ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2006 й. ПҚ-295-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2006 й.

N ПҚ-295



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикада истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, миллий истиқлол роялари ва маданий-маърифий қадриятларни ҳаётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентннинг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (рўйхат илова* қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик дипломлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур Қарорнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Иномова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Илова берилмайди.




















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск