансин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1) 175, 177-2 ва 181-1-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"175-модда. Чайқовчилик

Чайқовчилик, яьни текин бойлик орттириш мақсадида давлат чакана савдо ва матлубот кооперацияси корхона (ташкилот)ларидан моллар ёки бошқа буюмларни сотиб олиш ва қимматига сотиш, -

чайқов буюмларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки уч минг сўмдан беш минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади.

Агар чайқовчилик бир неча бор ёки йирик миқдорда, ёки бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириши орқали, ёхуд савдонинг давлат, кооператив ва бошқа жамоат турларидан фойдаланилган ҳолда содир этилса, -

мол-мулкини мусодара этиб, уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўн минг сўмдан йигирма минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади.

Ўта йирик миқдорларда ёки мудом чайқовчилик учун судланган шахс ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган чайқовчилик, -

мол-мулкини мусодара этиб, беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Бир йил давомида майда чайқовчилик учун икки марта маъмурий жазога тортилган шахс яна майда чайқовчилик қилса, -

бир йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёки минг сўмдан уч минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади.


Изоҳ: Йирик миқдордаги чайқовчилик деганда орттирилган текин даромад миқдори икки юз сўм ва ундан кўпроқ бўлган чайқовчиликни, ўта йирик миқдордаги чайқовчилик деганда эса - текин даромад минг сўм ва ундан кўпроқ бўлган чайқовчиликни тушунмоқ керак".


"177-2-модда. Савдо қоидаларини бузиш

Давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг омборлари, базалари, ёрдамчи хоналаридан молларни сотиш, шунингдек молларни харидорлардан яшириб қўйиш, агар бундай хатти-ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка олиб келмаса, ёхуд маъмурий жазо берилганидан сўнг бир йил давомида содир этилган бўлса, -

бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки худди шу муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёки минг сўмдан уч минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади ҳамда маълум лавозимларни эгаллаб туриш ва маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг омборлари, базалари, ёрдамчи хоналаридан молларни сотиш, шунингдек шу корхоналарнинг ходимлари томонидан бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ёхуд мансабдор шахс томонидан молларнинг харидорлардан яшириб қўйилиши, -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёхуд мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш билан ёки уч минг сўмдан беш минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади, маълум лавозимларни эгаллаб туриш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан уч йилдан беш йил муддатгача маҳрум этилади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўзда тутилган хатти-ҳаракатлар йирик ҳажмда ёки илгари худди шу жиноятлар учун судланган шахслар томонидан содир этилса, -

мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки беш минг сўмдан ўн минг сўмгача жарима солиш билан жазоланади ҳамда маълум лавозимларни эгаллаб туриш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан уч йилдан беш йил муддатгача маҳрум этилади.

Давлат савдоси ёки умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг омборлари, базалари, ёрдамчи хоналаридан ўта йирик миқдорда моллар сотиш, шунингдек молларни харидорлардан яшириб қўйиш, -

мол-мулкини мусодара қилиб беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ва маълум лавозимларни эгаллаб туриш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан уч йилдан беш йил муддатгача маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ: Йирик миқдорда деганда - икки минг беш юз сўм ва ундан ҳам қимматроқ бўлган молларни сотиш ёки яшириб қўйишни, ўта йирик миқдорда деганда - ўн минг сўмлик ва ундан кўпроғини тушуниш керак".


"181-1-модда. Спиртли ичимликларни сотиш қоидаларини бузиш

Давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари)нинг ходимлари томонидан арақ ва бошқа спиртли ичимликларни сотиш қоидаларининг бузилиши, агар уни худди шу ҳуқуқбузарлик учун бир йил мобайнида маъмурий жазога тортилган шахс содир этса, -

икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш билан ёки юз сўмдан минг сўмгача жарима солиш билан жазоланиб, давлат савдоси, умумий овқатланиш ва матлубот кооперацияси корхоналари (ташкилотлари) уч йилдан беш йил муддатгача ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади".


2. 177-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Магазинларда ва бошқа савдо корхоналарида ёки умумий овқатланиш аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик корхоналарида мол сотишда эллик тийиндан кўпроққа кам ўлчаш, кам тортиш, ҳақдан уриб қолиш молнинг белгиланган чакана нархларини ошириб сотиш, шунингдек аҳолига кўрсатиладиган маиший ва коммунал хизмат баҳолари ва тарифларини ошириб кўрсатиш ёки харидорлар ва буюртмачиларни бошқа йўллар билан алдаш ёхуд маъмурий жазо берилгандан сўнг йил давомида бундай хатти-ҳаракатни такрор содир этиш".


3. Кодекс қуйидаги мазмундаги 177-3, 177-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"177-3-модда. Қонунга хилоф савдо фаолияти

Фуқароларнинг савдо фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартини бузиши (қонунга хилоф савдо фаолияти) -

мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёки минг сўмдан уч минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.

Худди шу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса, -

мол-мулкини мусодара қилиб ёки қилмай уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки уч минг сўмдан ўн минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.

Уюшган гуруҳ ва худди шу жиноят ёки чайқовчилик учун муқаддам судланган шахс қонунга хилоф равишда савдо фаолияти билан шуғулланиши, -

мол-мулкини мусодара этиб уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки ўн минг сўмдан йигирма минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.


177-4-модда. Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва бозорга чиқаришни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш

Халқ истеъмоли молларининг нархини қонунга хилоф равишда қимматлаштириш мақсадида атайин уларни ишлаб чиқариш ва бозорга чиқаришни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, уларнинг муомалада бўлишини тўхтатиб туриш ва бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш, -

бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўн минг сўмдан йигирма минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.

Худди шу хатти-ҳаракатлар агар давлат ёки жамоат манфаатларига ёхуд фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига сезиларли даражада зарар етказган бўлса, -

уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки йигирма минг сўмдан ўттиз минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади".


4) Амал қилиб турган 177-3-модда 177-5-модда деб ҳисоблансин.


III. Ўзбекистон ССРнинг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 3-модда) 108-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин: биринчи қисмидаги "175-модданинг "а" ва "г" бандларида" деган сўзлар "175-модданинг биринчи ва тўртинчи моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "175-моддакинг "б" ва "в" бандларида" деган сўзлар "175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин; "177-3" рақамидан сўнг "177-4, 177-5" рақамлари билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.