Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2007 й. ПҚ-643-сон "Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2007 й.

N ПҚ-643



ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сонли Қарорининг ижроси юзасидан ва "Пахтакор" футбол клуби" қўшма корхонаси футбол бўйича Ўзбекистоннинг миллий терма ва ёшлар олимпия жамоаларини ўйинчилар билан тўлдирувчи асосий база эканлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек "Пахтакор" спорт-машғулот ўқув мажмуасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"Пахтакор" ОАЖ" спорт-машғулот ўқув маркази ("Пахтакор" СМЎМ" ОАЖ) акциялари давлат улушининг 51 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобида сақланиб қолиши;

муддати икки йил бўлган, "Пахтакор" мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга йўналтирилган 5 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда "Пахтакор" СМЎМ" ОАЖ акциялари пакетининг 49 фоизини "Пахтакор" футбол клуби" қўшма корхонасига текинга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

текинга берилган акциялар пакетининг 49 фоизини тасарруф этиш ҳуқуқи "Пахтакор" футбол клуби" қўшма корхонасига, унинг томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарганидан сўнг берилади;

"Пахтакор" футбол клуби" қўшма корхонаси томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмай қолганда, давлат активларининг олди-сотди бўйича тузилган шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади ва кейинчалик улар Тошкент шаҳар ҳокимлигига топширилади.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси, "Пахтакор" СМЎМ" ОАЖ, "Пахтакор" футбол клуби" қўшма корхонаси билан биргаликда уч ой муддатда "Пахтакор" мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бизнес-режа, лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси "Пахтакор" мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида экспертиза қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, қурилишда ишлатиладиган материаллар, импорт қилинадиган жиҳозлар ҳамда бажариладиган ишлар қийматининг асослилиги устидан назорат ўрнатсин.


5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов














Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск