язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.01.2010 й. ПҚ-1254-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2010 й.

N ПҚ-1254



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 4 январдаги

ПҚ-1254-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарорида:

1 ва 2-иловалардаги "Ҳакимов Ш.Х. - Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-иловада:

"Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари "Бош вазир ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Асқаров М.А. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Раҳимов Б. - Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 8 январдаги ПҚ-555-сон қарорига 4-иловадаги "Абдуалиев А.Х. - Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорига 2-иловадаги "Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

- "и" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"и) Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти қуйидагиларни амалга оширади:

киритилаётган Инвестиция дастурлари, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, жумладан уларни амалга оширишда кутилаётган натижаларни комплекс баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда хорижий инвесторлар ва кредиторларнинг таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш, лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали ва ўта мақбул схемаларини танлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, ишчи орган-бошқарувчи идора томонидан белгиланган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказиш;

Инвестиция дастурларини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мониторинги натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш";

- қуйидаги мазмундаги "и1" кичик банд қўшилсин:

"и1) Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти қуйидагиларни амалга оширади:

иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда - тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;

потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестициявий муҳит, жумладан инвестициялаш масалаларининг асосий тартиботлари, шунингдек таклиф қилинаётган инвестиция ҳажми тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузиш ва шартномаларнинг шартларига риоя қилиш, ўз вақтида молиялаштиришни очиш ҳамда хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ТИА (ТИҲ), йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

халқаро молия ва иқтисодий институтлар ҳамда бошқа инвесторлар билан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш";


б) 18-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда киритилган ҳужжатлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига мутасаддилик қилувчи Бош вазир ўринбосари тасдиқлайдиган қўшма хулоса тайёрлайдилар";


в) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар ойда Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига маълумотлар базасига киритилган инвестиция таклифларининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот беради.

Тасдиқланган тармоқ жадвалларидан орқада қолинганда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги сабабларини ва қолоқликни бартараф этиш юзасидан таклифлар кўрсатган ҳолда ахборот киритади. Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрадилар";


г) 32-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига белгиланган шакл бўйича давлат ташқи қарзи ва географияси бўйича ахборот тақдим этади".


д) 33-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар ойда мониторинг натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига тақдим этади";


е) 35-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қтисодиёт вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига Инвестиция дастурининг аниқ қисмини ва ривожлантириш дастурларини амалга оширишдаги муаммоли масалаларни кўрсатган ҳолда умумлаштирилган мониторинг натижаларини, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ва зарур чора-тадбирларни тақдим этади";


ж) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Ҳар ойда тегишли қарор қабул қилиш учун тегишли ахборот-таҳлил департаменти Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Президиумига кўриб чиқиш учун хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингининг умумлаштирилган натижаларини киритадилар".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарорига 2-иловадаги "Боқиев Ф.Х. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг ҳар йиллик мажлисини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида" 2009 йил 3 июлдаги ПҚ-1149-сон қарорига 1-иловадаги "Асқаров М.А. - Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири" сўзлари билан алмаштирилсин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 4 январдаги

ПҚ-1254-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 январдаги ПҚ-770-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2-илова.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорининг 5-банди, шунингдек қарорга 2-илова.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарорининг 3-банди, шунингдек қарорга илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 2-модда.