ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.2005 й. ПҚ-135-сон "Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2005 й.

N ПҚ-135



ҚАРШИ ШАҲРИНИНГ 2700 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жаҳон цивилизацияси ва маданияти тарихида алоҳида ўрин тутиб келган Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ишларининг катта кўламини, бу сана халқимизда ўзликни, миллий давлатчилигимизнинг бой анъаналарини ҳар томонлама чуқур англаш, ор-номус, ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтиришга хизмат қиладиган умуммиллий байрам эканини эътиборга олиб ҳамда қўҳна қадриятларимиз, ота-боболаримизнинг ўлмас меросини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Фанлар академияси, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши, "Маҳалла" жамғармаси, ижодий уюшмалар ва жамоатчиликнинг Қарши шаҳрининг 2700 йиллик санасини 2006 йилда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита томонидан қайта кўриб чиқилган ҳолда:

Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага, Қарши шаҳрида тарихий обидаларни таъмирлаш, қурилиш, ободонлаштириш ҳамда ижтимоий ва коммунал соҳада хизмат кўрсатишни ривожлантиришга доир комплекс тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2006 йилда буюк давлат арбоби ва улкан саркарда, миллий давлатчилигимиз асосчиларидан бири соҳибқирон Амир Темур таваллудига 670 йил тўлишини инобатга олиб, бу санани нишонлаш бўйича тайёргарлик ишлари Қарши шаҳрининг юбилей тадбирлари билан уйғун ҳолда олиб борилсин.


3. Фанлар академияси, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ва халқаро ташкилотлар иштирокида таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар, маҳалла, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, Қарши шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни мавзусида халқаро илмий конференция ўтказсин.


4. Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари Фанлар академиясининг Тарих институти билан биргаликда, мактаб ўқувчиларининг 2006 йил май-июнь ойларида Қарши шаҳрида ўтказиладиган "Умид ниҳоллари" спорт ўйинлари дастури доирасида, юртимизнинг қадимий давлатчилик ва маданият тарихи, Амир Темур ва темурийларнинг ҳаёти ва фаолиятига доир билимлар даражасини белгилаш юзасидан алоҳида танлов ўтказилишини назарда тутсин.


5. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бир ой муддатда, Қашқадарё воҳасининг бой тарихий-меъморий обидаларини, зиёратгоҳ ва табиий жиҳатдан эътиборга молик сўлим масканларини кенг тарғиб этишга йўналтирилган минтақавий дастур ишлаб чиқиб, уни халқаро туристик ярмаркаларда реклама қилиш чора-тадбирларини белгиласин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирликлари 2006 йилги давлат бюджети ҳамда инвестиция дастури лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қарши шаҳрида юбилей тантаналарини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни маблағ билан таъминлашни кўзда тутсин.

Юбилей муносабати билан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина маблағ билан таъминланиши белгилаб қўйилсин.


7. Юбилей муносабати билан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган бино ва иншоотлар учун хориждан келтириладиган қурилиш материаллари ҳамда асбоб-ускуналар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви тўловларидан ташқари) озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда, қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 26 июлдаги

ПҚ-135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Р.Қосимов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Н.Хонов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Н.Зайниев

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


С.Раҳимов

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


А.Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


Э.Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


А.Тохтаев

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


Б.Алимов

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


А.Қўлдошев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


С.Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Б.Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


Т.Қўзиев

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


А.Икромов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


О.Исломов

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


А.Хўжаев

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Э.Шоисматов

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


А.Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


М.Абдуллаев

-

"Ўзавтойўл" ДАК раиси


Р.Қурбонов

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Б.Адбураҳимов

-

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг бош директори


А.Исҳоқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


Ш.Турсунов

-

Қарши шаҳар ҳокими


А.Избосаров

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


Қ.Аъзамов

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


А.Орипов

-

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси


М.Аҳмедов

-

Амир Темур халқаро фонди раиси


Н.Ҳабибуллаев

-

Темурийлар тарихи давлат музейи директори


























Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск