Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2011 й. ПҚ-1466-сон "2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2011 й.

N ПҚ-1466



2011-2013 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКАДА

ФУТБОЛНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА  ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз футболининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, футбол бўйича мактаб-интернатларда, болалар ва ўсмирлар мактабларида, профессионал клубларда ва терма жамоаларда ўқув-машқ жараёнининг юксак сифатини таъминлаш, футболчилар, тренерлар ҳамда ҳакамларнинг маҳорат ва малака даражасини ошириш, шунингдек республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида:


1. 2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

республика шаҳарларида фаолият кўрсатаётган стадионларнинг, шунингдек профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар мактаблари спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, янги стадионлар қуриш, зарур ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тегишли инфратузилмани яратиш;

болалар ва ўсмирлар жамоалари учун номзодлар, профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон терма жамоалари учун захира тайёрлашнинг асосий бўғинлари сифатида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ҳамда профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

тўлақонли илмий-методик раҳбарликни, ўқув-машқ жараёнлари сифатини ҳамда республикада футболни ривожлантиришдаги анъаналар давомийлигини ва халқаро майдонларда юксак натижаларга эришишни таъминлаши лозим бўлган юқори малакали тренерлар, ҳакамлар, спорт врачлари ҳамда бошқа футбол мутахассисларини тайёрлаш, уларни даврий аттестациядан ўтказиш мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқиш;

мамлакатимиз футболи тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва тарғиб қилишни янада такомиллаштириш, футбол мусобақаларини ёритишга ихтисослашган малакали журналистлар, шарҳловлар, режиссёр ва телеоператор кадрларни тайёрлаш.

Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун ҳудудий футбол федерациялари президентлари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек масъул ижрочилар - республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


2. Ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) 2011 йилнинг 10 февралига қадар 2011-2013 йилларда футболни янада ривожлантириш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда комиссия мажлисида тасдиқланишини таъминласин.


3. Ўзбекистон олий лига профессионал футбол клублари томонидан 3-иловага** мувофиқ республика корхоналари ва ташкилотлари билан бош ҳомийлик тўғрисида битимлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йилнинг I ярим йиллигида Қарши шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Маҳалла" жамғармаси ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда:

оммавий ахборот воситаларида республикада футболнинг мунтазам ва тизимли асосда фаол тарғиб қилинишини ва оммалаштирилишини таъминласинлар;

2011-2013 йиллар мобайнида олий лига футбол клублари стадионларида радио ва телешарҳловчилар учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этсинлар, футбол ўйинларининг телевидение ва Интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри узатилишини таъминласинлар;

спорт интернет-журналистикасини қўллаб-қувватлаш, ватанимиз футболини тарғиб қилишга ихтисослашаётган мавжуд ва янгидан очилаётган веб-сайтларни моддий рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг ихтисослашган олий таълим муассасаларининг ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли факультетлари негизида спорт, шу жумладан, футбол соҳасига ихтисослашган профессионал журналистлар, шарҳловчилар, режиссёрлар ва телеоператорлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 2-илова берилмайди.

**) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 22-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 12-модда












































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск